Category Archives: Намоз ва қироат

Бу категорияда намоздаги Қуръон қироати ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Кейинги сурани олдин ўқиш

Савол: Биров жамоатга ҳуфтонда имом бўлиб намоз ўқир экан, биринчи ракаатга Фотиҳа сурасидан кейин Масад, иккинчи ракаатга эса Фил сурасини зам сура қилиб ўқиди. Мен эса баъзи устозлардан кейин келган суранинг олдин келган сурадан илгари ўқиш жоиз эмаслигини эшитган эдим. Аллоҳ таоло устингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга бу ҳақдаги фикрингизни билдирсангиз.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3132):

Агар иш айтилганидек бўлса, бу ишнинг зарари йўқ. Бироқ иккинчи ракаатдаги сура Қуръонда ёзилган тартибга кўра биринчи ракаатда ўқилган сурадан кейин келган бўлиши яхшироқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Нега биринчи икки ракаатда зам сура қиламизу, кейингиларида қилмаймиз?

Нега биринчи икки ракаатда зам сура қиламизу, кейингиларида қилмаймиз?

Савол: Нега биринчи икки ракаатда Фотиҳа сурасидан кейин зам сура ўқиймизу, қолган икки ракаатда ўқимаймиз?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7391):

Биз у сураларни пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб ўқиймиз. Бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган. Иккинчи икки ракаатда эса пешин намозидагина Фотиҳа сурасидан сура ўқиганлари нақл қилинган. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Саид разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг учинчи ва тўртинчи ракаатларда Фотиҳа сурасидан кейин биринчи ва иккинчи ракаатдагидан кўра қисқароқ сура ёки оят ўқиганлари баён қилинган. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қироатда адашдим …

Қироатда адашдим …

Савол: Бамдод намозида тўрт кишига имом бўлиб намоз ўқидим. Биринчи ракаатда Фотиҳа сурасидан сўнгра Сод сурасининг аввалидаги баъзи оятларни, иккинчи ракаатда эса Сод сурасини охиригача ўқидим. Бироқ, иккинчи ракаатни ўқир эканман битта оятни унутдим. Бу оятни ундан кейинги тўрт оятни ўқигандан кейингина эсладим ва оятни қайта ўқиш ёки ўқимаслик ҳақида иккиланиб, ёдимга тушган оятни ўқимай қироатимга давом этавердим. Мен нима қилай: намозимни қайта ўқийми ёки намозим равоми? Орқамда иқтидо қилиб ўқиганларнинг намози раво бўлдими ёки улар ҳам қайтариб ўқишлари керакми? Агар намозни қайта ўқишимиз керак бўлса уни жамоат билан ўқишимиз керакми ёки танҳо ўқисак ҳам бўлаверадими? Шуни ҳам айтишим керакки, иқтидо қилганлар битта шаҳарда яшаётган бўлсаларда уларни тўплаш қийиндир.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12470­4):

Қироатда бир оятни унутишингиз сизнинг ва сизга иқтидо қилган намозхонларнинг намозини бузмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қироатни тўғри қила олмайдиган соқовнинг намози

Қироатни тўғри қила олмайдиган соқовнинг намози

Савол: Соқов одам қироатни тўғри қила олмайди ва Фотиҳа сурасини ёки Қуръон оятларидан озгинасини ҳам билмайди. Сизга маълумки, Фотиҳа сурасини намозда ўқиш фарздир. У бу сураларни ёд олишни юракдан истаса ҳам, ёдлаб олиши қийин бўлаяпти. (У нима қилиши керак?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13314­1):

У, имкониятига қараб намоз ўқиши керак. Агар Фотиҳа сурасини талаффуз қила олса, Қуръонга ёки ёзилган вараққа қараб бўлсада ўқиши мумкин. Агар ўқий олмаса Фотиҳа сураси ўрнига тасбиҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтиб қўяверади. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кар ва соқовларнинг намози

Кар ва соқовларнинг намози

Савол: Соқов ва кар одамлар қандай намоз ўқийдилар?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5343­1):

Улар, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига кўра, ўз имкониятларига қараб намоз ўқийверадилар:

﴿لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا﴾

«Аллоҳ ҳар бир жонга тоқатига қараб таклиф қилади» (Бақара: 286);

﴿مَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُمْ مِنْ حَرَجٍ﴾

«Аллоҳ сизлар учун қийинчилик қилишни хоҳламайди» (Моида: 6);

﴿يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ﴾

«Аллоҳ сизлар учун енгилликни хоҳлайди» (Бақара: 185);

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾

«Аллоҳдан кучингиз етганича қўрқингиз!» (Тағобун: 16).