Category Archives: Жума хутбалари

  Бу бўлимда Ислом Уммати ичидан етишиб чиққан олим ва алломаларнинг жума кунлари қилган хуба ва мавъизалари билан танишасиз 

Ҳаж ўгитлари

Хатиб: Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Арийфий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа: دُرُوسٌ مِنَ الْحَجِّ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам сўраб, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират тилаймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз, тенгги ва ўхшаши бўлмаган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси, элчиси, танлагани, махлуқотларининг сараси, ваҳийсига омонатдори эканига, Уни Аллоҳ таоло оламларга раҳмат, бутун бандалари зарарига ҳужжат қилиб юборган, Унинг воситасида жаҳолатни танитган, бандалари сонини кўпайтирган, кабағалликдан сўнгра бадавлат қилган, парчаларни бирлаштириб, хавфу хатардан омонда сақлаган эканига гувоҳлик бераман.

Шундай экан, Пайғамбаримизга, Унинг пок оиласи ва мунаввар саҳобаларига тақволи зокирлар зикр қилгани ва кечалар кундузларни қувганича Роббимнинг саалвоту саломлари бўлсин.

Аллоҳ таолодан барчамизни Пайғамбаримизнинг солиҳ умматларидан қилиб, Қиёмат куни Унинг гуруҳи орасида жой олишга муяссар қилишини тилаймиз.

Сўнг …

Муҳтарам биродарлар! Шу кунларда ҳожилар ўз ўлкалари ва уйларига соғ саломат, савоблар шодаси билан қайтишларига гувоҳ бўламиз. Аллоҳ таолодан бизларга ва сизларга Ўз марҳамати ва эҳсонларини ёғдириши ҳамда бизни ҳожиларнинг дуолари ижобат бўлишида ўртоқ қилишини сўраймиз.

Муҳтарам биродарлар, Муаззам Каъбани ҳаж қилиш дарсларига назар ташлаш, ҳар бир мусулмон тўхташи керак бўлган ишдир.

Ҳаж – Аллоҳ таолонинг эъзозлашга амр қилган шиорларидан биридир. Аллоҳ таоло, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаганларидек, ҳажни зикрининг юксалиши учун машруъ қилди: «Каъба тавофи, Сафо ва Марва орасида юриш ҳамда тошларни отиш, Аллоҳ азза ва жалланинг зикрини барпо қилиш учундир».

Аллоҳ таоло оддий ва ҳаж қурбонликларини тилга олар экан:

﴿ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ ﴾

«Сизларни ҳидоят қилгани учун Аллоҳни улуғлашингиз учун …»− деди (Ҳаж: 37). Арафотдан (Муздалифага) тушиш – ифоза ҳақида эса:

﴿ فَإِذَا أَفَضْتُمْ مِنْ عَرَفَاتٍ فَاذْكُرُوا اللَّهَ عِنْدَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ وَاذْكُرُوهُ كَمَا هَدَاكُمْ ﴾

«Арафотдан тушар экансиз, Аллоҳни Машъарул Ҳаром олдида тилга олингиз. Уни Аллоҳ сизларни ҳидоят қилганидек зикр қилингиз!»− деди (Бақара: 198).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳожиларнинг Арафотдан тушишлари, Муздалифадан кетишлари ва бутун ҳаж ибодатларини тугаллаганларидан сўнгра шундай деди:

﴿ فَإِذَا قَضَيْتُمْ مَنَاسِكَكُمْ فَاذْكُرُوا اللَّهَ كَذِكْرِكُمْ آَبَاءَكُمْ أَوْ أَشَدَّ ذِكْرًا ﴾

«Ҳаж ибодатларингизни тугаллаган бўлсангиз, Аллоҳ таолони ота−онангизни эслагандек, ҳатто, ундан ҳам қаттиқроқ зикр қилингиз!»− деди (Бақара: 200).

Аллоҳ таоло ҳаж ибодатларининг барчасида Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унинг исмини олий қилишга буюрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилган кунларидан буён Каъбутуллоҳга муштоқ эдилар. Шунинг учун асҳоблари билан Каъбани тавоф қилар эканлар, кўзларидан ёшлар оқар, вужудини хушуъ қоплаган эди. Каъбани ҳар томонидан тавоф қилар эканлар, ўзларидан аввал яшаб ўтган пайғамбарларни хотирладилар.

Асли Имом Муслим ривоятида бўлган ва Байҳақий ҳамда Насоий раҳимаҳумаллоҳлар нақл қилган ривоятда шундай дейилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Азрақ водийсидан ўтар эканлар саҳобаларга: «Бу қайси водий?» дея савол бердилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, бу Азрақ водийси,− деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу аснода ҳаж эҳромига бурканган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен Мусо биродаримни ўша водий олдида тизгини хурмо пўстлоғининг толаларидан қилинган ип билан боғланган қизил туя устида турган ҳолида ёлбориб талбия айтаётганини кўргандекман!»− дедилар.

Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тепаликлардан бирининг олдидан ўтар экан, асҳобларига: «Бу қандай тепалик?»− деб сўрадилар. Саҳобалар: Фалон ва фалон тепалик,− деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен шу тепалик устида биродарим Юнуснинг ёлбориб такбир ва талбия айтаётганини кўргандекман!»− дедилар.

Демак, ўша пайғамбарлар муборак жамоатлар билан Каъбани улуғлаб ўтдилар, унинг атрофида тавҳид билан талбиялар айтиб, Иброҳим алаҳийссаломни одамлар ичида чақиришга буюрган Роббимизни эъзозладилар!  Иброҳим алайҳиссалом бу чақириқни етказгач, одамларнинг барчаси – пайғамбару авлиёлар, эркагу хотинлар, каттаю кичиклар, араблару ажамлар, ҳурлару қуллар бу нидо билан талбия айтдилар ва талбия айтиб, муваҳҳид бўлиб, Каъба сари кела бошладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қадим Каъба атрофидан, у ердаги бутун ибодат маконларидан ўтиб борар эканлар: «Мендан (ҳаж) ибодатларингизни олинглар (ўрганинглар)− дер эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тошларни отар эканлар: Мен отганимдек отинглар!, Арафотда турар эканлар: «Мендан ҳаж ибодатларингизни олинглар (ўрганинглар)− дер эдилар.

Муздалифада тунар эканлар, кечани, узун бўлишига қарамай, Қуръон тиловати ёки таҳажжуд намози билан ўтказмадилар ва: «Мендан ҳаж ибодатларингизни олинглар (ўрганинглар)− дедилар. Агар ухласам: «Мендан ҳаж ибодатларингизни олинглар (ўрганинглар)− дедилар. Агар дуо қилсам: «Мендан ҳаж ибодатларингизни олинглар (ўрганинглар)− дедилар. Агар тавоф қилсам, тош отсам ва қурбонлик сўйсам: «Мендан ҳаж ибодатларингизни олинглар (ўрганинглар)− дедилар. Саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг барчаси бу мавзуларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олдилар!

Ҳой мусулмонлар!

Биз ўтган юз йил давомида Ислом умматига, балки, ундан илгари яшаб ўтган қадим халқларга назар ташласак, уларнинг Аллоҳни яктолаб талбия айтиб келганлари ва ҳар бирининг дунёга янги келган кунидагидек гуноҳлардан беғубор бўлишни орзу қилганини кўрамиз.

Биз Арафот тоғида эҳромга бурканиб такбир ва талбия айтган, кўзларидан ёшларни қуйган одамларни кўрдик. Сиз (ҳажда) одамларнинг кўз ёшлари ва қалблар хушусини ошкора кўрасиз. Уларнинг ҳар бири Аллоҳ таолодан тилакда бўлиб, Ундан раҳмат ва мағфират сўрашмоқда. Раҳмат ва мағфиратга эришиш учун эса, банданинг амал қилиши лозим.

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу халифалиги замонида ўғли Аблуллоҳ разияллоҳу анҳу билан бирга Арафот тоғида турарди. У йили ҳожилар сони кўпайган, Ҳарам атрофи ва Макканинг ҳар бурчагини тўлдиришган эди. Ҳар қаричда бир ҳожи бор десангиз, муболаға бўлмас эди. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Сафо тепалигига чиққанида, ўғли Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу унинг ёнида эди. Рўпарасидаги ҳожилар издиҳомини кўрган Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу: «Отажон, ҳожиларнинг сони нақадар кўп−а?!», деганида отаси Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: «Ўғилчам, жамоатнинг сони кўп. Бироқ, ҳожиларнинг сони оз!»− деди.

Макка шаҳрига келиш учун уловларга минган, талбия айтган ва сафар машаққатларини кўтарган одамларнинг сонлари кўп эканини ўзингиз кўриб турибсиз. Бироқ, мағфират сабабларини қилгач «ҳожи» номига сазовор, онасидан туғилган кунидагидек беғубор кунларига қайтган одамлар сони жуда ҳам оздир!

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг ўз Китобида зикр қилган ҳаждан улкан мақсад нима эканини жуда яхши билган эди. Аллоҳ таоло ҳажни Ҳаж сурасининг илк оятларида зикр қилар экан: «Ҳой, одамлар!» дея хитоб билан бошлади. Аллоҳ таоло нима деди? Эй одамлар, ҳаж қилинглар! Эй одамлар, Арафотда туринглар, Муздалифада тунанглар ва Жамарот тошларини отинглар!,− дедими? Аллоҳ таоло Ҳаж сурасини қайси оятлар билан бошлади? Аллоҳ таоло шундай деди:

﴿ يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ إِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَيْءٌ عَظِيمٌ يَوْمَ تَرَوْنَهَا تَذْهَلُ كُلُّ مُرْضِعَةٍ عَمَّا أَرْضَعَتْ وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى النَّاسَ سُكَارَى وَمَا هُمْ بِسُكَارَى … ﴾

«Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро (қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир. Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар, одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар …» (Ҳаж: 1, 2).

Оятлар Аллоҳ таолони улуғлашда, нафақат одамзот, балки, бутун Коинотнинг Аллоҳга бўлган қуллигини очиқлашда:

﴿ أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ يَسْجُدُ لَهُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَمَنْ فِي الْأَرْضِ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ وَالنُّجُومُ وَالْجِبَالُ وَالشَّجَرُ وَالدَّوَابُّ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз осмонлардаги ва ердаги бор жонзот, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар ҳамда кўпдан-кўп инсонлар (ёлғиз) Аллоҳга сажда қилишини кўрмадингизми?» (Ҳаж: 18) дея давом этди ва Аллоҳ таоло ибодат турларини эслатди.

Суранинг биринчи ва иккинчи бетларида Аллоҳ таоло ҳаж ҳақида бирон гап айтмади. Оятлар кўнгиллар давоси ва Аллоҳ таолога қул бўлиш қандай бўлишини баён қилгач, одамларни ҳаж қилиш, қурбонлик ҳайвонларни бўғизлаш ва Аллоҳ таолога ҳажда ибодатлар билан яқин бўлишга чақириқ билан давом этди.

Демак, ҳаждан мақсад, ҳаж воситасида қалбингизни тузатишингиздир. Аллоҳ таоло ҳаж қурбонликларини баён қилар экан:

﴿ لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا ﴾

«Аллоҳга қурбонликларнинг гўштлари ва қонлари етиб бормайди», деди (Ҳаж: 37).

Ундай бўлса, қурбонлик бўғизлашдан қандай манфаат бор эди? Буни ҳам Аллоҳ таоло шундай баён қилди:

﴿ وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ كَذَلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ ﴾

«Балки Аллоҳга сизлардан тақво етиб боради. Бинобарин, Аллоҳ уларни қилган ҳидояти учун Аллоҳга такбир айтишингиз учун сизларга бўйинсундирди» (Ҳаж: 37).

(Ҳа), Аллоҳ таоло қурбонликдан банданинг Роббисидан тақво қилиши ва бу билан унинг қалбини ислоҳ қилиши, натижада, банда онасидан дунёга келган биринчи кунидагидек бегуноҳ бўлишини мақсад қилди. Зеро банда, мағфират омилларини амалда кўрсатиши керак.

Робийъа ибн Каъб разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келар ва Унинг таҳоратига сув қуйиб берар эди. Бу болакай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган кучли муҳаббати туфайли баъзида кўчада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дарвозаси олдида тунар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намози учун таҳоратга сув тайёрламоқчи бўлсалар, уйқусидан уйғонган Робийъа разияллоҳу анҳу ҳозиру нозир бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сувни тайёрлаб, таҳорат асносида уни қуйиб берар эди.

Робийъа разияллоҳу анҳудан ва унинг ҳарислигидан ҳайратланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, кунларнинг бирида: «Ҳой Робийъа ибн Каъб, мендан нима тилагинг бор?»− дедилар. Яъни, Мендан хоҳлаган нарсангни сўра!,− дедилар. Бола: Сиздан сўрайми?,− деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Робийъа ибн Каъб, мендан нима тилагинг бор?»− дедилар. Робийъа разияллоҳу анҳу: Бир оз тўхтанг, ўйлаб кўрай,− деди. Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сувни қуяр экан ўйга толди. Чунки, бу – «Мендан тиланг!» деяётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдидаги катта имконият эди. Бундай фурсат яна такрорланмаслиги ҳам мумкин эди. Шунинг учун бола ўйлай бошлади. Аслида, унинг ёшидаги болалардан чопон ёки кўйлак ёхуд таом исташлари оммавийлашган бўлсада, Робийъа разияллоҳу анҳу: Ё Расулуллоҳ, сиздан жаннатда бирга бўлишни сўрайман!,− деди! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яна?», яъни: Бошқа, сўрашдан уялган бирон тилагинг ҳам борми?,− деб сўрадилар. Бола: Фақат, шугина!,− деб жавоб берди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини очиб: Аллоҳим, Робийъа жаннатда мен билан бирга бўлсин!,− дедиларми? (Йўқ), асҳоблари билан бундай муомала қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эмас эди. У, асҳобларини амал қилишга чақирар эди. Шунинг учун Робийъа разияллоҳу анҳуга: «Эй Робийъа ибн Каъб, менга кўп сажда қилиш билан кўмакчи бўл!»− дедилар!!

Эй Робийъа, гўдак бўлсанг ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга севимли ва Унинг дарвозаси олдида тунасанг ҳам, жазирама иссиқларда ўтирсанг ҳам, амал қилишинг керак: «Эй Робийъа ибн Каъб, менга кўп сажда қилиш билан кўмакчи бўл!».

Бу гапларни эшитган Робийъанинг бундан сўнгра фақат руку ва сажда қилганини хаёл қилишингиз мумкин. (Энди), сиз ҳам мағфиратни хоҳлайсизми, амал қилинг!

Сўқмоғидан юрмай, қутилишга интилма чунон,

Қуруқликда чиранса ҳам, кема юрмас ҳеч қачон!

Ҳайсамий ва бошқа муҳаддислар «ҳасан» деган ва Насоий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: «Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди».

Саъд разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тоғаси, биринчи бўлиб Ислом динини қабул қилганлардан, (Абу Толиб) дара(сида) қамалда қолганлардан бири, саховатпеша, мурувватли, ҳамиятли ва жасур одам эди.

«Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига келиб: Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга дуо қилсангиз, мени дуолари мустажоб одам қилса!,− деди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша пайт қўлларини кўтариб: Аллоҳим, Саъд тоғамни дуолари мустажоб бўладиган одам қил!, дея олар эдилар. Бироқ, ундай демадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд разияллоҳу анҳуга ўгирилиб разм солдилар ва: «Эй Саъд, озиқ−овқатларингизни (ҳаромдан) пок қилинг, дуолари мустажоб одам бўласиз!»− дедилар.

Бу гаплардан кейин Саъд разияллоҳу анҳу фақатгина ҳалол нарсаларни еди. Айтишларича, уларнинг хонадонида соғин қўй бор эди. Ўша қўй қўшниларининг уйига кириб, уларнинг рухсатисиз ҳовлиларида ўсаётган ўтни еб қўйди. Саъд разияллоҳу анҳу буни эшитгач, ўша ейилган ўтдан яратилган бўлиши мумкин деган эҳтимол билан, оламдан кўз юмгунича мазкур қўйнинг сутидан ичмади!! «Эй Саъд, озиқ−овқатларингизни (ҳаромдан) пок қилинг, дуолари мустажоб одам бўласиз!». У ондан бошлаб Саъд разияллоҳу анҳу дуо қилса, ижобат бўлганини ўз кўзи билан кўрар эди!

Муҳтарам ҳожи ва ҳожи бўлмаган, бироқ дуолари ижобат бўлишини хоҳлаган биродарлар, дуолар қабули учун амал қилиш керак. Аллоҳ таоло мағфират ато этиши учун амал қилиш керак! Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

﴿ وَإِنِّي لَغَفَّارٌ ﴾

«Албатта, Мен гуноҳларни (бутунлай) кечиргувчиман!»− деди (Тоҳа: 82). Бироқ мағфират қилиши учун тўртта шартни эслатди:

﴿ لِمَنْ تَابَ ﴾

«Албатта, Мен тавба қилган кимсанинг»;

﴿ وَآمَنَ ﴾

«ва иймон келтирганнинг»;

Яъни, бировдан ёки доктордан қўрқиб эмас, Аллоҳдан қўрқиб тавба қилган кишининг гуноҳини кечиради. Баъзида пиянисталикдан Аллоҳни улуғлаб воз кечмаган, ҳаёти давомида насиҳат қилинсада қабул қилмаган ва (доктор тарафидан) сизнинг жигарингиз ёки буйракларингизда яллиғланиш бор, дейилганидагина воз кечган одамни ҳам учратамиз. Оят бу одамни назарда тутмаяпти. Чунки, тавба, Аллоҳни қасд қилган одамларгагина насиб этади. Аллоҳ таоло яна:

﴿ وَعَمِلَ صَالِحًا ثُمَّ اهْتَدَى ﴾

«ва солиҳ амал қилиб, ҳидоят топганнинг», деди (Тоҳа: 82).

Яъни, ҳидоят – Тўғри йўлда устивор турган, тоату ибодатдан айрилмаган киши. Бинобарин, Аллоҳ таоло шундай ҳам деган:

﴿ إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا ﴾

«”Роббимиз – Аллоҳдир” деган ва устивор турган кимсалар…» (Фуссилат: 30).

Ҳажи ва солиҳ амалининг мақбул бўлишини умид қилган одам, ҳаж ва солиҳ амални қилишдан аввалги ҳолатидан ҳозирги ҳолати яхши, мабрур ҳажнинг мукофоти эса жаннат эканини ҳис этиши лозим. (Уламолар): Ҳажи қабул бўлган одам, ҳаждан кейинги ҳолати ҳаж қилишдан аввалги ҳолатидан яхшироқ бўлган одамдир,− дедилар. Яъни, ҳаждан сўнгра сиздаги барча нарса (ижобийлик сари) ўзгарган бўлиши керак.

Сизнинг намоз ўқишингиз ўзгариши керак. Биз масжидингиз жамоатидан: Фалончи ҳажга бориб келагинидан кейин ўзгардими?,− деб сўрасак, улар: Ҳа,− дейишса, биз: Қандай қилиб?,− деб сўрасак, улар: Аллоҳ номига онт ичиб айтамизки, бу одам ҳаждан илгари бомдод намозига келмас эди. Ҳажга бориб келганидан кейин жамоатдан айрилмай қолди!,− десалар биз: Ундай бўлса сизнинг ҳажингиз мабрур бўлибди. Чунки сиз, ҳаждан кейин ўзгарибсиз!,− деймиз.

Ҳожининг дўстлари ва молу дунёлари ҳақида сўраймиз. Агар у тирикчилигида ҳалолни, ҳалол дўстни, ҳаром бўлмаган муомаларни излаётган бўлса, бундай одам ҳажининг мабрурлигидан умид қилинса бўлади.

Аммо ҳожининг рафиқаси, фарзандлари ва масжидининг жамоатидан: Фалончи ҳаж қилганидан сўнг ўзгардими?,− деб сўрасангиз улар: Ҳа, ўзгарди,− десалар ва: Қандай ўзгаришлар бор?,− деб сўрасангиз: Бироз қорайибди. Тумов бўлиб қайтди. Бунга майли, аммо, намоз ўқишида ўзгариш йўқ! Унинг ахлоқи, олди−бердилари тузалмади! Томоша қилаётган телеканаллари ўзгармади! Унда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади!− дейишса, биродар, сизнинг Арафотда туришингиз, Муздалифада тунашингиз, тошларни отаётган маҳал шайтонга душманликни эълон қилишдан нима фойда бор эди?! Ахир, сиз у ерда тошлар билан бирга гуноҳларингизни, шайтонга эргашиш, ҳар куни унга итоат этишни ҳам бирга отган эдингиз−ку!  Сизнинг у отишларингиздан нима фойда чиқди?! Улар аъзоларимиз билангина қилиб, қалбимизда таъсири қолмаган ҳаракатлардангина иборатмиди?!

﴿ لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا ﴾

«Аллоҳга қурбонликларнинг гўштлари ва қонлари етиб бормайди» (Ҳаж: 37)(− деймиз).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан бизлардан амалларимизни қабул айлашини, қабул айлашини ва яна қабул айлашини, келгусида ўтказган кунларимиздан яна ҳам яхшироқ кунларни насиб этишини, карами ва фазлини ҳар биримизга ёппасига ёғдиришини тилайман.

Бу гапларни айтиб ўзим ва сизлар учун буюк ва азийм Аллоҳга истиғфор айтаман. Сизлар Аллоҳга тавба қилинглар ва Ундан мағфират тиланглар! Аллоҳ – кечиргувчи ва раҳмли Зотдир.

 

Иккинчи хутба

Аллоҳга эҳсонлари учун ҳамдлар, муваффақияти ва лутфи учун шукроналар бўлсин! Мен «Аллоҳни эъзозлаб, шериксиз ва танҳо Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эса Унинг розилиги учун чорлаган бандаси ва элчиси» эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, унинг оиласи, сафдошлари, дўстлари ҳамда Қиёмат кунигача унинг йўлига эргашган, изидан айрилмаган ва суннатига боамал бўлган барчага салавоту саломларини ёғдирсин!

Аллоҳим, биз Сендан яхшиликларни қилиш, гуноҳлардан воз кечиш, бечора одамларни севишни сўраймиз. Агар бандаларингга бирон фитнани хоҳласанг бизларни расво қилмай ва фитналарга мубтало қилмай жонимизни ол!

Аллоҳим, биз Сендан бахтиёрлар ҳаётини, шаҳидлар ўлимини, тақводорлар билан қайта тирилиш, (жаннатда эса) пайғамбарлар билан суҳбатдош бўлишни тилаймиз!

 

Таржима тарихи: 20. 12. 1436 – 03. 10. 2015

Шодиёна ва мусибат фитналари

Хатиб: Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл

Мутаржим: Абу Жаъфар ал−Бухорий

Асл сарлавҳа: فِتَنُ السَّرَّاءِ وَفِتَنُ الضَّرَّاءِ

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Аллоҳ таолога Роббимиз ўзи суйгани ва рози бўлгани қадар муборакли, кўп ва ширин ҳамду санолар бўлсин.

﴿ الحَمْدُ لِلَّـهِ الَّذِي لَمْ يَتَّخِذْ وَلَدًا وَلَمْ يَكُنْ لَهُ شَرِيكٌ فِي المُلْكِ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ وَلِيٌّ مِنَ الذُّلِّ ﴾

«Ҳамду сано бола-чақа қилмаган, подшоҳлик-илоҳликда шериги йўқ, хор-зорликдан (қутқаргувчи) дўсти-ёрдамчиси бўлмаган (яъни, ҳеч кимга хор-муҳтож бўлмайдиган) зот – Аллоҳ учундир» (Исро: 111).

Аллоҳ ўта буюк зотдир!

Яхшиликларни ато этгувчи, барака, ҳасанот, инъом ва ҳибаларни кўпайтиргувчи, гуноҳларни мағфират, мусибатларни кушойиш қилгувчи; итоат қилинса савоб бериб, ташаккур айтгувчи, осий бўлинса ҳалим бўлиб, кечиргувчи Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин−ки, махлуқотлари Унинг азамати ва қудратига далолат қилди. Унинг, махлуқотлари устидан жорий қилган ҳамда сиғинишлари ва суюшларини талаб қилган, ишлари бордир.

Биз Унга тўкис неъматлар, офиятлар бергани, мусибатларни бериб устимиздан кўтаргани, балоларни бериб даф қилгани, қайғуларни бериб кушойиш қилгани учун ҳамду санолар айтамиз.

Биз Унга бизлар учун машру қилган ҳаж ибодатлари, бизларга ўргатган аҳком ва шариатлари учун шукроналар айтамиз. Ахир, У бўлмаса залолатга кетар эдик!

﴿ يُبَيِّنُ اللهُ لَكُمْ أَنْ تَضِلُّوا وَاللهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ ﴾

«Адашиб кетмасликларинг учун Аллоҳ сизларга (Ўз ҳукмларини) баён қилур Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир» (Нисо: 176).

Мен «Шериксиз, якто Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ! Эгадорлик, яратиш ва тақдир Унингдир! Ҳар бир нарса Унинг илми доирасидагина бўлади!»− дея гувоҳлик бераман:

﴿ وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ تَقُومَ السَّمَاءُ وَالأَرْضُ بِأَمْرِهِ ﴾

«Унинг оятларидан (яна бири) – осмон ва ер У зотнинг амри билан (фазода муаллақ) туришидир» (Рум: 25). Аллоҳни мақтовлари билан (мушриклар тавсифлаётган нолойиқ исму сифатлардан) поклайман.

Ва мен: «Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканига; У, ҳажининг мана шундай муаззам кунида халққа хутба қилиб: «Менга қаранглар, сизлар қайси ойни энг ҳурматли деб биласизлар?» деганида халойиқ: У – бу ойимиз эмасми?, деганларида: «Менга қаранглар, сизлар қайси шаҳарни энг ҳурматли деб биласизлар?» деганида халойиқ: У – бу шаҳримиз эмасми?, деганларида: «Менга қаранглар, сизлар қайси кунни энг ҳурматли деб биласизлар?» деганида халойиқ: У – бу кунимиз эмасми?, деганларида: «Аллоҳ –таборака ва таоло− сизларга қонларингизни тўкиш)ни, мулкларингиз(ни тортиб олиш)ни ва номусларингиз(ни таҳқирлаш)ни шу кунингиз, шу шаҳрингиз ва шу ойингиз ҳаромлиги каби ҳаром қилди. Агар ҳаққи билан бўлса мустаснодир. Менга қаранглар, етказдимми?!»− дея уч марта такрорлаганига ва халойиқнинг: Ҳа,− деб жавоб берганига, шунда: «Шўр пешоналар, Мендан кейин бир−бирингизнинг бўйнини чопадиган кофир бўлиб кетманглар!» деганига; Умматга чуқур насиҳатлар қилганига; бизни зарарли нарсалардан огоҳлантириб, фойдали насаларни кўрсатганига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи, асҳоблари ва Қиёмат кунигача давом этадиган йўлдошларига салавоту саломлар ёғдирсин!

Сўнг …

Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга итоат этингиз! Чунки, сиз тақво ўрнашадиган кунларда, фитналар урчиган ва машаққатлар кучайган замонда яшамоқдасиз! Сиз Аллоҳга, Аллоҳнинг ҳимояси, тўғри йўлни кўрсатиши, мадади ва ёрдамига муҳтожсиз!

﴿ يُثَبِّتُ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ وَيُضِلُّ اللهُ الظَّالِمِينَ وَيَفْعَلُ اللهُ مَا يَشَاءُ ﴾

«Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур» (Иброҳим: 27).

(( اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ وَلِلَّـهِ الْحَمْدُ ))

«Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Ҳамдлар Аллоҳникидир!».

Аллоҳу акбар! Ҳожилар ҳаж ибодатига киришдилар!

Аллоҳу акбар! Ҳожилар дараю йўлларни тўлдирдилар!

Аллоҳу акбар! Ҳожилар Ер юзининг турли бурчакларидан ташриф буюрдилар!

Аллоҳу акбар! Ҳожилар Ҳарам ва ҳаж ибодатлари адо этиладиган маконлар – Машъарларда ёйилдилар!

Аллоҳу акбар! Ҳожилар Аллоҳнинг ҳаром ва шиорларини улуғладилар!

Аллоҳим, уларнинг ҳажларини мабрур (тўкис савобли), саъйларини ўзинг тарафингдан миннатдор бўлинган, гуноҳларини эса кечирилган гуноҳлардан қил!

Ҳой одамлар, ҳожи биродарларингиз куни кеча Арафот тоғида турдилар ва дуолар билан Аллоҳ таолога ёлбордилар, кўз ёшларини тўкдилар. Қалблари Еру осмонлар Роббисига боғланди. Улар дуо қилиб, тилакларда бўлишар экан, Саховатпеша Аллоҳ нима қилади деб ўйлайсизлар? Улар умидвор бўлиб, Аллоҳни ҳам умидлантиришар экан, мақтовларга лойиқ ва беҳожат бўлган Аллоҳ нима қилади деб ўйлайсизлар? Улар гуноҳларига истиғор айтиб, раҳматидан умидвор эканлар, Раҳийм ва Латиф Аллоҳ нима қилади деб ўйлайсизлар?

Улар Арафот тоғида туриш учун ватанлари ва фарзандларини ташлаб, пулларини сафрлаб, сафар машаққатларини чекиб, хатарларни босиб ўтдилар. Арафотда сочлари тўзғиган, чангларга беланган, ҳокисор бир алфозда Аллоҳга бўлган эҳтиёжлари ва ожизликларини изҳор этиб турдилар.

Сизлар, Аллоҳ таоло уларнинг қўлларини қуруқ қайтаради, деб ўйлайсизларми? Раҳийм бўлган Аллоҳ уларни азоблайди, деб гумон қилаяпсизларми? Йўқ! Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, Аллоҳ – Роббимиз уларни ноумид қўймайди! Ҳар бир мўъминнинг, Роббиси ҳақидаги гумони шундай бўлиши керак. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Арафа оқшоми Суфён Саврийнинг олдига келганимда у тиз чўккан, кўзларидан ёшлар қуйилар эди. Мен: Бу жамоат ичидаги энг расво одам ким?,− деб сўраганимда: «“Аллоҳ мени кечирмайди” деб гумонда бўлган одам»− дея жавоб берди.

Кеча ҳожи биродарларингиз Муздалифада тунаб, Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилиб, Унга дуолар билан ёлбордилар. Сўнгра, тошларни отиш учун Минога ўтдилар. Улар, ҳозир, Аллоҳгина биладиган кўпсонли жамоатлар билан Мино сари талбияларни баралла айтиб юриб келмоқдалар. Тошларни отиб бўлгач қурбонликларини сўядилар, сочларини қирадилар, эҳромларини ечадилар ва Каъбани тавоф қиладилар. Аллоҳ таолога ҳаж ибодатлари билан яқин бўлиш нақадар буюк−а! Ўша ерларда кўнгиллар нақадар юмшоқ−а! У кўринишлар нақадар гўзал−а!

(( اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ وَلِلَّـهِ الْحَمْدُ ))

«Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Ҳамдлар Аллоҳникидир!».

Ҳой мусулмонлар, бандаларини шахс ва жамоат шаклида, шодиёналарида шукронали ва қийинчиликларида матонатли бўлишлари учун имтиҳон қилиш − Аллоҳ таолонинг суннати–қонуниятидир. Имтиҳон натижасида уларнинг бу дунёдаги оқибатлари, охиратдаги улкан зафарлари бордир. Бу, ҳар бир замондаги бутун халқлар бошига келган суннатдир:

﴿ وَمَا أَرْسَلْنَا فِي قَرْيَةٍ مِنْ نَبِيٍّ إِلَّا أَخَذْنَا أَهْلَهَا بِالبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ لَعَلَّهُمْ يَضَّرَّعُونَ ثُمَّ بَدَّلْنَا مَكَانَ السَّيِّئَةِ الحَسَنَةَ حَتَّى عَفَوْا وَقَالُوا قَدْ مَسَّ آبَاءَنَا الضَّرَّاءُ وَالسَّرَّاءُ فَأَخَذْنَاهُمْ بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴾

«Биз бирон қишлоққа (жойга) пайғамбар юборсак (ва у ердаги одамлар биз юборган пайғамбарга иймон келтиришмаса) албатта унинг аҳлини тавба-тазарру қилишлари учун қашшоқлик ва мусибатлар билан ушлаганмиз. Сўнгра ўша ёмонлик ўрнига яхшиликни (бой-бадавлатлик ва хотиржамликни) алмаштириб қўйдик. Ҳатто кўпайишиб кетганларида ва: «Бундай қийинчилик ва кенгчиликлар ота-боболаримизга ҳам етган (яъни бизнинг динсизлигимизнинг бу ишларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки дунёнинг тартиби ўзи шунақа — бир танглик келса, бир мўлкўлчилик бўлади)», дейишгач, уларни ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан (бирон бало-ҳалокат билан) ушладик» (Аъроф: 94, 95).

Ҳа, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло синовни ҳам, офиятни ҳам беради, баъзи нарсаларни тўхтатиб, инъомларини ёғдиради. Аллоҳнинг бутун ишлари раҳмат ва ҳикмат оралиғида ҳаракат қилади. Шодиёна ва мусибат фитналари одамзотнинг фоний дунёдан боқий дунёга ўтиши билангина тугайди. Одамзот шодиёна ва мусибатлар орасида айланиб юрар экан, қўрқув ва қайғулар орасида айланади. Чунки у, шодиёналар ичида бўлса ундан айрилиб қолишдан қўрқади, мусибатлар ичида бўлса унинг бошига мусибат нега келганидан қайғуда бўлади. Одамзот қўрқув ва қайғудан жаннатдагина халос бўлади:

﴿ إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ أُولَئِكَ أَصْحَابُ الجَنَّةِ خَالِدِينَ فِيهَا جَزَاءً بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ ﴾

«Албатта «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (Тўғри йўлда) устивор бўлган зотлар учун хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир» (Аҳқоф: 13, 14).

Аллоҳнинг бандалари, биз ҳар тарафдан қўрқув қамраб олган қувончлар ичидамиз. Атрофимиздага кўплаб давлатлардаги биродарларимиз бошига, кушойиш бўладиган замонига қадар, катта мусибатлар келди.

Биз осуда, барқарорликли ва мўлчилик муҳитида яшаб, бошимизга бошқаларнинг бошига келган изтироб, қўрқув ва очарчилик келишидан хавфдамиз. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло кўплаб оятларда осудалик ва тўқчиликни бир−бирига боғлаб келтирган. Зеро барқарорлик шу иккиси билангина амалга ошади:

﴿ أَوَلَمْ نُمَكِّنْ لَهُمْ حَرَمًا آَمِنًا يُجْبَى إِلَيْهِ ثَمَرَاتُ كُلِّ شَيْءٍ رِزْقًا مِنْ لَدُنَّا وَلَكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴾

«Ахир Биз уларга тинч-осойишта Ҳарамни макон қилиб бермадикми?! Барча нарсанинг мева-ҳосиллари Бизнинг даргоҳимиздан ризқу рўз бўлган ҳолда ўша жойга йиғилади-ку! Лекин уларнинг кўплари (буни) билмаслар» (Қасас: 57).

Осудалик, барқарорлик ва тўқчилик ҳолатлари, шукрона бўлсагина абадий қолади:

﴿ وَلَقَدْ مَكَّنَّاكُمْ فِي الأَرْضِ وَجَعَلْنَا لَكُمْ فِيهَا مَعَايِشَ قَلِيلًا مَا تَشْكُرُونَ ﴾

«Аниқки, Биз сизларни Ерда барқарор этиб, сизлар учун унда тирикчилик воситаларини пайдо қилдик. Камдан-кам шукр қилурсизлар» (Аъроф: 10).

Жумладан, икки куфр: катта куфр ва нонкўрлик, шодиёналарнинг мусибатларга айланиш омилидир:

﴿ وَضَرَبَ اللهُ مَثَلًا قَرْيَةً كَانَتْ آمِنَةً مُطْمَئِنَّةً يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَدًا مِنْ كُلِّ مَكَانٍ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللَّـهِ فَأَذَاقَهَا اللهُ لِبَاسَ الجُوعِ وَالخَوْفِ بِمَا كَانُوا يَصْنَعُونَ ﴾

«Аллоҳ бир шаҳарни (яъни Маккани) мисол келтирур: у тинч, сокин (шаҳар) эди, ҳар томондан ризқу рўзи бекаму кўст келиб турар эди. Бас, (қачонки) у (яъни, унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу «ҳунарлари» (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини тотдириб қўйди» (Наҳл: 112).

Атрофимизга назар ташласак, Роббимизга қилаётган шукронамиз анчагина етарли эмаслигига шоҳид бўламиз. Фитналар бизни ҳар тарафдан ўраб, қўрқув ва очарчилик атрофимизда изғиб юришига қарамай, ичимиздаги гуноҳкорлар гуноҳлари, исрофкунандалар исрофларидан воз кечмаяптилар, дангасалар ибодатларни маромига етказиб қила олмаяптилар. Ҳатто, танамизда, хонадонларимизда, хотинларимиз ва бола−чақаларимизда маъсиятлар, дастурхонимиз, тўйларимиз ва маросимларимизда исрофлар кўпаймоқда. Иш шунга етиб бордики, қайғу ва таъзия маросимларида ҳам ошлар тортилиб, меҳмонлардан ортганлари ахлатларга ташланмоқда!! Биз гўё атрофимизда очликдан, қўшни давлатларда сувда чўкиб, денгизлар ютиб, жасадларини соҳилга уриши учун ўз она юртларидан қочаётган одамларни кўрмаётгандекмиз!

Ўзимиз касаллик ва ваболардан саломат яшаётган бўлсакда, атрофимизда одамлар ўғирланаётганини кўрмаяпмиз. Касаллик юқмаслиги учун эҳтиёт чораларинин кўрсакда, касаллик ва ваболарни тақдир қилган Зотнинг азобу уқубатларидан қўрқмаяпмиз! Аллоҳ макру ҳийлаларидан қанчалар огоҳлантирмасин, ҳали ҳам бепарвомиз! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿ فَلَا يَأْمَنُ مَكْرَ اللَّـهِ إِلَّا القَوْمُ الخَاسِرُونَ ﴾

«Аллоҳнинг макридан зиёнкор халқларгина хотиржам бўладилар» (Аъроф: 99).

Биз мусибатларда қайғуга тушишдан илгари, шодиёнали кунларда қўрқишимиз, қўрқувимиз одамзотдан эмас, Аллоҳдан бўлиши керак. Бу қўрқув бизни (динимизга) амал қилишга ундаши лозим. Биз гуноҳларимиздан қўрқиб тавба қилишимиз, гуноҳлардан воз кечишимиз; итоатлардаги камчиликларимиздан қўрқиб, ибодатларга мудом давом этишимиз; атрофимиздагилар: рафиқалар, фарзандлар, тенгдошлар ва қўшниларнинг гуноҳларидан қўрқиб, уларга амру маъруф, наҳий мункар қилишимиз; тўғри йўлга чорлаш одамларнинг бизда кўришга ўрганишган одатга айланиши лозим. Чунки Аллоҳ таоло, бир−бирларини назорат қилиб турган халқнинг бошига, уқубатини юбормайди:

﴿ وَمَا كَانَ رَبُّكَ لِيُهْلِكَ القُرَى بِظُلْمٍ وَأَهْلُهَا مُصْلِحُونَ ﴾

«Роббингиз, аҳолиси ислоҳотчи бўлган қавмни (қилишган) зулм(лари) сабабли ҳалок қилмайди» (Ҳуд: 117).

Келинглар, бузғунчилар кемани босиб, ёқиб, денгизга ғарқ қилиши ва пушаймонлик фойда бермай қоладиган вақт келишидан илгари, одамлар ўртасида ислоҳотларни ёяйлик!

Биз ҳануз бепарво ва маъзират лаҳзаларини яшамоқдамиз. (Келинглар), (неъматлар) тугаб кетишидан илгари, уларнинг истеъмолини тузатайлик! Агар неъматлар тугаса бир−биримизни айблаш ёки турли−туман маъзиратларни кўрсатишнинг фойдаси бўлмайди. Аллоҳ таоло:

﴿ فَلَمْ يَكُ يَنْفَعُهُمْ إِيمَانُهُمْ لمَّا رَأَوْا بَأْسَنَا ﴾

«Азобимизни кўрганлари маҳал уларга иймонлари фойда бермади»− дея қоралаган кимсалар қаторида бўлишдан ҳушёр турайлик (Ғофир: 85).

Ҳой биродарлар, биз бир замонлар бирлик, кўнгил ва қалб яхлитлиги, уламоларимизга боғланиш билан яшаган кунларимиз шодиёнали кунларимиз эди. Бироқ, айримларимиз тарафидан содир этилган ва диндан баъзисини олиб, баъзисидан воз кечиш, уни ўзгартиришга ҳаракат қилиш оқибатида бўлинишлар рўй бергач, ўртамизга парчаланиш ва ихтилофлар сироят этди. Жамиятимизда бир−бирига туҳмат ва айблов йўллаш урчиб, турли оқим ва йўлларга айрилдик.

Диёнатдаги айрилиш натижасида қалбу кўнгиллар бўлиниши, келиша олмаслиги ва бир−бирига нафрат қилиш юзага келди. Чунки, ҳақиқий дин – қалбларни бирлаштириб, тарафкашлик ва ирқчиликни йўқ қилади. Аллоҳ таоло умматнинг солиҳ аждодлари ҳақида шундай дейди:

﴿ وَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ لَوْ أَنْفَقْتَ مَا فِي الأَرْضِ جَمِيعًا مَا أَلَّفْتَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ وَلَكِنَّ اللهَ أَلَّفَ بَيْنَهُمْ إِنَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ﴾

«Агар (сиз) Ердаги бор нарсани сарфласангиз ҳам уларнинг дилларини бирлаштира олмаган бўлур эдингиз. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У қудратли, ҳикматлидир» (Анфол: 63).

Аллоҳ уларни дин асосида бирлаштирди. Натижада, уларнинг дўстлик ва душманликлари дин асосида бўлди. Уммат, диёнати бўлингач турли партия ва жамоатларга бўлинди. Уларнинг баъзилари партия учун таассуб қилса, айримлари тоифачилик учун, баъзилари эса шахслар учун тассуб қилиб, шу шахс учун дўстлашиб, душманлашмоқда.

Диёнатнинг парчаланиши оқибатида умматнинг дўстлашиш асоси ҳам парчаланди: қалбу кўнгиллар ўзаро нафратлашиб, кучу қудрати заифлашди ва шавкатлари йўқ бўлиб, душманлари улар устидан масхаромуз салтанатларини қурдилар. Охир оқибат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу Ҳайит куни Минода, бу жамоатдан анчагина кўп ҳожи саҳобалар рўпарасида огоҳлантирган башорат амалга ошди: «Мендан кейин бир−бирингизнинг бўйнини чопадиган кофир бўлиб (диндан) қайтманглар!».

Бизнинг ўз динимизга қайтишга, бирликка, гуноҳларимиздан тавба қилишга, Роббимизни рози қилишга, жонимизни қутқаришга, Умматимизга ёрдам беришга катта эҳтиёжимиз бор. Акси тақдирда, бошимизга бошқаларнинг бошига келган нарса келиши мумкин.

Биз Аллоҳ таолога неъматлар заволи, офиятлар йўқолиши, интиқомининг кутилмаганда келиши, бутун ғазаблари, тубан бахтиқаролик, ёмон қазо, оғир бало ва душманлар ҳақоратидан сиғинамиз!

Биз Аллоҳ таолодан бечораҳол мусулмонлар учун нажот, муваҳҳид бандалари учун зафар, Уммат ва дин душманлари бўлган кофир ва мунофиқлар учун заволни тилаймиз.

Дарҳақиқат, У эшитгувчи ва дуоларни ижобат қилгувчи Зотдир!

Ушбу сўзларни айтиб, ўзим ва сизлар учун Аллоҳ таолодан гуноҳларимиз мағфиратини тилайман.

Иккинчи хутба

Олий мартабали ва Буюк Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! У − яратди, яратганда ҳам бекаму кўст яратди. У – ҳар бир нарсани тақдир қилиб, Тўғри Йўлга ҳидоят қилди. Барча нарса Унинг ҳузурида муайян ўлчов биландир. Биз Унга ҳамду сано ва шукроналар айтамиз, гуноҳларимиздан тавба қиламиз, истиғфор айтамиз.

Мен: «Шериксиз якто Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» эканига гувоҳлик бераман.

Аллоҳ бизга Ҳайитни машруъ, қурбонликларимизни ризқ қилиб, бизларни қурбонликларимиз билан Ўзига яқин бўлишга буюрди. Ҳолбуки, уларнинг гўшт ва фойдалари ўзимизга қайтиб, ажру савоблари бизга ёзилади. Роббимиз бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

Мен (яна) «шохдор ва чипор икки қўчқорни «бисмиллаҳ» дея такбирлар билан, оёқларини бўйинларига қўйиб, ўз қўллари билан бўғизлаган» Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканига шоҳидман. Аллоҳ таоло Унинг, Унинг оиласи, асҳоблари ва Унга Қиёмат кунигача эргашган мўъминларнинг бошидан салавоту саломлар ёғдирсин!

Сўнг …

Бас, Аллоҳ таолодан ушбу муаззам кунларда тақво қилингиз ва бу кунларни Аллоҳнинг зикри билан обод этингиз! Чунки, Аллоҳ таоло:

﴿ وَاذْكُرُوا اللهَ فِي أَيَّامٍ مَعْدُودَاتٍ ﴾

«Аллоҳни саноқли кунларда зикр қилингиз!» (Бақара: 203) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ташриқ кунлари – ейиш, ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир»− деганлар.

Ҳой мусулмонлар, бу кун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, Аллоҳ таоло ҳузурида энг фазилатли айёмлардан биридир: «Аллоҳ наздидаги энг буюк кун Қурбон ҳайити кунидир. Сўнгра эса Қурбон ҳайитининг иккинчи кунидир» (Абу Довуд ривояти). Шундай экан, сизлар бу кунларни Аллоҳ эъзозлаганидек эъзозланглар:

﴿ ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّـهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى القُلُوبِ ﴾

«Сабаби, ким Аллоҳнинг шиорларини эъзозласа, бу, қалблар тақвосидандир» (Ҳаж: 32).

(( اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ وَلِلَّـهِ الْحَمْدُ ))

«Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Ҳамдлар Аллоҳникидир!».

Ҳой, муслима аёл! Сиз, Аллоҳ таоло осудалик ва барқарорлик ато этган мамлакатда истиқомат қилаяпсиз. Унинг атрофида эса қўрқув ва Аллоҳ таолога сиғиниш, Аллоҳдан мамлакатимиз ва бандаларни ҳимоя қилишини талаб қилаётган таҳлика жараён этмоқда.

Уруш ва фалокатлардан қочиб денгизларда ғарқ бўлган хотин−қизлар ва норасида гўдакларнинг соҳилларга урган жасадлариниг расмлари, бошимизга бошқалар бошига келган фалокатлар келмаслиги учун Аллоҳ таолога тавба−тазарру ва У буюрган ибодатларни қилишимиз учун ибрат ва насиҳатдир.

Аёл эркак учун фитна−жозибадир. Ё эркакни ҳалол нарса билан севинтириб, эркак унинг билан бахтиёр бўлиб, Аллоҳ таолога шукур қилади ва аёл эркакнинг Аллоҳга шукур келтиришига ёрдамчи бўлади ёки эркак аёл билан фитна гирдобига тушади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ وَأَوْلَادِكُمْ عَدُوًّا لَكُمْ فَاحْذَرُوهُمْ ﴾

«Эй мўъминлар, жуфтларингиз ва фарзандларингиз ичида ўзингизга душман бўлганлар бор, улар ҳушёр бўлингиз!» (Тағобун: 14).

Ҳой муслималар, эркакларнинг тоату ибодатларига ёрдамчи бўлиш учун, уларнинг гуноҳкор бўлишларига сабабчи бўлмангиз! Чунки, бугунги кунда оила ва хонадон ишлари хотинлар қўлига ўтди. Рафиқа – эрининг хонадонида раҳбар ва ўз қўли остидагилардан жавобгардир.

Ҳой муслима, хонадонингизни ҳаром нарсалардан тозаланг! Фарзандларингизни Аллоҳдан қўрқув асосида тарбияланг! Уларнинг кўнгилларига Аллоҳ таолонинг севгиси ва итоатини ниҳол қилиб экинг! Ҳақ йўлда бўлишларига чиниқтиринг!

Аллоҳ таоло мусулмонларнинг рафиқалари ва фарзандларини хуфёна ва яширин фитналар шарридан ҳифзу ҳимоясида асрасин! Улар учун рафиқалари ва фарзандларини ислоҳ этсин!

(( اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ وَلِلَّـهِ الْحَمْدُ ))

«Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Ҳамдлар Аллоҳникидир!».

Ҳой мусулмонлар, ҳозир, намоздан кейин чиқиб, қурбонликларингиз билан Аллоҳга яқин бўласизлар. Қурбонликни бўғишлаш вақти ўн учинчи зулҳижжа (ҳайитнинг тўртинчи) куни қуёш ботгунича давом этади. Ўн учинчи кун – Ташриқ кунларининг охирги кунидир.

Бугун оғзингизга олган илк луқмангиз – қурбонлигингиз гўшти бўлсин. Ундан енглар, ҳадя ва садақа қилинглар ва бошқа кунларингиз учун ҳам олиб қўйинглар!

Юзларингизда, Ҳайитингиз сабабли келган севинч ва сурурни намоён қилингиз! Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан йироқ турингиз! Аллоҳ таолога қилган ҳидояти ва ато этган ризқи учун ҳамду санолар айтингиз! Ер куррасининг ҳар ерида қувғинликка учраган ночор илтижо қилганлар ва қувғинга учраган биродарларингизни ҳам унутмангиз: уларга жой берингиз, қоринларини тўйдирингиз, касалларини даволангиз, беваларига ёрдам бериб, етимларини кафолатга олиб, шафқат қанотларингизни ёзингиз ҳамда уларга хос дуоларингизни аямангиз!

Сизлар уларга ёрдам қўлини узтиш билан Роббингизни рози қиласиз, биродарингизга ҳамкор бўласиз, ўзингиздан фалокатларни даф қиласиз, осудалик ва ризқингизни муҳофаза этасиз. Чунки, саховатпешалик балою мусибатларни даф қилади.

(( اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ وَلِلَّـهِ الْحَمْدُ ))

«Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Аллоҳ (ҳар нарсадан) буюкдир! Ҳамдлар Аллоҳникидир!».

Аллоҳ таоло бизга ва бутун муслмонларга барака, иймон, саломатлик ва Исломни мудом қайта берсин, биздан, сиздан ва бутун мусулмонлардан солиҳ амалларини қабул айласин!

﴿  (إِنَّ اللهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴾

«Аллоҳ ва Аллоҳнинг фаришталари пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот айтадилар. Эй мўъминлар, (сизлар ҳам) Унга салавоту саломлар йўллангиз!» (Аҳзоб: 56).

 

 

Мақоладаги оятлар таржимасининг аксари Алоуддин Мансурга тегишли.

 


 

Разиллик нуқтаси (Шайх Юсуф ибн Муҳаммад Давс)

Разиллик нуқтаси

Хатиб: Шайх Юсуф ибн Муҳаммад Давс

Мутаржим: Абу Жаъфар ал−Бухорий

Асл сарлавҳа: الْخَطُّ الْمُهِينُ

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Биринчи хутба

Барча нарсага хилқатини бериб ҳидоятлаган буюк ва олий Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, бунинг оқибатида улардан айримлари ҳидоятланиб, айримлари адашди. Мен «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эса Аллоҳнинг бандаси ва расули бўлиб, озорланса сабр, зафар қозонса шукр қилган, ҳужжатни барпо қилиб, йўлни ёритган» эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг …

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашингиз! Унутмангизки, тақво барча яхшиликларнинг йўли ва ҳар нажотнинг дарвозасидир:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳтаоло Қуръон Каримда бир хабар ва бир воқеъани ибрат, тафаккур, нарсалар ҳақиқатига ва нарсаларнинг Роббул оламийн наздидаги қийматига назар ташлаш учун бизга ҳикоя қилиб берди. Ҳолбуки, ўшалар − нажот ва қутилиш, саодат ва хотиржамлик ҳақидаги ҳақиқий ўлчовлар бўлиб, Ер юзидаги ҳар бир инсон унинг учун ҳаракат қилади.

Аллоҳ таоло:

﴿فَخَرَجَ عَلَى قَوْمِهِ فِي زِينَتِهِ ﴾

«(Қорун) қавми ҳузурига зийнатлари билан чиқди»− деди (Қасас: 79).

Мен сизларни боёнлик ва давлатмандлик бу кишини қандай зийнатлар билан чиққанини хаёл қилишингиз учун ташлаб қўяй:

﴿مَا إِنَّ مَفَاتِحَهُ لَتَنُوءُ بِالْعُصْبَةِ أُولِي الْقُوَّةِ ﴾

«Биз унга хазина-дафиналардан калитлари(ни кўтариб юришнинг ўзи) куч-қувват эгалари бўлган бир жамоатга ҳам оғирлиқ қиладиган нарсаларни ато этган эдик»− деди (Қасас: 76). Унинг хазинасининг калитларини паҳлавонлар ҳам осонлик билан кўтариша олмас − қийналишар эди. Калитлари шунчалар мўъжиза бўлган хазина қанча бўлиши мумкин, нима дейсиз?!

Ҳой иймон ва Қуръон эгалари, ушбу манзарадан сўнг Қоруннинг шуҳрати чор атрофга ёйилди ва тарихга ҳам кирди. Бироқ, у худди Фиръавн ва Ҳомон каби тарихнинг энг хунук дарвозасидан кириб, Қиёмат кунигача Аллоҳ таолонинг муқаддас Китобида мазаммат, хорлик, инкор ва нонкўрлик мангулиги билан зикр қилинди. Роббимиз Аллоҳ таоло шундай деди:

﴿وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مُوسَى بِآيَاتِنَا وَسُلْطَانٍ مُبِينٍ إِلَى فِرْعَوْنَ وَهَامَانَ وَقَارُونَ فَقَالُوا سَاحِرٌ كَذَّابٌ ﴾

«Аниқки, Биз Мусони, Ўз оят-мўъжизаларимиз ва очиқ ҳужжат билан Фиръавн, Ҳомон ва Қорунга юборганимизда, улар «(Бу Мусо) ёлғончи сеҳргардир», дедилар» (Ғофир: 23, 24).

Шундай қилиб, Қорун, Қиёмат кунигача молу давлати ибодат қилишига монеълик қилган барча инсон учун пешво бўлиб қолди. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ҳақида сўз юритар эканлар: «Ким у (намоз)ларни ўз вақтида ўқиса (улар) унга Қиёмат кунида нур, ҳужжат ва нажот бўладилар. Ким уларни ўз вақтида ўқимаса унга нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди. У (одам), Қиёмат кунида Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф билан бирга бўлади»− дедилар (Имом Аҳмад 6576). Аллоҳнинг ўзи бизга мададкор бўлсин!

Аллоҳнинг бандалари! Қоруннинг таржимаи ҳолига назар ташлар эканмиз, унинг бундай хунук пастлашликка қандай етиб борганини кўришимиз мумкин. Аллоҳ таоло айтди:

﴿إِنَّ قَارُونَ كَانَ مِنْ قَوْمِ مُوسَى ﴾

«Дарҳақиқат, Қорун – Мусонинг қавмидан эди»− деди (Қасас: 76).

Қоруннинг Мусо алайҳиссаломнинг қавмдоши, илк мусулмонлардан бири ва унга яқинликдан фойдаланган бўлиши мумкин, деган фаразни ҳам олиб келади. Ахир у:

﴿رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ ﴾

«Парвардигорим, мен Ўзинг мен учун нима яхшилик (яъни ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман»− демаганмиди?! (Қасас: 24). Ҳолбуки, яхшиликларни Латиф ва Хабардор бўлган Аллоҳгина бермайдими?! Аллоҳ таоло:

﴿إِن تَكْفُرُواْ أَنتُمْ وَمَن فِي الأَرْضِ جَمِيعًا فَإِنَّ اللّهَ لَغَنِيٌّ حَمِيدٌ ﴾

«Мусо яна деди: «Агар сизлар ўзингиз ва Ер юзидаги барча кишилар кофир бўлсалар ҳам (Аллоҳга бирон зиён етказа олмайсизлар). Зеро, Аллоҳ (сизларнинг шукр қилишингиздан) беҳожат, ҳамду сано эгасидир»− демаганмиди?! (Иброҳим: 8).

Кофир бўлган одам бахтиқаро, шукрона келтирган−миннатдор бўлган одам эса бахтиёрдир. Талайгина одамлар борки, атрофларида мавжуд бўлган олим, солиҳ, фозил, тажрибали ва хайирсевар инсонлардан истифода этмай, пуч хаёллар уммонида сузиб юрадилар. Қорун ҳам Мусо алайҳиссаломдан истифода этиш ўрнига, унинг ва қавмининг ҳуқуқларига тажовуз қилди. Аллоҳ таоло буни:

﴿فَبَغَى عَلَيْهِمْ ﴾

«… ва уларга тажовуз қилди!» дея тасвирлади (Қасас: 76). Яъни, уларнинг ҳуқуқларини поймол қилди, уларга қарши чиқди ва мутакаббирлик тўнини кийди. Тажовузларнинг энг каттаси – динга тажовуз, Аллоҳнинг динига қарши кураш, мусулмонлар, мусулмон пешволар ва даъватчиларни масхара қилишдир. Қорун, мана шундай аянчли кунларда молу давлатини одамларни фитнага солиш ва уларни Аллоҳнинг динидан тўсиш учун ишлата бошлади. Аллоҳнинг бандалари, Қорун унутган ёки бошқалар тарафидан унга унуттирилган нарса шу эдики, унинг бутун давлати, фаровонлиги ва имкониятлари Аллоҳ таоло тарафидан келар эди. Ахир Роббимиз:

﴿وَآتَيْنَاهُ مِنَ الْكُنُوزِ ﴾

«Биз унга хазина-дафиналардан калитлари(ни кўтариб юришнинг ўзи) куч-қувват эгалари бўлган бир жамоатга ҳам оғирлиқ қиладиган нарсаларни ато этган эдик» демаганмиди?! (Қасас: 76). Бундан ташқари, атрофидаги олимлар ҳам унга шундай дейишган эди:

﴿وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ ﴾

«Ўшанда қавмдошлари унга: «Ховлиқмагин, Чунки Аллоҳ ҳовлиқма кимсаларни суймас. Ва Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (Аллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон қил. Ерда (зулму-зўравонлик билан) бузғунчилик килишга уринма. Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас», дедилар» (Қасас: 77).

Қорун эса уларга манқуртларча, ғурур ва ғафлат билан мутакббирона ва баралла:

﴿قَالَ إِنَّمَا أُوتِيتُهُ عَلَى عِلْمٍ عِندِي ﴾

«У: «Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас»), деди» деган эди (Қасас: 78).

Бечора! У, Аллоҳнинг тақдири ёзилган ва ғолиб эканини унутди. У, ғофил эди. Эътиқодининг бузуқлиги боис молу мулкини билак кучи, истеъдоди ва тажрибаси билан топганини тушунди. Замондошларимиз ичида ҳам шунга ўхшаш ғофилларнинг сони оз эмас. Аллоҳ бизнинг мададкоримиз бўлсин!.

Кунларнинг бирида Қорун қавмдошлари ҳузурига зийнатлари, гўзаллиги ва ҳайратомуз кўринишида чиқиб келди. Унинг гўзаллиги, кийиниши, нишонлари ва бошқа нарсалари билан қавмдошлари фитнага тушиб, иккига бўлинишди. Уларнинг бир қисми дунё ҳаётини хоҳлаган ва уларнинг дунёбинликлари нақадар экани ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган эди:

﴿قَالَ الَّذِينَ يُرِيدُونَ الْحَيَاةَ الدُّنيَا يَا لَيْتَ لَنَا مِثْلَ مَا أُوتِيَ قَارُونُ إِنَّهُ لَذُو حَظٍّ عَظِيمٍ ﴾

«Сўнг, (Қорун) қавми олдига ясан-тусан қилиб чиққан эди, ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар: «Эх, қани эди бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган молу-давлат бўлса эди. Дарҳақиқат у улуғ насиба эгасидир», дедилар» (Қасас: 79).                                   

Бундай одамларнинг сони озмунча эмас. Улар оқибатини аниқ билмай, давлатманд ва боён одамларнинг қасрлари ва мансабларига ҳасад ва умид кўзи билан боқадилар. Албатта, одамзотнингўзи учун бирон яхшиликни орзу қилиши ёмон нарса эмас. Бироқ, у − яхшилик, Аллоҳ таолони улуғлаш ва шукрона орзуси бўлиши керак.

Иккинчи қисм одамлар эса:

﴿وَقَالَ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ وَيْلَكُمْ ثَوَابُ اللَّهِ خَيْرٌ لِّمَنْ آمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا وَلَا يُلَقَّاهَا إِلَّا الصَّابِرُونَ ﴾

«Илм-маъфират ато этилган кишилар эса: «Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку! У (савобга) фақат сабр-қаноатли кишиларгина эришурлар», дедилар» дедилар (Қасас: 80).

Ажабо, айрим замондошларимиз Қорунни ўша гўзаллик ва боёнлиги билан кўришса нима қилган бўлар эдилар?!

Ҳой мўъминлар, ҳар замон ва маконда илм аҳллари ичида Аллоҳнинг амрини амалга оширган, ёрдамсиз ташлаган ва мухолиф бўлганлар Аллоҳнинг амри келгунича зарар бера олмайдиган, одамларга насиҳатгўй, дунёнинг арзимас эканлигини тушунтирадиган, шаҳватлардан огоҳлантирадиган ва шубҳаларнинг асл моҳиятини очиб ташлайдиган одамлар гуруҳи мавжуд бўлади. Улар − Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғарибларга муждалар бўлсин!» деган пайтларида саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, ғариблар кимлар?,деб савол берганларида: «Улар – кўпсонли ёмон одамлар ичида яшаган, уларга итоатлисидан кўра итоатсизи кўп бўлган солиҳ одамлардир»− дея назар тутган ғариблардир (Имом Аҳмад 6650).

Сўнгра, ўткинчи лаҳзаларда, унинг эрта ва кечида ҳаддидан ошиб зулм қилган, (Аллоҳнинг таълимотларидан) воз кечиб кибр отига минган Қорунга исломий даъват етиб боргач, муқаррар натижа келди:

﴿فَخَسَفْنَا بِهِ وَبِدَارِهِ الْأَرْضَ فَمَا كَانَ لَهُ مِن فِئَةٍ يَنصُرُونَهُ مِن دُونِ اللَّهِ وَمَا كَانَ مِنَ المُنتَصِرِينَ ﴾

«Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам (ерга) ютдирдик. Сўнг унинг учун Аллоҳдан ёрдам берадиган ўзга бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи хам ғолиблардан бўлмади» (Қасас: 81). Аллоҳнинг амри билан, Қорунни қилган гуноҳлари эвазига Ер ютди:

﴿فَكُلًّا أَخَذْنَا بِذَنبِهِ فَمِنْهُم مَّنْ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِ حَاصِبًا وَمِنْهُم مَّنْ أَخَذَتْهُ الصَّيْحَةُ وَمِنْهُم مَّنْ خَسَفْنَا بِهِ الْأَرْضَ وَمِنْهُم مَّنْ أَغْرَقْنَا وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيَظْلِمَهُمْ وَلَكِن كَانُوا أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ ﴾

«Биз (улардан) ҳар бирини ўз гуноҳи билан ушладик. Бас уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирган кимсалар ҳам бордир, улар орасида қичқириқ тутиб (ҳалок бўлган) кимсалар ҳам бордир, улар орасида Биз ерга ютдирган кимсалар ҳам бордир ва улар орасида Биз (сувга) ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар» (Анкабут: 40).

Қорун гўё бу дунёга келмагандек, Ернинг қорнига кирди. Бу, унинг одамларга қилган ғурури ва кибри бадалига берилган жазо эди. Аллоҳ таоло уни Ернинг устига эмас, остига мажбурлаб киритди. Чунки унинг қилмиши зўравонлик, ғурур ва бошқа ёмон ишлар эди.

(Шундай экан), дунёлари кўр қилиб, Аллоҳнинг махлуқлари, камбағаллар ва бечораларга манмансираган, одамлар устидан кулаётган кўплаб замондошларимиз, ўзларини кутаётган даҳшатли хотималаридан қўрқмайдиларми?!

Қорунни Ер ютгач, дунёбин одамлар шундай дедилар:

﴿وَأَصْبَحَ الَّذِينَ تَمَنَّوْا مَكَانَهُ بِالْأَمْسِ يَقُولُونَ وَيْكَأَنَّ اللَّهَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاء مِنْ عِبَادِهِ وَيَقْدِرُ لَوْلَا أَن مَّنَّ اللَّهُ عَلَيْنَا لَخَسَفَ بِنَا وَيْكَأَنَّهُ لَا يُفْلِحُ الْكَافِرُونَ ﴾

«Ва куни кеча унинг мартабасини орзу қилган кимсалар: «Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб (Ўзи хоҳлаган бандаларининг ризқини) танг қилиб берар экан-да. Агар Аллоҳ бизларга марҳамат қилмаганида, бизларни ҳам (ерга) ютдирган бўлур эди. Воажаб, кофир бўлган кимсалар нажот топмас экан-да», деб қолдилар» (Қасас: 82).

Улар ўз кўзлари билан кўрган маҳалларида ҳар нарсани англаб етдилар. Бироқ, эй Аллоҳнинг бандалари, мўъминнинг қалби ҳушёрдир ва таъсирланиш учун жазоларни кутмайди. Аксинча, ҳаётини Қуръон дастури билан ҳамоҳанг давом эттиради. Мўъмин, Қуръон оятларини ўқийди, улар ҳақида тафаккур қилади ва билим олади. Демак, бойлик – Аллоҳга бўлган муҳаббатга, камбағаллик эса Аллоҳнинг бандасини хорлаган эканига ҳужжат бўла олмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿فَأَمَّا الْإِنسَانُ إِذَا مَا ابْتَلَاهُ رَبُّهُ فَأَكْرَمَهُ وَنَعَّمَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَكْرَمَنِ وَأَمَّا إِذَا مَا ابْتَلَاهُ فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَهَانَنِ ﴾

«Бас, энди инсон қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат ато этса дарҳол: «Парвардигорим (иззат-ҳурматга лойиқ бўлганим учун) мени азиз қилди», дер. Энди қачон (Парвардигори) уни имтиҳон қилиб, ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди», дер» (Фажр: 15, 16).

Аллоҳ таоло одамлар кўнглидаги бу шубҳага раддия бериб:

﴿كَلَّا ﴾

«Ҳеч қачон!» деди.

Бинобарин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шундай деганлар: «Аллоҳ ўртангизда ризқингизни бўлганидек, ахлоқларингизни ҳам бўлиб қўйган. Аллоҳ азза ва жалла дунёни суйган ва суймаган бандаларига ҳам бераверсада, динни фақатгина суйган бандасига беради. Аллоҳ таоло кимга динни берган бўлса, албатта уни суйгандир!» (Имом Аҳмад 3672).

Аллоҳу акбар! Бу, қандай меъёр ва қандай буюклик! Буни бахтиёрликлари, дунёдорликлари ва ишбилармонликлари учун дунёни эмас, Аллоҳни улуғлаш, Аллоҳнинг муҳаббати ва Аллоҳнинг динига риоя қилишни меъёр қилиб олмаган ҳар қандай ҳушёр оқил ва тирик қалб эгалари тушуна олади. Бу – оқил инсон топса ҳам, топа олмаса ҳам безовта бўладиган энг буюк нарсадир.

Сизлар эшитган бу гапларни айтиб, Аллоҳ таолодан мағфират сўрайман. Шундай экан, сизлар ҳам мағфират сўранглар!

Иккинчи хутба

Аллоҳга олий мартабасида ҳамду санолар, расули ва сара бандасига салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг …

Аллоҳнинг бандалари! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг бойликларига кўра бир неча синфга бўлинишларини айтиб бердилар. Улар (қуйидагилардир):

«Аллоҳ мулк берган бўлса ҳам, билим бермаган (одам). У, мулкида билимсиз тентираб, Роббисидан тақво қилмай тасарруф этади, қариндош−уруғлари билан алоқа қилмайди ва унда Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмайди. Бу – энг ёмон мақомдир» (Имом Аҳмад 18194, Термизий 2325).

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боёнлик ҳаётини яшамаган, мутакаббирлик қилмаган бўлсада, қилмаган иши учун сарҳисоб қилинадиган ажойиб камбағал синфни ҳам зикр қилдилар. Улар, ўзлариниг бойликлари билан манмансираган юқоридаги одамлар сингари гуноҳкордирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига қулоқ солинглар: «Аллоҳ билим берган бироқ бойлик бермаган ва чин юракдан: Агар менинг бойлигим бўлса эди, фалончидек амал қилардим, дея нийят қилган банда. У ўз нийяти биландир ва ҳар иккаласининг ажру савоби бир хилдир» (Имом Аҳмад 18194, Термизий 2325).

Демак, нийят ўта муҳим нарсадир. Аллоҳнинг бандалари, шу боис, барчамиз ҳар бир ишимизда Аллоҳга бўлган нийятимизни янгилашимиз керак!

Сўнгра, Аллоҳ таоло Қорун ҳикоясини охират аҳлининг сифатларини баён қилиш билан тугаллади:

﴿تِلْكَ الدَّارُ الْآخِرَةُ نَجْعَلُهَا لِلَّذِينَ لَا يُرِيدُونَ عُلُوًّا فِي الْأَرْضِ وَلَا فَسَادًا وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ ﴾

«Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир» (Қасас: 83). Бу:

﴿وَقَالَ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ وَيْلَكُمْ ثَوَابُ اللَّهِ خَيْرٌ لِّمَنْ آمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا ﴾

«Илм-маъфират ато этилган кишилар: «Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку! …» деб айтган каломининг таъкидидир (Қасас: 80).

Молдор ва мансабдор кимсалар ўтиб кетдилар ва улардан кейингилар ҳам ўтиб кетадилар. Фақатгина, тақво қолади. Тақвогина, одамзотнинг Охират ва Аллоҳ таолога дуч келиш учун тайёрлаган ҳақиқий зоди−таъминотидир.

Ҳой Аллоҳнинг бандалари, хутбамни халифалик замонида Машриқу Мағрибга ҳукм қилган Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳунинг ҳаёти билан тугатмоқчиман. У ўлим тўшагида ётар экан, ҳузурига амакиваччаси Маслама ибн Абдулмалик раҳимаҳуллоҳ кириб келди ва: Ҳой амирулмўъминийн, бирон нарса қолдирмай камбағал ўлароқ ташлаб кетаётганингиз кўпсонли фарзандларингизга васият қилмайсизми?,− деди. Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳу унга жавобан: Уларга васият қилиш учун ўзим бирон нарсага эга бўлишим керак−ку?! Ёки сиз менга фарзандларим учун мусулмонлар молидан васият қилишимни таклиф қилаяпсизми? Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мен уларнинг молидан бирон нарсани бермайман! Болаларим икки кишидан бири бўладилар: ё солиҳ одам бўладилар ва Аллоҳ уларни ўз паноҳига олади, ёки, солиҳ бўлмайдилар ва мен уларга гуноҳ ишларда ёрдамчи бўладиган нарсани ташлаб кетмайман!,− деди. Сўнгра фарзандларига боқиб, уларнинг эгнидаги оҳори тўкилган эски кийимларини силаб, ёшга тўлган кўзлари билан болаларининг юзларига боқди ва: Фарзандларим! Отангизга икки нарсадан бирини танлаш ихтиёри берилди: ё сизлар боён бўлиб, оталарингиз жаҳаннамга кириши, ёки, сизлар камбағал бўлиб, оталарингиз жаннатга кириши керак эди. Болаларим, Аллоҳ сизларни ўз паноҳида асраб, ризқларини берсин! Мен ишларингизни Аллоҳга топширдим. У солиҳ инсонларга йўл кўрсатувчидир!− деб, оила аъзоларига: Менинг олдимдан чиқинглар!,− деди. Улар чиқа бошлашди. Эшик олдида ўтирган амакиваччаси Маслама ибн Абдулмалик ва синглиси – солиҳа жувон Фотима раҳимаҳумаллоҳлар Умар ибн Абулазиз разияллоҳу анҳунинг фаришталарни назарда тутиб: Инсу жинга ўхшамаган юзлар, хуш келдингиз!,− деб:

﴿تِلْكَ الدَّارُ الْآخِرَةُ نَجْعَلُهَا لِلَّذِينَ لَا يُرِيدُونَ عُلُوًّا فِي الْأَرْضِ وَلَا فَسَادًا وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ ﴾

«Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир» (Қасас: 83) оятини ўқиганини эшитдилар.

Аллоҳу акбар!

Аллоҳнинг бандалари, дунёнинг ўтиши тез, заволи эса ундан тез! У билан ғофил ва манмансираган одамларгина ғурурланишади! Шундай экан, Аллоҳим, дунёнинг биз учун катта қайғу, билимимиз ғояси ва оқибатимизни жаҳаннам қилма ҳамда диёримиз ва қароргоҳимизни жаннат қил!

 

Қиёматнинг катта аломатлари (2) (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)

Қиёматнинг катта аломатлари (2)

Хатиб: Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: أَشْرَاطُ السَّاعَةِ الْكُبْرَى (2)

بسم الله الرحمن الرحيم

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Биз ўтган жумада Қиёматнинг катта аломатлари ҳақида гапирар эканмиз, Маҳдий ва Дажжлол мавзусига тўхталган эдик.

Қиёматнинг катта аломатларидан яна бири, Ийсо алайҳиссаломнинг замона охирида тушишидир.

Яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломни ўлдирганликларини гумон қилдилар ва уларнинг гумонларини насронийлар тасдиқлаб, уни дин ва эътиқоқ қилиб, бўйинларига хочни осдилар. Аллоҳ таоло уларнинг бу гумонларини чиппакка чиқариб, Ийсо алайҳиссаломни яҳудийлар ўлдирмаганлари, аксинча, Аллоҳ таоло уни осмонга танаси ва руҳи билан бирга кўтаргани ва кўрганларни бундан шуҳбалантириб қўйганини баён қилиб айтди:

﴿ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا بَلْ رَفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا

«Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ ўз ҳузурига кўтаргандир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 157, 158).

Сўнгра, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломнинг замона охирида Ерга қайта тушиши ва Аллоҳ ўлими учун айирган вақт келгунича Ер юзида қолишига ҳам ишора қилиб ўтди:

﴿ وَإِنْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ إِلَّا لَيُؤْمِنَنَّ بِهِ قَبْلَ مَوْتِهِ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكُونُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا ﴾

«Ҳар бир аҳли Китоб ўлими олдидан унга (яъни Ийсога) албатта иймон келтирур. Қиёмат Кунида эса у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур» (Нисо: 159). Бу, Қуръондаги хабарлардир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса анчагина тафсилотли хабарларни берганлар. Зеро Аллоҳ азза ва жалланинг Ийсо алайҳиссаломни нозил қилиши, уммат учун раҳмат, мусибатлари учун кушойишдир. Чунки Дажжол фитнаси кучайиб, мўъминларнинг ҳоли танг бўлган пайтда Аллоҳ таоло бандаси ва расули Ийсо алайҳиссаломни нозил қилади. У, хабарларда айтилганидек, Дамашқ шаҳрининг шарқида жойлашган Оқ Минорга эгнида варс ва заъфарон бўёқлари билан бўялган кийим билан, фаришталарнинг икки қаноти устига қўлларини қўйиб тушади.

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ: «Дамашқда Умавий Жомеъсининг шарқий тарафидаги минорадан бошқа Оқ Минор деб аталган минора йўқ»– деди.

Ийсо алайҳиссалом ўрта қомат: на новча ва на пакана, оқ қизил рангда, сарвиқомат, сочлари ўрилмаган ва сув тегмаган бўлсада сув қатралари томаётгандек. У бошқалардан кўра Урва ибн Масъуд Сақафий разияллоҳу анҳуга ўхшаб кетади.

Ийсо алайҳиссалом ҳақиқат учун жанг қилаётган ва Дажжолга қарши жанг қилиш учун тайёрланаётган Аллоҳ тарафидан кўмак берилган гуруҳ олдига тушади. Бамдод намозининг вақти киради ва мусулмонлар саф тортишганида Ийсо алайссалом тушади. Имом уни танийди ва орқага тисарилиб, Ийсо алайҳиссаломнинг олдинга ўтиб, имом бўлиб намоз ўқишини хоҳлайди. Бироқ, Ийсо алайҳиссалом унинг кураклари орасига қўлларини қўйиб: Олдинга ўтиб, намоз ўқинг! Бу такбир (иқомат) сиз учун айтилди!,– дейди. Жамоат ўз имоми билан намоз ўқийди. Ийсо алайҳиссалом имомнинг орқасида намоз ўқийди. Бу – уммат учун фахрдир. Умматнинг оддий солиҳ кишиларидан бирининг орқасида пайғамбарнинг иқтидо қилиб намоз ўқиши, катта фахрдир!

Ийсо алайҳиссалом қиладиган биринчи иш, Дажжол билан юзма–юз келишдир. Ийсо алайҳиссалом Ерга тушгач Байтул Муқаддас сари йўл олади. Чунки, Дажжол у ерда мусулмонларни қамал қилган бўлади. Ийсо алайҳиссалом дарвозаларни очишга буйруқ беради. Дарвозалар очилади. Дажжолнинг орқасида маҳаллий қилич ва қалқонлар билан қуролланган етмиш мингта яҳудий бўлади. Ийсо алайҳиссалом Дажжолга нигоҳ ташлаши биланоқ Дажжол сувга тушган туз янглиғ эриб, орқасига тумтарақай қочади. Ҳадисда келтирилишича, Ийсо алайҳиссалом унинг орқасидан қувади ва Луддиш–Шарқий дарвозаси олдида унга етиб, қатл қилади. Одамларга найзасидаги Дажжол қонинин кўрсатади ва Аллоҳ таоло яҳудийларни мағлубиятга учратади.

Дажжолнинг Ийсо алайҳиссаломни кўргач эриб кетишининг сири, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга бир ҳид беради ва у ҳиднинг бўйини ҳис этган кофир ўлади. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Нувос ибн Самъон разияллоҳу анҳу ривоят қилган узун ҳадисда шундай дейилган: «У (Ийсо алайҳиссалом)нинг нафасининг ҳидини ҳис этган ҳар бир кофир, ўлади» (Имом Муслим 7560).

Ийсо алайҳиссалом унга тегмаса ҳам нафасининг ҳиди билан танҳо ўлиши мумкин эди. Лекин, Ийсо алайҳиссалом унинг танҳо ўлишини хоҳламайди, аксинча, бу махлуқ афсонаси ва фитнасига якун ясаш учун, ўз қўли билан ўлдиради. Одамлар ўлдирилгани ва ўлимига шоҳид бўлишса, Дажжолнинг кучсиз, заиф, мағлуб махлуқ экани, даъвоси ҳам сохта ва ёлғон эканига ишонч ҳосил қилишади.

Етук ҳикмат эгаси, қилган ишларидан сарҳисоб қилинмайдиган Аллоҳ таоло Дажжолни Ийсо алайҳиссалом қўлида ҳалок қилганидан сўнгра, яъжуж ва маъжужларнинг чиқишини хоҳлади. Бу ҳақда алоҳида гаплашамиз. Бироқ, Ийсо алайҳиссаломнинг Ер юзига тушиш мақсадларидан бири, яъжуж ва маъжужларни ҳам йўқ қилишдир. Ийсо алайҳиссалом бундан кейин асосий вазифаси – Аллоҳнинг шариати – Ислом динини ҳоким қилиш, одамларни Роббул оламийннинг шариатига бўйинсундириш, узоқ асрлар давомида Уммат танасини чиритаётган адаштирувчи ғоя ва сохта динларни илдизи билан қуритишга бел боғлайди.

Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зот номига онт ичиб айтаманки, орангизга Марям ўғли адолатли ҳакам бўлиб нозил бўлади. У хочларни парчалайди, чўчқани ўлдиради, урушни йўқ қилади – Имом Муслимнинг ривоятида эса: жизъя–солиқни бекор қилади – Бойлик кўпайиб кетади, ҳатто, биров уни олмай қўяди. (У кунларда) битта сажда дунё ва дунёдаги нарсалардан кўра яхшироқ бўлиб қолади»– дедилар (Имом Бухорий 3448).

Ийсо алайҳиссаломнинг хочни парчалашининг зикр қилиниши, ўша пайтда сохта насроний динининг устунлиги ва чор атрофга ёйилганидан даракдир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ у (Ийсо алайҳиссалом)нинг замонида Исломдан бошқа барча халқларни йўқ қилади»– деганлар (Абу Довуд 4326).

Жизъяни йўқ қилишга келсак, бунинг маъноси, илк хаёлга келганидек, китоб аҳлидан солиқларни бекор қилиш ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатга ўзгартиш киритиш, дегани эмас. Аксинча, у яҳудий ва насронийлардан жизъя талабида бўлмайди: улар ё мусулмон бўлишади ёки уруш бошланади.

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ айтди: «(Ҳижрий) 741 йилда мусулмонлар минорани оқ тош билан қайта қурдилар. Унинг маблағини эса ўрнидаги минорани ёқиб юборган насронийлардан олинган солиқ билан қопладилар. Шояд бу, пайғамбарликнинг зоҳирий аломатларидан бири бўлса ажаб эмас. Чунки Аллоҳ таоло бу минорани Ийсо алайҳиссалом нозил бўлиб чўчқаларни ўлдириши, хочларни парчалаши ва китоб аҳлидан жизъяни қабул қилмаслиги: ё мусулмон бўлишлари ёки қатл этилишлари учун насронийларнинг маблағлари билан қурилишини ирода қилган бўлиши мумкин».

Ийсо алайҳиссалом бошқа кофирлардан ҳам жизъя олмайди.

Ҳой мусулмонлар, Ийсо алайҳиссалом Ер юзига нозил бўлганидан сўнгра қирқ йил яшайди. У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга издош бўлиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатни жорий қилади. У, янги шариат олиб келмайди. Чунки (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган) Ислом – динларнинг хотимаси ва Қиёмат кунигача бекор бўлмай давом этадиган диндир. Ийсо алайҳиссалом бу умматнинг раҳбарларидан бири ва Ислом мужаддидларидан бўлади. Унинг осмондан нозил бўлиши пайғамбар бўлиш учун эмасдир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтганларидек, Ўзларидан кейин биронта ҳам пайғамбар келмайди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар разияллоҳу анҳуга: «Агар Мусо тирик бўлса эди, Менга издош бўлишдан бошқа чораси қолмас эди!»– деганлар. Яъни, у ҳам одамлар ичида Ислом шариатини жорий қилар, намозни Каъбага юзланиб ўқир, ҳаж ва умра қилар эди.

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссалом ҳукм қилган пайтда башариятга фаровонлик ва тарихида кўрмаган осуда ҳаётни инъом қилади. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ушбу ҳадисга қулоқ беринг: «Ийсо ибн Марям умматим ичида хочларни парчалайдиган, чўчқани бўғизлайдиган, жизъяни бекор қиладиган, садақани тарк этиб қўю туяларга ошиқмайдиган адолатли ҳакам бўлади. Ўзаро нафрату адоватлар кўтарилади. Заҳарли ҳайвонлардан заҳар кучи тортиб олинади. Ҳатто, чақалоқ қўлини илоннинг оғзига тиқса, зарар қилмайди. Қизча урғочи шерга озор берса ҳам, у зарар бермайди. Бўрилар қўй сурувлари ичида гўё сурувнинг ити каби юришади. Тинчлик, Ер юзини сув идишни тўлдирганидек қоплайди. Ҳамманинг гапи битта бўлади ва Аллоҳгагина сиғинилади. Урушлар тўхтайди. Қурайшнинг мулки тортиб олинади. Ер юзи кумуш хондек бўлиб, Одам алайҳиссалом замонидагидек ўсимликларини ундиради ва бир бош узумга бир неча кишининг қорни тўяди. Бир дона анорга бир неча кишининг қорни тўяди. Ҳўкиз фалонча пулга сотилса, отни бир неча дирҳамга сотиб олинади» (Ибн Можа 4077).

Нававий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бойликлар кўпайгани, орзуларнинг озлиги, эҳтиёж қолмагани ва Қиёматнинг яқинлашганини билганлари боис, одамлар туяларга эътибор бермай қўядилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ривоят қилган: «Масиҳдан кейинги ҳаётга муждалар бўлсин! Осмонга буюрилади ёмғирлар ёғдиради. Ерга рухсат берилади ўсимликлар унади ҳатто силлиқ тош устига уруғ сочилса униб чиқади. Биров арслон олдидан ўтса ва илон устини босса, зарар бермайди. Ўзаро қурумсоқлик, ҳасадгўйлик ва нафрат қолмайди».

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадисини нақл қилган: «Аллоҳ Ийсо алайҳиссалом замонида Масиҳуд Дажжолни ҳалок қилади. Ер юзига осудалик ҳукмрон бўлиб, шерлар туялар билан, йўлбарслар моллар билан, бўрилар эса қўйлар билан юради. Болалар илонлар билан ўйнайди ва илонлар уларга зарар бермайди» (Имом Аҳмад 9259).

Севимли биродар, шояд сиз Ерга нозил бўлиши учун нега айнан Ийсо алайҳиссаломни танланган?,– деб савол беришингиз мумкин. Бунинг жавоби шудир: Уламолар бу ҳақда айрим ҳукмларни чиқаришга ҳаракат қилишган. Шулардан бири яҳудийларнинг Уни ўлдиргани ҳақидаги хурофотни бекор қилиш. Шунинг учун Ийсо алайҳиссалом замона охирида Ер юзига тушади ва уларнинг раҳбари бўлган Дажжолни қатл этади.

Ҳукмлардан яна бири, насронийларнинг Ийсо алайҳиссаломнинг осилгани ҳақидаги хурофотларни бекор қилиш. Бугунги кунда башариятни залолатга етаклаётган ва Аллоҳ қабул қилмайдиган дин эканини баён қилиш учун Ийсо алайҳиссалом замона охирида насронийларниг хочларини парчалайди ва чўчқа зотини қириб ташлайди. Насроний эътиқоди билан ўлган одам жаҳаннам аҳли бўлади. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإسلام دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ كَيْفَ يَهْدِي اللَّهُ قَوْمًا كَفَرُوا بَعْدَ إِيمَانِهِمْ وَشَهِدُوا أَنَّ الرَّسُولَ حَقٌّ وَجَاءَهُمْ الْبَيِّنَاتُ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ أُوْلَئِكَ جَزَاؤُهُمْ أَنَّ عَلَيْهِمْ لَعْنَةَ اللَّهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ خَالِدِينَ فِيهَا لَا يُخَفَّفُ عَنْهُمْ الْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنْظَرُونَ إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بَعْدَ إِيمَانِهِمْ ثُمَّ ازْدَادُوا كُفْرًا لَنْ تُقْبَلَ تَوْبَتُهُمْ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الضَّالُّونَ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْ أَحَدِهِمْ مِلْءُ الْأَرْضِ ذَهَبًا وَلَوْ افْتَدَى بِهِ أُوْلَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ وَمَا لَهُمْ مِنْ نَاصِرِينَ ﴾

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир. Иймон келтириб, пайғамбарнинг ҳақ пайғамбар эканлигига гувоҳ бўлишганидан кейин ва уларга далил-оятлар келганидан кейин кофир бўлган кимсаларни Аллоҳ қандай ҳидоят қилсин?! Аллоҳ зулм қилгувчи қавмни ҳидоят қилмайди. 87-88. Уларнинг жазоси — устларига тушажак Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва бар­ча одамларнинг лаънатидир. Улар азоблари енгиллатилмаган ҳолда дўзахда абадий қолгувчилардир ва уларга (бу азоб бирон лаҳза) кечиктирилмайди. Магар шундан (яъни куфрларидан) кейин тавба қилиб, ўзларини ўнгласалар (Аллоҳ гуноҳларини мағфират қилур). Чунки Аллоҳ мағфират қилгувчи, меҳрибондир. Албатта иймон келтирганларидан кейин кофир бўлган, сўнгра куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларнинг қилган тавбалари ҳаргиз қабул қилинмайди. Ана ўшалар ҳақ йўлдан тойилгувчилардир. Албатта кофир бўлган ва кофир ҳолда ўлган кимсалар, агар улардан биронтаси Ер юзи тўла олтинни тўлов қилиб берса ҳам ҳаргиз қабул қилинмас. Ундай кимсалар учун аламли азоб бордир. Ва улар учун ҳеч қандай ёрдамчи бўлмас» (Оли Имрон: 85 – 91).

Ҳукмлардан яна бири, Ийсо алайҳиссалом инсондир ва у ҳануз тирикдир. Тупроқдан яралган махлуқнинг Ер куррасидан бошқа жойга дафн этилиши мумкин эмас. Ажали яқинлашгач Аллоҳ таоло уни Ер юзига дафн этилиши учун нозил қилади.

Бундан бошқа турли ҳукмлар ҳам бўлиб, уларнинг тўғрироғини Аллоҳ таолонинг ўзигина билади.

Имом Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг осмонга муборак танаси ва руҳи билан кўтарилган, ҳануз ўлмаган, ўлдирилмаган, осилмаган бандаси эканига, унинг замона охирида нозил бўлиб Дажжолни ўлдириши, хочни парчалаши, чўчқа зотини қириши, жизъяни бекор қилиши, Исломнигина (дин деб) қабул қилишига ҳамда унинг нозил бўлиши Қиёматнинг аломатларидан эканига кўплаб далиллар бор» (Фатво ва рисолалар девони 1/433).

Аллоҳ таолодан ошкора ва хуфёна фитналардан сақлашини тилаймиз.

Ушбу сўзимни тугатар эканман Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришини сўрайман.

 

Иккинчи хутба

Алло таолога берган эҳсонлари учун ҳамду санолар бўлсин.

Сўнг …

Қиёматнинг катта аломатларидан бири, юқорида ишора қилиб ўтилганидек, яъжуж ва маъжужларнинг чиқишидир. Яъжуж ва маъжужлар сонини Аллоҳ таолонинг ўзигина биладиган, Одам алайҳиссаломнинг зурриётидан ва кучли, бошқа халқлар қаршиларида уруш қила олмайдиган икки халқдир. Уларнинг кўзлари кичик, юзлари чўзинчоқ, табиатлари ғализ экани хабарларда тавсифланган. Улар ҳозир ҳам бор бўлиб, чиқишларига тўғон ғов бўлиб турибди. Бу тўғонни бузғунчилик қилган яъжуж ва маъжужлар билан, бошқа одамлар ўртасини тўсиб туриши учун солиҳ қирол Зулқарнайн бунёд этган. Бу тўғоннинг қаерда жойлашгани аниқ бўлмасада, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига кўра, Машриқ томондадир:

﴿ حَتَّى إِذَا بَلَغَ مَطْلِعَ الشَّمْسِ ﴾

«У, қуёш балқадиган жойга етиб келгач …» (Каҳф: 90).

Тайинланган вақт келиб Қиёмат яқинлашгач, яъжуж ва маъжужлар катта суръат билан тўдалашиб чиқиб келадилар ва уларга бирон кимса қарши тура олмайди. Улар одамлар орасига тарқалиб, Ер юзида фасод ёяди. Бу ҳодисалар сурга дам уришга яқин қолганида, дунё барбод бўлиб, Қиёмат яқинлашганида содир бўлади.

Аллоҳ таоло яъжуж ва маъжужларнинг чиқиши, Ийсо алайҳиссаломнинг нозил бўлиши ва Дажжолни ўлдиришидан сўнгра бўлишини хоҳлади. Аллоҳ таоло уларнинг даракларини Каҳф сурасида ҳикоя қилди: Зулқарнайн Ер юзидаги саёҳати давомида икки тоғни ва уларнинг этакларида эса гаплари тушунилмайдиган халқларни кўрди. Улар яъжуж ва маъжужлардан келаётган зарарлардан шикоят қилишиб, уларнинг бузғунчилиги билан ўзлари орасида тўғон қуриб беришни талаб этишди. Зулқарнайн уларнинг талабларига лаббай деб жавоб берди:

﴿ حَتَّى إِذَا بَلَغَ بَيْنَ السَّدَّيْنِ وَجَدَ مِنْ دُونِهِمَا قَوْمًا لَا يَكَادُونَ يَفْقَهُونَ قَوْلاً قَالُوا يَاذَا الْقَرْنَيْنِ إِنَّ يَأْجُوجَ وَمَأْجُوجَ مُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ فَهَلْ نَجْعَلُ لَكَ خَرْجًا عَلَى أَنْ تَجْعَلَ بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ سَدًّا قَالَ مَا مَكَّنَنِي فِيهِ رَبِّي خَيْرٌ فَأَعِينُونِي بِقُوَّةٍ أَجْعَلْ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ رَدْمًا آتُونِي زُبَرَ الْحَدِيدِ حَتَّى إِذَا سَاوَى بَيْنَ الصَّدَفَيْنِ قَالَ انفُخُوا حَتَّى إِذَا جَعَلَهُ نَارًا قَالَ آتُونِي أُفْرِغْ عَلَيْهِ قِطْرًا فَمَا اسْطَاعُوا أَنْ يَظْهَرُوهُ وَمَا اسْتَطَاعُوا لَهُ نَقْبًا قَالَ هَذَا رَحْمَةٌ مِنْ رَبِّي فَإِذَا جَاءَ وَعْدُ رَبِّي جَعَلَهُ دَكَّاءَ وَكَانَ وَعْدُ رَبِّي حَقًّا وَتَرَكْنَا بَعْضَهُمْ يَوْمَئِذٍ يَمُوجُ فِي بَعْضٍ وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَجَمَعْنَاهُمْ جَمْعًا ﴾

«То (кетаётиб) икки тоғ ўртасига етиб келгач, у (тоғлар ортида) бирон гапни англай олмайдиган қавмни учратди. Улар: «Эй Зул-қарнайн, шак-шубҳасиз, (шу тоғлар ортидаги) Яъжуж ва маъжуж (қабилалари) Ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Бизлар сенга бир (миқдор) тўлов тўласак, биз билан уларнинг ўртасига бир сад чекиб (бир тўғон қуриб) берурмисан?» дедилар. У (Зул-қарнайн) айтди: «Парвардигорим менга ато этган (салтанат) сизлар берадиган (мол-дунёдан) яхшироқдир. Бас, сизлар менга (мол-дунё билан эмас, балки) қувват билан ёрдам беринглар, мен сизлар билан уларнинг ўртасига бир девор бино қилай. Сизлар менга темир парчаларини келтиринглар». То (темир парчалари) иккала тоғ билан баробар бўлгач, (Зул-қарнайн: «(Босқонлар билан) дам уринглар», деди. Бас, қачон у (темир-терсакларни қиздириб) ўт қилгач (эритгач), деди: «Менга эритилган мис (ҳам) келтиринглар, уни (темир парчаларининг) устидан қуюрман. Энди улар у (тўсиқ) устига чиқишга ҳам, уни тешиб ўтишга ҳам қодир эмаслар». «Бу Парвардигорим томонидан бўлган бир марҳаматдир. Энди қачон Парвардигорим (Яъжуж ва маъжуж чиқади, деб) ваъда қилган вақт келганида (яъни, Қиёмат қойим бўлишига яқин қолганида), Ўзи у (тўсиқни) теп-текис қилиб қўюр. Парвардигоримнинг ваъдаси ҳақдир», деди у. У Кунда (Қиёматда, одамларни) бир-бирларига аралаш-қуралаш қилиб ташладик. Сур чалингач, уларнинг барчаларини тўпладик» (Каҳф: 93 – 99).

Аллоҳ таоло Зулқарнайн бунёд этган тўғоннинг яъжуж ва маъжужларнинг чиқишлари олдида тўсиқ бўлганидан хабар берди:

﴿ فَمَا اسْطَاعُوا أَنْ يَظْهَرُوهُ وَمَا اسْتَطَاعُوا لَهُ نَقْبًا ﴾

«Энди улар у (тўсиқ) устига чиқишга ҳам, уни тешиб ўтишга ҳам қодир эмаслар» (Каҳф: 97).

Аллоҳ таоло бунинг Аллоҳнинг ваъдаси келгунича давом этишини ва вақти келгач уларнинг чиқишига рухсат беришини, ўша пайтда тўғоннинг бузилиши ва улар одамлар олдига чиқиб келишларидан хабар берди:

﴿ فَإِذَا جَاءَ وَعْدُ رَبِّي جَعَلَهُ دَكَّاءَ وَكَانَ وَعْدُ رَبِّي حَقًّا ﴾

«Бу Парвардигорим томонидан бўлган бир марҳаматдир. Энди қачон Парвардигорим (Яъжуж ва Маъжуж чиқади, деб) ваъда қилган вақт келганида (яъни, Қиёмат қойим бўлишига яқин қолганида), Ўзи у (тўсиқни) теп-текис қилиб қўюр. Парвардигоримнинг ваъдаси ҳақдир» (Каҳф: 98).

Улар ўша пайтда денгиз тўлқинлари янглиғ тўдалашиб чиқиб келишади:

﴿ وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَجَمَعْنَاهُمْ جَمْعًا ﴾

«Сур чалингач, уларнинг барчаларини тўпладик» (Каҳф: 99).

Ҳой мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз замонларида тўғоннинг кичик ҳалқача қисми тешилгани ҳақида хабар бердилар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Зайнаб Жаҳш қизи разияллоҳу анҳонинг қуйидаги ривояти бордир: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида ҳузуримга қўрқиб кириб келдилар ва: «Ла илаҳа иллаллоҳ! Яқинлашган фалокатдан арабларнинг ҳолига вой бўлсин! Бугун яъжуж ва маъжуж тўғонидан шунча очилди»,– деб бош бармоқ билан ёнидагисини ҳалқа қилдилар. Мен: ичимизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам биз ҳалок бўлаверамизми?,– деб сўрасам: «Ҳа, гуноҳ кўпайса»– деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий 3346).

Улар ўша кундан буён чиқиш учун тўғонни емирмоқдалар. Бугун тугаб уйларига кетсалар ва эртасига қайтиб келсалар, Аллоҳ таоло емирган жойларини аввалги ҳолатига қайтариб, аввалгидан кўра мустаҳкамроқ қилиб қўяди. Бу ҳолат уларнинг чиқиш вақтлари келгунича давом этади ва чиқиш вақтлари келганида тўғон бутунлай бузилади.

Биродарлар, Аллоҳ таоло бу умматни замона охирида мазкур одамлар билан мубтало қилади. Улар оддий одамлардек ҳаракат қилмайдилар, аксинча яшил ва қуруқ барча нарсани истеъмол қилаверишади. Уларнинг илк бир қисми Фаластиндаги чучук суви бўлган Табарийя кўли олдидан ўтиб, унинг сувини бир томчисини қолдирмай ичиб тугатади. Охиргилари етиб келгач: Бу ерда сув бор эди!,– деб ҳайрон қолишади.

Улар Ер юзига тарқалиб, фасод ёйишади. Мусулмонлар уларнинг шарридан қутилиш учун чорва моллари билан бирга қалъа ва шаҳарларига кириб олишади. Бир қалъа ёки шаҳарда битта одам қолса, яъжуж ва маъжужлардан бири: Ер аҳолисидан қутилдик! Энди само аҳли қолди!,– дейди. Улардан бири фитна ўлароқ найзасини нишонга олган мисол осмонга отади. Найза қонга беланиб ерга тушади.

Одамлар Ийсо алайҳиссаломнинг олдига яъжуж ва маъжужлардан қутқариши учун боришади. Ийсо алайҳиссалом уларни қутқаришини тилаб Аллоҳга дуо қиладилар. Чунки у, дуодан бошқа чора топа олмайди. Аллоҳ таоло туя ва қўйларнинг бурнига тушадиган қуртларни уларнинг бўйинларига юборади ва у бир онда ҳаммасини бир одам ўлганидек қириб ташлайди. Мусулмонлардан бири: Ичингиздан бирон мард чиқиб, душман ҳолидан хабар олиб келмайдими?,– деганида ўлишини аниқ ҳис этсада бир одам савоб умидида қалъадан тушиб, яъжуж ва маъжужларнинг ўлиб, бир–бирларининг устида қалашиб ётганини кўради. Бу ҳолатни кўргач: Муждалар бўлсин, Аллоҳ таолонинг ўзи душманларингизга кифоя қилибди!,– дейди. Одамлар шаҳарлари ва қалъаларидан чиқиб, чорва молларини қўйиб юборишади. Ернинг ҳар бир қаричи лошлар билан қопланган ва ўликларнинг ҳидлари чор атрофга ёйилган бўлади. Ийсо алайҳиссалом бошқа бир марта дуо қилади. Аллоҳ таоло бўйни узун қушларни юборади ва улар лошларни олиб денгизга ташлайдилар. Кейин Аллоҳ таоло ёмғир ёғдиради ва Ерни худди ойнадек қилиб ювиб ташлайди.

Имом Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Яъжуж ва маъжуж Одам алайҳиссалом зурриётидан бўлиб, замона охирида Шарқ тарафдан чиқади. Туркий миллатлар ҳам улардан бўлсада, улар тўғоннинг ташқи томонида қолганлар. Яъжуж ва маъжужлар Узоқ Шарқ халқларидан бири бўлиб, замона охирида Дажжол чиқиб, Ийсо аалйҳиссалом нозил бўлганидан сўнгра Хитой ва унинг атрофидан чиқади. Чунки улар Зулқарнайн қурган тўғоннинг ичкарисида, турк ва татарлар эса ташқарисида қолишган. Улар Аллоҳ таоло уларнинг чиқишини хоҳлаган пайтида чиқиб, Ер юзига тарқалишади ва бузғунчилик ёйишади. Сўнгра Аллоҳ таоло уларнинг бўйинларига бир қуртни юборади ва уларнинг ҳар бири бир лаҳзада битта одам ўлганидек ёппасига ўлишади – Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадис нақл қилинган – Улардан Аллоҳнинг пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ва мусулмонлар ҳимояланишади. Чунки яъжуж ва маъжужлар, Дажжол чиққанидан сўнгра Ийсо алайҳиссалом замонида чиқиб келишади» (Фатво ва рисолалар девони 5/357).

Аллоҳим, бизни ўз ватанимизда хотиржам қил! Уламоларимиз ва раҳбарларимизни ислоҳ айла!

Аллоҳим, эй раҳмлилар раҳимлиси, етакчилигимизни Сендан қўрқадиган, тақво қиладиган ва розилигингга эргашадиган бандалар қўлига бер!

Аллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат–ки, унда гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!

Аллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!

Аллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла! …  

 


Қиёматнинг катта аломатлари (1) (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)

Қиёматнинг катта аломатлари (1)

Хатиб: Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: أَشْرَاطُ السَّاعَةِ الْكُبْرَى (1)

 

بسم الله الرحمن الرحيم

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Бундан бир йил аввал Қиёматнинг кичик аломатлари ҳақида гапирган ва у, саккизта хутбани ўз ичига олган эди. Ўшанда Қиёматнинг катта аломатлари ҳақидаги хутбалар билан мавзуни тугаллашни айтиб ўтган эдик. Мана, ўша вақт ҳам етиб келди.

Ҳой мусулмонлар, бунга ўхшаш мавзулар ҳақида юритиладиган гаплар гоҳида баъзиларга маълум ёки такрорланган бўлсада, унинг бир қанча фойдалари бор:

Биринчидан: ғайб мавзулари ва замона охирида содир бўладиган ҳодисалар ҳақида гапириш, гарчи маълум бўлсада, иймонни кучайтиради.

Иккинчидан: айтилаётган барча нарса ҳаммага маълум бўлавермайди. Масалан, айримларимиз тутуннинг Қиёматнинг катта аломатларидан бири эканидан бохабар бўлсакда, унинг баъзи тафсилотларидан бехабармиз.

Учинчидан: бу мавзуни очишдан мақсад уни фақатгина айтиб қўйишнинг ўзигина эмас. Аксинча, ундан мақсад иймонни, тавҳидни, мазкур ҳолатлар учун тайёргарликни кучайтиришдир. Бундан кўра муҳимроғи эса бу ва бунга ўхшаш мавзуларни ҳоли ҳаётимизга боғлашдир. Аллоҳ таолодан мадад ва муваффақият тилайман.

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Ҳузайфа ибн Асийд Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Гаплашиб турганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга нигоҳларини ташладилар ва: «Нимани гаплашаяпсизлар?»– деб сўрадилар. Биз: Охиратни гаплашаётган эдик,– дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар ўнта аломатни кўрмагунингизча Қиёмат қоим бўлмайди» деб тутунни, Дажжолни, Добба (жонивор)ни, Қуёшнинг ботган тарафидан балқишини, Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тушишини, Яъжуж ва Маъжужни, учта: Машриқ, Мағриб ва Араб ярим оролидаги Ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни Маҳшарларига ҳайдаб борадиган оловни тилга олдилар» (Имом Муслим 7467).

Дўстлар, Қиёматнинг катта аломатларидан биттаси пайдо бўлдими, бошқалари ҳам кетма–кет, шодага тизилгандек келаверади. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Муснад»ида саҳиҳ санад билан Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини келтирган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аломатлар ипга тизилган тошлар янглиғдир. Ип узилса бирининг орқасидан бошқалари эргашади»– дедилар (Имом Аҳмад 7040).

Ҳой мусулмонлар, замона охирида фасод, мункар ишлар, зулм ва адолатсизлик ёйилгач, бир эркак чиқади. Аллоҳ таоло унинг қўлида бу Умматни ислоҳ қилади. Бу кишини аҳли суннат «Маҳдий» деб атайди. У – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизи Фотима разияллоҳу анҳонинг ўғли Ҳасан ибн Алий разияллоҳу анҳунинг зурриётидан бўлади. Аллоҳ таоло у билан динига етти йил қувват беради. У давр мобайнида Ер юзи (ҳозирги кунда) жабру зулмга тўлганидек адолатга тўлади, Уммат ҳаёти фаровонлашади: ўсимликлар ўсиб, ёмғирлар ёғиб, мева ва сабзавотлар кўпаяди, Умматга ҳисоби йўқ молу дунё ато этилади.

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ: Маҳдий замонида меваю сабзавотлар мўл, молу дунё кўп, султон кучли, дин барпо, душман мағлуб, яхшиликлар эса сероб бўлади,– деди.

Аҳли суннат тасаввуридаги Маҳдий, ҳадисларда айтилганидек, Машриқ тарафдан ёлғиз ўзи эмас, аксинча, ўзи билан бирга динни илгари сурган ва дин йўлида жиҳод қилаётган забардаст мўъминлар билан бирга чиқади. У халифанинг учта ўғли Каъбанинг бойликлари учун бир–бири билан жанг қилишаётган пайтда чиқади. Бу бойлик улардан биронтасига, нийятлари бузуқ бўлгани боис, насиб қилмайди. Маҳдий одамлар олдига чиқади ва унга байъат қилишади. Савбон разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бойлигингизни қўлга киритиш учун уч киши уруш қилади. Уларнинг ҳар бири халифанинг ўғилларидир. Бироқ, бойлик уларга насиб этмайди. Сўнгра Машриқ тарафдан қора байроқлар кўтарилади. Улар сизларга бошқа бирон халқ кўрмаган қирғинни қилади. – (Ровий): Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсаларни айтган эдилар, хотирамда қолмади – Агар уни кўрсангизлар, қор устида эмаклаб бориб бўлса ҳам, унга байъат қилинглар!» (Ибн Можа 4084).

Маҳдий кўтариб чиқадиган байроқнинг ранги нега қора бўлади? Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейди: «Маҳдийга машриқлик одамлар ёрдам беришади: унинг давлати ва арконларига асос солишади. Уларниг байроқлари ҳам қора рангда бўлади. Чунки қора, вақорли кўрсатадиган рангдир. Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байроғининг ранги ҳам қора бўлиб, номи «Уқоб» (Бургут) эди».

Ҳоким раҳимаҳуллоҳ «Мустадрак»ида саҳиҳ санад билан Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Маҳдий) умматимнинг охирида чиқади. Аллоҳ уни ёмғир билан суғоради, Ер ўсимликларини ўстиради, одамлар ўртасида бойликни тенг қилиб беради, чорва ҳайвонлари кўпаяди, Уммат кучаяди. Маҳдий етти ёки саккиз йил яшайди» (Ҳоким 8673). Бошқа ривоятда: «Ундан кейинги ҳаётда яхшилик қолмайди» дейилган.

Бу, Маҳдийнинг ўлимидан кейин фасод ва ёмонликлар яна бир бор бош кўтаришини кўрсатмоқда. Алий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Замондан бир кун қолса ҳам Аллоҳ аҳли байтим ичидан дунёни жабрга тўлганидек адолатга тўлдирадиган кишини чиқаради» (Абу Довуд 4285).

Имом Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтди: «Маҳдийнинг иши маълум, у ҳақда ривоят қилинган ҳадислар кўп. Ҳатто, бир–бирини қувватлайдиган даражада мутавотир. Талайгина илм аҳли уларнинг мутавотир эканини таъкидлаган. У йўллари, келиб чиқиши, ровийлари ва лафзлари билан мутавотирдир. Булар ваъда қилинган мазкур шахснинг келиши ва ишлари собит эканини кўрсатади. У – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Алавий Ҳасаний бўлиб, Ҳасан ибн Алий разияллоҳу анҳунинг зурриётидандир. Ушбу имом, Аллоҳнинг изни билан, замона охирида чиқиб, адолат ва ҳақиқатни барпо қилиб, зулму жабрни таъқиқлайди. Аллоҳ таоло унинг воситасида уммат узра адолат, ҳидоят, тавфиқ ва одамларни тўғри йўллаш учун эзгулик байроғини ҳилпиратади».

Дўстлар, рофиза (шиа)лар ҳам кутишаётган Маҳдийлари борлигини, у уларнинг охирги – ўн иккинчи имомлари Муҳаммад ибн Ҳасан Аскарий бўлиб, унинг Ҳасан разияллоҳу анҳунинг эмас, Ҳусайн ибн Алий разияллоҳу анҳунинг зурриётидан эканини гумон қилишади. Уларнинг тасаввурида гўё Муҳаммад ибн Ҳасан Аскарий бундан минг йил илгари беш ёшида (Ироқ музофоти) Сомаррода ер остидаги уйлардан бири (ертўла)га кириб кетган ва у, ҳануз ўша жойда яшаяпти, ўлмаган ва замона охирида чиқади. Шиаларнинг эътиқодига кўра, Муҳаммад Аскарий шаҳарларда яшасада, кўзларга кўринмасдир.

Шиалар айтаётган бу гапларнинг биронта далили ва ҳужжати йўқ ҳамда уни инсон ақли кўтармайди. Ундай тасавву Аллоҳнинг одамзот ҳаётига қўйган қонуниятларга ҳам зиддир. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузурида энг қадрли бўлган пайғамбар ва расулларнинг жонини ҳам олган. Ҳолбуки, улар инсоният ўта муҳтож бўлган бандалар эди. Рофизийларнинг «Маҳдий»си эса минг йилдан буён тирик эмиш!! Бундан ташқари, унинг тирик бўла туриб шунча муддат давомида одамлардан узлат қилиши ва кўринмаслигининг сабаби нима?! Жамият ҳаёти муҳтож бўлиб турганида нега у амру маъруф ва наҳий мункар қилмади?!

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ: Маҳдий – машриқдаги давлатларнинг биридан чиқади,– деди. Маҳдий, жоҳил рофизий шиалар тушунишганидек ва ҳануз чиқишини кутишаётганидек, ертўладан чиқмайди! Бу ҳам, хорлик, хўрлик ва шайтонниг ёрдамсиз ташлаб кетишининг бир кўринишидир! Зеро бунинг Қуръон ва суннатда далилу ҳужжати, соғлом ёки мақташга арзигулик мантиқий далили йўқ!

Дўстлар, айрим султонлар ҳам маҳдийликни иддао қилишган. Улар: «Биз маҳдиймиз!» дейишмаган, аксинча, ҳақиқатга иқрор бўлган, ҳақиқат билан ҳукм қилган ҳидоятдаги халифалар сингари бўлиш учун яхши нийятда айтишган. Улардан бири Аббосийлар давлатининиг халифаси – Маҳдийдир. Айрим зиндиқ ва даҳрийлар ҳам ўзларининг Маҳдий эканликларини иддао этишган. Шулардан бири Убайдуллоҳ ибн Маймувн Қаддоҳ бўлган. У, ҳижрий учинчи асрда яшаган ва бобоси яҳудий бўлган. Одамлар кўзига мусулмон кўриниб, ўзининг Маҳдий эканини иддао қилган. Натижада, нуфузи кенгайиб, зурриётлари Марокаш, Ҳижоз, Шом ўлкаларини босиб олган. Уларнинг даврида Ислом ғариб бўлган. Улар дин душманлари ва худоликни даъво қилган, ёлғондан аҳли байтга мансуб бўлиш билан ўзларини ҳимоя қилишган, аслида, даҳрий бўлиб, нуфузлари Аллоҳ таоло Салоҳуддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ воситасида уларни ағдариб, мусулмонларни уларнинг шарридан қутқармагунича давом этган ботиний, рофизий қаромита султонлари эди.

Ҳой мусулмонлар, Қиёматнинг катта аломатларидан бири – Дажжолдир. Дажжол ким эканини биласизларми? У – куфр, залолат ва фитналарнинг манбаидир. Ҳар бир пайғамбар ўз умматини ундан ташқи кўриниши ва сифатларини айтиб огоҳлантирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, умматини улардан кўра қаттиқроқ огоҳлантириб, унинг васфлари ва қиладиган ишларини ақлли одамлар билиши учун очиқ–ойдин баён қилганлар.

Дўстлар, инсоният ҳаётида бўлиб ўтадиган фитналар ичида Дажжол фитнаси каби бошқа катта фитна йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одам (алайҳисалом) яралганидан то Қиёматгача Дажжолдан кўра каттароқ фитна йўқдир» (Имом Муслим 126) бошқа бир ривоятда эса: «каттароқ иш йўқдир» деганлар.

Сиз: Нега?, деб савол беришингиз мумкин. Чунки Дажжол одамзотлардан биридир ва Аллоҳ таоло унга бошқа махлуқотларига ҳатто пайғамбар ва расулларига бермаган баъзи имкониятларни беради. Шунинг учун одамлар у билан алданишади. Унинг фитнаси каттадир. У бир одамни қатл этиб, қайта тирилтиради. Осмонга буйруқ берса, ёмғир қуяди. Ерга буюрса, ўсимликлар унади. Қуғоқчил ерга бориб буйруқ берса, конларини чиқаради. Бундан ташқари ҳайратомуз ишларни қилади: жонли ва жонсиз мавжудотлар унга ижобат қилади, одамлр мафтун бўлиб, унга эргашишади. Унга мафтун бўлиб, эргашган одам ҳалокатли зиёнкор бўлади. Аллоҳ бу фитнадан асрасин ва Ўзи мадакор бўлсин!

Балки яна қайта: Аллоҳ таоло нега бу одамга шунча имконият ва сифатларни беради?,– деб сўрашингиз мумкин. Бунинг жавоби шу: Аввало, Аллоҳ таоло қилган ишидан ҳисоб бермайди! Кейин эса, уламолар, жумладан, Хаттобий раҳимаҳуллоҳ бунинг Аллоҳнинг имтиҳони ва одамларни синаши, бандалар учун фитна эканини айтиб ўтганлар. Аллоҳ таоло мени ва сизларни барча фитнадан асрасин!

Ҳурматли биродарлар, Дажжол чиқишидан илгари мусулмонлар шавкатли ва қудратли бўлишади. Кейин румликлар билан мусулмонлар ўртасида сулҳ тузилиб, муштарак душманлариг уруш очиб, ғалаба қозонадилар. Кейин, мусулмонлар билан салибчилар ўртасида катта жанг бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир неча ҳадисларида бу урушнинг катта даҳшатлари, мусулмонларнинг бардошлари ва душманлари устидан ғалаба қозонишлари, Константинопольни фатҳ этишиб, унинг ўлжаларини тақсимлашаётган пайтида дарғачи келиб, Дажжолнинг чиққани ҳақидаги хабарни бериши айтиб ўтилган.

Дажжол фитнасини кучайтирадиган омиллардан бири, Аллоҳ таоло унинг чиқишидан бир оз аввал бу умматни қаҳатчилик ва қаттиқ билолар билан синайди. У чиққанида эса ғайри табиий нарсаларни кўрсатиб, худоликни иддао қилади. Одамлар унинг худолигини тасдиқлаб, фитнага тушадилар.

Абу Умома разияллоҳу анҳу риовят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дажжол чиқишидан аввал уч йил оғир бўлиб, одамлар ўртасида қаттиқ очарчилик бўлиб ўтади. Аллоҳ таоло биринчи йили осмонга буюради ва у, ёмғирининг учдан бирини ёғдирмайди. Ерга буюради ва у, ўсимлигининг учдан бирини ундирмайди. Сўнгра Аллоҳ осмонга буюради ва у, ёмғирининг учдан иккисини ёғдирмайди. Ерга буюради ва у, ўсимликларининг учдан иккисини ундирмайди. Сўнгра Аллоҳ осмонга буюради ва у, бирон қатра ёмғир ёғдирмайди. Ерга буюради ва у, ўсимликларини бутунлай ундирмайди. Кўм–кўк бирон нарса унмай, Аллоҳ хоҳлаганидан бошқа биронта ҳам туёқли ҳайвон қолмайди». Саҳобалардан бири: Ўша замонда одамлар қандай кун кечирадилар?,– деб савол берганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таҳлил, такбир, тасбиҳ ва ҳамд уларга таом ўрнида бўлади»– деб жавоб бердилар. Бу ҳадисни Ибн Можа (4077), Ҳоким ва Ибн Хузайма саҳиҳ санад билан риовят қилди.

Ҳой мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Дажжолни ўта аниқ тавсифлаб бердилар ва: «У – семиз, қизил рангли, боши хунук, пакана, Хузоъалик Абдулуззо ибн Қатанга ўхшаган, туғмас, ғилай»– дедилар (Имом Бухорий 7026).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча ҳадисларида Дажжолнинг ғилай эканига урғу бердилар. Чунки у ўзининг барча сифатларидан қутила олсада, ғилайликдан ҳеч қутила олмайди. Зеро кўзлар ҳаммага аниқ кўриниб туради. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: Чунки ғилайлик олим ҳам, оми ҳам, ақлий далиллардан бехабар ҳам ҳис эта оладиган сезиларли осордир,– деди (Фатҳул Борий 13/96).

Анас разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Юборилган ҳар бир пайғамбар ўз умматини ғилай каззобдан огоҳлантирди. Огоҳ бўлинглар, у – ғилайдир ва икки кўзи орасига «кофир» дея ёзилгандир. Роббингиз эса ғилай эмасдир» дегани ривоят қилинган (Имом Бухорий 7131).

Бу – Дажжолнинг бошқа сифатидир. Аллоҳ таоло унга барча имкониятларни берган бўлишига қарамай, икки кўзи орасига ёзилган, Дажжол ўчира олмайдиган ва Аллоҳ Дажжолдан ҳимоя қилган барча саводли ва саводсиз мўъмин ўқий оладиган мазкур ёзув билан расво ҳам қилди.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бу ёзув кўриниб турадиган, Аллоҳ таоло Дажжолнинг куфри, каззоблиги ва ишларининг ботиллигига қатъий аломат ва мўъжиза қилиб қўйган ҳақиқий ёзувдир. У, Аллоҳ таоло саводли ва саводсиз барча мусулмонга кўрсатиб, бахтиқаролиги ва фитналанишини хоҳлаган барча бандасидан гизли тутадиган ҳақиқий ёзувдир» (Имом муслимнинг «Саҳиҳ»ига шарҳ 18/60).

Ҳой мусулмонлар, ушбу одамнинг одамларни ҳайратга соладиган фитналари, Аллоҳ таоло унга берган қуйидаги ишлардир:

Дажжол – Ер юзидаги Макка ва Мадинадан бошқа барча шаҳарларга кира оладиган даражада ғайри оддий суръат билан ҳаракат қилади. Макка ва Мадинага кираверишда фаришталар унга тўсқинлик қилишади. Аллоҳ таоло бу икки шаҳарни Дажжол ва вабодан ҳимоя қилиб, уларни қўриқлашни фаришталарга топширган. Унинг тўсилгандан кейинги пайтини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай ифодалаганлар: «Дажжол Сабахага қўнади. Сўнгра, Мадина тебранади ва ундаги кофир ва мунофиқлар Дажжолнинг олдига чиқиб келишади». Бу, ўша пайтда Мадинада кофирларнинг истиқомат қилишларига далилдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: У кунда араблар қаерда бўлишади?,– деб савол берилганида: «У кунда уларнинг сони жуда ҳам оз бўлади»– деб жавоб бердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Дажжолнинг бир жойдан бошқа жойга кўчиш суръати қандай бўлиши ҳақида сўралганида: «Шамол ҳайдаб келган селга ўхшайди»– деб жавоб бердилар (Имом Муслим 7560).

Одамларнинг Дажжол билан алданишларига сабаб бўлган нарсалардан бири, у билан бирга жаннат ва жаҳаннамга ўхшаш нарсанинг бирга бўлишидир. Аслида, эса улар одамлар кўзига кўрингандек эмасдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар кўзига олов бўлиб кўринган нарсанинг олов эмас муздек сув, муздек сувдек кўришган нарсанинг эса ҳароратли олов эканини айтиб ўтганлар. Бу эса фитнанинг қаттиқлиги туфайли одамлар Дажжол билан бирга бўлган ҳақиқатни идрок эта олмасликлари, улар кўзлари билан кўрган нарсалар, аслида, тескари нарсаларни ифодалашини идрок эта олмайдилар.

Дўстлар, Шайтон Дажжолда истаган нарсаси – ёмонликни топади ва одамларни яна ҳам адаштириш учун унга ёрдамчи ва ҳамкор бўлади. Маълумки, шайтонлар туҳмат ва залолат билан шуғулланадиган одамларга хизмат қилишади. Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ сананд билан Абу Умома разияллоҳу анҳудан нақл қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дажжолнинг фитнасидан бири унинг саҳройига: Сен отанг ва онангга қайта жон ато этсам мен Роббинг эканимга шаҳодат келтирасанми?,– дейди. У: Ҳа, дегач Шайтон унинг отаси ва онасини гавдалантиради ва улар: Ўғилчам, унга эргаш! У – сенинг роббинг!,– дейишади» (Ибн Можа 4077).

Аллоҳ таолодан мени ва сизларни ошкора ва яширин фитаналардан асрашини тилайман.

Ушбу гапаримни айтиб (ўзим ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилишини Аллоҳ таолодан сўрайман).

 

Иккинчи хутба

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин …

Сўнг …

Дажжолнинг чиқадиган жойига келсак, у илк ўлароқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, Хуросондаги Исфаҳон шаҳрининг теграсида яҳудийлар яшайдиган – Яҳудийя деган жойдан чиқади. Бироқ, унинг қилмишлари мўъминларга Ироқ билан Шом ўртасига етиб борганида аниқ бўлади. Унинг чиққани аниқ бўлгач, биринчи бўлиб яҳудийлар севинишади. Чунки, унинг йўли билан бутун жаҳонга ҳукмрон бўлишмоқчи бўлишади. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда шундай дейилган: «Дажжолга Исфаҳоннинг етмиш минг яҳудийси устларида тайласон билан издош бўладилар» (Имом Муслим 124).

Тайласон, кийим тарзи бўлмаган, бироқ, елкадан ташлаб олинадиган матодир.

Бундан ташқари, Дажжолга кўплаб саҳройилар ҳам эргашади. Чунки жаҳолат уларга ёпирилган бўлади. Шунингдек, хотин–қизлар ҳам эргашадилар. Чунки уларнинг ҳоли ҳам саҳройилар кабидир. Сабаби эса, уларнинг тез таъсирланишлари ва диққатли ўйлаб кўрмасликларидир. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дажжол (Тоифдан келган сой) Марриқанотдаги шўрҳок ерлардан тушиб келади. Унга чиқиб келганларнинг кўпи хотин–қизлар бўлади. Эркак ўзининг яқинлари, онаси, синглиси ва аммасининг олдига келиб, Дажжолнинг олдига чиқиб кетишидан қўрқиб, маҳкам боғлаб қўяди» (Имом Аҳмад 5353, саҳиҳ ҳадис).

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Дажжолнинг чиққач Ер юзида қанча муддат қолиши ҳақидаги саволларига: «Қирқ кун: биринчи кун бир йилдек, (иккинчи) кун бир ойдек, (учинчи) кун бир ҳафтадек, бошқа кунлари эса (оддий) кунларингиздек»– деб жавоб бердилар. Яна: Ё Расулуллоҳ, бир йилга бадал бўлган кунда бизга бир куннинг намози етарлими?,– деб сўрадик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, у кунни ўлчаб олинглар!»,– дедилар (Имом Муслим 7560).

Бу, кунлар ҳақиқатан узун бўлиб, биринчи кун бир йилдек (365 кун), иккинчи кун бир ойдек (29 кун), учинчи кун бир ҳафтадек, қолган кунлар эса оддий кунларимиздек ўтишига далолат қилмоқда. Ўша даҳшатли фитна бўлиб ўтадиган кунда саҳобалар намозни қандай ўқиш ҳақида фикр қилдилар. Унинг даҳшати шунчалар қўрқинчлики, одам ўзининг рафиқаси ва фарзандларини ҳатто ўзини ҳам унутиб қўяди. Саҳобаларни эса биринчи бўлиб намоз қизиқтирди! «Яна: Ё Расулуллоҳ, бир йилга бадал бўлган кунда бизга бир куннинг намози етарлими?,– деб сўрадик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, у кунни ўлчаб олинглар!»,– дедилар».

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ таоло бу фитна учун вақтни ўлчаб қўйган. Вақти келиб Дажжолни ўлдирилгач, бу фитна тугайди. Уни замона охирида Ерга тушадиган Ийсо ибн Марям алайҳиссолату вассалом ўлдиради.

Фитна чор атрофни қамрагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссолату вассаломни Ерга туширади. У Дамашқ шаҳридаги Шарқий Минорага тушади ва унинг атрофида мусулмонлар бирлашади. Ийсо алайҳиссалом мусулмонлар билан бирга Дажжол томон юради. Дажжол Ийсо алайҳиссалом нозил бўлган пайтда яҳудий қўшинлари билан Қуддус томон йўл олган бўлади. Улар Қуддусда учрашадилар. Дажжол Ийсо алайҳиссаломни кўриши билан сувда эриган туз каби эриб кетади. Ийсо алайҳиссалом уни қўлидаги найза билан ўлдириб, қонини оқизади. Дажжолнинг қўшини чекинади. Мусулмонлар уларнинг орқасидан ҳужумга ўтиб, уларни ўлдиришади. Ҳатто тошлар ва дарахтлар: Ҳой мусулмон! Ҳой Аллоҳнинг бандаси, яҳудий орқамда турибди, кел, уни ўлдир!,– дейди. Ғарқад бутасигина буни айтмайди. Чунки у, яҳудийларнинг дарахтидир. Малъун Дажжолни ўлдириш билан бу катта фитна тинади. Бу фитна давомида Умматнинг жуда кўпи ҳалок бўлади.

Ҳой мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига Дажжолнинг фитнасидан сақланиш учун нималар қилиш кераклигини ўргатди. Шулардан биринчиси: гарчи банда ўзига ишонса ҳам Дажжолнинг ёнига бормаслик ва ундан қочиш. Чунки у, нима бўлишини билмайди. Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дажжолни эшитган кимса ундан узоқ турсин! Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, одам Дажжолнинг мўъмин эканини билиб олдига келиб қолади ва унга кўрган шубҳалари туфайли эргашиб кетаверади» (Абу Довуд 4321).

Аллоҳ таоло айрим халқларни тоғларга чиқиб етишлари билан Дажжолдан асрайди. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Умму Шарик разияллоҳу анҳо: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамлар Дажжолдан қочиб тоғларга чиқиб кетадилар»– деганларини эшитганман,– деди (Имом Муслим 7580).

Дажжолдан ҳимоя қиладиган ишлардан бири, Макка ёки Мадина каби икки Ҳарамдан бирига кириб олишдир. Чунки Дажжолнинг Макка ёки Мадинага кириши таъқиқланган.

Дажжолдан ҳимоя қиладиган ишлардан бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганларидек, Каҳф сурасининг бошланғич оятларини, бошқа ривоятда эса охирги оятларини ўқишдир. Абу Дардоъ разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Каҳф сурасининг бошидан ўн оятни ёд олган киши Дажжолдан сақланган бўлади»– дедилар (Имом Муслим 1919).

Баъзи илм аҳллари бунинг ҳикматини: Аллоҳ таоло бу суранинг бошларида Ўзининг ёш даъватчи йигитларни ҳалок қилмоқчи бўлган золим подшоҳдан қутқарганини баён қилган. Аллоҳ таоло бу оятларни ўқиган одамни, уларни қутқаргандек қутқаради. Бу – Аллоҳ таолога қийин эмас,– дея изоҳладилар. Аллоҳу аълам.

Дажжолдан ҳимоя қиладиган нарсалардан яна бири, Дажжолнинг фитнасидан (ҳар замон), жумладан, намозда паноҳ сўрашдир. Бу ҳақда Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бировингиз ташаҳҳудни ўқиса Аллоҳдан тўрт нарсадан: Аллоҳим, мен Сенга жаҳаннам азоби, қабр қийноқлари, ҳаёт ва ўлим фитналари ҳамда Масиҳуд Дажжол фитнасининг шарридан сиғинаман!, дея паноҳ сўрасин» (Имом Муслим 1352).

Дўстлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шунчалар огоҳлантириш ва чақириқлари бўлиши ва уларни эшитишларига қарамай, Дажжол чиққан маҳал одамларнинг кўпи фитна олови ўртасида қоладилар. Бунинг асосий омили улардаги диёнат ва иймоннинг озлигидир. Бугунги кундаги одамларнинг воқеъликлари яхшиликдан башорат бермаяпти. Дажжолдек бўлмасада бирон фитна келиб қолса уларни ўз оғушига олиб, дин ва ахлоқларини бузиб ташламоқда.

Дўстим, одамларнинг ҳоли ва уларни фитнага солган нарсаларга қаранг! Агар шаҳарнинг бирон жойида янги дўкон очилса ва у ерда гарчи хурмо сотилса ҳам, унга эҳтиёжи бўлган ёки бўлмаган одамларнинг ўша ерда тирбанд навбатда турганларини кўрасиз. Одамларни бугунги кунда матбуот (реклама) ва кўринишлар алдамоқда. Тижорий марказлар, саёҳат, сафар ҳатто айрим оддий ишлар ҳам алдамоқда. Улар ортидан оқил ва катта мансаб эгаси бўлган одамларнинг ҳам чопаётганини кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Агар одамларнинг ҳоли шу экан, бундан кўра каттароқ – Дажжол фитнаси ҳақида нима дейсиз?! Ахир, инсоният бошида бундан кўра каттароқ фитна йўқ–ку?! Агар бугунги кундаги одамларнинг диёнати, қалбларидаги иймони ва шариат аҳкомлари ҳақидаги билими шундай оддий фитналардан тўса олмас экан, фитналар кучли, диёнат ва иймон оз бўладиган Дажжол кунларида одамларнинг ҳоли нима бўлади?!

Аллоҳ таолодан хотиржамлик ва соғлик тилаймиз!

Аллоҳим, агар бандаларинг учун фитнани хоҳлаган бўлсанг, жонимизни фитналарга мубтало қилмай ол!

Аллоҳим, бизни ўз ватанимизда хотиржам қил! Уламоларимиз ва раҳбарларимизни ислоҳ айла!

Аллоҳим, эй раҳмлилар раҳимлиси, етакчилигимизни Сендан қўрқадиган, тақво қиладиган ва розилигингга эргашадиган бандалар қўлига бер!

Аллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат–ки, унда гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!

Аллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!

Аллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла! …