Category Archives: Нийят ва намоз

Бу категорияда нийятнинг намознинг қабул бўлиш ва бўлмаслигида нақадар муҳимлиги ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Имом, хотинлар учун ҳам нийят қилиши шартми?

Имом, хотинлар учун ҳам нийят қилиши шартми?

Савол: Агар хотинлар жамоат намозидаги имомга иқтидо қилиб намоз ўқишадиган бўлса, уларнинг намозлари раво бўлиши учун имомнинг хотинлар учун ҳам имом бўлаётганига алоҳида нийят қилиши керакми ёки орқасида ўқиётган эркак ва аёллар ўртасини айирмай, мутлақ нийят қилиши кифоями? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1460):

Имомнинг, орқасида иқтидо қилиб ўқиётган эркак ва аёллар учун имом бўлиш нийятини қилиши кифоядир. Иқтидо қилганларнинг ҳар бирига алоҳида нийят қилиши шарт эмас. Чунки, бунга биронта далил йўқдир. Ҳолбуки, хотин-қизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилиб намоз ўқишган бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларга хос нийят қилганлари ривоят қилинмаган. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Нийятни талаффуз қилинмайдими?

Нийятни талаффуз қилинмайдими?

Савол: Намоз учун қилинаётган нийятни талаффуз қилиш жоиз эмаслигини эшитиб қолдим. Агар шу гап тўғри бўлса, намоз ўқимоқчи ёки таҳорат олмоқчи бўлсам нима дейишим керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1507-4):

Ниятни намозда ёки таҳоратда ёхуд бошқа ибодатларда товуш чиқариб ёки пичирлаб талаффуз қилиш жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни на сўзлари ва на ҳаракатлари билан машруъ қилдилар. Зеро нийятнинг жойи тил эмас, қалбдир. Сиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, фарз ёки нафл намозларингизни «Аллоҳу акбар!» жумласи билан, таҳоратингизни эса бисмиллоҳни айтиш билан, қалбингизда ўзингиз киришаётган ибодатни қасд қилиб бошланг. Бироқ ҳаж ва умра ибодатлари бундан мустаснодир. Чунки банда у иккисида: ҳаж учун: «Аллоҳим, ҳаж қилар эканман амрингга мунтазирман!», умра учун эса: «Аллоҳим, умра қилар эканман амрингга мунтазирман!»– дейди. Ҳаж қурбонлиги ва оддий қурбонлик учун ҳам бисмиллоҳни айтганидан сўнг: «Аллоҳим (бу қурбонликни) мендан» ёки: «фалончидан қабул эт!»– дейиш машруъдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилган эдилар.       

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Бир таҳорат билан бир неча намоз ўқиш

Бир таҳорат билан бир неча намоз ўқиш

Савол: Битта таҳорат билан нийят қилмаган бўлсада, масалан, бешта намозни ўқиш мумкинми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2677 – 8):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳа, мусулмоннинг битта таҳорат билан бир ёки бир неча фарз намозини, гарчи шу намозларни ўқишни нийят қилиб таҳорат олмаган бўлса ҳам, ўқиши мумкин. Уламолар ижмоъсига кўра фарз намозлар билан бирга, модомики бузилмаган экан, ўша таҳорати билан хоҳлаганича нафл намозларни ҳам ўқиши мумкин. Чунки бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Шом намозини ўқиш учун таҳорат олишга нийят қилган эди …

Шом намозини ўқиш учун таҳорат олишга нийят қилган эди …

Савол: Бир одам шом намози учун таҳорат олди ва шом намози учунгина олишни нийят қилган эди. Ҳали у таҳорати бузилмай туриб ҳуфтон намозининг вақти кирди ва у ўша таҳорати билан ҳуфтон намозини ҳам ўқиди. (Айтингчи), унинг бу намози равоми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8419 – 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Гарчи нийят қилмаган бўлса ҳам, таҳорат олинганидан кейин бошқа фарз ва нафл намозларни ўқиш, Имом Муслим нақл қилган Бурайда разияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фатҳ кунидаги намозларни битта таҳорат билан ўқиди»– деб айтган ҳадисига кўра, жоиздир (Имом Муслим 1/232, Имом Аҳмад 5/350, Абу Довуд 1/44, Насоий 1/86, Термизий 1/89, Ибн Можа 1/170).

Шунга кўра ҳуфтон намозини эмас, шом намозини ўқиш нийяти билан қилинган таҳорат билан ўқилган ҳуфтон намози раводир. Шунингдек, чошгоҳ намозини ўқиш нийятида қилинган таҳорат билан (агар бузилмаган бўлса) пешин намозини ўқилса бўлаверади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Нафл намоз учун қилинган таҳорат билан фарз намозлари ўқиладими?

Нафл намоз учун қилинган таҳорат билан фарз намозлари ўқиладими?

Савол: Нафл намози учун қилинган таҳорат билан фарз намозини ўқиса бўладими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2615 – 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Намозхон, агар нафл намоз учун таҳорат қилган бўлса, нафл ва фарз намозларни ўқиса бўлади. Бундан ташқари, таҳорат билан қилиш шарт бўлган бошқа ибодатларни ҳам қилаверади.