Category Archives: Ислом дини ва асослари ҳақидаги хутбалар

 
Бу категорияда Ислом Уммати ичидан етишиб чиққан олим ва алломларнинг Ислом дини ва асослари ҳақида қилган хутба ва мавъизвлври билан танишасиз

Қиёматнинг катта аломатлари (2) (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)

Қиёматнинг катта аломатлари (2)

Хатиб: Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: أَشْرَاطُ السَّاعَةِ الْكُبْرَى (2)

بسم الله الرحمن الرحيم

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Биз ўтган жумада Қиёматнинг катта аломатлари ҳақида гапирар эканмиз, Маҳдий ва Дажжлол мавзусига тўхталган эдик.

Қиёматнинг катта аломатларидан яна бири, Ийсо алайҳиссаломнинг замона охирида тушишидир.

Яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломни ўлдирганликларини гумон қилдилар ва уларнинг гумонларини насронийлар тасдиқлаб, уни дин ва эътиқоқ қилиб, бўйинларига хочни осдилар. Аллоҳ таоло уларнинг бу гумонларини чиппакка чиқариб, Ийсо алайҳиссаломни яҳудийлар ўлдирмаганлари, аксинча, Аллоҳ таоло уни осмонга танаси ва руҳи билан бирга кўтаргани ва кўрганларни бундан шуҳбалантириб қўйганини баён қилиб айтди:

﴿ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا بَلْ رَفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا

«Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ ўз ҳузурига кўтаргандир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 157, 158).

Сўнгра, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломнинг замона охирида Ерга қайта тушиши ва Аллоҳ ўлими учун айирган вақт келгунича Ер юзида қолишига ҳам ишора қилиб ўтди:

﴿ وَإِنْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ إِلَّا لَيُؤْمِنَنَّ بِهِ قَبْلَ مَوْتِهِ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكُونُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا ﴾

«Ҳар бир аҳли Китоб ўлими олдидан унга (яъни Ийсога) албатта иймон келтирур. Қиёмат Кунида эса у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур» (Нисо: 159). Бу, Қуръондаги хабарлардир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса анчагина тафсилотли хабарларни берганлар. Зеро Аллоҳ азза ва жалланинг Ийсо алайҳиссаломни нозил қилиши, уммат учун раҳмат, мусибатлари учун кушойишдир. Чунки Дажжол фитнаси кучайиб, мўъминларнинг ҳоли танг бўлган пайтда Аллоҳ таоло бандаси ва расули Ийсо алайҳиссаломни нозил қилади. У, хабарларда айтилганидек, Дамашқ шаҳрининг шарқида жойлашган Оқ Минорга эгнида варс ва заъфарон бўёқлари билан бўялган кийим билан, фаришталарнинг икки қаноти устига қўлларини қўйиб тушади.

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ: «Дамашқда Умавий Жомеъсининг шарқий тарафидаги минорадан бошқа Оқ Минор деб аталган минора йўқ»– деди.

Ийсо алайҳиссалом ўрта қомат: на новча ва на пакана, оқ қизил рангда, сарвиқомат, сочлари ўрилмаган ва сув тегмаган бўлсада сув қатралари томаётгандек. У бошқалардан кўра Урва ибн Масъуд Сақафий разияллоҳу анҳуга ўхшаб кетади.

Ийсо алайҳиссалом ҳақиқат учун жанг қилаётган ва Дажжолга қарши жанг қилиш учун тайёрланаётган Аллоҳ тарафидан кўмак берилган гуруҳ олдига тушади. Бамдод намозининг вақти киради ва мусулмонлар саф тортишганида Ийсо алайссалом тушади. Имом уни танийди ва орқага тисарилиб, Ийсо алайҳиссаломнинг олдинга ўтиб, имом бўлиб намоз ўқишини хоҳлайди. Бироқ, Ийсо алайҳиссалом унинг кураклари орасига қўлларини қўйиб: Олдинга ўтиб, намоз ўқинг! Бу такбир (иқомат) сиз учун айтилди!,– дейди. Жамоат ўз имоми билан намоз ўқийди. Ийсо алайҳиссалом имомнинг орқасида намоз ўқийди. Бу – уммат учун фахрдир. Умматнинг оддий солиҳ кишиларидан бирининг орқасида пайғамбарнинг иқтидо қилиб намоз ўқиши, катта фахрдир!

Ийсо алайҳиссалом қиладиган биринчи иш, Дажжол билан юзма–юз келишдир. Ийсо алайҳиссалом Ерга тушгач Байтул Муқаддас сари йўл олади. Чунки, Дажжол у ерда мусулмонларни қамал қилган бўлади. Ийсо алайҳиссалом дарвозаларни очишга буйруқ беради. Дарвозалар очилади. Дажжолнинг орқасида маҳаллий қилич ва қалқонлар билан қуролланган етмиш мингта яҳудий бўлади. Ийсо алайҳиссалом Дажжолга нигоҳ ташлаши биланоқ Дажжол сувга тушган туз янглиғ эриб, орқасига тумтарақай қочади. Ҳадисда келтирилишича, Ийсо алайҳиссалом унинг орқасидан қувади ва Луддиш–Шарқий дарвозаси олдида унга етиб, қатл қилади. Одамларга найзасидаги Дажжол қонинин кўрсатади ва Аллоҳ таоло яҳудийларни мағлубиятга учратади.

Дажжолнинг Ийсо алайҳиссаломни кўргач эриб кетишининг сири, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга бир ҳид беради ва у ҳиднинг бўйини ҳис этган кофир ўлади. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Нувос ибн Самъон разияллоҳу анҳу ривоят қилган узун ҳадисда шундай дейилган: «У (Ийсо алайҳиссалом)нинг нафасининг ҳидини ҳис этган ҳар бир кофир, ўлади» (Имом Муслим 7560).

Ийсо алайҳиссалом унга тегмаса ҳам нафасининг ҳиди билан танҳо ўлиши мумкин эди. Лекин, Ийсо алайҳиссалом унинг танҳо ўлишини хоҳламайди, аксинча, бу махлуқ афсонаси ва фитнасига якун ясаш учун, ўз қўли билан ўлдиради. Одамлар ўлдирилгани ва ўлимига шоҳид бўлишса, Дажжолнинг кучсиз, заиф, мағлуб махлуқ экани, даъвоси ҳам сохта ва ёлғон эканига ишонч ҳосил қилишади.

Етук ҳикмат эгаси, қилган ишларидан сарҳисоб қилинмайдиган Аллоҳ таоло Дажжолни Ийсо алайҳиссалом қўлида ҳалок қилганидан сўнгра, яъжуж ва маъжужларнинг чиқишини хоҳлади. Бу ҳақда алоҳида гаплашамиз. Бироқ, Ийсо алайҳиссаломнинг Ер юзига тушиш мақсадларидан бири, яъжуж ва маъжужларни ҳам йўқ қилишдир. Ийсо алайҳиссалом бундан кейин асосий вазифаси – Аллоҳнинг шариати – Ислом динини ҳоким қилиш, одамларни Роббул оламийннинг шариатига бўйинсундириш, узоқ асрлар давомида Уммат танасини чиритаётган адаштирувчи ғоя ва сохта динларни илдизи билан қуритишга бел боғлайди.

Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зот номига онт ичиб айтаманки, орангизга Марям ўғли адолатли ҳакам бўлиб нозил бўлади. У хочларни парчалайди, чўчқани ўлдиради, урушни йўқ қилади – Имом Муслимнинг ривоятида эса: жизъя–солиқни бекор қилади – Бойлик кўпайиб кетади, ҳатто, биров уни олмай қўяди. (У кунларда) битта сажда дунё ва дунёдаги нарсалардан кўра яхшироқ бўлиб қолади»– дедилар (Имом Бухорий 3448).

Ийсо алайҳиссаломнинг хочни парчалашининг зикр қилиниши, ўша пайтда сохта насроний динининг устунлиги ва чор атрофга ёйилганидан даракдир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ у (Ийсо алайҳиссалом)нинг замонида Исломдан бошқа барча халқларни йўқ қилади»– деганлар (Абу Довуд 4326).

Жизъяни йўқ қилишга келсак, бунинг маъноси, илк хаёлга келганидек, китоб аҳлидан солиқларни бекор қилиш ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатга ўзгартиш киритиш, дегани эмас. Аксинча, у яҳудий ва насронийлардан жизъя талабида бўлмайди: улар ё мусулмон бўлишади ёки уруш бошланади.

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ айтди: «(Ҳижрий) 741 йилда мусулмонлар минорани оқ тош билан қайта қурдилар. Унинг маблағини эса ўрнидаги минорани ёқиб юборган насронийлардан олинган солиқ билан қопладилар. Шояд бу, пайғамбарликнинг зоҳирий аломатларидан бири бўлса ажаб эмас. Чунки Аллоҳ таоло бу минорани Ийсо алайҳиссалом нозил бўлиб чўчқаларни ўлдириши, хочларни парчалаши ва китоб аҳлидан жизъяни қабул қилмаслиги: ё мусулмон бўлишлари ёки қатл этилишлари учун насронийларнинг маблағлари билан қурилишини ирода қилган бўлиши мумкин».

Ийсо алайҳиссалом бошқа кофирлардан ҳам жизъя олмайди.

Ҳой мусулмонлар, Ийсо алайҳиссалом Ер юзига нозил бўлганидан сўнгра қирқ йил яшайди. У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга издош бўлиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатни жорий қилади. У, янги шариат олиб келмайди. Чунки (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган) Ислом – динларнинг хотимаси ва Қиёмат кунигача бекор бўлмай давом этадиган диндир. Ийсо алайҳиссалом бу умматнинг раҳбарларидан бири ва Ислом мужаддидларидан бўлади. Унинг осмондан нозил бўлиши пайғамбар бўлиш учун эмасдир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтганларидек, Ўзларидан кейин биронта ҳам пайғамбар келмайди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар разияллоҳу анҳуга: «Агар Мусо тирик бўлса эди, Менга издош бўлишдан бошқа чораси қолмас эди!»– деганлар. Яъни, у ҳам одамлар ичида Ислом шариатини жорий қилар, намозни Каъбага юзланиб ўқир, ҳаж ва умра қилар эди.

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссалом ҳукм қилган пайтда башариятга фаровонлик ва тарихида кўрмаган осуда ҳаётни инъом қилади. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ушбу ҳадисга қулоқ беринг: «Ийсо ибн Марям умматим ичида хочларни парчалайдиган, чўчқани бўғизлайдиган, жизъяни бекор қиладиган, садақани тарк этиб қўю туяларга ошиқмайдиган адолатли ҳакам бўлади. Ўзаро нафрату адоватлар кўтарилади. Заҳарли ҳайвонлардан заҳар кучи тортиб олинади. Ҳатто, чақалоқ қўлини илоннинг оғзига тиқса, зарар қилмайди. Қизча урғочи шерга озор берса ҳам, у зарар бермайди. Бўрилар қўй сурувлари ичида гўё сурувнинг ити каби юришади. Тинчлик, Ер юзини сув идишни тўлдирганидек қоплайди. Ҳамманинг гапи битта бўлади ва Аллоҳгагина сиғинилади. Урушлар тўхтайди. Қурайшнинг мулки тортиб олинади. Ер юзи кумуш хондек бўлиб, Одам алайҳиссалом замонидагидек ўсимликларини ундиради ва бир бош узумга бир неча кишининг қорни тўяди. Бир дона анорга бир неча кишининг қорни тўяди. Ҳўкиз фалонча пулга сотилса, отни бир неча дирҳамга сотиб олинади» (Ибн Можа 4077).

Нававий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бойликлар кўпайгани, орзуларнинг озлиги, эҳтиёж қолмагани ва Қиёматнинг яқинлашганини билганлари боис, одамлар туяларга эътибор бермай қўядилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ривоят қилган: «Масиҳдан кейинги ҳаётга муждалар бўлсин! Осмонга буюрилади ёмғирлар ёғдиради. Ерга рухсат берилади ўсимликлар унади ҳатто силлиқ тош устига уруғ сочилса униб чиқади. Биров арслон олдидан ўтса ва илон устини босса, зарар бермайди. Ўзаро қурумсоқлик, ҳасадгўйлик ва нафрат қолмайди».

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадисини нақл қилган: «Аллоҳ Ийсо алайҳиссалом замонида Масиҳуд Дажжолни ҳалок қилади. Ер юзига осудалик ҳукмрон бўлиб, шерлар туялар билан, йўлбарслар моллар билан, бўрилар эса қўйлар билан юради. Болалар илонлар билан ўйнайди ва илонлар уларга зарар бермайди» (Имом Аҳмад 9259).

Севимли биродар, шояд сиз Ерга нозил бўлиши учун нега айнан Ийсо алайҳиссаломни танланган?,– деб савол беришингиз мумкин. Бунинг жавоби шудир: Уламолар бу ҳақда айрим ҳукмларни чиқаришга ҳаракат қилишган. Шулардан бири яҳудийларнинг Уни ўлдиргани ҳақидаги хурофотни бекор қилиш. Шунинг учун Ийсо алайҳиссалом замона охирида Ер юзига тушади ва уларнинг раҳбари бўлган Дажжолни қатл этади.

Ҳукмлардан яна бири, насронийларнинг Ийсо алайҳиссаломнинг осилгани ҳақидаги хурофотларни бекор қилиш. Бугунги кунда башариятни залолатга етаклаётган ва Аллоҳ қабул қилмайдиган дин эканини баён қилиш учун Ийсо алайҳиссалом замона охирида насронийларниг хочларини парчалайди ва чўчқа зотини қириб ташлайди. Насроний эътиқоди билан ўлган одам жаҳаннам аҳли бўлади. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإسلام دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ كَيْفَ يَهْدِي اللَّهُ قَوْمًا كَفَرُوا بَعْدَ إِيمَانِهِمْ وَشَهِدُوا أَنَّ الرَّسُولَ حَقٌّ وَجَاءَهُمْ الْبَيِّنَاتُ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ أُوْلَئِكَ جَزَاؤُهُمْ أَنَّ عَلَيْهِمْ لَعْنَةَ اللَّهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ خَالِدِينَ فِيهَا لَا يُخَفَّفُ عَنْهُمْ الْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنْظَرُونَ إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بَعْدَ إِيمَانِهِمْ ثُمَّ ازْدَادُوا كُفْرًا لَنْ تُقْبَلَ تَوْبَتُهُمْ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الضَّالُّونَ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْ أَحَدِهِمْ مِلْءُ الْأَرْضِ ذَهَبًا وَلَوْ افْتَدَى بِهِ أُوْلَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ وَمَا لَهُمْ مِنْ نَاصِرِينَ ﴾

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир. Иймон келтириб, пайғамбарнинг ҳақ пайғамбар эканлигига гувоҳ бўлишганидан кейин ва уларга далил-оятлар келганидан кейин кофир бўлган кимсаларни Аллоҳ қандай ҳидоят қилсин?! Аллоҳ зулм қилгувчи қавмни ҳидоят қилмайди. 87-88. Уларнинг жазоси — устларига тушажак Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва бар­ча одамларнинг лаънатидир. Улар азоблари енгиллатилмаган ҳолда дўзахда абадий қолгувчилардир ва уларга (бу азоб бирон лаҳза) кечиктирилмайди. Магар шундан (яъни куфрларидан) кейин тавба қилиб, ўзларини ўнгласалар (Аллоҳ гуноҳларини мағфират қилур). Чунки Аллоҳ мағфират қилгувчи, меҳрибондир. Албатта иймон келтирганларидан кейин кофир бўлган, сўнгра куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларнинг қилган тавбалари ҳаргиз қабул қилинмайди. Ана ўшалар ҳақ йўлдан тойилгувчилардир. Албатта кофир бўлган ва кофир ҳолда ўлган кимсалар, агар улардан биронтаси Ер юзи тўла олтинни тўлов қилиб берса ҳам ҳаргиз қабул қилинмас. Ундай кимсалар учун аламли азоб бордир. Ва улар учун ҳеч қандай ёрдамчи бўлмас» (Оли Имрон: 85 – 91).

Ҳукмлардан яна бири, Ийсо алайҳиссалом инсондир ва у ҳануз тирикдир. Тупроқдан яралган махлуқнинг Ер куррасидан бошқа жойга дафн этилиши мумкин эмас. Ажали яқинлашгач Аллоҳ таоло уни Ер юзига дафн этилиши учун нозил қилади.

Бундан бошқа турли ҳукмлар ҳам бўлиб, уларнинг тўғрироғини Аллоҳ таолонинг ўзигина билади.

Имом Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг осмонга муборак танаси ва руҳи билан кўтарилган, ҳануз ўлмаган, ўлдирилмаган, осилмаган бандаси эканига, унинг замона охирида нозил бўлиб Дажжолни ўлдириши, хочни парчалаши, чўчқа зотини қириши, жизъяни бекор қилиши, Исломнигина (дин деб) қабул қилишига ҳамда унинг нозил бўлиши Қиёматнинг аломатларидан эканига кўплаб далиллар бор» (Фатво ва рисолалар девони 1/433).

Аллоҳ таолодан ошкора ва хуфёна фитналардан сақлашини тилаймиз.

Ушбу сўзимни тугатар эканман Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришини сўрайман.

 

Иккинчи хутба

Алло таолога берган эҳсонлари учун ҳамду санолар бўлсин.

Сўнг …

Қиёматнинг катта аломатларидан бири, юқорида ишора қилиб ўтилганидек, яъжуж ва маъжужларнинг чиқишидир. Яъжуж ва маъжужлар сонини Аллоҳ таолонинг ўзигина биладиган, Одам алайҳиссаломнинг зурриётидан ва кучли, бошқа халқлар қаршиларида уруш қила олмайдиган икки халқдир. Уларнинг кўзлари кичик, юзлари чўзинчоқ, табиатлари ғализ экани хабарларда тавсифланган. Улар ҳозир ҳам бор бўлиб, чиқишларига тўғон ғов бўлиб турибди. Бу тўғонни бузғунчилик қилган яъжуж ва маъжужлар билан, бошқа одамлар ўртасини тўсиб туриши учун солиҳ қирол Зулқарнайн бунёд этган. Бу тўғоннинг қаерда жойлашгани аниқ бўлмасада, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига кўра, Машриқ томондадир:

﴿ حَتَّى إِذَا بَلَغَ مَطْلِعَ الشَّمْسِ ﴾

«У, қуёш балқадиган жойга етиб келгач …» (Каҳф: 90).

Тайинланган вақт келиб Қиёмат яқинлашгач, яъжуж ва маъжужлар катта суръат билан тўдалашиб чиқиб келадилар ва уларга бирон кимса қарши тура олмайди. Улар одамлар орасига тарқалиб, Ер юзида фасод ёяди. Бу ҳодисалар сурга дам уришга яқин қолганида, дунё барбод бўлиб, Қиёмат яқинлашганида содир бўлади.

Аллоҳ таоло яъжуж ва маъжужларнинг чиқиши, Ийсо алайҳиссаломнинг нозил бўлиши ва Дажжолни ўлдиришидан сўнгра бўлишини хоҳлади. Аллоҳ таоло уларнинг даракларини Каҳф сурасида ҳикоя қилди: Зулқарнайн Ер юзидаги саёҳати давомида икки тоғни ва уларнинг этакларида эса гаплари тушунилмайдиган халқларни кўрди. Улар яъжуж ва маъжужлардан келаётган зарарлардан шикоят қилишиб, уларнинг бузғунчилиги билан ўзлари орасида тўғон қуриб беришни талаб этишди. Зулқарнайн уларнинг талабларига лаббай деб жавоб берди:

﴿ حَتَّى إِذَا بَلَغَ بَيْنَ السَّدَّيْنِ وَجَدَ مِنْ دُونِهِمَا قَوْمًا لَا يَكَادُونَ يَفْقَهُونَ قَوْلاً قَالُوا يَاذَا الْقَرْنَيْنِ إِنَّ يَأْجُوجَ وَمَأْجُوجَ مُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ فَهَلْ نَجْعَلُ لَكَ خَرْجًا عَلَى أَنْ تَجْعَلَ بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ سَدًّا قَالَ مَا مَكَّنَنِي فِيهِ رَبِّي خَيْرٌ فَأَعِينُونِي بِقُوَّةٍ أَجْعَلْ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ رَدْمًا آتُونِي زُبَرَ الْحَدِيدِ حَتَّى إِذَا سَاوَى بَيْنَ الصَّدَفَيْنِ قَالَ انفُخُوا حَتَّى إِذَا جَعَلَهُ نَارًا قَالَ آتُونِي أُفْرِغْ عَلَيْهِ قِطْرًا فَمَا اسْطَاعُوا أَنْ يَظْهَرُوهُ وَمَا اسْتَطَاعُوا لَهُ نَقْبًا قَالَ هَذَا رَحْمَةٌ مِنْ رَبِّي فَإِذَا جَاءَ وَعْدُ رَبِّي جَعَلَهُ دَكَّاءَ وَكَانَ وَعْدُ رَبِّي حَقًّا وَتَرَكْنَا بَعْضَهُمْ يَوْمَئِذٍ يَمُوجُ فِي بَعْضٍ وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَجَمَعْنَاهُمْ جَمْعًا ﴾

«То (кетаётиб) икки тоғ ўртасига етиб келгач, у (тоғлар ортида) бирон гапни англай олмайдиган қавмни учратди. Улар: «Эй Зул-қарнайн, шак-шубҳасиз, (шу тоғлар ортидаги) Яъжуж ва маъжуж (қабилалари) Ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Бизлар сенга бир (миқдор) тўлов тўласак, биз билан уларнинг ўртасига бир сад чекиб (бир тўғон қуриб) берурмисан?» дедилар. У (Зул-қарнайн) айтди: «Парвардигорим менга ато этган (салтанат) сизлар берадиган (мол-дунёдан) яхшироқдир. Бас, сизлар менга (мол-дунё билан эмас, балки) қувват билан ёрдам беринглар, мен сизлар билан уларнинг ўртасига бир девор бино қилай. Сизлар менга темир парчаларини келтиринглар». То (темир парчалари) иккала тоғ билан баробар бўлгач, (Зул-қарнайн: «(Босқонлар билан) дам уринглар», деди. Бас, қачон у (темир-терсакларни қиздириб) ўт қилгач (эритгач), деди: «Менга эритилган мис (ҳам) келтиринглар, уни (темир парчаларининг) устидан қуюрман. Энди улар у (тўсиқ) устига чиқишга ҳам, уни тешиб ўтишга ҳам қодир эмаслар». «Бу Парвардигорим томонидан бўлган бир марҳаматдир. Энди қачон Парвардигорим (Яъжуж ва маъжуж чиқади, деб) ваъда қилган вақт келганида (яъни, Қиёмат қойим бўлишига яқин қолганида), Ўзи у (тўсиқни) теп-текис қилиб қўюр. Парвардигоримнинг ваъдаси ҳақдир», деди у. У Кунда (Қиёматда, одамларни) бир-бирларига аралаш-қуралаш қилиб ташладик. Сур чалингач, уларнинг барчаларини тўпладик» (Каҳф: 93 – 99).

Аллоҳ таоло Зулқарнайн бунёд этган тўғоннинг яъжуж ва маъжужларнинг чиқишлари олдида тўсиқ бўлганидан хабар берди:

﴿ فَمَا اسْطَاعُوا أَنْ يَظْهَرُوهُ وَمَا اسْتَطَاعُوا لَهُ نَقْبًا ﴾

«Энди улар у (тўсиқ) устига чиқишга ҳам, уни тешиб ўтишга ҳам қодир эмаслар» (Каҳф: 97).

Аллоҳ таоло бунинг Аллоҳнинг ваъдаси келгунича давом этишини ва вақти келгач уларнинг чиқишига рухсат беришини, ўша пайтда тўғоннинг бузилиши ва улар одамлар олдига чиқиб келишларидан хабар берди:

﴿ فَإِذَا جَاءَ وَعْدُ رَبِّي جَعَلَهُ دَكَّاءَ وَكَانَ وَعْدُ رَبِّي حَقًّا ﴾

«Бу Парвардигорим томонидан бўлган бир марҳаматдир. Энди қачон Парвардигорим (Яъжуж ва Маъжуж чиқади, деб) ваъда қилган вақт келганида (яъни, Қиёмат қойим бўлишига яқин қолганида), Ўзи у (тўсиқни) теп-текис қилиб қўюр. Парвардигоримнинг ваъдаси ҳақдир» (Каҳф: 98).

Улар ўша пайтда денгиз тўлқинлари янглиғ тўдалашиб чиқиб келишади:

﴿ وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَجَمَعْنَاهُمْ جَمْعًا ﴾

«Сур чалингач, уларнинг барчаларини тўпладик» (Каҳф: 99).

Ҳой мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз замонларида тўғоннинг кичик ҳалқача қисми тешилгани ҳақида хабар бердилар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Зайнаб Жаҳш қизи разияллоҳу анҳонинг қуйидаги ривояти бордир: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида ҳузуримга қўрқиб кириб келдилар ва: «Ла илаҳа иллаллоҳ! Яқинлашган фалокатдан арабларнинг ҳолига вой бўлсин! Бугун яъжуж ва маъжуж тўғонидан шунча очилди»,– деб бош бармоқ билан ёнидагисини ҳалқа қилдилар. Мен: ичимизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам биз ҳалок бўлаверамизми?,– деб сўрасам: «Ҳа, гуноҳ кўпайса»– деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий 3346).

Улар ўша кундан буён чиқиш учун тўғонни емирмоқдалар. Бугун тугаб уйларига кетсалар ва эртасига қайтиб келсалар, Аллоҳ таоло емирган жойларини аввалги ҳолатига қайтариб, аввалгидан кўра мустаҳкамроқ қилиб қўяди. Бу ҳолат уларнинг чиқиш вақтлари келгунича давом этади ва чиқиш вақтлари келганида тўғон бутунлай бузилади.

Биродарлар, Аллоҳ таоло бу умматни замона охирида мазкур одамлар билан мубтало қилади. Улар оддий одамлардек ҳаракат қилмайдилар, аксинча яшил ва қуруқ барча нарсани истеъмол қилаверишади. Уларнинг илк бир қисми Фаластиндаги чучук суви бўлган Табарийя кўли олдидан ўтиб, унинг сувини бир томчисини қолдирмай ичиб тугатади. Охиргилари етиб келгач: Бу ерда сув бор эди!,– деб ҳайрон қолишади.

Улар Ер юзига тарқалиб, фасод ёйишади. Мусулмонлар уларнинг шарридан қутилиш учун чорва моллари билан бирга қалъа ва шаҳарларига кириб олишади. Бир қалъа ёки шаҳарда битта одам қолса, яъжуж ва маъжужлардан бири: Ер аҳолисидан қутилдик! Энди само аҳли қолди!,– дейди. Улардан бири фитна ўлароқ найзасини нишонга олган мисол осмонга отади. Найза қонга беланиб ерга тушади.

Одамлар Ийсо алайҳиссаломнинг олдига яъжуж ва маъжужлардан қутқариши учун боришади. Ийсо алайҳиссалом уларни қутқаришини тилаб Аллоҳга дуо қиладилар. Чунки у, дуодан бошқа чора топа олмайди. Аллоҳ таоло туя ва қўйларнинг бурнига тушадиган қуртларни уларнинг бўйинларига юборади ва у бир онда ҳаммасини бир одам ўлганидек қириб ташлайди. Мусулмонлардан бири: Ичингиздан бирон мард чиқиб, душман ҳолидан хабар олиб келмайдими?,– деганида ўлишини аниқ ҳис этсада бир одам савоб умидида қалъадан тушиб, яъжуж ва маъжужларнинг ўлиб, бир–бирларининг устида қалашиб ётганини кўради. Бу ҳолатни кўргач: Муждалар бўлсин, Аллоҳ таолонинг ўзи душманларингизга кифоя қилибди!,– дейди. Одамлар шаҳарлари ва қалъаларидан чиқиб, чорва молларини қўйиб юборишади. Ернинг ҳар бир қаричи лошлар билан қопланган ва ўликларнинг ҳидлари чор атрофга ёйилган бўлади. Ийсо алайҳиссалом бошқа бир марта дуо қилади. Аллоҳ таоло бўйни узун қушларни юборади ва улар лошларни олиб денгизга ташлайдилар. Кейин Аллоҳ таоло ёмғир ёғдиради ва Ерни худди ойнадек қилиб ювиб ташлайди.

Имом Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Яъжуж ва маъжуж Одам алайҳиссалом зурриётидан бўлиб, замона охирида Шарқ тарафдан чиқади. Туркий миллатлар ҳам улардан бўлсада, улар тўғоннинг ташқи томонида қолганлар. Яъжуж ва маъжужлар Узоқ Шарқ халқларидан бири бўлиб, замона охирида Дажжол чиқиб, Ийсо аалйҳиссалом нозил бўлганидан сўнгра Хитой ва унинг атрофидан чиқади. Чунки улар Зулқарнайн қурган тўғоннинг ичкарисида, турк ва татарлар эса ташқарисида қолишган. Улар Аллоҳ таоло уларнинг чиқишини хоҳлаган пайтида чиқиб, Ер юзига тарқалишади ва бузғунчилик ёйишади. Сўнгра Аллоҳ таоло уларнинг бўйинларига бир қуртни юборади ва уларнинг ҳар бири бир лаҳзада битта одам ўлганидек ёппасига ўлишади – Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадис нақл қилинган – Улардан Аллоҳнинг пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ва мусулмонлар ҳимояланишади. Чунки яъжуж ва маъжужлар, Дажжол чиққанидан сўнгра Ийсо алайҳиссалом замонида чиқиб келишади» (Фатво ва рисолалар девони 5/357).

Аллоҳим, бизни ўз ватанимизда хотиржам қил! Уламоларимиз ва раҳбарларимизни ислоҳ айла!

Аллоҳим, эй раҳмлилар раҳимлиси, етакчилигимизни Сендан қўрқадиган, тақво қиладиган ва розилигингга эргашадиган бандалар қўлига бер!

Аллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат–ки, унда гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!

Аллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!

Аллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла! …  

 


Қиёматнинг катта аломатлари (1) (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)

Қиёматнинг катта аломатлари (1)

Хатиб: Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: أَشْرَاطُ السَّاعَةِ الْكُبْرَى (1)

 

بسم الله الرحمن الرحيم

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Бундан бир йил аввал Қиёматнинг кичик аломатлари ҳақида гапирган ва у, саккизта хутбани ўз ичига олган эди. Ўшанда Қиёматнинг катта аломатлари ҳақидаги хутбалар билан мавзуни тугаллашни айтиб ўтган эдик. Мана, ўша вақт ҳам етиб келди.

Ҳой мусулмонлар, бунга ўхшаш мавзулар ҳақида юритиладиган гаплар гоҳида баъзиларга маълум ёки такрорланган бўлсада, унинг бир қанча фойдалари бор:

Биринчидан: ғайб мавзулари ва замона охирида содир бўладиган ҳодисалар ҳақида гапириш, гарчи маълум бўлсада, иймонни кучайтиради.

Иккинчидан: айтилаётган барча нарса ҳаммага маълум бўлавермайди. Масалан, айримларимиз тутуннинг Қиёматнинг катта аломатларидан бири эканидан бохабар бўлсакда, унинг баъзи тафсилотларидан бехабармиз.

Учинчидан: бу мавзуни очишдан мақсад уни фақатгина айтиб қўйишнинг ўзигина эмас. Аксинча, ундан мақсад иймонни, тавҳидни, мазкур ҳолатлар учун тайёргарликни кучайтиришдир. Бундан кўра муҳимроғи эса бу ва бунга ўхшаш мавзуларни ҳоли ҳаётимизга боғлашдир. Аллоҳ таолодан мадад ва муваффақият тилайман.

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Ҳузайфа ибн Асийд Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Гаплашиб турганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга нигоҳларини ташладилар ва: «Нимани гаплашаяпсизлар?»– деб сўрадилар. Биз: Охиратни гаплашаётган эдик,– дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар ўнта аломатни кўрмагунингизча Қиёмат қоим бўлмайди» деб тутунни, Дажжолни, Добба (жонивор)ни, Қуёшнинг ботган тарафидан балқишини, Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тушишини, Яъжуж ва Маъжужни, учта: Машриқ, Мағриб ва Араб ярим оролидаги Ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни Маҳшарларига ҳайдаб борадиган оловни тилга олдилар» (Имом Муслим 7467).

Дўстлар, Қиёматнинг катта аломатларидан биттаси пайдо бўлдими, бошқалари ҳам кетма–кет, шодага тизилгандек келаверади. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Муснад»ида саҳиҳ санад билан Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини келтирган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аломатлар ипга тизилган тошлар янглиғдир. Ип узилса бирининг орқасидан бошқалари эргашади»– дедилар (Имом Аҳмад 7040).

Ҳой мусулмонлар, замона охирида фасод, мункар ишлар, зулм ва адолатсизлик ёйилгач, бир эркак чиқади. Аллоҳ таоло унинг қўлида бу Умматни ислоҳ қилади. Бу кишини аҳли суннат «Маҳдий» деб атайди. У – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизи Фотима разияллоҳу анҳонинг ўғли Ҳасан ибн Алий разияллоҳу анҳунинг зурриётидан бўлади. Аллоҳ таоло у билан динига етти йил қувват беради. У давр мобайнида Ер юзи (ҳозирги кунда) жабру зулмга тўлганидек адолатга тўлади, Уммат ҳаёти фаровонлашади: ўсимликлар ўсиб, ёмғирлар ёғиб, мева ва сабзавотлар кўпаяди, Умматга ҳисоби йўқ молу дунё ато этилади.

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ: Маҳдий замонида меваю сабзавотлар мўл, молу дунё кўп, султон кучли, дин барпо, душман мағлуб, яхшиликлар эса сероб бўлади,– деди.

Аҳли суннат тасаввуридаги Маҳдий, ҳадисларда айтилганидек, Машриқ тарафдан ёлғиз ўзи эмас, аксинча, ўзи билан бирга динни илгари сурган ва дин йўлида жиҳод қилаётган забардаст мўъминлар билан бирга чиқади. У халифанинг учта ўғли Каъбанинг бойликлари учун бир–бири билан жанг қилишаётган пайтда чиқади. Бу бойлик улардан биронтасига, нийятлари бузуқ бўлгани боис, насиб қилмайди. Маҳдий одамлар олдига чиқади ва унга байъат қилишади. Савбон разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бойлигингизни қўлга киритиш учун уч киши уруш қилади. Уларнинг ҳар бири халифанинг ўғилларидир. Бироқ, бойлик уларга насиб этмайди. Сўнгра Машриқ тарафдан қора байроқлар кўтарилади. Улар сизларга бошқа бирон халқ кўрмаган қирғинни қилади. – (Ровий): Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсаларни айтган эдилар, хотирамда қолмади – Агар уни кўрсангизлар, қор устида эмаклаб бориб бўлса ҳам, унга байъат қилинглар!» (Ибн Можа 4084).

Маҳдий кўтариб чиқадиган байроқнинг ранги нега қора бўлади? Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейди: «Маҳдийга машриқлик одамлар ёрдам беришади: унинг давлати ва арконларига асос солишади. Уларниг байроқлари ҳам қора рангда бўлади. Чунки қора, вақорли кўрсатадиган рангдир. Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байроғининг ранги ҳам қора бўлиб, номи «Уқоб» (Бургут) эди».

Ҳоким раҳимаҳуллоҳ «Мустадрак»ида саҳиҳ санад билан Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Маҳдий) умматимнинг охирида чиқади. Аллоҳ уни ёмғир билан суғоради, Ер ўсимликларини ўстиради, одамлар ўртасида бойликни тенг қилиб беради, чорва ҳайвонлари кўпаяди, Уммат кучаяди. Маҳдий етти ёки саккиз йил яшайди» (Ҳоким 8673). Бошқа ривоятда: «Ундан кейинги ҳаётда яхшилик қолмайди» дейилган.

Бу, Маҳдийнинг ўлимидан кейин фасод ва ёмонликлар яна бир бор бош кўтаришини кўрсатмоқда. Алий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Замондан бир кун қолса ҳам Аллоҳ аҳли байтим ичидан дунёни жабрга тўлганидек адолатга тўлдирадиган кишини чиқаради» (Абу Довуд 4285).

Имом Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтди: «Маҳдийнинг иши маълум, у ҳақда ривоят қилинган ҳадислар кўп. Ҳатто, бир–бирини қувватлайдиган даражада мутавотир. Талайгина илм аҳли уларнинг мутавотир эканини таъкидлаган. У йўллари, келиб чиқиши, ровийлари ва лафзлари билан мутавотирдир. Булар ваъда қилинган мазкур шахснинг келиши ва ишлари собит эканини кўрсатади. У – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Алавий Ҳасаний бўлиб, Ҳасан ибн Алий разияллоҳу анҳунинг зурриётидандир. Ушбу имом, Аллоҳнинг изни билан, замона охирида чиқиб, адолат ва ҳақиқатни барпо қилиб, зулму жабрни таъқиқлайди. Аллоҳ таоло унинг воситасида уммат узра адолат, ҳидоят, тавфиқ ва одамларни тўғри йўллаш учун эзгулик байроғини ҳилпиратади».

Дўстлар, рофиза (шиа)лар ҳам кутишаётган Маҳдийлари борлигини, у уларнинг охирги – ўн иккинчи имомлари Муҳаммад ибн Ҳасан Аскарий бўлиб, унинг Ҳасан разияллоҳу анҳунинг эмас, Ҳусайн ибн Алий разияллоҳу анҳунинг зурриётидан эканини гумон қилишади. Уларнинг тасаввурида гўё Муҳаммад ибн Ҳасан Аскарий бундан минг йил илгари беш ёшида (Ироқ музофоти) Сомаррода ер остидаги уйлардан бири (ертўла)га кириб кетган ва у, ҳануз ўша жойда яшаяпти, ўлмаган ва замона охирида чиқади. Шиаларнинг эътиқодига кўра, Муҳаммад Аскарий шаҳарларда яшасада, кўзларга кўринмасдир.

Шиалар айтаётган бу гапларнинг биронта далили ва ҳужжати йўқ ҳамда уни инсон ақли кўтармайди. Ундай тасавву Аллоҳнинг одамзот ҳаётига қўйган қонуниятларга ҳам зиддир. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузурида энг қадрли бўлган пайғамбар ва расулларнинг жонини ҳам олган. Ҳолбуки, улар инсоният ўта муҳтож бўлган бандалар эди. Рофизийларнинг «Маҳдий»си эса минг йилдан буён тирик эмиш!! Бундан ташқари, унинг тирик бўла туриб шунча муддат давомида одамлардан узлат қилиши ва кўринмаслигининг сабаби нима?! Жамият ҳаёти муҳтож бўлиб турганида нега у амру маъруф ва наҳий мункар қилмади?!

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ: Маҳдий – машриқдаги давлатларнинг биридан чиқади,– деди. Маҳдий, жоҳил рофизий шиалар тушунишганидек ва ҳануз чиқишини кутишаётганидек, ертўладан чиқмайди! Бу ҳам, хорлик, хўрлик ва шайтонниг ёрдамсиз ташлаб кетишининг бир кўринишидир! Зеро бунинг Қуръон ва суннатда далилу ҳужжати, соғлом ёки мақташга арзигулик мантиқий далили йўқ!

Дўстлар, айрим султонлар ҳам маҳдийликни иддао қилишган. Улар: «Биз маҳдиймиз!» дейишмаган, аксинча, ҳақиқатга иқрор бўлган, ҳақиқат билан ҳукм қилган ҳидоятдаги халифалар сингари бўлиш учун яхши нийятда айтишган. Улардан бири Аббосийлар давлатининиг халифаси – Маҳдийдир. Айрим зиндиқ ва даҳрийлар ҳам ўзларининг Маҳдий эканликларини иддао этишган. Шулардан бири Убайдуллоҳ ибн Маймувн Қаддоҳ бўлган. У, ҳижрий учинчи асрда яшаган ва бобоси яҳудий бўлган. Одамлар кўзига мусулмон кўриниб, ўзининг Маҳдий эканини иддао қилган. Натижада, нуфузи кенгайиб, зурриётлари Марокаш, Ҳижоз, Шом ўлкаларини босиб олган. Уларнинг даврида Ислом ғариб бўлган. Улар дин душманлари ва худоликни даъво қилган, ёлғондан аҳли байтга мансуб бўлиш билан ўзларини ҳимоя қилишган, аслида, даҳрий бўлиб, нуфузлари Аллоҳ таоло Салоҳуддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ воситасида уларни ағдариб, мусулмонларни уларнинг шарридан қутқармагунича давом этган ботиний, рофизий қаромита султонлари эди.

Ҳой мусулмонлар, Қиёматнинг катта аломатларидан бири – Дажжолдир. Дажжол ким эканини биласизларми? У – куфр, залолат ва фитналарнинг манбаидир. Ҳар бир пайғамбар ўз умматини ундан ташқи кўриниши ва сифатларини айтиб огоҳлантирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, умматини улардан кўра қаттиқроқ огоҳлантириб, унинг васфлари ва қиладиган ишларини ақлли одамлар билиши учун очиқ–ойдин баён қилганлар.

Дўстлар, инсоният ҳаётида бўлиб ўтадиган фитналар ичида Дажжол фитнаси каби бошқа катта фитна йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одам (алайҳисалом) яралганидан то Қиёматгача Дажжолдан кўра каттароқ фитна йўқдир» (Имом Муслим 126) бошқа бир ривоятда эса: «каттароқ иш йўқдир» деганлар.

Сиз: Нега?, деб савол беришингиз мумкин. Чунки Дажжол одамзотлардан биридир ва Аллоҳ таоло унга бошқа махлуқотларига ҳатто пайғамбар ва расулларига бермаган баъзи имкониятларни беради. Шунинг учун одамлар у билан алданишади. Унинг фитнаси каттадир. У бир одамни қатл этиб, қайта тирилтиради. Осмонга буйруқ берса, ёмғир қуяди. Ерга буюрса, ўсимликлар унади. Қуғоқчил ерга бориб буйруқ берса, конларини чиқаради. Бундан ташқари ҳайратомуз ишларни қилади: жонли ва жонсиз мавжудотлар унга ижобат қилади, одамлр мафтун бўлиб, унга эргашишади. Унга мафтун бўлиб, эргашган одам ҳалокатли зиёнкор бўлади. Аллоҳ бу фитнадан асрасин ва Ўзи мадакор бўлсин!

Балки яна қайта: Аллоҳ таоло нега бу одамга шунча имконият ва сифатларни беради?,– деб сўрашингиз мумкин. Бунинг жавоби шу: Аввало, Аллоҳ таоло қилган ишидан ҳисоб бермайди! Кейин эса, уламолар, жумладан, Хаттобий раҳимаҳуллоҳ бунинг Аллоҳнинг имтиҳони ва одамларни синаши, бандалар учун фитна эканини айтиб ўтганлар. Аллоҳ таоло мени ва сизларни барча фитнадан асрасин!

Ҳурматли биродарлар, Дажжол чиқишидан илгари мусулмонлар шавкатли ва қудратли бўлишади. Кейин румликлар билан мусулмонлар ўртасида сулҳ тузилиб, муштарак душманлариг уруш очиб, ғалаба қозонадилар. Кейин, мусулмонлар билан салибчилар ўртасида катта жанг бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир неча ҳадисларида бу урушнинг катта даҳшатлари, мусулмонларнинг бардошлари ва душманлари устидан ғалаба қозонишлари, Константинопольни фатҳ этишиб, унинг ўлжаларини тақсимлашаётган пайтида дарғачи келиб, Дажжолнинг чиққани ҳақидаги хабарни бериши айтиб ўтилган.

Дажжол фитнасини кучайтирадиган омиллардан бири, Аллоҳ таоло унинг чиқишидан бир оз аввал бу умматни қаҳатчилик ва қаттиқ билолар билан синайди. У чиққанида эса ғайри табиий нарсаларни кўрсатиб, худоликни иддао қилади. Одамлар унинг худолигини тасдиқлаб, фитнага тушадилар.

Абу Умома разияллоҳу анҳу риовят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дажжол чиқишидан аввал уч йил оғир бўлиб, одамлар ўртасида қаттиқ очарчилик бўлиб ўтади. Аллоҳ таоло биринчи йили осмонга буюради ва у, ёмғирининг учдан бирини ёғдирмайди. Ерга буюради ва у, ўсимлигининг учдан бирини ундирмайди. Сўнгра Аллоҳ осмонга буюради ва у, ёмғирининг учдан иккисини ёғдирмайди. Ерга буюради ва у, ўсимликларининг учдан иккисини ундирмайди. Сўнгра Аллоҳ осмонга буюради ва у, бирон қатра ёмғир ёғдирмайди. Ерга буюради ва у, ўсимликларини бутунлай ундирмайди. Кўм–кўк бирон нарса унмай, Аллоҳ хоҳлаганидан бошқа биронта ҳам туёқли ҳайвон қолмайди». Саҳобалардан бири: Ўша замонда одамлар қандай кун кечирадилар?,– деб савол берганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таҳлил, такбир, тасбиҳ ва ҳамд уларга таом ўрнида бўлади»– деб жавоб бердилар. Бу ҳадисни Ибн Можа (4077), Ҳоким ва Ибн Хузайма саҳиҳ санад билан риовят қилди.

Ҳой мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Дажжолни ўта аниқ тавсифлаб бердилар ва: «У – семиз, қизил рангли, боши хунук, пакана, Хузоъалик Абдулуззо ибн Қатанга ўхшаган, туғмас, ғилай»– дедилар (Имом Бухорий 7026).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча ҳадисларида Дажжолнинг ғилай эканига урғу бердилар. Чунки у ўзининг барча сифатларидан қутила олсада, ғилайликдан ҳеч қутила олмайди. Зеро кўзлар ҳаммага аниқ кўриниб туради. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: Чунки ғилайлик олим ҳам, оми ҳам, ақлий далиллардан бехабар ҳам ҳис эта оладиган сезиларли осордир,– деди (Фатҳул Борий 13/96).

Анас разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Юборилган ҳар бир пайғамбар ўз умматини ғилай каззобдан огоҳлантирди. Огоҳ бўлинглар, у – ғилайдир ва икки кўзи орасига «кофир» дея ёзилгандир. Роббингиз эса ғилай эмасдир» дегани ривоят қилинган (Имом Бухорий 7131).

Бу – Дажжолнинг бошқа сифатидир. Аллоҳ таоло унга барча имкониятларни берган бўлишига қарамай, икки кўзи орасига ёзилган, Дажжол ўчира олмайдиган ва Аллоҳ Дажжолдан ҳимоя қилган барча саводли ва саводсиз мўъмин ўқий оладиган мазкур ёзув билан расво ҳам қилди.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бу ёзув кўриниб турадиган, Аллоҳ таоло Дажжолнинг куфри, каззоблиги ва ишларининг ботиллигига қатъий аломат ва мўъжиза қилиб қўйган ҳақиқий ёзувдир. У, Аллоҳ таоло саводли ва саводсиз барча мусулмонга кўрсатиб, бахтиқаролиги ва фитналанишини хоҳлаган барча бандасидан гизли тутадиган ҳақиқий ёзувдир» (Имом муслимнинг «Саҳиҳ»ига шарҳ 18/60).

Ҳой мусулмонлар, ушбу одамнинг одамларни ҳайратга соладиган фитналари, Аллоҳ таоло унга берган қуйидаги ишлардир:

Дажжол – Ер юзидаги Макка ва Мадинадан бошқа барча шаҳарларга кира оладиган даражада ғайри оддий суръат билан ҳаракат қилади. Макка ва Мадинага кираверишда фаришталар унга тўсқинлик қилишади. Аллоҳ таоло бу икки шаҳарни Дажжол ва вабодан ҳимоя қилиб, уларни қўриқлашни фаришталарга топширган. Унинг тўсилгандан кейинги пайтини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай ифодалаганлар: «Дажжол Сабахага қўнади. Сўнгра, Мадина тебранади ва ундаги кофир ва мунофиқлар Дажжолнинг олдига чиқиб келишади». Бу, ўша пайтда Мадинада кофирларнинг истиқомат қилишларига далилдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: У кунда араблар қаерда бўлишади?,– деб савол берилганида: «У кунда уларнинг сони жуда ҳам оз бўлади»– деб жавоб бердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Дажжолнинг бир жойдан бошқа жойга кўчиш суръати қандай бўлиши ҳақида сўралганида: «Шамол ҳайдаб келган селга ўхшайди»– деб жавоб бердилар (Имом Муслим 7560).

Одамларнинг Дажжол билан алданишларига сабаб бўлган нарсалардан бири, у билан бирга жаннат ва жаҳаннамга ўхшаш нарсанинг бирга бўлишидир. Аслида, эса улар одамлар кўзига кўрингандек эмасдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар кўзига олов бўлиб кўринган нарсанинг олов эмас муздек сув, муздек сувдек кўришган нарсанинг эса ҳароратли олов эканини айтиб ўтганлар. Бу эса фитнанинг қаттиқлиги туфайли одамлар Дажжол билан бирга бўлган ҳақиқатни идрок эта олмасликлари, улар кўзлари билан кўрган нарсалар, аслида, тескари нарсаларни ифодалашини идрок эта олмайдилар.

Дўстлар, Шайтон Дажжолда истаган нарсаси – ёмонликни топади ва одамларни яна ҳам адаштириш учун унга ёрдамчи ва ҳамкор бўлади. Маълумки, шайтонлар туҳмат ва залолат билан шуғулланадиган одамларга хизмат қилишади. Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ сананд билан Абу Умома разияллоҳу анҳудан нақл қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дажжолнинг фитнасидан бири унинг саҳройига: Сен отанг ва онангга қайта жон ато этсам мен Роббинг эканимга шаҳодат келтирасанми?,– дейди. У: Ҳа, дегач Шайтон унинг отаси ва онасини гавдалантиради ва улар: Ўғилчам, унга эргаш! У – сенинг роббинг!,– дейишади» (Ибн Можа 4077).

Аллоҳ таолодан мени ва сизларни ошкора ва яширин фитаналардан асрашини тилайман.

Ушбу гапаримни айтиб (ўзим ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилишини Аллоҳ таолодан сўрайман).

 

Иккинчи хутба

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин …

Сўнг …

Дажжолнинг чиқадиган жойига келсак, у илк ўлароқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, Хуросондаги Исфаҳон шаҳрининг теграсида яҳудийлар яшайдиган – Яҳудийя деган жойдан чиқади. Бироқ, унинг қилмишлари мўъминларга Ироқ билан Шом ўртасига етиб борганида аниқ бўлади. Унинг чиққани аниқ бўлгач, биринчи бўлиб яҳудийлар севинишади. Чунки, унинг йўли билан бутун жаҳонга ҳукмрон бўлишмоқчи бўлишади. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда шундай дейилган: «Дажжолга Исфаҳоннинг етмиш минг яҳудийси устларида тайласон билан издош бўладилар» (Имом Муслим 124).

Тайласон, кийим тарзи бўлмаган, бироқ, елкадан ташлаб олинадиган матодир.

Бундан ташқари, Дажжолга кўплаб саҳройилар ҳам эргашади. Чунки жаҳолат уларга ёпирилган бўлади. Шунингдек, хотин–қизлар ҳам эргашадилар. Чунки уларнинг ҳоли ҳам саҳройилар кабидир. Сабаби эса, уларнинг тез таъсирланишлари ва диққатли ўйлаб кўрмасликларидир. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дажжол (Тоифдан келган сой) Марриқанотдаги шўрҳок ерлардан тушиб келади. Унга чиқиб келганларнинг кўпи хотин–қизлар бўлади. Эркак ўзининг яқинлари, онаси, синглиси ва аммасининг олдига келиб, Дажжолнинг олдига чиқиб кетишидан қўрқиб, маҳкам боғлаб қўяди» (Имом Аҳмад 5353, саҳиҳ ҳадис).

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Дажжолнинг чиққач Ер юзида қанча муддат қолиши ҳақидаги саволларига: «Қирқ кун: биринчи кун бир йилдек, (иккинчи) кун бир ойдек, (учинчи) кун бир ҳафтадек, бошқа кунлари эса (оддий) кунларингиздек»– деб жавоб бердилар. Яна: Ё Расулуллоҳ, бир йилга бадал бўлган кунда бизга бир куннинг намози етарлими?,– деб сўрадик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, у кунни ўлчаб олинглар!»,– дедилар (Имом Муслим 7560).

Бу, кунлар ҳақиқатан узун бўлиб, биринчи кун бир йилдек (365 кун), иккинчи кун бир ойдек (29 кун), учинчи кун бир ҳафтадек, қолган кунлар эса оддий кунларимиздек ўтишига далолат қилмоқда. Ўша даҳшатли фитна бўлиб ўтадиган кунда саҳобалар намозни қандай ўқиш ҳақида фикр қилдилар. Унинг даҳшати шунчалар қўрқинчлики, одам ўзининг рафиқаси ва фарзандларини ҳатто ўзини ҳам унутиб қўяди. Саҳобаларни эса биринчи бўлиб намоз қизиқтирди! «Яна: Ё Расулуллоҳ, бир йилга бадал бўлган кунда бизга бир куннинг намози етарлими?,– деб сўрадик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, у кунни ўлчаб олинглар!»,– дедилар».

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ таоло бу фитна учун вақтни ўлчаб қўйган. Вақти келиб Дажжолни ўлдирилгач, бу фитна тугайди. Уни замона охирида Ерга тушадиган Ийсо ибн Марям алайҳиссолату вассалом ўлдиради.

Фитна чор атрофни қамрагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссолату вассаломни Ерга туширади. У Дамашқ шаҳридаги Шарқий Минорага тушади ва унинг атрофида мусулмонлар бирлашади. Ийсо алайҳиссалом мусулмонлар билан бирга Дажжол томон юради. Дажжол Ийсо алайҳиссалом нозил бўлган пайтда яҳудий қўшинлари билан Қуддус томон йўл олган бўлади. Улар Қуддусда учрашадилар. Дажжол Ийсо алайҳиссаломни кўриши билан сувда эриган туз каби эриб кетади. Ийсо алайҳиссалом уни қўлидаги найза билан ўлдириб, қонини оқизади. Дажжолнинг қўшини чекинади. Мусулмонлар уларнинг орқасидан ҳужумга ўтиб, уларни ўлдиришади. Ҳатто тошлар ва дарахтлар: Ҳой мусулмон! Ҳой Аллоҳнинг бандаси, яҳудий орқамда турибди, кел, уни ўлдир!,– дейди. Ғарқад бутасигина буни айтмайди. Чунки у, яҳудийларнинг дарахтидир. Малъун Дажжолни ўлдириш билан бу катта фитна тинади. Бу фитна давомида Умматнинг жуда кўпи ҳалок бўлади.

Ҳой мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига Дажжолнинг фитнасидан сақланиш учун нималар қилиш кераклигини ўргатди. Шулардан биринчиси: гарчи банда ўзига ишонса ҳам Дажжолнинг ёнига бормаслик ва ундан қочиш. Чунки у, нима бўлишини билмайди. Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дажжолни эшитган кимса ундан узоқ турсин! Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, одам Дажжолнинг мўъмин эканини билиб олдига келиб қолади ва унга кўрган шубҳалари туфайли эргашиб кетаверади» (Абу Довуд 4321).

Аллоҳ таоло айрим халқларни тоғларга чиқиб етишлари билан Дажжолдан асрайди. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Умму Шарик разияллоҳу анҳо: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамлар Дажжолдан қочиб тоғларга чиқиб кетадилар»– деганларини эшитганман,– деди (Имом Муслим 7580).

Дажжолдан ҳимоя қиладиган ишлардан бири, Макка ёки Мадина каби икки Ҳарамдан бирига кириб олишдир. Чунки Дажжолнинг Макка ёки Мадинага кириши таъқиқланган.

Дажжолдан ҳимоя қиладиган ишлардан бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганларидек, Каҳф сурасининг бошланғич оятларини, бошқа ривоятда эса охирги оятларини ўқишдир. Абу Дардоъ разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Каҳф сурасининг бошидан ўн оятни ёд олган киши Дажжолдан сақланган бўлади»– дедилар (Имом Муслим 1919).

Баъзи илм аҳллари бунинг ҳикматини: Аллоҳ таоло бу суранинг бошларида Ўзининг ёш даъватчи йигитларни ҳалок қилмоқчи бўлган золим подшоҳдан қутқарганини баён қилган. Аллоҳ таоло бу оятларни ўқиган одамни, уларни қутқаргандек қутқаради. Бу – Аллоҳ таолога қийин эмас,– дея изоҳладилар. Аллоҳу аълам.

Дажжолдан ҳимоя қиладиган нарсалардан яна бири, Дажжолнинг фитнасидан (ҳар замон), жумладан, намозда паноҳ сўрашдир. Бу ҳақда Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бировингиз ташаҳҳудни ўқиса Аллоҳдан тўрт нарсадан: Аллоҳим, мен Сенга жаҳаннам азоби, қабр қийноқлари, ҳаёт ва ўлим фитналари ҳамда Масиҳуд Дажжол фитнасининг шарридан сиғинаман!, дея паноҳ сўрасин» (Имом Муслим 1352).

Дўстлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шунчалар огоҳлантириш ва чақириқлари бўлиши ва уларни эшитишларига қарамай, Дажжол чиққан маҳал одамларнинг кўпи фитна олови ўртасида қоладилар. Бунинг асосий омили улардаги диёнат ва иймоннинг озлигидир. Бугунги кундаги одамларнинг воқеъликлари яхшиликдан башорат бермаяпти. Дажжолдек бўлмасада бирон фитна келиб қолса уларни ўз оғушига олиб, дин ва ахлоқларини бузиб ташламоқда.

Дўстим, одамларнинг ҳоли ва уларни фитнага солган нарсаларга қаранг! Агар шаҳарнинг бирон жойида янги дўкон очилса ва у ерда гарчи хурмо сотилса ҳам, унга эҳтиёжи бўлган ёки бўлмаган одамларнинг ўша ерда тирбанд навбатда турганларини кўрасиз. Одамларни бугунги кунда матбуот (реклама) ва кўринишлар алдамоқда. Тижорий марказлар, саёҳат, сафар ҳатто айрим оддий ишлар ҳам алдамоқда. Улар ортидан оқил ва катта мансаб эгаси бўлган одамларнинг ҳам чопаётганини кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Агар одамларнинг ҳоли шу экан, бундан кўра каттароқ – Дажжол фитнаси ҳақида нима дейсиз?! Ахир, инсоният бошида бундан кўра каттароқ фитна йўқ–ку?! Агар бугунги кундаги одамларнинг диёнати, қалбларидаги иймони ва шариат аҳкомлари ҳақидаги билими шундай оддий фитналардан тўса олмас экан, фитналар кучли, диёнат ва иймон оз бўладиган Дажжол кунларида одамларнинг ҳоли нима бўлади?!

Аллоҳ таолодан хотиржамлик ва соғлик тилаймиз!

Аллоҳим, агар бандаларинг учун фитнани хоҳлаган бўлсанг, жонимизни фитналарга мубтало қилмай ол!

Аллоҳим, бизни ўз ватанимизда хотиржам қил! Уламоларимиз ва раҳбарларимизни ислоҳ айла!

Аллоҳим, эй раҳмлилар раҳимлиси, етакчилигимизни Сендан қўрқадиган, тақво қиладиган ва розилигингга эргашадиган бандалар қўлига бер!

Аллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат–ки, унда гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!

Аллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!

Аллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла! …  

Мақтовга сазовор ва мазамматли издошлик (Шайх Сулаймон бин Ҳамад Авда)

Мақтовга сазовор ва мазамматли издошлик

Хатиб: Шайх Сулаймон бин Ҳамад Авда

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: الاتِّبَاعُ الْمَحْمُودُ وَالاتِّبَاعُ الْمَذْمُومُ

بسم الله الرحمن الرحيم

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Аввало ўзимга, сўнгра эса сизларга Аллоҳдан тақво қилишни тавсия этаман. Чунки тақвогина ҳидоят йўли, истак ва оғишлардан омонлик, ризқ сари элтгувчи сўқмоқ ҳамда ёмонликларни каффорот қилишга ва мақомларни кўтаришга омилдир:

﴿ وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجاً وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لا يَحْتَسِبُ

«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ: 2, 3);

﴿ وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يُكَفِّرْ عَنْهُ سَيِّئَاتِهِ وَيُعْظِمْ لَهُ أَجْراً

«Ким Аллоҳдан қўрқса унинг ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва унинг ажр-мукофотини улуғ қилур» (Талоқ: 5).

Мусулмонлар жамоати, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга қарата хутба ўқидилар ва: «Гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганларидир.

﴿ إِنَّ مَا تُوعَدُونَ لَآتٍ وَمَا أَنْتُمْ بِمُعْجِزِينَ

«Албатта, сизларга ваъда қилинаётган нарса (қайта тирилиш, охират Қиёмат Куни) ҳеч шак-шубҳасиз келувчидир. Сизлар (Аллоҳни) ожиз қила олгувчи эмассиз» (Анъом: 134)– дедилар (Имом Бухорий 7277).

Бу жумлалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эргашиш ва дин ниқоби остида янгиликлар ўйлаб чиқармаслик ҳақида айтган пурмаъно гаплардир. Аллоҳнинг Қуръонига назар ташлаган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида эргашиш ҳақида узундан узоқ гап кетгани ва кўп оятларда шу мавзу ёритилганига гувоҳ бўлиб, унинг нигоҳини ҳидоят ва нафс истаклари, пайғамбарлар суннатига эргашиш ва жоҳилларга издош бўлиш ўртасида мақтовга сазовор ва фойдали эргашиш билан бирга, зарарли ва мазамматли эргашиш ҳам тортади.

Бундан ташқари, у, Аллоҳнинг ҳидоятига ва Шайтон йўлларига эргашганларнинг осор ва оқибатларини ҳам идрок этади. Қуръон унга эргашганлар билан, пешволар ўртасидаги кураш намуналарини ҳамда уларнинг бири иккинчисидан безор бўлиш учун қандай мужодала берганини, бир–бирларини қандай маломат қилганини ва охир оқибат:

﴿ إِنَّا كُلٌّ فِيهَا إِنَّ اللَّهَ قَدْ حَكَمَ بَيْنَ الْعِبَادِ

«Мутакаббир кимсалар айтдилар: «Бизларнинг барчамиз шак-шубҳасиз (дўзахдадирмиз). Дарҳақиқат Аллоҳ бандалари ўртасида Ўз ҳукмини чиқарди»» (Ғофир: 48)– деганларини баён қилганини кўради.

Аллоҳнинг бандалари, эргашишнинг асоси ва энг фойдалиси Аллоҳнинг ҳидояти ва Тўғри йўлига эргашишдир. Мана шугина, Аллоҳнинг изни билан ва Аллоҳ айтганидек, залолат ва бахтиқароликдан омонликдир:

﴿ فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلا يَضِلُّ وَلا يَشْقَى

«ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас» (Тоҳа: 123).

Аллоҳнинг ҳидоятига эргашганларда на қайғу ва на ғамгинлик бордир:

﴿ فَمَنْ تَبِعَ هُدَايَ فَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ

«Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида, шу ҳақ йўлга эргашган кишиларга хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар» (Бақара: 38).

Аллоҳнинг йўлига эргашиш – йўқ бўлиш ва тарқоқликдан омонлик, демакдир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ﴾

«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр» (Анъом: 153).

Ахир яратган ва бандасига фойдали бўлган нарсаларни бандасидан кўра яхшироқ билган Аллоҳнинг йўлига нега эргашмасин:

﴿ أَلا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ

«(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир» (Мулк: 14)?!

Шариат асосида Аллоҳнинг ризосига эргашган банда билан, шариатдан воз кечиб Аллоҳнинг ғазабига сазовор бўлган кимса баробар бўла оладими?!

﴿ أَفَمَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَ اللَّهِ كَمَنْ بَاءَ بِسَخَطٍ مِنَ اللَّهِ وَمَأْوَاهُ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ

«Аллоҳнинг ризолигини истаган киши, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган, борар жойи жаҳаннам бўлган кимса каби бўладими?! Нақадар ёмон оқибат бу!» (Оли Имрон: 162).

Агар: Аллоҳнинг ҳидоятига олиб борадиган йўл қайси?,– деб сўрасангиз, жавоби: Унга Қуръон ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳим ва салламга эргашиш билан эришилади:

﴿ وَهَذَا كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ فَاتَّبِعُوهُ

«Мана бу эса Биз нозил қилган муборак Қуръондир! Бас, унга эргашингиз» (Анъом: 155);

﴿ قَالَ يَا قَوْمِ اتَّبِعُوا الْمُرْسَلِينَ اتَّبِعُوا مَنْ لا يَسْأَلُكُمْ أَجْراً وَهُمْ مُهْتَدُونَ

«Эй қавмим, ўзлари ҳидоятда бўлган ва сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайдиган зотларга эргашинглар!» (Ёсин: 21, 22);

﴿ قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади қилади» (Оли Имрон: 31).

Хуллас, савобли ишларда эргашиш, яхшилик қилиш хусусан мўъминларга, яъни, мақтовга сазовор эргашиш доирасида издош бўлиш. Инсоният бугунги кун – дунё ҳаётида ёки Охират ва шоҳидлар келтирилган кунда шундай издошликка қандаям муҳтож–а!

Мазамматли издошликнинг турфа йўллари бўлиб, хатарлари кўп ҳамда унда юрганлар дунё ва охиратда зиёнкор бўлишади. Шу йўллардан бири Шайтонга эргашишдир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَمَنْ يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ

«Эй мўминлар, шайтоннинг изидан эргашманглар! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта (шайтон) бузуғлик ва ёмонликка буюрур» (Нур: 21). Шайтон одимларига, муфассирлар таъкидлашганидек, қалб, тил ва танага тааллуқли гуноҳлар ҳам киради.

Шайтон васваса, алдаш ва йўлдан оздиришни нақадар кучайтирмасин, унинг иймонли ва тақволи одамларга бўлган таъсири озлигича қолаверади. Иймони оз бўлган одамларда эса макрининг таъсири кучли бўлади.

Мазамматли издошликнинг бири ҳавойи нафсга эргашишдир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ فَلا تَتَّبِعُوا الْهَوَى أَنْ تَعْدِلُوا

«Бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб кетманглар» (Нисо: 135).

Бу издошлик баъзида бандани Аллоҳни қўйиб, ўз истакларини илоҳ қилиб олиш даражасига олиб бориши мумкин:

﴿ أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَنْ يَهْدِيهِ مِنْ بَعْدِ اللَّهِ أَفَلا تَذَكَّرُونَ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!» (Жосия: 23).

Нафс истаклари кўзни кўр, қулоқни кар қилиб, одамни ибодат ва муомалаларда, ўзи билан Роббиси ва ўзи билан махлуқлар орасидаги йўлдан оздиради. Адолат – матлаб, ўзи ва бошқаларга инсоф қилиш – машруъ манҳаждир. Бироқ буларнинг барчаси тақво, садоқат ва иродага муҳтож бўлади.

Мазамматли издошликдан бири, оқибатларига қарамай шаҳват ва мафтункор гуноҳларга эргашиш, нафсни ҳайвонлар яйловларда ўйноқлаганидек гуноҳлар «бўстони»да ўйноқлатиб ташлаб қўйишдир. Гоҳида шу гуноҳлар «бўстони»да жон чиқиши ҳам мумкин. Чунки бу «бўстон»да ўсган айрим ўт–ўланларнинг таркибида ҳалокатга олиб борувчи заҳарли моддалар бўлиши мумкин!!

Ҳа, қанча одамлар ҳаром майлликлар ортидан югуриб Тўғри йўлдан оздилар. Чунки, нафс нақд нарсаларни суяди. Одамлар табиатида хотин–қизлар, фарзандлар, битмас–туганмас тилла ва кумуш бойликлар, совутилган отлар, чорвалар ва ерларга бўлган муҳаббат бор.

Бироқ, Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсаларда ҳаром қилган нарсалардан беҳожатлик, пок нарсаларда ифлос нарсалардан кифоя бор. Бу дунё, мусулмон ўз истакларини хоҳлаганидек қондирадиган бекатларнинг охиргиси эмас. Мўъминларни, бу дунёда бандалар шаҳватлари ортидан олган улушларидан кўра кўпроқ ҳисса охиратда кутиб турибди:

﴿ فَلا تَعْلَمُ نَفْسٌ مَا أُخْفِيَ لَهُمْ مِنْ قُرَّةِ أَعْيُنٍ جَزَاءً بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

«Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас» (Сажда: 17).

Бу дунёда шаҳватлари ортидан югурганлар бошига мусибатлар келади:

﴿ فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً

«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар» (Марям: 59).

Аллоҳ таоло зарур бўлган воситадан дарак бериб, натижанинг ҳукмини чиқарди:

﴿ وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى

«Энди ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса У ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур» (Нозиъот: 40, 41).

Ориф уламолар ҳаром шаҳватнинг одамзотга бу дунёда оғир асоратлари ва аянчли натижалари, охиратда эса ўта қаттиқ азоблари бор экани ҳақида етарлича гапириб ўтганлар.

Аллоҳнинг бандалари, одамзот ўзидаги жоҳиллик, билимнинг етарсизлиги, гоҳида эса истагу майлликларнинг устун келиши сабабли гумонларга эргашади ва очиқ ҳақиқатга қаттиқ риоя қилмай қўяди. Гумонларга эргашиш ҳам мазамматли издошликнинг бир туридир. Аллоҳ таоло мушриклар ҳақида шундай ҳикоя қилади:

﴿ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الْأَنْفُسُ وَلَقَدْ جَاءَهُمْ مِنْ رَبِّهِمُ الْهُدَى

«У (мушрик)ларга (пайғамбар алайҳис-салом воситаларида) Парвардигор томонидан ҳидоят (Қуръон) келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашадилар-а!» (Нажм: 23).

Гумон, ҳақиқатга ҳеч қачон фойда бермайди ва унинг ўрнида тура олмайди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنَّ الظَّنَّ لا يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئاً

«Улар фақат гумон-тахминга эргашурлар холос. Аниқки, гумон ҳақиқатдан бирон нарсанинг ўрнига ўтмас!» (Нажм: 28).

Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръонининг ҳидояти ҳамда Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини фойдали қилсин. Ушбу гапларни айтиб ўзим, сизлар ва барча мўъминларнинг гуноҳини мағфират қилишини Аллоҳ таолодан тилайман. Бас, сизлар ҳам Аллоҳдан мағфират тиланглар ва Унга тавба қилинглар!

 

Иккинчи хутба

Хоҳлаган бандаларини Тўғри йўлига эргашишга мувфффақ қилган барча оламлар робби – Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Чунки, бу йўлдан оғган кимсаларни турли йўллар фарқли тарафларга олиб кетди. Мен Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва шукроналар айтаман ҳамда ягона шериксиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эса Аллоҳнинг қули ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

Ҳой мусулмонлар, ота–боболарнинг Аллоҳнинг шариатига зид одатлари, аждодларнинг анъаналарига осилиш, мерос қолган одат ва анъаналарни муаммо ва ихтилофлар ечимида мезон қилиб олиш ҳам мазамматли издошликнинг бир туридир. Чунки, бундай қилиш жоҳилият ва мазамматли издошлик кўринишларидан биридир.

Аллоҳ таоло аждодларидан қолган нарсага осилиб, улар билан Аллоҳнинг шариатига таслим бўлиш ва унга эргашишга ғов бўлган барча анъаналарни мазаммат қилди:

﴿ وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنْزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لا يَعْقِلُونَ شَيْئاً وَلا يَهْتَدُونَ

«Қачон (мушрикларга): «Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунингги, дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейишади. Агар оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тополмайдиган бўлсалар, ҳам-а?» (Бақара: 170).

Ота–боболарга кўр–кўрона эргашиш, пайғамбарларга эргашиш олдида тўсиқ бўлди. Бундай оғир қарамлик таъсирини бошидан кечираётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло шундай деди:

﴿ وَكَذَلِكَ مَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ فِي قَرْيَةٍ مِنْ نَذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتْرَفُوهَا إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءَنَا عَلَى أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَى آثَارِهِمْ مُقْتَدُونَ قَالَ أَوَلَوْ جِئْتُكُمْ بِأَهْدَى مِمَّا وَجَدْتُمْ عَلَيْهِ آبَاءَكُمْ قَالُوا إِنَّا بِمَا أُرْسِلْتُمْ بِهِ كَافِرُونَ فَانْتَقَمْنَا مِنْهُمْ فَانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), шунингдек Биз сиздан илгари бирон қишлоқ-шаҳарга бирон огоҳлантиргувчи-пайғамбар юбормадик, магар (юборганимизда) у жойнинг боёнлари: «Албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз», деганлар» (Зухруф: 23 – 25).

Мусулмон биродарлар, ҳалол ёки ҳаром деб ҳисоблашда одату мерослар билан шаръий ибодату аҳкомлар орасини ҳамда ота ва оналарга ғамхўрлик қилиш билан Аллоҳга итоат қилиш ҳамда Аллоҳнинг шариатига мухолиф бўлсалар улар ирқидан келиш билан ирқчилик қилиш орасини айиришимиз керак.

Мусулмон дўстлар, (Ислом дини) шахслар даражасидаги мазамматли қарамликни давлатлар ва халқлар даражасидаги издошликка етиб боришидан огоҳлантиради. Қуръон ва суннатда мусулмон умматнинг кофир халқлар хусусан яҳудий ва насронийларга издош бўлишдан огоҳлантирилади. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلا نَصِيرٍ

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди» (Бақара: 120).

Давлат ва халқ даражасида қарамлик шаръан ва ақлан салбий нарсадир. У кучсизлик ва хорлик йўли бўлиб, емирилиш ва Ер юзидан супурилишга олиб боради. Сиз мусулмону, эргашаётган халқингиз кофир бўлса–чи?! Бу – Ислом дини ва мусулмонларни таҳқирлаш, Қуръон ва Қуръон аҳкомларининг оламшумул эканида шак қилиш, демакдир.

Агар бу кофир халқлар ўзларига ўзлари бирон фойда келтира олмас экан, бошқаларга қандай фойда келтириши мумкин?! Ахир Қиёмат кунида пешволар издошларидан безор бўлиб, ҳамма ўз юкини ўзи кўтаради–ку?! Аллоҳ таоло айтди:

﴿ إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الْأَسْبَابُ

«У Кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У Кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади» (Бақара: 166);

﴿ وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِلَّذِينَ آمَنُوا اتَّبِعُوا سَبِيلَنَا وَلْنَحْمِلْ خَطَايَاكُمْ وَمَا هُمْ بِحَامِلِينَ مِنْ خَطَايَاهُمْ مِنْ شَيْءٍ إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ وَلَيَحْمِلُنَّ أَثْقَالَهُمْ وَأَثْقَالاً مَعَ أَثْقَالِهِمْ وَلَيُسْأَلُنَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَمَّا كَانُوا يَفْتَرُونَ

«Кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотларга: «Сизлар бизларнинг йўлимизга эргашинглар, гуноҳларингизни бизлар кўтарурмиз», дедилар. Ҳолбуки улар (мўминларнинг) гуноҳларидан бирон нарсани кўтара олгувчи эмасдирлар. Албатта улар ёлғончидирлар. … Албатта улар ўзларининг юк-гуноҳларини ҳам, у юклари билан бирга (бошқа) юкларни ҳам кўтарурлар ва албатта қиёмат кунида ўзлари тўқиб олган (ёлғонлари) тўғрисида сўралурлар» (Анкабут: 12, 13).

Мўъмин биродарлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматини умуман кофир халқларга, хусусан эса китоб аҳлларига эргашишдан огоҳлантирди. Шундай бўлсада, «Сизлар ўзингиздан аввал яшаб ўтганларга қаричма–қарич, газма–газ эргашасизлар. Ҳатто, калтакесак инига кирсалар сизлар ҳам кирасизлар» деганларида, саҳобалар: Яҳудий ва насронийларгами?,– деб савол беришганида: «Бўлмаса кимлар!»– дея берган башоратлари рўёбга чиқди (Ҳадис муттафақун алайҳдир).

Аллоҳнинг бандалари, ушбу мазамматли тобеълик–қарамликдан чиқиш йўли – Қуръон ва суннатга қатъий амал қилиш, Тўғри йўлдан оғмаслик, пайғамбарлар йўлига эргашиш, умматнинг ҳидоятланган салафининг манҳажини лозим тутиш, шайтонни душман деб билиш, ҳаром қилинган шаҳват ботқоқликларига тушиб қолишидан нафсни асраш, дин ниқоби билан ўйлаб топилган, аслида эса, диндан бўлмаган янгиликлар – бидъатлардан йироқ туришдир.

Эй Қуръон аҳли, кейинроқ рўй берадиган бўлсада Аллоҳ таоло бизга эртароқ хабар берган издошлар ва пешволар ўртасида бўлиб ўтадиган жанжал ва тортишувларни айтиб, хутбамни тугатаман. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَلَوْ تَرَى إِذِ الظَّالِمُونَ مَوْقُوفُونَ عِنْدَ رَبِّهِمْ يَرْجِعُ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ الْقَوْلَ يَقُولُ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا لَوْلا أَنْتُمْ لَكُنَّا مُؤْمِنِينَ قَالَ الَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا لِلَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا أَنَحْنُ صَدَدْنَاكُمْ عَنِ الْهُدَى بَعْدَ إِذْ جَاءَكُمْ بَلْ كُنْتُمْ مُجْرِمِينَ وَقَالَ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا بَلْ مَكْرُ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ إِذْ تَأْمُرُونَنَا أَنْ نَكْفُرَ بِاللَّهِ وَنَجْعَلَ لَهُ أَنْدَاداً وَأَسَرُّوا النَّدَامَةَ لَمَّا رَأَوُا الْعَذَابَ وَجَعَلْنَا الْأَغْلالَ فِي أَعْنَاقِ الَّذِينَ كَفَرُوا هَلْ يُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

«Кофир бўлган кимсалар: «Бизлар бу Қуръонга ҳам, ундан олдинги (китобларга) ҳам ҳаргиз иймон келтирмаймиз», дедилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), агар сиз ўша золим кимсаларни (қиёмат кунида) Парвардигор ҳузурида турғизуб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. (Ўшанда) бечора саналган (яъни эргашувчи бўлган) кимсалар, мутакаббир кимсаларга (яъни ўз пешволарига): «Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар шак-шубҳасиз, мўминлар бўлур эдик», десалар,

Мутакаббир кимсалар бечора саналган кимсаларга: «Сизларга ҳидоят келганидан сўнг сизларни (ундан) биз тўсдикми? Йўқ, ўзларингиз жиноят қилгувчи бўлдингизлар», дерлар.

Бечора саналган кимсалар эса мутакаббир кимсаларга: «Йўқ, кечаю кундуз қилган макр-ҳийла(ларингиз бизларни мўмин бўлишдан тўсган эди). Ўшанда сизлар (ўз макр-ҳийлаларингиз билан) бизларни Аллоҳга кофир бўлишга ва У зотга (ўзгаларни) тенг шерик қилишга зўрлар эдингизлар», дедилар. Азобни (ўз кўзлари билан) кўрган вақтларида улар (яъни пешволар ҳам, эргашганлар ҳам) ичларида надомат қилдилар ва Биз кофир бўлган кимсаларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Уларга фақат ўзлари (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган қилмишларининг жазоси берилур» (Сабаъ: 31 – 33).

Эй оқиллар, модомики, амал замонида экансиз ибрат олингиз ва ўзингизни ҳасрат ва азобдан ҳимоя қилиб қолингиз!

 

Қиёматнинг кичик аломатлари (8) (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)

Қиёматнинг кичик аломатлари (8)

Хатиб: Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: أَشْرَاطُ السَّاعَةِ الصُّغْرَى (8)

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.

Сўнг …

Бу, ўтган жумаларда айтиб ўтилган хутбаларнинг давоми бўлган Қиёматнинг кичик шартларининг (яна) бошқа шодасидир.

Қиёматнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида зикр қилган аломатларидан бири, замона охирида румликлар, яъни, насронийларнинг кўпайиши ва мусулмонларга қарши уруш қилишларидир.

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ»ида Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумонинг ривоятини нақл қилган: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қиёмат румликлар одамларнинг кўп қисми бўлганида қоим бўлади» деганларини эшитганман (Имом Муслим 7461).

Авф ибн Молик Ашжаъий разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёматдан олдин олти (ҳодисани) сана. … Сўнгра сизлар билан Бану Асфар (румлик насронийлар) ўртасида сулҳ бўлади. Улар сулҳни бузиб, саксонта байроқ остида ҳар байроққа ўн икки минг (лашкар тобеъ бўлиб), бостириб келишади» (Имом Бухорий 3186).

Бу хабарга кўра мазкур урушда иштирок этадиган насронийларнинг сони бир миллионга яқин бўлади. Саксонта байроқ ва ҳар бир байроқ остида ўн икки мингта аскар… Бу уруш, ҳадислар далолат қилганидек, замона охирида, Дажжол чиқишидан олдинроқ Шомда бўлиб ўтади. Мусулмонларнинг бу урушдаги ғалаабси уларнинг Константинополни қайта фатҳ этиш учун имокният яратади. Ҳолбуки, Константинополни фатҳи ҳам Қиёматнинг аломатларидан биридир. Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу Нофеъ ибн Утба разияллоҳу анҳудан ривоят қилди: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Мен Ундан қўлларимда санай оладиган тўртта гапни ёдлаб олдим: «Сизлар Араб ярим оролига ғазот қиласизлар ва Аллоҳ таоло унинг фатҳини беради. Сўнгра Эронга ғазот қиласизлар (унда ҳам) Аллоҳ таоло фатҳ беради. Сўнгра Рум (Византия)га ғазот қиласизлар ва Аллоҳ унинг фатҳини беради. Сўнра Дажжолга қарши ғазот қиласизлар ва Аллоҳ унинг фатҳини беради». Нофеъ: Эй Жобир, Рум фатҳ этилмагунича Дажжолни кўрмаймиз,– деди (Имом Муслим 7466).

Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ «Сунан»ида Абу Дардоъ разияллоҳу анҳудан нақл қилган ҳадисда насронийлар билан тўқнашиладиган жанг майдони Шомда эканини аниқ айтилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жанг куни мусулмонларнинг чодирлари Шомнинг энг яхши шаҳарларидан бири бўлган Дамашқ теграсидаги Ғуто деб аталган жойда бўлади»– дедилар (Абу Довуд 4300).

Ҳижрий тўққизинчи асрдаги билим намояндаларидан бири бўлган Ҳофиз Ибн Мунаййир Зайнуддин Абдуллатиф раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадис ҳақида шундай дейди: «Румликлар қиссаси – мусулмонлар билан насронийлар ўртасидаги катта уруш назарда тутилмоқда – ҳанузгача бўлиб ўтмади. Насронийларнинг шунча сондаги қўшин билан қуруқликда жанг қилганларининг хабари етиб келмади. Демак, бу ҳануз рўй бермаган воқеъадир. Бу хабарда ҳам мужда ва ҳам огоҳлантириш бордир. Чунки хабар, душманларнинг кўп бўлишига қарамай, ғалаба мусулмонларники эканидан дарак бермоқда. Мужда шуки, мусулмон жангчиларнинг сони ҳам ҳозиргу кундаги сонлариннг бир неча баробари бўлади».

Ҳой мусулмонлар, мусулмонларнинг насронийлар билан тўқнашувлари узоқ тарихга – Мўъта жангига бориб қадалади. Мўъта жангги ҳижратнинг саккизинчи йили жумодул увло ойида бўлиб ўтган, жангда сони уч мингта бўлган мусулмон қўшин юз мингта бўлган насроний қўшинга қарши жангга чиққан ва майдондан мағлуб бўлмай айрилган эди. Бироқ, Аллоҳ таоло насронийлар қалбига қўрқув солган ва Араб ярим оролида пайдо бўлган янги кучлардан насроний олами доимо хатарда қолган эди. Бу ғазотлардан илгари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига замондош бўлган қиролларга Исломга чорлаб мактублар йўллаган эдилар. Улар ичида Византия императори Геракл ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллаган мактубида ушбу жумлалар бор эди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Муҳаммад ибн Абуллоҳдан Рум буюги Ҳирақлга. Аллоҳнинг ҳидоятига эргашганларга саломлар бўлсин! Сўнг … Мен сизни Ислом чақириғи билан чорлайман: мусулмон бўлинг саломат қоласиз ва Аллоҳ сизга савобларини икки марта беради. (Чақириғимдан) воз кечсангиз, бутун румликларнинг гуноҳи зиммангизда бўлади» (Имом Бухорий 7).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан насронийларга юборилган ушбу мактуб, Ислом ва Насроний олами ўртасида сурункали давом этадиган курашнинг эълонидир. Чунки мактубдаги шарт – Исломни дин деб қабул қилиш ҳамда насронийлик ва ҳатто иқтидордан воз кечишдир. Ҳолбуки, бугунги кунда Дунёдаги сиёсий иқтидор уларнинг қўлидадир. Биз мусулмонлар мазкур мактубни амалга оширишимиз, уни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилишимиз, унга эришиш учун бор имкониятларимизни сафарбар этишимиз керак.  

Ҳой мусулмонлар, бу Коинотдаги Аллоҳ таолонинг устивор қонуниятларидан бири, насронийлар билан мудом курашда бўлиш ва бу кураш дунёнинг интиҳосига қадар давом этишини унутмаслигимиз керак. Бу маънолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мактубларида бевосита бўлмаса ҳам: «(Чақириғимдан) воз кечсангиз бутун румликларнинг гуноҳи зиммангизда бўлади» жумлаларида гизлидир. Бундан кўра очиқроқ баён қилинган ҳукм, Аллоҳ таолонинг ушбу оятида мужассамдир:

﴿ وَمِنَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّا نَصَارَى أَخَذْنَا مِيثَاقَهُمْ فَنَسُواْ حَظًّا مِّمَّا ذُكِّرُواْ بِهِ فَأَغْرَيْنَا بَيْنَهُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَسَوْفَ يُنَبِّئُهُمُ اللّهُ بِمَا كَانُواْ يَصْنَعُونَ ﴾

««Бизлар насронийлармиз», деган кимсалардан ҳам аҳд-паймонларини олдик. Сўнг ўзларига эслатма қилиб берилган нарсалардан (кўп) ҳиссасини унутдилар. Бас, уларнинг ўрталарида то қиёмат кунигача буғзу адоватни авж олдирдик. Яқинда Аллоҳ уларга қилиб ўтган «хунар»ларининг хабарини беражак» (Моида: 14).

Насронийлар билан кураш Қиёмат кунигача давом этади. Бу, Аллоҳ таоло мусулмонларни синаган фитна ва мусулмонларнинг пешонасидир. Улар сабр қилишлари керак. Уларнинг насронийлар билан тўқнашишлари муқаррардир. Бу кураш вақти–вақти билан бўлиб турсада, насронийларнинг миллионга яқини тўпланган ҳал қилувчи уруш билан тугалланади. У пайтда Ислом қўшини насронийларнинг руҳоний маркази бўлган Константинополни фатҳ этишган бўлади. Бу урушдан кейин бевосита Дажжол билан бўладиган уруш бошланади ва Дажжолнинг қатли билан ниҳоясига етади. Ўша пайтда урушлар тўхтайди. Дунё ўзининг интиҳосига яқинлашади. Аллоҳ ваъда қилган Ернинг бошқа ерлар билан тўқнашиши ҳақидаги ваъдаси рўёбга чиқади. Барча махлуқот янги, мангу ҳаётни бошлашимиз учун ўз Холиқи ҳузурига қайтади.

Ҳоким раҳимаҳуллоҳ ўз «Мустадрак»ида, Имом Аҳмад эса «Муснад»ида ривоят қилган ушбу ҳадисга диққат қилинг. Қуйидаги мазкур ҳадиснинг лафзи Ҳоким раҳимаҳуллоҳникидир. Холид ибн Маъдон разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитди: «Сизлар румликлар билан тинчлик сулҳини тузасизлар. Сўнгра уларга қарши душман дея ғазотни бошлайсизлар ва фатҳга эришиб, ўлжаларни қўлга киритасизлар. Тепаликлардаги яйловга етиб боргач румликлардан бири: Хоч ғолиб келди!,– дейди. Мусулмонлардан бири : Аксинча, Аллоҳ ғолиб бўлди!,– дейди ва тортиша бошлайдилар. Мусулмон уларнинг хочини синдиради ва (ерга) отади. Улардан узоқда бўлмаган румликлар ҳужум қилиб синдирганни ўлдиришади. Аллоҳ таоло мусулмонларнинг ўша бўлинмасига шаҳидликни лутф этади. Румликлар Рум раҳбарига: Биз сизни арабларнинг тиғидан қутқардик!,– дейишади. Улар хиёнат қилиб уруш учун сафарбар бўлишади ва устингизга саксонта байроқ билан ва ҳар бир байроқ остида ўн икки мингта аскар билан юриш қилишади» (Имом Аҳмад 16951).

Ҳоким раҳимаҳуллоҳнинг бошқа бир ривоятида шундай дейилган: «Яқинда румликлар сизлар билан тинчлик сулҳини тузишади. Сизлар уларга душман бўлганлари учун ғазот қиласизлар ва ғалаба қозониб, саломат қолиб, фатҳ этасизлар. Сўнгра бир яйловга етиб келгач у (румлик)лардан бири хочни (баланд) кўтаради. Буни кўрган бир мусулмон бориб, хочни синдиради. Ўша пайтда румликлар аччиқланиб, уруш учун тўпланишади» (Ҳоким 8299).

Мазкур ҳадисда насронийлар билан бўлиб ўтадиган кураш келажагини кўрсатиб берадиган айрим ҳақиқатлар намоён бўлмоқда:

Биринчиси: бугунги кундаги насронийларнинг бутун жаҳон устидаги иқтидори тугаб битади. Ҳозирги моддий қудрат ва технология дунё тугагунича давом этмайди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ إِنَّمَا مَثَلُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاء أَنزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَاء فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ الأَرْضِ مِمَّا يَأْكُلُ النَّاسُ وَالأَنْعَامُ حَتَّىَ إِذَا أَخَذَتِ الأَرْضُ زُخْرُفَهَا وَازَّيَّنَتْ وَظَنَّ أَهْلُهَا أَنَّهُمْ قَادِرُونَ عَلَيْهَآ أَتَاهَا أَمْرُنَا لَيْلاً أَوْ نَهَارًا فَجَعَلْنَاهَا حَصِيدًا كَأَن لَّمْ تَغْنَ بِالأَمْسِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ ﴾

«Дарҳақиқат, бу ҳаёти дунёнинг мисоли ҳудди Биз осмондан ёғдирган бир сувга ўхшайди, бас, одамзод ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат бўлган Ер набототи у билан аралашиб, ҳатто Ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва Ернинг аҳли унинг устида кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, Ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни-кеча обод бўлмагандек, вайронага айлантириб қўюрмиз. Тафаккур қила оладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз» (Юнус: 24).

Демак, Ғарб ҳозирги кунда: Биз барча нарсага қодирмиз!, дея яшаётган дунёқараш, ақлий, моддий, ҳарбий қудрат ва технология билан ғурурланиш, Ёлғиз ва Якто Аллоҳнинг қудрати билан йўқ бўлади.

Иккинчиси: ҳадис насронийларнинг ҳозирги кундаги бутунжаҳон салтанатининг емирилиб бориши, замонимиздаги араб ҳукуматларининг салибий–яҳудий душманлари билан амал ошираётган алоқаларининг узилишига ва минтақадан салибчилик нуфузининг йироқлашишига ишорат қилмоқда. Ана ўша пайтда мусулмонлар иқтидорга келиб, бутун жаҳонда янги кучни шакллайдиган Ислом давлати қурилади. Насронийлар мазкур давлатга мурожаат этиб, тез кунда бошига вайрона олиб келадиган душмани зарарига ёрдам бериши учун, сулҳ тузишни талаб этишади.

Учинчиси: ушбу сулҳ насронийларнинг мурожаати билан замона охирида тузилади. Улар мусулмонлар кўмак беришлари ҳисобига сулҳ тузишади. Бу эса ўша пайтда мусулмонларнинг қудратли, насронийларни қўрқитадиган давлати бўлишидан даракдир. Шу боис бўлса керак, улар мусулмонларга қарши саксонта байроқнинг ҳар бири остида ўн икки мингта аскар билан жанг майдонида ҳозир бўладилар.

Тўртинчиси: ҳадис, насроний давлатлар идеологияси бўлган секуляризм тез кунда ўрнини насронийликка бўшатиб бериши, натижада, узоқ вақт шаҳватлар гирдобида қолган Европа давлатлари насроний динига қайтиши ва бу дин уларни фаоллаштиришини ҳам кўрсатмоқда. Бу, бир насроний чиқиб насронийлик қудратини кўрсатмоқчи бўлиб хочни кўтаришидан тушунилмоқда. Мусулмонлар бундан ғазабланишиб хочга қараб юрадилар ва уни синдирадилар. Бу ҳолат насронийлар ғазабини қўзғатади ва қаршиларидаги мусулмон қўшинларни қириб ташлашаб, Ислом давлати билан тузган сулҳларини бузишади.

Бешинчиси: Бу ва бунга ўхшаш ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарак берган ғайб илмларидир. Биз эса ғайбга иймон келтирган умматмиз:

﴿ أَلم ذَلِكَ الْكِتَابُ لاَ رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ ﴾

«Алиф, лом, мим. (Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб ғойибга ишонадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладиган тақволи кишилар учун раҳбар-йўлбошчидир» (Бақара: 1 – 3).

Ғайбга келтирган иймонимиздан келиб чиқиб шуни айтамизки, бизнинг румликлар билан ваъдамиз бор ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарак берган барча нарса, албатта, рўёбга чиқажакдир. Мужоҳидларнинг байроқлари насроний давлатлар устида ҳилпираб, мусулмонларнинг оёқлари ҳозирги Ватиканнинг пойтахти жойлашган ер – Римни босажакдир. Ислом уммати ўзининг ашаддий душмани билан тўқнашиб, ғалаба қозонади. Румликлар билан ҳал қилувчи жанг бўлади ва хоч насронийлар бошида синади. Бу уруш қирғинбарот бўлиб, ҳар икки тараф ҳам катта талофат беради.

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳадисини ривоят қилган. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Румликлар (Ҳалаб шаҳри) яқинидаги Аъмоқ ёки Добиқ (деган жой)га қўнмагунларича Қиёмат қоим бўлмайди. Уларга шаҳар ичидан ўша кундаги Ер юзидаги одамларнинг саралари чиқиб, саф тортишади. Румликлар: Бизга биздан олдин келганлар ўртасида жанг қилишимизга тўсиқ бўлманглар!,– дейишади. Мусулмонлар: Аллоҳ номига онт ичиб айтамизки, биз сизлар билан биродарларимиз ўртасидаги жангга йўл қўймаймиз!,– дейишади. (Жанг бошланиб мусулмонларнинг) Аллоҳ тавбаларини қабул қилмайдиган учдан бири чекинади. (Бошқа) учдан бири Аллоҳ наздида энг фазилатли шаҳид ўлароқ ўлдирилади. (Қолган) учдан бири ғалабага эришади ва ҳеч қачон фитналарга гирифтор бўлмайдилар. Улар Констатнтинополни фатҳ этишади ва ўлжаларни ўзаро бўлишиб, қиличларини зайтун (шохлари)га илишган пайтларида шайтон уларга қарата: Масиҳ (Дажжол) оилангизга кирди,– деб жар солади. Улар (йўлга) чиқадилар. Хабар эса нотўғри эди. Улар Шомга етиб келишганида Дажжол чиқади. Улар жанг қилиш учун саф тортишиб, намозга иқомат айтилганида Ийсо ибн Марям (алайҳиссалом осмондан) тушиб келади ва (намозда) имом бўлади. У (Ийсо алайҳиссалом)ни Аллоҳнинг душмани кўриши биланоқ туз сувда эриганидек эриб кетади. Агар (Ийсо алайҳиссалом) у (Дажжол)ни ўз ҳолига қўйса бутунлай эриб кетади, лекин Аллоҳ уни (Ийсо алайҳиссаломнинг) қўли билан ўлдиради ва найзасидаги Дажжолнинг қонинин мусулмонларга кўрсатади» (Имом Муслим 7460).

Аллоҳим, агар бандаларинг учун фитнани ирода қилган бўлсанг, жонимизни фитнага туширмай ол!

Ушбу гапимни айтиб (ўзимнинг ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилишини Аллоҳ таолодан сўрайман).

 

Иккинчи хутба

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. …

Сўнг …

Биринчи хутбамизда Қиёмат қоим бўлишининг шартларидан бири мусулмонларнинг Дажжол чиқишидан илгари, румликлар билан бўлиб ўтадиган қақшатгич жангда ғалаба қозониб, Константинополь сари йўл олишлари ва Аллоҳ тало унинг фтҳини мусулмонларга жангсиз бериши ва қурол–аслаҳалари такбир ва таҳлил бўлишини айтиб ўтдик.

Константинополь турклар даврида, қонли жанглар билан фатҳ этилган. Сўнгра эса қайта кофирларнинг қўлига тушган. Шундай бўлсада, ростгўй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган хабарга кўра, у, тез кунда урушсиз қайта фатҳ этилади. Туркларнинг фатҳ этишлари кейинги катта фатҳ учун имконият яратади. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ушбу ривояти бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир тарафи қуруқликда, бир тарафи эса денгизда бўлган шаҳар ҳақида эшитганмсизлар?»– деб сўрадилар. Саҳобалар: Ҳа, ё Расулуллоҳ!,– деб жавоб беришгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Исҳоқ уруғидан етмиш мингтаси унга уруш қилмагунича Қиёмат қоим бўлмайди. Улар у шаҳарга келишгач қўнишади ва қурол билан жанг қилишмайди. Биронта ҳам ёй отишмайди. (Балки): «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!» (Аллоҳдан бошқа илоҳй йўқ ва Аллоҳ буюкдир!),– дейишади. Шунда шаҳарнинг – ҳадис ровийларидан бири бўлган Савр раҳимаҳуллоҳ: Балки: «денгиздаги» деган бўлсалар керак, деди) бир қисми мағлуб бўлади. Кейин иккинчи марта: «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!» (Аллоҳдан бошқа илоҳй йўқ ва Аллоҳ буюкдир!),– дейишади ва шаҳарнинг иккинчи қисми ҳам мағлуб бўлади. Сўнгра (яна): «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!» (Аллоҳдан бошқа илоҳй йўқ ва Аллоҳ буюкдир!),– дейишади. Шаҳар уларга бўшатилади ва улар киришади. Ўлжаларни қўлга киритиб тақсимлашаётган пайтларида дарғачи келиб: Дажжол чиқди!,– дейди. Улар ўлжаларни ташлаб, қайтиб кетишади» (Имом Муслим 7517).

Константинополь – ҳозирги кунда Истамбул номи билан машҳур бўлган Туркия давлатининг шаҳарларидан биридир. Константинополь саҳобалар даврида фатҳ бўлмади. Муовия разияллоҳу анҳу ўғли Язидни таркибида Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳу бўлган қўшин билан Константинополга юборди, бироқ, фатҳ насиб этмади. Ундан кейин Маслама ибн Абдулмалик раҳимаҳуллоҳ уни қамал қилди. Унга ҳам фатҳ насиб этмасада, шаҳар аҳолиси билан шаҳар ичида масжид қуриш учун сулҳ тузди. Константинополь турклар замонида уруш билан қўлга киритилди. Кейинроқ эса у яна кофирлар қўлига ўтди. Биз энди, Аллоҳнинг изни билан, Константинополнинг катта фатҳини кутмоқдамиз. Бу ҳодисадан илгари баъзи иш ва воқеъалар содир бўлади. Жумладан, мусулмонлар воз кечишган динларига яна қайтадилар.

Биз Аллоҳ таолодан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига узоқда эмас, яқин кунларда кушойиш беришини сўраймиз.

Аллоҳим, узоқда эмас, яқин кунларда кушойиш бер!

Аллоҳим, насронийлар зулм қилиб ҳадларидан ошдилар: (мусулмонларни) ўлдирдилар, (молу мулкни) талон–тарож қилдилар, (турар–жойларни) харобага айлантирдилар! Сен эса Азиз, Ҳаким, Қудратли ва барча нарсага Қодирсан! Аллоҳим, уларга қоронғу кунларни кўрсат, саноқларини санаб, уларни бутунлай ҳалок қил ва биронталарини ҳам қўйма!

Аллоҳим, Сен панада турган Зотсан! Насронийлар бошига азоб қамчинги ёғдир!

Аллоҳим, уларни, уларнинг халқлари ва давлатларини мусулмонларга ўлжа қил!

Аллоҳим, мусулмонларга ёмон кўз билан қарайдиган ҳар кимсани ўзи билан ўзини овора қил, ҳийласини ўзининг кўксига қайтар ва тадбирларини ўзининг ҳалокатига сабабчи қил!

Аллоҳим ватанимиз ва хонадонларимизни осуда, раҳбар ва имомларимизни ислоҳ қил! Эй раҳмлилар раҳмлиси, раҳбариятни Сендан қўрқиб, тақво қиладиган ва розилигингга эргашганлар қўлига бер!

Аллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат–ки, унда ибодат қилганлар азиз, гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!

Аллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!

       Аллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла!…  

 


 

Қиёматнинг кичик аломатлари (7) (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)

Қиёматнинг кичик аломатлари (7)

Хатиб: Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: أَشْرَاطُ السَّاعَةِ الصُّغْرَى (7)

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.

Сўнг …

Бу, ўтган жумаларда айтиб ўтилган хутбаларнинг давоми бўлган Қиёмат шартларининг бошқа шодасидир. Улардан бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эслатган, одамлар орасида қўққисдан ўлишнинг кўпайишидир.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадар етказди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «… ва қўққисдан ўлишнинг кўпайиши – Қиёматнинг аломатларидандир» (Табароний «ал–Мўъжамус сағийр»).

Бу ўлим, ҳозирги кунда кенг тарқалди. Ўтмишда одам ўлимнинг бошланғич аломатларини билар, беморнинг неча кун яшашини тахмин қила олар, бу касалликнинг ўлим билан тугашини ҳис этар, васиятини ёзар, оиласи билан видолашар, фарзандларига тавсияларда бўлар, ҳатто, Роббисиги йўналиб тавба ва тазарру қилар, ҳаётдаги энг охирги жумлалари бўлиши учун шаҳодат қалималарини такрорлар эди. Ҳозир–чи, бирон касалликдан шикоят қилмаган соппа–соғ одамнинг бирдан ўлиб қолганини эшитасиз! Бугунги кунда уни «инфаркт» деб аталади. Автоҳалокатларда ҳам одамлар қўққисдан ўлиб қолаяптилар. Иш шундай экан, оқил одам ўзига ҳушёр бўлиши, Роббисига қайтиб тавба қилиши керак.

Севимли биродар, қўққисдан ўлиб қолишга тайёр туринг! Балки ушбу хутбани охиригача тинглай олмассиз. Намозни таҳрима такбирини айтиб бошлаган қанча одамлар борки, уни салом билан тугаллай олмаганлар. Шунинг учун ҳам Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

Бўш қолганда бир ракаат намозин қадрини бил,

Шояд ўлим сенга келар, кутмасанг–да қўққисдан.

Қанча–қанча соғлом бўлган инсонларни кўрганман

Соғлом жонлари чиққан, ҳеч бир кимса кутмасдан.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: Энг ажабланарли нарса шуки, Бухорийнинг ўзининг бошига ҳам шундай ёки шунга яқин фалокат тушган,– деди.

Қиёматнинг шартларидан яна бири, араблар яшаётган ўлкаларда ўтлоқлар ва дарёларнинг пайдо бўлишидир. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу тарафидан нақл қилинган ушбу ҳадисини келтирди: «Араблар ери ўтлоқ ва дарёларга айланмагунича, Қиёмат қоим бўлмайди» (Имом Муслим 2386).

Араблар яшаётган ерлар сув ва ўсимликлари оз, сувларининг асосий қисмлари ёмғир ва қудуқлардан таъмин этиладиган чўл ва саҳролардан иборат экани ҳаммага маълум. Ушбу ернинг ҳолати ўзгариши, сувларнинг сероб бўлиши, ҳатто дарё бўлиб оқиши, бу билан ўсимликларнинг униб чиқиб, ўтлоқ, боғ ва бўстонларнинг кўпайиши, Қиёматнинг аломатларидандир. Биз ҳозирги кунда дарёдек отилиб чиқаётган ва қишлоқ ҳўжалигининг рвиожланишига сабабчи бўлаётган кўплаб булоқларнининг отилиб чиқаётганига шоҳид бўлаяпмиз. Шояд буларнинг энг ажабланарлиси Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида келган Табук минтақаси ҳақидаги ҳадис бўлса керак. Зеро у минтақанинг ерларидан авваллари ҳеч кўрилмаган маҳсулотлар етиштирилмоқда.

Муоз ибн Жабар разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук жангги ҳақида: «Иншааллоҳ, сизлар эртага Табукнинг булоқларига етиб борасизлар. Сизлар эртага чошгоҳгача Табукка етасизлар. Ким у ерга етиб борса мен келмагунимча унинг сувларига тегмасин!»– дедилар. Муоз разияллоҳу анҳу айтади: Булоқларга ҳаммамиздан илгари икки киши етиб келди. Булоқ худди пойафзалнинг ипидек жуда ҳам оз сув чиқарар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у иккисига: «Унинг сувига қўл теккиздингларми?»– деб сўрадилар. Улар: Ҳа,– дейишгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккисини Аллоҳ ирода қилганича рушиб бердилар. Сўнгра одамлар қўлларини (ҳовуч қилиб) булоққа аста–аста сола бошлашди. Анчагина сув йиғилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари ва юзларини ювгач, булоқ қуйилаётган сувдек сероб бўлиб оқа бошлади. Ундан одамлар ҳам ичишди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Муоз, умрингдан бўлса бу ерларнинг бўстонларга тўлганини кўрасан»– дедилар (Имом Муслим 6086).

Биз бугунги кунда Табукнинг боғу роғларга тўлиб–тошганини кўриб турибмиз.

Қиёматнинг шартларидан бири, мусибатларнинг қаттиқлигидан ўлимни орзу қилишдир.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Биров бошқасининг қабри олдидан ўтар экан: Кошки шунинг жойида мен бўлсайдим– демагунича Қиёмат қоим бўлмайди» (Имом Бухорий 7115);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бу дунё бир эркакнинг қабр олдидан ўтиб, унга ёпишиб: Кошки мен шу қабрдаги одам ўрнида бўлсайдим, демагунича йўқ бўлмайди. Чунки унда дин(га амал қилиш)дан фақатгина мусибатлар бўлади, холос» (Имом Муслим 7486).

Ўлим умиди фитналар кўпайганида, ҳолатлар ўзгарганида, шариат ибодатлари ўзгартирилганида бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Бошингизга шундай кунлар келадики, бировингиз ўлим сотилаётганини кўрса харид қилади!»– деди.

Ҳатто бир шоир:

Ҳаётда қолмади–ку, ҳеч бир яхшилик,

Ўлим сотилса гар, харид қилайлик!,

деб ёзган.

Иш Ҳофиз Ироқий айтгани кабидир: «Бу ҳолатнинг ҳар бир шаҳар ёки ҳар бир замонда ёхуд бутун инсониятда (бирданига) бўлиши шарт эмас. Балки унинг айрим ўлка ва айрим замонларда бўлиши кифоядир».

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, биз осуда ҳаёт кечирмоқдамиз. Аллоҳ таолодан доимо осуда ҳаётни бериши, фитналардан йироқ қилишини тилайман. Бироқ, кунлар “ҳомиладор”дир. Биз ҳозирги замонда осуда ҳаёт кечираётган бўлсак, кўп давлатларда яшаётган мусулмонлар оғир босқичлардан ўтишмоқда ва улардан бири мусибатларнинг қаттиқлигидан ўлимни орзу қилмоқда!

Яқин кунларда Ливан, Фаластин ва Шимолий Ироқдаги мусулмонларнинг аянчли хабарларини тинглар эдик. Босния, Чеченистон ва бошқа ўлкалардаги мусулмонлардан айримлари Ер юзида бошига келган нарсаларни кўриб, Ернинг ичига кириб кетишни орзу қилган эди. Ўйлаб кўринг, сизнинг хонадонингизга рафиқангиз ва фарзандларингиз билан ўтирган пайтингизда душманлар бостириб кириб кексайган отангизни қўлга олишса ёки қўйни сўйгандек кўз олдингизда бўғизлашса, ёки кампир онангизни ушлаб қорнини кўз ўнгингизда ёришса, сўнгра, қўлингиздан хотинингизни тортиб олиб кўз ўнгингизда номусига тегишса, фарзандларингизни олиб кўз ўнгингизда чўкиб ўлгунларича сув бочкалари ичига солишса, ўлим сизга буларни кўришдан кўра яхшироқ эмасми?! Бундай ҳолатни кўришдан кўра ўлимни афзал кўрмайсизми?! Аллоҳ таолодан бизга бундай ҳолатларни кўрсатмаслигини сўрайман!

Демак, дўстим, Ислом Олами ва Ер юзининг турли жойларида сизнинг шундай биродарларингиз борки, улар аянчли кунларни бошларидан кечиришиб, ҳаётларининг энг оғир синовларини ўтказишмоқда. Мусулмонларни қирғин қилинмоқда, уларга нисбатан қатлнинг энг хунук ва ваҳший усуллари қўлланилмоқда. Тожикистон (тўқсонинчи йилларда бўлиб ўтган ички урушлар асносида) ва бошқа давлатлардан келган хабарларга қараганда, мусулмонларни сафга тизиб электрли аррадан ўтказишган. Ўша сафда турган одамни олдидаги мусулмоннинг арраланишини ўз кўзи билан кўриб турган пайтини тасаввур қилинг!

Болалар ва чақалоқларни олиб қувурга тиқиб, қувурнинг икки тарафини беркитиб, ичидаги норасидалар ўлгунича бир неча соат давомида очмай туришган! Айтинг–чи, ўша бечораларни бевосита ўқ, ёки бомба ёхуд автоматлар билан ёппа ўлдирилса яхши эмасмиди?! Ҳа, яхши эди!

﴿ إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ﴾

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» (Бақара: 156).

Биз эса футбол ёки эркин кураш мусобақаларини томоша қилиш билан бандмиз! Эркакларимиз эса, мен ёшлар ёки хотин–қизлар демаяпман, эркакларимиз эса ҳеч нарса бўлмаганидек қўшиқ куйлаб, рақсга тушиш билан овора!! Сизлар Аллоҳ таоло бизни мусулмонларга нисбатан ушбу лоқайдлигимиз ва камчилигимиз ёки ўтказаётган ўйин–кулгу, ғафлат ва беҳуда нарсалар билан тўлиб–тошган ҳаётимиз ҳақида сарҳисоб қилмайди, деб ўйлайсизларми?! Ўзи ёлғиз илоҳ бўлган Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ ҳар биримизни шахсий ҳаёти ва Умматининг аҳволидан сарҳисоб қилади! Ўшанда сиз нима дейсиз?! Мусулмон биродарларимизга нисбатан қилган лоқайдлигимиз ва улардан ғафлатда қолганимиз боис, бу дунёда ҳам азиятлар чекамиз. Ҳар ҳолатимиз ўзимизга маълум. Зеро, қочишни ҳам билмаймиз! Кўрфаз уруши бўлган пайтда сафарбарлик, фидоийлик ва душманга қарши жабҳага кетиш ўрнига, қочишни ҳам эплай олмаганмиз!!

Аллоҳ таоло бирон кишига: Сен фалончи қабиладансан. Сен фалон ва пистон наслдансан, деб айримчилик қилмайди. Аллоҳнинг амрларига қарши келиш ва гуноҳкорлик Аллоҳнинг жазосига ё бу дунёда ва ё у дунёда, ёки, дунёда ҳам, охиратда ҳам сазовор қилади.

Тун сайёҳи, тунимиз зулматлар–ла қопланди,

Тақаси йўқ отларга тақилмади тақаси.

Тун сайрида боқма ўнгу сўлингга

Тонггимизнинг ялтираган ёғдуси бор,

Ўша пайтда тўпланар чавандозлар сараси.

Кечамизнинг зулматидан қиламиз кўп шикоят,

Унинг зулматлари қоплади ҳар тарафни.

Ундан қутилишга қолмади бизда чора.

Чошгоҳлари Фаластин чақирар қилиб нола,

Ижобат қилганлар кўзимга чалинмайди,

Мусулмонлар лаззат–ла, эканмилар овора!

Рабин(1) ғурурланди қилиб катта зафарни,

Қуддусни сотган аҳмоқ, ёзиб мағлубли дастурхон,

Деди: Аввалги яҳудлар адашганди, эндигилар

Адолатли бўлдилар, келиб омонли замон!

Тилларинг узилсин қуриб кетгур!

Қасам Аллоҳга–ки, яҳудлар ғуруримизни,

Оёқ ости қила олмаслар абад!

Қуддус бизнинг тупроғимиз,

Жароҳат қонаса ҳам илалабад!

Эй ваҳший яҳудлар, севинмангиз ҳеч,

Чунки дунёқараш ва фикрларимизни

Зулмат қоронғуси қопламади ҳеч!

Қонлар тўкилган тароғимизнинг ҳар қаричида,

Чалғитиши мумкин фикрларни мусибат.

Диндош синглимизнинг номусин топтаб,

Болқонларда кофирлар келтирдилар фалокат.

Синглимиз фарёд чекиб истаса кўмак,

Халқлар бепарво, ишлари ичмак, емак.

Кечир синглим, менинг халқим ўта банд,

Жасорат–ла, ҳаққа ёрдам беролмайди.

Маишатлар байроғини қўлга олган

Фитна ботқоғида, сафсатадан ортга қайтолмайди.

Нима дейин? Нима ҳақда очай оғиз?

Нима дейин? Юзларимни тирманоқда хижолат.

Асали–ю, тоти бўлмас кўкат мисол,

Умматимни оғулади бу жароҳат!

Нетай, Аллоҳ суннатлари шундай кетар,

Ҳар мусибат Аллоҳ учун кўтарилар!

  1. (1)Исҳак Рабин – Сионист Исроил давлатининг президенти.

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ таолодан қўрқайлик ва ҳушёр бўлайлик! Энди, ғафлат ва эътиборсизлик етар! Иш жуда ҳам хатарли. Энди бир неча амалий одимларни отайлик. Ҳар бир мусулмон уммати учун бирон нарса беришга қодир. Масалан, шу мисолни олиб кўрайлик. Нега ўз маошингиз ёки даромадингиздан у ер, бу ердаги мусулмонлар бошига келган фалокатларни деб Аллоҳ учун айирган озгина ионангизни тўхтатасиз? Биз амалда мусулмон бўлиш учун ҳар ой минг ёки икки минг риял беришингизни талаб қилмаймиз. Сиз ҳар ой йигирма риял бера олмайсизми? Биз сиздан ҳар ой йигирма риял талаб қиламиз. Ундан ортиқ эмас. Аммо ҳар ой! Сиз, бу лойиҳада бизга ўртоқ бўлинг! Чунки айрим одамлар бирон хутба ёки маърузадан таъсирланиб, ҳиссиётларига берилишиб, минлаб риялларни садақа ёки иона учун беришади–да, ўнлаб йиллар давомида «ухлаб» қолишади! Бизга ҳиссиётлар садақаси ёки ўткинчи таъсирлар садақаси керак эмас! Биз ўлим шаробини ичгунча йигирма риял беришни талаб қиламиз! Агар шу маҳалладаги хонадон ва яшаётган одамлар сонини ҳисоблар кўрсак ва айтилган пулни беришса, бир ойда қанча пул йиққан бўламиз? Менинг ҳисобимча, ўн минг риялни аниқ тўплаймиз. Айтинглар–чи, шу маблағ билан бир неча фақир ва таркибида бевалар бўлган оиланинг эҳтиёжларини қондира олмаймизми?! Ёхуд бошқаларнинг кўзига қийналаётганларини кўрсатмай, хорликдан пардалай олмаймизми?! Агар шундай оддий, лекин, чўнтагимизга оғир бўлмайдиган лойиҳалар билан йўлга чиқсак, умматимиз учун талайгина ишларни қилишимиз мумкин. Бу, хаёлимизга келган бир фикр, холос. Мен ишонаманки, сизлардек оқил ва зукко одамлар бир оз ўйланиб кўришса, шу мавзуга тааллуқли ўнлаб лойиҳалар вужудга келиши мумкин.

Аллоҳ таолодан бизларни Тўғри йўлга ҳидоят қилишини тилаймиз …

Ушбу сўзларни айтиб (Аллоҳ таолодан менинг ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилишини сўрайман).

 

Иккинчи хутба

Аллоҳнинг берган инъомларига ҳамду санолар бўлсин …

Сўнг …

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қиёматнинг аломатлари орасида зикр қилган нарсалардан бири, замона охирида Қаҳтон қабиласидан бир киши чиқиб, одамларга адолат билан ҳукм қилишидир. У, солиҳ кишилардан бири бўлиб, одамлар унга итоат этишади ва атрофида жамланишади. Бу, ҳолатлар ўзгарган пайтда рўй беради. Шунинг учун ҳам Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ қаҳтонлик бу киши ҳақидаги ҳадисни Замонлар ўзгариши бобида зикр қилди. Қаҳтонлик киши замона охирида чиқадиган Маҳдий эмас. Чунки Маҳдийнинг чиқиши Қиёматнинг катта аломатларидан биридир. У, қаҳтонликдан анча кейин чиқади. Қаҳтонлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замона охирида қуллар ичидан чиқиб ҳукм қиладиган ва қирол бўладиган Жаҳжоҳ ҳам эмас. Чунки Жаҳжоҳ қуллардан бири бўлади. Қаҳтонлик киши эса ҳур инсонлардан бири бўлиб, Ҳимяр, Ҳамадон ва бошқа Яман қабилаларининг насабидандир.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини нақл қилади: «Қаҳтондан бир киши чиқиб асоси (ҳукми) билан одамларни бошқармагунича, Қиёмат қоим бўлмайди» (Имом Бухорий 3517, Имом Муслим 7492).

Одамларни «асоси билан бошқариши»нинг маъноси, одамларнинг динларида устивор ва динларига қатъий риоя этишлари ҳамда гуноҳкорларга қарши аёвсиз курашишидан киноядир. Чунки солиҳ банда адолат билан ҳукм қилар экан, раҳбарлиги даврида гуноҳ ва мункар нарсаларнинг ёйилишига ижозат бермайди.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо ушбу ҳадисни ривоят қилганида Муовия разияллоҳу анҳу аччиқланди ва ўрнидан туриб: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бу иш (яъни, ҳукм қилиш) Қурайш(ликлар қўли)да бўлади. Модомики дин (Ислом)ни барпо қилар эканлар, уларга қарши бўлганларни Аллоҳ расво қилади» деганларини эшитганман,– деди (Имом Бухорий 3500).

Муовия разияллоҳу анҳу қаҳтонлик кишининг чиқишини инкор этмади. Лекин, у, халифалик Қурайшдан бошқа қабилаларда бўлишининг жоиз эмаслигини таъкидламоқчи бўлди. Чунки ҳадисда: «Модомики динни барпо қилар эканлар» жумласи бор. Имом Бухорий нақл қилган ҳадисда эса: «Агар динни барпо қилишмаса иш уларнинг қўлидан чиқади», дейилган. Бу, ҳақиқатан рўй берди. Одамлар Қурайш раҳбарлигида яшашди. Қурайш динга эътиборсиз бўлиб қолгач, ишлари ҳам замфлашиб, раҳбарликлари тугаб битди ва бошқаларнинг қўлига ўтди.

Бу – Қиёматгача давом этадиган раббоний суннат–қонуният бўлиб, одамлар илоҳий ҳукмни ўзгартирганлари сайин, Аллоҳ ҳам улардан берган неъматларини олиб қўяверади.

Аллоҳим, ҳақиқатни бизга ҳақ қилиб кўрсат ва унга издош бўлишни ҳамда ботилни ботил қилиб кўрсат ва ундан йироқ бўлишни насиб эт!

Аллоҳим, мусулмонларни мағфират қил! …

Аллоҳим ватанимиз ва хонадонларимизни осдуа, раҳбар ва имомларимизни ислоҳ қил! Эй раҳмлилар раҳмлиси, раҳбариятни Сендан қўрқиб, тақво қиладиган ва розилигингга эргашганлар қўлига бер!

Аллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат–ки, унда ибодат қилганлар азиз, гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!

Аллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!

Аллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла!…