Category Archives: Оилавий можаро ва талоқ

Бу категорияда оилавий можаро ва талоқ ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Хотинни лаънатлаш талоқ бўлди дегани эмас

Хотинни лаънатлаш талоқ бўлди дегани эмас

Савол: Сизга ўз арзимни баён қилай: Менинг (А. Й. Ж. Р.) исмли қизим (Й. Р. Ф) исмли киши билан турмуш қурган. Куёв бола қизимга тажовуз қилиб етмиш етти марта лаънатлаган. Биз Ҳуқуқлар Маҳкамаси қозисига мурожаат этдик. Куёвимиз ўз қабоҳатига иқрор бўлгач, қози уни етти кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Етти кунлик жазодан кейин қози қизимни куёвимизга қайтариб берди. Мен сизга шу савол билан мурожаат этмоқдаман: Куёвимизнинг қизимизни қайтариб олиши жоизми? Аллоҳ устингиздан хайрли мукофотлар ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10350):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Эркакнинг ўз жуфти ҳалоли ва бошқа мусулмонларни лаънатлаши жоиз эмас. Агар лаънат қилган бўлса унинг лаънат қилиши хотинини унга ҳаром қилмайди. Балки хотини рафиқаси ўлароқ қолаверади.

Мазкур эр қилган қилмиши туфайли Аллоҳ таолога тавба қилиб, истиғфор айтиши керак. Шояд Аллоҳ таоло бизнинг ва унинг тавбаларини қабул айлар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён