Category Archives: Намоздаги ҳаракатлар

Бу категорияда намоздаги ҳаракатлар ҳақида берилган фтволар билан танишасиз.

Намозда эснаш

Намозда эснаш

Савол: Биров намозда эснаб қолса, бошини шайтондан паноҳ сўраб қимирлатадими? Шуни ҳам биламизки, намозда ҳаракат қилиш таъқиқланган.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8864­2):

Намоз ичида ёки ташқарисида Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтондан паноҳ сўраш учун бошни қимирлатиш лозим эмасдир. Балки, тилни қимирлатиб, Аллоҳдан Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтондан паноҳ сўралади. Бундан ташқари, биз на намоз ичида ва на намоз ташқарисида эснаган пайтда Аллоҳдан паноҳ сўрашнинг машруъ эканига далолат қиладиган бирон далилнинг борлигини ҳам билмаймиз. Намоз ичидаги енгил (оз) ҳаракатлар афв қилингандир. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён