Category Archives: Намоз ва макон

Бу категорияда намоз ўқиладиган жойлар ҳақидаги фатволар ёритилади.

Хоч расми бўлган бўйра устида ўқилган намоз

Хоч расми бўлган бўйра устида ўқилган намоз

Савол: Мусулмон хоч расми тушурилган бўйра устида намоз ўқиса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3309):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар савол устига хоч расми тушурилган бўйра устида ўқилган намознинг ҳукми ҳақида бўлса, иншааллоҳ, намоз макруҳ бўлсада раводир.

Агар савол келгусида хоч расми тушурилган бўйра устида ўқилажак намознинг ҳукми ҳақида бўлса, намозхон палосги хочнинг аломатларини йўқ қилиши ёки унинг устига бирон латта ташлаб олиши ёхуд уни хоч расми бўлмаган бошқа бўйрага алиштириши керак. Чунки Оиша разияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хоч бўлган бирон нарсани қўймай, йўқ қилар эдилар» саҳиҳ ҳадиси ривоят қилинган (Имом Бухорий 5608; Абу Довуд 4151; Имом Аҳмад 6/252).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Исломий бинолар расми бўлган жойнамозлар

Исломий бинолар расми бўлган жойнамозлар

Савол: Ҳозирги кундаги масжидларда мавжуд бўлган ва исломий бинолар шакли туширилган палос ва жойнамозлар устида намоз ўқишнинг ҳукми нима? Уларда хоч расми бўлса–чи? Жойнамознинг икки тарафи тенг бурчакли бўлиб ўртадан кесиб ўтган устки чизиқнинг қисқа, пастки чизиқнинг эса узун бўлиши хоч шакли ҳисобланадими? Бугунги кунда мубтало бўлганимиз ушбу мавзуни тушунтириб беришингизни сўраймиз. Аллоҳ сизларни Ўз паноҳида асрасин!  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7810):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, масжидлар Аллоҳнинг уйлари бўлиб, қалбларнинг самимийлиги, хушуъ, ёлбориш ва Аллоҳдан қўрқиш билан намозларни тўкис ўқиш, кеча ва кундуз Аллоҳни улуғлаш учун қурилгандир.Масжидларнинг палос ва деворларидаги расм ва нақшлар хаёлни Аллоҳни зикр қилишдан олади ва талайгина намозхонларнинг хушуъсини кетказади. Шунинг учун ҳам кўпгина салаф солиҳ уларни макруҳ кўришган. Шунинг учун ҳам, катта ажру савоблар умидида барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга яқин бўлишадиган маконлардан чалғитувчи нарсаларни йироқлатиш билан ибодатларини тўкис қилиш учун, мусулмонлар масжидларига расм ва нақшларни солмасликлари лозим. Шундай бўлсада, расмлар солинган палослар устида ўқилган намоз – раводир.

Иккинчидан: хоч – насронийларнинг шиори бўлиб, уни ибодатхоналарига қўйиб улуғлашади ва ёлғон мавзу ва ботил эътиқод: Ийсо ибн Марям алайҳиссолату вассаломнинг осилиш рамзи ўлароқ кўрадилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло яҳудий ва насронийларни бу ҳақда ёлғончи қилди ва айтди:

﴿وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ﴾

«Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос» (Нисо: 157).

Шунинг учун мусулмонлар масжидлари ва бошқа жойларининг палосларига хоч расмини туширмасликлари, туширилган бўлса ундан ўчириш билан қутилишлари, мункардан, умуман насронийларга ўхшашдан, хусусан уларнинг муқаддас нарсаларидан йироқ бўлиш учун унинг аломатларини йўқ қилишлари керак. Хочдаги кўндаланг чизиқларнинг узун ёки қисқа ёхуд юқоридаги чизиқнинг пастдагисидан қисқа ёки унга тенг бўлишининг аҳамияти йўқ.       

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Расми бўлган жойнамозларнинг ҳукми

Расми бўлган жойнамозларнинг ҳукми

Савол: Сизларга шуни маълум қиламизки, биз айрим муаммоларимизни ҳал қилишда қийналамиз. Биз янги мусулмон бўлганларга қилган ваъзларимиздан сўнгра, уларга савол бериш имкониятини яратамиз. Яқинда улардан баъзилари суратга олиш ва ҳайкалларнинг ибодат қилиш маконларида қандай ҳаром қилингани ҳақида савол бериб қолишди. Бу, ҳадисда ворид бўлган ҳукм. Хуллас, ваъздан сўнгра улардан бири бир савол бердики, унга жавоб бера олмасакда, сизлардан сўраб беришни ваъда қилдик. Унинг саволи қуйидагича эди: Биз намоз ўқийдиган жойнамозларда арслон, йўлбарс ва бошқа ҳайвонларнинг расми бор. Масжидлардаги жойнамозларда эса Каъбанинг расми бор экан. Шу жойнамозларда ўқилган намозлар қабул қилинадими? Биз мазкур саволни билим доирамиздан юқори бўлгани учун сизларга жўнатаяпмиз.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3316):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Жони бўлган инсон ва ҳайвон каби махлуқотларни чизиш ҳаром бўлиб, катта гуноҳлардан ҳисобланади. Уларнинг ҳайкал ёки газмол ёхуд қоғоз ёда деворга чизилган бўлиши, ёки рангли иплар ёки бошқа нарсалар билан тўқилган бўлишининг аҳамияти йўқ. Уларни сақлаш ёки (уй ёхуд масжидда) қолдириш ҳаромдир ва уларнинг устида намоз ўқиш улар заруратсиз олинган (чизилган) бўлса ҳурматланмагани учун ҳаром эмас, макруҳдир. Агар суратлар зарурат учун, масалан, гувоҳномалар, бошпутлар ва шунга ўхшаш ҳужжатлар учун олинган бўлса, уларга рухсат берилади. Жони бўлмаган тоғ, дарё, денгиз, дала, дарахт, уй ва бошқа нарсаларнинг расмлари атрофида жонли махлуқотлар кўрсатилмай чизилса ёки олинса, бу иш ҳам жоиздир. Уларнинг устида ўқилган намоз намозхоннинг хаёлларини бўлгани, хушуси бузилгани боис макруҳ бўлсада, раводир.

Каъбанинг расми чизилган масжидда ўқилган намоз раводир. Чунки раволигига монеъ бўладиган бирон нарса йўқ. Бироқ, масжидларга Каъбанинг суратини қўймаслик авлодир.         

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Нафл намоз учун жойни ўзгартириш

Нафл намоз учун жойни ўзгартириш

Савол: Фарз намозларни тугатгандан кейин айрим намозхонларнинг жойларини суннат намозини ўқиш учун алиштиришга ҳаракат қилаётганларига кўзим тушиб қолади. Бунинг бирон фазилати борми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6505­ 25):

Бизнинг билганимиз шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда бирон ҳадис ворид бўлмаган. Бу борада йўл кенгдир. Бироқ, бу ишни Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу қилар эди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Намозни христианлардан бирининг уйида ўқийман …

Намозни христианлардан бирининг уйида ўқийман ..

Савол: Мен вақти кирганида намозни христианлардан бирининг уйида жойнамозимни олиб, уларнинг олдиларида намоз ўқийман.Менинг христианларнинг уйларида ўқиган бу намозим равоми?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3262-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Албатта, намозингиз раводир. Аллоҳ Аллоҳга қилаётган итоатингизга, хусусан беш вақт намозларни ўз вақтида адо этишингизга ҳарисликни зиёда қилсин!

Бироқ сизнинг намозларни жамоат билан ўқишингиз ва бу билан имкониятингиз доирасида масжидларни обод қилишингиз зарур.