Category Archives: Ҳайит намозлари

Ҳайит куни жума намозини ўқимаслик

Ҳайит куни жума намозини ўқимаслик

Суҳандон: Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин! Яманлик Муҳаммад Солиҳ сўрамоқда: Ҳурматли шайх, Ҳайит жума кунига тўғри келиб қолса ва масжид имоми намозхонлар билан бирга пешин намозини хутбасиз ўқиб берса, бу намознинг ҳукми нима бўлади?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Аслида, бу масъалада, Аллоҳ раҳмат қилсин, уламолар ўртасида фарқли кўришлар бўлиб, суннат далолат қилган қувватли қавл шуки, одамлар намозгоҳда Ҳайит намозини, имом эса жума намози ўқиладиган масжидда жума намозини ўқийди ва имом Ҳайит намозининг хутбасида: Биз билан бу намозни ўқиган одамларга жума намозини ўқиш лозим бўлмайди ва улар уйларида пешин намозини ўқийдилар,─ деб тушунтиради. Аммо шаҳарда фақатгина жума намози ўқиладиган бўлса ва жума куни Ҳайит кунига тўғри келиб қолса, Ҳайит намозида иштирок этган одамлар масжидда имом билан жума намозини ёки уйида пешин намозини ўқиш ҳақида ихтиёрлидирлар.

Иккинчидан: шаҳарда жума намозини ўқиш фарздир. Унга келган одамлар жума намозини ўқишади, келмаганлар эса уйларида пешин намозинин ўқишади.

Учинчидан: ўша масжидларда пешин намози ўқилмайди. Чунки у куни масжидларда жума намозинигина ўқиш шарт. Ўша куни пешин намозини масжидда ўқимасликка суннат далолат қилган.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Хотин киши Ҳайит намозининг қазосини ўқийдими?

Хотин киши Ҳайит намозининг қазосини ўқийдими?

Суҳандон: Аллоҳ устингиздан эҳсонларини ёғдирсин! Хотин киши намозгоҳга борса ва Ҳайит намози тугаб хутба бошланган бўлса, намознинг қазосини ўқийдими ёки хутбани тинглайдими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Мазкур хотин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган: «Бировингиз масжидга кирса икки ракаат намоз ўқимай туриб ўтирмасин!» ҳадисга кўра Таҳийятул масжид намозини ўқийди (Имом Бухорий 1167; Имом Аҳмад 22705). У шу билан кифояланади. Ҳайит намозининг қазосига келсак, тўғрироғи, у, қазосини ўқимайди. Чунки у, ўша услуб билан адо этишга машрулаштирилган. Агар биров унга етиб келса ўқийди, етиб кела олмаса қазосини ўқимайди. Агар биров: Жума намозининг қазоси ўқилар экан, қандай қилиб Ҳайит намозининг қазоси ўқилмайди, дейсиз?,─ деб сўраб қолса, бунинг жавоби шуки, жума намозининг қазоси ҳам ўқилмайди. Балки ўрнига аслида вақти кирган пешин намозини ўқилади.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Қабристон орқасида Ҳайит намозини ўқиш

Қабристон орқасида Ҳайит намозини ўқиш

Суҳандон: Ушбу мактуб Суданлик Эваз Саййиддан келибди. У ёзмоқда: Биз тарафда бир гуруҳ одам икки ҳайит намозларини узоқ пайтдан буён қабристон орқасида ўқиб келишар эди. Яқинда бир гуруҳ чиқиб у ерда намоз ўқишга қарши бўлди ва ўртада келишмовчилик бош кўтарди. Одамларнинг бир қисми ҳозир ҳам аввалги жойда намоз ўқиса, иккинчи қисми қабристоннинг ёнида намоз ўқишмоқда. Уларнинг ҳар иккиси ҳам хутбаларини бир─бирларининг кўзлари ўнгида қилишмоқда. Бизга ушбу ўқилган намозларнинг раволиги ҳақида тушунтириб берсангиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Ушбу саволга жавоб беришдан илгари мусулмон биродарларимга насиҳат қилмоқчиман: Сизлар Аллоҳнинг динида ва динини барпо қилишда бирлашишингиз, тарқоқ бўлмаслигингиз керак. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿ شَرَعَ لَكُمْ مِنَ الدِّينِ مَا وَصَّى بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى وَعِيسَى أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ ﴾

«(Эй мўминлар, Аллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрган нарсани — шариат — (қонун) қилди, — «Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!»» (Шўро: 13). Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деган:

﴿ إِنَّ الَّذِينَ فَرَّقُوا دِينَهُمْ وَكَانُوا شِيَعًا لَسْتَ مِنْهُمْ فِي شَيْءٍ إِنَّمَا أَمْرُهُمْ إِلَى اللَّه ثُمَّ يُنَبِّئُهُمْ بِمَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ﴾

«Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» (Анъом: 159);

﴿ وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴾

«Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли Имрон: 105).

Аллоҳ таоло мазкур оятларда тарқоқликдан қайтарди ва бизни динни барпо қилишга буюрди ҳамда пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарқоқликка чақирувчилардан безор эканини баён қилди. Ушбу тарқоқлик Ислом дини ва мусулмонларга зарар бермоқда ҳамда кофир ва мунофиқлар каби Ислом душманларининг севинчига айланмоқда. Тарқоқликнинг довуллар эскирган газмолларни йиртиб ташлаганидек Ислом миллати ва шавкатини парчалаётгани, мусулмонларга қарши душманларини иззатли қилаётгани, шубҳасиздир. Бундан ташқари ушбу тарқоқлик мусулмонлар ўртасида гина ва адоват уруғини сочмоқда. Ҳолбуки, талайгина таъқиқлар, аслида, шу иллат яъни адоват ва нафратни қўзғатишга асосланган. Сизлар савдо, ейиш ва ичишдаги таъқиқларнинг одамларни нафрату адоватни йироқлаштириш учун қўйилганига шоҳид бўласиз.

Аллоҳнинг динидаги бу тарқоқликнинг адоват ва нафратга олиб боришида ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Хусусан, бу тарқоқлик кўриш фарқлилиги муносиб бўлган ижтиҳодий ишларда илм толиблари ўртасида бўлса, ўта хатарлидир. Фарқли кўришларга асосланган ижтиҳодий масъалалардаги ранг─баранглик сабабли кўнгилларда ихтилоф пайдо бўлмаслиги керак. Чунки кўнгиллардаги ихтилоф, саҳобалар давридаги фарқли кўришларга зиддир. Саҳобалар ─Аллоҳ улардан рози бўлсин─ масъалаларда кўпинча фарқли кўришларини билдиришар, бироқ, кўнгиллари бир хил эди. Мен саҳобаларнинг фарқли кўришлари учун мисол келтираман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аҳзоб урушидан қайтгач саҳобаларни Қурайза қабиласига қарши уруш қилишга сафарбар қилдилар ва: «Ҳамма аср намозини Қурайза қабиласи(нинг тупроқлари)да ўқисин!»─ дедилар. Улар жангга отландилар ва аср намозининг вақти йўлда кириб қолди. Саҳобаларнинг айримлари намозни ўз вақтида ўқиди ва бошқалари Қурайза қабиласининг тупроқларига етиб боргунча кечиктирди ва аср намозини вақти ўтганидан кейин ўқиди. На саҳобалар бир─бирларига ва на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан бирига дашном берди. (Муҳими), уларнинг кўнгиллари бир─бирларига нисбатан ўзгармади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳадис у ва бу гуруҳга ҳам эҳтимол эди. Агар биров: «Ҳамма аср намозини Қурайза қабиласи(нинг тупроқлари)да ўқисин!» ҳадисининг юзаки маъноларига эътиборни қаратса: Мен Қурайза қабиласининг тупроқларига киргач намоз ўқийман. Намозни вақтидан кечиктиришимга уруш майдонида жанг қилишим баҳона бўла олади,─ деб тушунади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ҳамма аср намозини Қурайза қабиласи(нинг тупроқлари)да ўқисин!» ҳадисидан мақсад жанг майдонига тезроқ бориш эканини тушунган одам эса, намоз ўқишни тақозо қиладиган умумий далилларга кўра намоз йўлда ўқилиши керак, деган хулосага боради. Шу боис саҳобаларнинг ҳар икки гуруҳининг ҳам ўз нуқтаи назари бор.

Ижтиҳодий масъалалар уламолар ўртасида ҳам кунимизгача шундай давом этиб келмоқда. Агар уламолар ўртаси фикр айрилиқлари бўлса, бу кўнгиллардаги келишмовчиликларга омил бўлмаслиги керак. Бу насиҳатни мусулмон биродарларимга айтиб қўймоқчиман. Хусусан, айрим илм талабалари ижтиҳодий масъалалардаги фарқлиликларни ўзаро нафрат ва адоват учун сабаб қилиб олишмоқда.

Саволга қайтсак, мен шундай дейман: Агар қабрлар намознинг қибла тарафида бевосита бўлса, унинг орқасида намоз ўқиш жоиз эмас. Чунки имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Марсад Ғанавий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қабрларга қараб намоз ўқиманглар ва уларнинг устига ўтирманглар!» ҳадисини ривоят қилган (Имом Муслим 2295). Қабрларга қараб яъни қабрларни бевосита қибла қилиб намоз ўқиш жоиз эмас. Агар мазкур қабрлар намозхонниг қибла тарафида бўлса, қабрларни бошқа жойга кўчириш керак ва бундай ҳолатда макондан узоқлашган гуруҳ тўғри иш қилган ва иккинчи гуруҳ бориб, ўшалар билан намоз ўқиши керак. Агар қабрлар намозхоннинг қибласидан анча йироқда бўлса ва бевосита қибладек кўринмаса, айрилиб бошқа жойда намоз ўқиётган гуруҳ қайтиб келиши ва жамоатга қўшилиши лозим. Агар жой йўқолиб кетган қабрлар усти бўлса, у ерда намоз ўқишнинг зарари йўқ ва бундай пайтда ажралган гуруҳ қайтиб, жамоат билан намоз ўқиши керак. Бу, мазкур икки гуруҳ ўртасида пайдо бўлган масъаланинг ҳукмидир.

Бироқ, ҳар икки гуруҳ ҳам айри ерларда бир─бирларининг намозларини эшитадиган даражада намоз ўқишса, бу ─ Ислом шариати тақозо этмаган ихтилофдир! Уларга насиҳатим шуки, ишларини мен айтган андозага солиб кўрсинлар. Агар қабрлар намозхондан узоқ бўлса ва намозхон қабрга қараб намоз ўқимаётгандек кўринса, ажралиб кетган гуруҳ қайтсин. Агар қабрлар намозхонга бевосита қибладек турса ва қабрга қараб намоз ўқилгандек кўринса, ўз жойида қолган гуруҳ ажралиб кетган гуруҳнинг намозига қўшилсин ва Аллоҳ таоло қуйидаги оятида эслатганидек яхлит Уммат бўлишсин:

﴿ إِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ ﴾

«(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз-динингиз ҳақиқатда бир диндир (яъни Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!» (Анбиё: 92).

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Келса имом хутба қилаётган эмиш …

Келса имом хутба қилаётган эмиш …

Суҳандон: Биров намозгоҳга келса имом Ҳайит намозини ўқиб, хутба қилаётган эмиш. Кеч қолган мазкур одам Ҳайит намозининг икки ракаатини ўқиши керакми ёки: «Намоз ўтиб кетди» деган баҳона билан имомнинг хутбасини тинглаши зарурми? Бизга тушунтириб берсангиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Одам намозгоҳга келса ва Ҳайит намози ўқилган бўлса, намоз тугаган бўлади. Бироқ у одам ўтиришдан илгари Таҳийятул масжид намозининг икки ракаатини ўқиши керак. Чунки ҳанбалий фуқаҳолар намозгоҳларнинг ҳукми масжидлар ҳукмида эканини таъкидлашган. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «ҳоизаларнинг намозгоҳдан узоқ туришга буюрганликлари»ни далил қилганлар. Бу, намозгоҳлар ҳукми масжидлар ҳукмида эканига ҳужжатдир. Шунга кўра одам намозгоҳга кирса икки ракаат таҳийятул масжид намозини ўқиши керак.

Ҳайит намозининг қазосини ўқиш ҳақида илм аҳллари ўртасида фарқли кўришлар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари: Қазосини ўқилмайди. Чунки уни тўпланиш учун жорий қилинган. Шу боис ўқиб бўлинган бўлса, (кеч қолган одам тарафидан) қазоси ўқилмайди. Бунинг ҳукми жума намозининг ҳукмига ўхшайди. Унга етиша олмаган одам жума намози ўрнига пешин намозини ўқийди. Ҳайит намози ўрнига эса бирон намоз ўқилмайди. Агар ҳайит намозини имом билан ўқишга етиша олмаган бўлса, банда қазосини ўқимайди,─ дедилар ва бу шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ танлаган кўришдир. Мен ҳам бу ечим қазосини ўқиш керак деган қавлдан кўра раволикка яқинроқ деб ўйлайман

Аллоҳу аълам.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Ҳайит намозидаги такбирлар сони

Ҳайит намозидаги такбирлар сони

Савол: Аллоҳ таоло устингиздан яхши мукофотлар ёғдирсин! Икки Ҳайит намозидаги такбирлар сони нечта? Намозда уларни айтмаган одамнинг ҳукми─чи?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Такбир таҳрима ва иккинчи ракаатдаги ортиқча такбирлар суннат бўлиб, вожиб эмасдир. Агар уни одам талаффуз қилмаса бирон гуноҳи йўқдир. Унинг сони ҳақида эса салаф уламолари ўртасида фарқли кўришлар бор. Танлангани эса биринчи ракаатда такбир таҳримадан сўнгра олти, иккинчи ракаатга турганда эса беш такбир айтишдир.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.