Category Archives: Намоздаги саф

  Бу категорияда намоздаги саф қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўз юритилади.

Эркаклар билан ўртада тўсиқ бўлса, хотинлар сафининг қайси бири афзалдир?

 

 

Эркаклар билан ўртада тўсиқ бўлса, хотинлар сафининг қайси бири афзалдир?

Савол: Агар масжидда эркаклар билан хотинлар ўртасида тўсиқ бўлса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Эркаклар сафининг яхшироғи биринчиси ва ёмонроғи охиргисидир, хотинлар сафининг яхшироғи охиргиси ва ёмонроғи биринчисидир»- деб айтган ҳадисларига амал қилинадими ёки бу ҳадиснинг кучи йўқ бўлиб, хотинлар сафининг аввали яхшироқ бўладими? Илтимос, Аллоҳ сизга билдирсин, тушунтириб берсангиз.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон жавоб беради:

Хотинлар сафининг яхшироғи охиргиси бўлишининг сабаби – бу сафнинг эркаклардан узоқ бўлишидир. Хотин киши эркаклардан қанчалар узоқ бўлса ўзини шунчалар ҳимоя қилади, номусини яхшироқ сақлайди ва фаҳш ишларга бўлган майлликлардан узоқ бўлади. Агар хотинлар намозгоҳи эркаклардан узоқ, бирон бир тўсиқ ёки девор билан ажратилган ҳамда имомга овоз кучайтиргич билангина иқтидо қилса, қиблага яқинлиги ва бошқа сабаблар сабабли, биринчи саф афзалдир.

 

 

Хотинлар сафини текислаш ва тартиблаш шартми?

 

 

Хотинлар сафини текислаш ва тартиблаш шартми?

Савол: Хотинларнинг намоздаги сафларини текислашлари шартми? Хотинлар намозгоҳи эркакларникидан бутунлай ажратилган бўлса, биринчи саф билан бошқа сафларнинг ҳукми бир хил бўладими?

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон жавоб беради:

Хотинларнинг намоз учун олган сафларини, худди эркакларникида бўлганидек, текислаш ва бўш ерларни тўлдириш шартдир. Агар улар билан эркаклар ўртасида тўсиқ бўлмаса, улар сафининг энг яхшиси, ҳадисларда келганидек, эркаклардан узоқ бўлгани учун  – охиргисидир. Агар эркаклар билан ўрталарида тўсиқ бўлса, хатар йўқ ва имомга яқин бўлгани учун учун, хотинлар сафининг энг яхшиси – биринчисидир.