Category Archives: Нафл намозлари

  Бу категорияда нафл намозлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз

Таҳоратдан сўнгра неча ракаат намоз ўқилади?

Таҳоратдан сўнгра неча ракаат намоз ўқилади?

Савол: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг қуйидаги ҳадисида келганидек, таҳоратдан сўнгра икки ракаатдан кўра кўпроқ намоз ўқишимиз мумкинми: «(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳой Билол, менга Исломда қилган энг умидли амалингин айтиб бер! Чунки мен жаннатда рўпарамдан ковушларинг товушини эшитдим»(– дедилар). Билол разияллоҳу анҳу: Мен, кеча ва кундузнинг қайси маҳалида таҳорат қилган бўлсам, ўша таҳорат билан Аллоҳ тақдир қилганича намоз ўқиганимдан бошқа умидли амалим борлигини билмайман,– деб жавоб берди» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 1098; Имом Муслим 2458; Имом Аҳмад ибн Ҳанбал 2/333)?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10500):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Таҳоратдан сўнгра ўқиладиган суннат (нафл) намоз, Билол разиялллоҳу анҳунинг мазкур ҳадиси ва бошқа ҳадисларга кўра, икки ракаатдир. Намозхон, модомики намоз ўқиш таъқиқланмаган пайт экан, икки ракаатдан кўра кўпроқ нафл намоз ўқиши мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Нафл намозларни ўтириб ўқиш

Нафл намозларни ўтириб ўқиш

Савол: Фарз намозларидан кейинги суннатлар каби нафл намозларни шаръий узрсиз ўтириб ўқишнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6434­ 2):

Нафл намозларни ўтириб ўқиш жоиз. Бироқ, агар тик туриб ўқишга қодир бўлса ўқиган намозининг ярим савоби берилади. Касаллик ва бошқа сабаблар боис ўтириб ўқиса, намознинг савоби тўкис берилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда касал ёки сафарда бўлса Аллоҳ таоло унга соғлом ва муқимлик замонида амал қилганидек савоб ёзади»– деганлар (Имом Бухорий 2/246; Абу Довуд 3091; Имом Аҳмад 4/410, 418).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Суннат намозини ўқимаган одам гуноҳкор бўладими?

Суннат намозини ўқимаган одам гуноҳкор бўладими?

Савол: Суннат намозини ўқимаган одам гуноҳкор бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5004­ 3):

Модомики фарз намозни ўқиган экан, суннат намозини ўқимаса гуноҳкор бўлмайди. Бироқ, суннат намозини ўқимагани учун катта савоблардан маҳрум қолади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Нафл намозлардаги ракаат сони

Нафл намозлардаги ракаат сони

Савол: Нафл намозларнинг ракаат сонини белгиламай юз ёки минг ракаат ўқиш мукинми? Шайх Саййид Собиқ «Фиқҳус суннаҳ» китобида бунга далил келтирибди. Суннат ва нафл сўзлари ўртасида фарқ борми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4927- 2):

Намозхон нафлларни хоҳлаганича ўқиши мумкин. Шариат белгилаб қўйган намоз ракаатлардан бошқасида ҳад йўқдир. Масалан, пешин, шом, ҳуфтон, бамдод ва жума намозларининг суннатлари маълумдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешиннинг фарзидан илгари тўрт, сўнгра икки, шом ва ҳуфтон намозларининг фарзидан сўнгра икки, бамдоднинг фарзидан илгари икки, жуманинг фарзидан сўнгра ҳам (уйда) икки ракаат ўқиганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жума намозидан сўнгра тўрт ракаат намоз ўқишга буюрган ҳадислари ҳам бор.

«Нафл» ва «суннат» сўзларининг маъноларига келсак, «нафл» кўнгилли қилинган намозларни, «суннат» эса фарз бўлмаган, бироқ, шариатда далили бўлган намозларни ифодалайди. Масалан: чошгоҳ намози, фарз намозларининг суннатлари, витр, буларнинг барчаси суннат бўлиб, уларнинг айримлари бошқаларидан кўра муаккада (қилиниши таъкидланган)роқдир. Суннатларни гоҳида нафл деб ҳам аталди.     

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Жунуб ҳолатида уйғонди ва бамдод вақти оз қолди …

Жунуб ҳолатида уйғонди ва бамдод вақти оз қолди …

Савол: Биров жунуб ҳолатида уйқусидан уйғонса, Қуёшнинг чиқишига эса озгина, яъни, ғусл қилиши ва намоз ўқишига етмайдиган вақт қолган бўлса, нима қилиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8502 – 4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қуёш чиқаётган бўлса ҳам ғусл қилади ва бамдод намозини ўқийди. Чунки намоз, таҳорат билангина раво бўлади. Бу одам эса уйқудан уйғонганида намоз ўқишга буюрилган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Намоздан ухлаб қолган ёки унутган одам эсига тушганида намоз ўқисин. Бу ўқиши унга каффорот бўлади» (Имом Молик «Муваттоъ» 26).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқусидан уйғонган ва унутганидан кейин эсига олган одамни, намоз ўқишга ва намоз учун лозим бўлган ибодат – таҳорат қилишга буюрдилар. 