Category Archives: Намоз ҳақида

  Бу категорияда намоз ҳақидаги фатволар билан танишасиз

Ҳаёсиз ишлардан воз кечмаган намозхон

 

Ҳаёсиз ишлардан воз кечмаган намозхон

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намози фаҳш ва гуноҳдан тиймаган одамнинг намози Аллоҳдан узоқликни зиёда қилади»– деганлар. (Айтингчи), қирма соқол одамнинг намози қабул бўладими ёки йўқми?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1843 – 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу ҳадис хилма-хил йўллардан турли лафзлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган бўлсада, саҳиҳ-соғлом ривоят силсиласи билан эса ривоят қилинмаган. Бу ривоят Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳумо, Ҳасан (раҳимаҳуллоҳ) ва жамоат тарафидан ривоят қилинган бўлсада, тўғриси бу ҳадиснинг мавқуф эканидир.

Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ) ушбу ҳадисни марфуъ ва мавқуф ўлароқ айтиб ўтгач: «Тўғриси, (мазкур ҳадис) ибн Аббос, Ибн Масъуд, Ҳасан, Қатода, Аъмаш ва бошқаларга мавқуфдир»– деди.

Айрим уламолар эса ушбу ҳадис маъноси, намозларнинг гуноҳларни ювиб, хатоларни йўқ қилишига далолат қилган саҳиҳ нассларга зид бўлгани учун, бузуқдир,– дедилар.

Шунга кўра, намозхоннинг соқолларини қириши намозининг соғломлигига, унинг қабул бўлишига монеълик қила олмайди. Бундай намозхонга, намозининг шаръий услуб билан адо этишига қараб савоби бўлсада, соқолини қиргани учун эса гуноҳи бўлаверади. Бироқ у одам ўзидаги иймон ва солиҳ амалига қараб мўъмин, маъсият билан эса фосиқ бўлаверади.

Шундан маълум бўладики, намоз Қуръон ва суннатда Аллоҳ машруъ қилганидек тўкис адо этилсагина фаҳш ва гуноҳлардан тўса олади.      

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Қаъуд

 

 

 

Хотини бўлмаган одамнинг намози

 

Хотини бўлмаган одамнинг намози

Савол: Айрим одамларнинг: «Хотини бўлмаган одамнинг ўқиган намозига, намоз савобларининг тўртдан биригина берилади», деганларини эшитиб қолдим. Шу гап тўғрими ёки йўқми? Бизга тушунтириб беришингизни умид қилиб қоламиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12677):

Сиз: «Хотини бўлмаган одамнинг ўқиган намозига, намоз савобларининг тўртдан биригина берилади» деб эшитган гап нотўғри ва унинг (диний жиҳатдан) асоси йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

 

Намозни ҳар вақт ўқиш фарзми?

 

Намозни ҳар вақт ўқиш фарзми?

Савол: Намоз ўқиш ҳар қандай ҳолатда фарзми? Бировнинг ўзича намоз ўқишга нолойиқлиги ёки намоз ўқисада Аллоҳ таъқиқлаган нарсаларни қилиши мумкинлигини ўйлаши хатоми? Бу одам ҳар қандай ҳолатда ҳам намоз ўқиши керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4321 – 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Балоғат ёшига етган эркак ва аёлнинг бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқиши ваҳий ва ижмоъ билан фарздир.

Намоз – намозхон гуноҳ қилган бўлсин ёки бўлмасин, Исломнинг устуни, икки шаҳодат калималаридан кейинги энг буюк рукнидир. Балки, гуноҳ ишларни қилган одам, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилиши учун, ёмонликлари кетидан намоз ўқиш, рўза тутиш, садақа бериш каби солиҳ амалларни қилишга эҳтиёжлидир.

Аллоҳ таоло айтди: «Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг! Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур, Бу қулоқ тутгувчилар учун эслатмадир» (Ҳуд: 114).

Мусулмон ўзини Аллоҳнинг зикри ва нигоҳи, Қуръон тиловати, Аллоҳнинг афви ва мағфиратидан катта умиди билан ўзини ҳимоя қилиши керакки, унинг қалбига ноумидлик ёпирилмасин. Намозхон тарафидан гуноҳларнинг содир бўлиши, у ўқиган намоз, тутган рўза, берган закот ва бошқа ибодатларининг бузилганига далолат қилмайди. Чунки бир инсонда мутлақ иймон ва солиҳ амаллар, ширк ва Исломни бузадиган бошқа Аллоҳ таъқиқлаган ишларни қилиш, жам бўлиши мумкин.

Аллоҳ таолодан биз ва сизни Ислом динида фақиҳ ва устувор қилишини сўраймиз. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло – ёрдам бергувчи Зотдир. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:      Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

Зинонинг гуноҳи оғирми ёки намоз ўқимасликнингми?

 

Зинонинг гуноҳи оғирми ёки намоз ўқимасликнингми?

Савол: Аллоҳ таоло бизга зино қилиш ҳамда намоз ўқимасликни ҳаром қилди. Буларнинг қайси бирисининг гуноҳи оғирроқдир?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10618 – 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Намоз ўқимаслик зино қилишдан кўра каттароқ гуноҳдир. Чунки, намозни тарк қилиш Ислом динидан чиқарадиган катта куфр бўлса, зино қилиш катта гуноҳлардан ҳисобланиб, уни ҳалол демагунича зоний кофир бўлмайди. Бироқ, уни султонга даъво қилинса, шаръий жазо – дарра урилади. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                 Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

Фарзандларингизни етти ёшга етса намоз ўқишга буюринглар

 

Фарзандларингизни етти ёшга етса намоз ўқишга буюринглар

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўғилларингизни етти ёшда намозга буюринглар, (намоз ўқишмаса) ўн ёшида уринглар ва ётоқларини бир-бирлариникидан айириб қўйинглар!» (Абу Довуд 495, Имом Аҳмад 2/187)– деганлар. Етти ёшдан мақсад, боланинг олти ёшни тўлдириб еттинчи ёшга ўтишими ёки етти ёшни тўлдириб саккизинчи ёшга ўтишими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5133 ғ 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бола етти ёшга етса валийси уни одатланиши учун намоз ўқишга буюради. Чунки Имом Аҳмад,  Абу Довуд ва Ҳокимлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ўғилларинигиз етти ёшга етса намозга буюринглар, (намоз ўқишмаса) ўн ёшида уринглар ва ётоқларини бир-бирлариникидан айириб қўйинглар!» (Имом Аҳмад 2/180, 187; Абу Довуд 495, Дору Қутний 1/230, Ҳоким 1/197, Абу Довуд 494, Термизий 407)– деганлар. Бундан еттинчи ёшнинг бошланиши эмас, етти ёшга тўлиш назарда тутилгани билинмоқда.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён