Category Archives: Қазо намозлари

 Бу категорияда вақтида ўқилмаган қазо намозлари ҳақида сўз юритилади 

Қазо намозларни тартиб билан ўқиш

Қазо намозларни тартиб билан ўқиш

Савол: Биров пешин ва аср намозларини қазо қилди. У, шом намозининг вақти кириб қолган бўлса нима қилиши керак? У, биринчи бўлиб қайси намозни ўқиши лозим?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4591 – 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

У, Аллоҳ таоло фарз қилганидек, аввало пешин, кейин аср, кейин эса шом намозини ўқийди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аҳзоб жанги бўлган куни фарз намозларни, ўқишларига уруш имконият бермагани учун, қазо қилганлари, кейин эса, уларни қуёш ботганидан сўнгра, тартиб билан ўқиганлари ривоят қилинган (Имом Бухорий 596, 598, 641, 4112. Имом Муслим 631. Насоий 2/15). 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:      Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Аср намозини ўқимай шом намозини ўқиш учун масжидга келди

Аср намозини ўқимай шом намозини ўқиш учун масжидга келди

Савол: Аср намозини ўқимай масжидга борган одам аввал аср намозини ўқийдими ёки жамоат билан шом намозини ўқиб, сўнгра аср намозини ўқийдими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4263 – 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

У аср намозини ўқиб, сўнгра имом билан бирга шом намозини ўқийди. Чунки, намозлар ўртасидаги тартиб, фарздир. Агар шом намозига такбир айтилиб қолса ва у аср намозини ўқишга улгурмаган бўлса, шом намозини ўқиётган имомга аср намози нийяти билан иқтидо қилиб, аср намозини бошлайди. Имом учинчи ракаатдан кейин салом бергач, у ўрнидан туриб, худди имомга иқтидо қилишга (бир ёки бир неча ракаат) кечиккан одам – масбуқ каби қолган бир ракаатни тугатади. Сўнгра шом намозини ўқийди. Чунки шаръий далиллар имом билан имомга иқтидо қилган одамнинг нийятлари ўртасида фарқлилик бўлиши зарар қилмаслигига далолат қилмоқда. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Бамдод, пешин ва аср намозларининг қазоси қандай ўқилади?

Бамдод, пешин ва аср намозларининг қазоси қандай ўқилади?

Савол: Биров ўқимаган экани ёдига тушса бамдод, пешин ва аср намозларини қайси тартибда ўқиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 581 – 6):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қазо намозларини эсга тушгани заҳоти, зудлик билан Аллоҳ фарз қилган тартибда: (аввал) бамдодни, кейин пешинни, кейин эса асрни ўқилиши фарздир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:      Абдуллоҳ ибн Манийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Хотин киши Қуёш ботишидан илгари ҳайзидан пок бўлди …

Хотин киши Қуёш ботишидан илгари ҳайзидан пок бўлди …

Савол: Агар хотин киши ҳайз ёки нифос (туғруқ) қонидан Қуёш ботишидан илгари пок бўлган бўлса, унинг пешин ва аср намозларини ўқиши фарз бўладими? Агар Қуёш чиқишидан илгари ҳайз ва нифос қонларидан пок бўлган бўлса, унинг шом ва ҳуфтон намозларини ўқиши фарз бўладими? Биз айрим одамлардан шундай деб эшитдик.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5502):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар аёл киши фарз бўлган намознинг вақти чиқишидан илгари ҳайз ва нифос қонларидан пок бўлган бўлса, унга ўша намоз ва ўша намоз билан бирга жамланадиган намозни ўқиш фарз бўлади. Масалан: Қуёш ботишидан илгари ҳайз ёки нифос қонидан пок бўлган аёлнинг пешин ва аср намозларини, субҳи содиқдан илгари ҳайз ва нифос қонларидан пок бўлган аёлнинг эса шом ва ҳуфтон намозларини ўқиши фарз бўлади. Қуёш чиқишидан илгари пок бўлган аёлнинг эса фақатгина бамдод намозини ўқиши фарз бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кечаси соат биргача ҳуфтонни кечиктириш

Кечаси соат биргача ҳуфтонни кечиктириш

Савол: Ҳуфтон намозининг вақтига етиша олмаган, яъни кечаси соат биргача ҳуфтонни ўқий олмаган одам, шу намознинг қазосини келгуси куннинг ҳуфтонигача кечиктирадими ёки ўша заҳоти ўқиши керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7672):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

У, намозни ўша заҳоти ўқишга шошилиши ва кечиктиргани учун Аллоҳга тавба қилиш билан бирга, иккинча марта бундай кечиктиришга йўл қўймаслиги керак.