Category Archives: Намозни бузувчи нарсалар

Бу категорияда намозни бузадиган нарсалар билан танишасиз

Қинидан келган (оқ) суюқлик ҳукмини билмай намоз ўқиди …

Қинидан келган (оқ) суюқлик ҳукмини билмай намоз ўқиди …

Савол: Қиндан келган (оқ) суюқлик ҳукмини билмагани учун таҳорат олмаган хотин нима қилиши керак?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 245):

У, Аллоҳ таолога тавба қилиши керак. Бундан ташқари, агар саҳроларда яшагани ва атрофида сўраб ўрганадиган одами бўлмагани ва бунинг таҳоратни бузадиган нарса экани хаёлига келмагани боис, у ҳеч нарса қилмайди (унга жазо йўқ). Бироқ, уламолар бор бўлган муҳитда яшаб туриб бу масъала ҳақида улардан сўрамаган ва бу масъалада лоқайд бўлган бўлса, (таҳоратсиз ўқиган) намозларининг қазосини ўқиб беради.

 

        Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Намозда қон чиқди …

Намозда қон чиқди …

Савол: Намознинг биринчи сафида турганимда қон чиқди. Айтингчи, намозимни давом эттиришим керакми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3923 – 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар келган қон оз бўлса, намозингизни бузмай давом эттираверасиз. Қон чиққан жойга пахта ёки бирон бошқа нарсани қўйиб, намозингизни тугатинг.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Намозда оғзим қонга тўлди …

Намозда оғзим қонга тўлди …

Савол: 1404 ҳижрий йилнинг 4 ражабида касалхонада тишимни олдирдим. Намоз ўқиш учун таҳорат қилдим ва намозга кетдим. Намоз асносида олинган тишнинг жойидан қон сизиб, оғзимда кўпайиб кетди. Аср, шом, ҳуфтон ва бамдод намозларининг фарзларини ўқиб бўлгач оғзимдаги қонни тупурдим. Айтингчи, шундай ҳолатда ўқиган намозларимни қайтраиб ўқишим керакми ёки йўқми?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7619):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолатингиз сиз айтгандек бўлса, у қонни кўп деб ҳисобланмайди. Бироқ сиз, Аллоҳ бошқа кўрсатмасин, оғзингизга келган қонни артиб туриш учун бундан буён бирон қоғоз сочиқ олиб олишингиз керак. Қон келиши билан тўпланмаслиги ва сизни намоздан чалғитмаслиги, қироат, тасбиҳ, такбир ва намоздаги бошқа зикрларни айтишингизга тўғаноқ бўлмаслиги учун уни пайдарпай артиб турсангиз бўлаверади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Намозда мазий чиққанини ҳис қилдим …

Намозда мазий чиққанини ҳис қилдим …

Савол: Баъзида таҳорат олиб, аср ва шом намозлари оралиғида ёки юрган пайтимда мазий чиққанини ҳис этаман. Айтингчи, намоз ўқиётган пайтимда мазий келганини ҳис этсам намозни бузиб таҳорат олишим керакми ёки (намозимни давом эттираверсам), намозим раво бўлаверадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5849 – 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Нажосат чиққанига аниқ ишонч ҳосил қилмагунича, намозхон намозини бузмайди. Чунки намозда бирон нарса чиққанини хаёл қилган одам нима қилиши ҳақида савол берган пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Товушни эшитиб ёки ҳидни билмагунича намозидан бурилмайди»– деган эдилар (Имом Бухорий 137; Имом Муслим 361; Насоий 160; Абу Довуд 176; Ибн Можа 513). Бунинг маънос шуки, таҳоратни бузадиган нарсалар ва мазийнинг чиққанини аниқ ҳис этсагина намозидан чиқади ва таҳорат қилиб, намозини қайта ўқиши фарз бўлади. Бу ҳақда Алий разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Мендан мазий кўп келар эди. Куёви бўлганим учун бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашга уялар эдим. Шунинг учун ўртага Миқдод разияллоҳу анҳуни қўйиб бу ҳақда сўраттирдим. У сўраса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олатини ювиб, таҳорат қилади»– деб жавоб берибдилар» (Имом Бухорий 1/24, 52, 71; Имом Муслим 1/247 (303); Имом Аҳмад 1/80, 82, 124, 129, 145, 6/5; Абу Довуд 1/142, 143; Насоий 1/96, 111, 215; Байҳақий 1/115; Абу Авона 1/272).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Истинжо қилмай таҳорат қилдим …

Истинжо қилмай таҳорат қилдим …

Савол: Шом намозига истинжо қилмай таҳорат олдим. Чунки ўзим истинжо қилишни тақозо этадиган даражада таҳоратим бузилмаслигига ишонар эдим. Сўнгра мен шом намозини бошқа биров билан бирга имом бўлиб ўқидим. Ҳуфтон намозини ҳам ўша таҳоратим билан ўқидим. Бамдод намозигиа таҳорат олмоқчи бўлганимда, истинжо қилиб таҳорат олишим кераклиги ёдимга тушди. Бамдод намози билан бирга шом ва ҳуфтон намозларининг қазосини ўқидим. Мен билан бирга шом намозини ўқиган одамнинг бундан ҳануз хабари йўқ. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволларим қуйидагича:

Шом ва ҳуфтон намозларининг қазосини ўқишим тўғримиди ёки йўқми? Агар тўғри бўлмаса, энди нима қилишим керак? Менга иқтидо қилиб ўқиган одамнинг намози равоми ёки йўқми? Агар раво бўлмаса унга нисбатан мен нима қилишим керак? Мен шуларни сўрамоқчи эдим. Аллоҳ барчамизни Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ қилсин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10734):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, истинжо қилишни тақозо этган нарса – икки чиқарув йўлидан чиққан елдан бошқа нарсалардир. Истинжо – икки чиқарув йўлидан чиққан нарсаларнинг қолдиқларини сув, кесак ёки шуларга ўхшаш нарсалар билан тозалашдир.

Иккинчидан, истинжо билан таҳорат ўртасидаги пайдарпайлик фарз эмасдир. Яъни, бировнинг таҳорати бамдодда бузилган ва истинжо қилган бўлса, пешин намозининг вақти киргач (ҳожатхонага бормай) фақатгина таҳорат қилган бўлса, намози раво бўлаверади.

Учинчидан, таҳорати йўқлигини эсидан чиқарган одамнинг имомлиги раводир. Бундай пайтда, имом эсига тушганида ўқиган намозининг қазосини ўқиши фарз, иқтидо қилган одамнинг эса қазосини ўқиши фарз эмасдир. Чунки у, имомнинг таҳоратсиз эканидан бехабардир.        

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён