Category Archives: Азон ва такбир

  Бу категорияда азон ва такбирга таъаллуқли фатволар билан танишасиз.

Азонда Алий разияллоҳу анҳу исмининг истеъмоли

Азонда Алий разияллоҳу анҳу исмининг истеъмоли

Савол: Азон ва иқоматда айрим мусулмонлар Алий разияллоҳу анҳунинг исмини истеъмол қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар бу исмни азон ва иқоматда истеъмол қилишганми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8941 – 5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Азон ибодат бўлиб, ибодатларнинг барчаси белгилаб қўйилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулафойи рошидинлар замонида азон ва иқоматда Алий разияллоҳу анҳунинг исми истеъмол қилинмаган ва уни истеъмол қилиш машруъ бўлмаган. Уни касби бидъатчилик бўлган рофиза (шиа)лар ўйлаб топишган. Аҳли суннат у исмни истеъмол қилмайди ва истеъмол қилган одамни бу ишдан исломий шариатни бидъатлардан ҳимоя қилиш учун қайтаради.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Иқоматдан сўнгра дуо қилмайликми?

Иқоматдан сўнгра дуо қилмайликми?

Савол: Жума намозини ўқиб бўлгач имом: Муаззин иқоматни айтиб бўлгач ҳеч ким ҳеч қандай дуо қилмасин. Чунки дуо қилиш на Қуръонда ва на суннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган. Агар муаззин «Аллоҳ» деса сизлар ҳам «Аллоҳ» деб, имом такбир айтгунича оғизларингни очманглар,– деди. Жамоат бугун имомнинг мазкур гапи ҳақида баҳс юритмоқда. Сизлардан илтимос, биз хотиржам бўлишимиз учун фатво беринглар!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2801):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Иқоматни тинглаган одамнинг иқомат айтган одамнинг жумлаларини қайтариши, «Ҳаййа алас солаҳ» (Намозга ошиқинглар!) ва «Ҳаййа алал фалааҳ» (Нажотга ошиқинглар!) деганида эса: «Ла ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ» (Куч ва қудрат Аллоҳ билангинадир) дейиши, «Қод қоматис солаҳ» (Намоз қоим бўлди) деганида эса: «Қод қоматис солаҳ» дейиши суннатдир. Тингловчи: «Аллоҳ бу намозни қоим ва боқий қилсин!» демайди. Чунки буни ифодалаган ҳадис заиф бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Муаззинни эшитсангизлар у айтганидек айтинглар!» саҳиҳ ҳадиси ворид бўлган (Имом Муслим 384; Термизий 3614; Насоий 678; Абу Довуд 523; Имом Аҳмад 2/168). Бу ҳадиснинг ҳукми азон ва иқоматга омдир. Чунки ҳар иккисини ҳам «азон» деб аталади. Иқомат айтаётган одам: «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақиқий илоҳ йўқ) де(б иқоматни тугат)гач тингловчи азондан кейин айтганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади.

Биз иқомат билан таҳрима такбири орасида юқоридагидан бошқа бирон дуони ўқиш мустаҳаб эканига далил борлигини билмаймиз.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

«Аллоҳим, намозни қоим ва боқий қил!» дейилмайди

«Аллоҳим, намозни қоим ва боқий қил!» дейилмайди

Савол: Намознинг иқоматини эшитгач: «Аллоҳим, намозни Еру кўклар тургунича қоим ва боқий қил!» деб айтишининг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5609 – 6):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тингловчининг «Қод қоматис солаҳ. Қод қоматис солаҳ» (Намоз қоим бўлди) жумласини эшитгач «Қод қоматис солаҳ» дейиши машруъдир. Чунки, иқомат иккинчи азон ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эса: «Муаззинни эшитсангиз у айтганидек айтинглар!» деган саҳиҳ ҳадислари ривоят қилинган (Имом Муслим 384; Термизий 3614; Насоий 678; Абу Довуд 523; Имом Аҳмад 2/168).

Баъзи илм аҳлларининг: «Тингловчи: «Аллоҳ намозни қоим ва боқий қилсин» деганлари» китобларда бор бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан иқомат айтаётгна одамни эшитгач шундай деганлари нақл қилинган ҳадис заифдир. Тўғриси эса, тингловчининг муаззин каби «Қод қоматис солаҳ. Қод қоматис солаҳ» деб айтишидир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Иқомат билан таҳрима такбири орасида дуо қилинадими?

Иқомат билан таҳрима такбири орасида дуо қилинадими?

Савол: Намознинг иқомати билан таҳрима такбири орасида дуо қилишнинг ҳукми нима? Мен бир имомнинг: «Аллоҳим, ҳузурингда яхши туришимга муяссар айла!» демагин, деганини эшитдим. Агар мазкур оралиқда дуо қилиш жоиз бўлса, у мустаҳаб дуо қайси дуодир?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10426 – 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Биз иқомат билан таҳрима такбири оралиғида ўқилиши керак бўлган бирон машруъ дуони билмаймиз. Бироқ тингловчи ҳам иқомат айтаётган одамнинг барча жумлаларини такрорлайди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиб, Унга васила тилайди. Сўнгра имом такбир айтишини кутиб туради ва имомнинг такбиридан сўнгра таҳрима такбирини айтади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Азондан илгари намозга уйғотаман …

Азондан илгари намозга уйғотаман …

Савол: Сиз жанобларга шуни билдирмоқчиманки, мен Бруней қироллигининг Ҳазм жомеъ масжидида муаззинлик вазифасида ишлайман. Масжидимизда микрофон бор ва ундан бамдод намозининг азонидан илгари: Намоз ўқинглар! Намоз ўқинглар!, деб бир неча марта такрорлайман ва азон айтишни бошлайман. У огоҳлантиришдан мақсадим, масжидга қўшни бўлган намозхонларни уйғотишдан бошқа нарса эмас. Мен бу ишни узоқ йиллар қилдим ва яқинда баъзи уламолар тарафидан менинг бамдод азонидан илгари қилаётган огоҳлантиришим жоиз эмаслиги ва ҳатто бидъат деб айтилгани қулоғимга чалинди. Гуноҳ қилиб қўймаслик илинжида сиз жаноблардан раво ёки раво эмаслиги ҳақида фатво келгунича бу ишимни тўхтатиб туришга қарор қилдим. Яна такрор эслатиб ўтаман, менинг бу огоҳлантиришим қўшниларни масжидда жамоат билан намоз ўқишга хусусан бамдод пайтида чорлашдан бошқа нарса эмас. Шундай бўлсада, сизнинг жавобингиз келгунига адар бу ишни қилмай тураман. Аллоҳ таоло сизларни Ўз паноҳида асрасин!  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2332):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Азон беш вақт намознинг ҳар бирининг киришини эълон қилиш учун машруъ қилинган. Жамоат намозига тайёргарлик кўришлари учун (масжидда намоз ўқиладиган вақтдан) илгари азон айтиш керак. Агар намоз вақти кирганида бошқа бирон муаззин бўлмаса, намознинг вақти кирганидан кейин ҳам азон айтса бўлаверади. Бундай ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида ҳам бўлган эди. Сизнинг азондан илгари: Намоз ўқинглар!, дея бир неча марта такрорлашингиз ҳақида шариатда бирон асос топа олмадик. Шунинг учун машруъ бўлган азон билан кифояланишингиз етарлидир. Чунки азоннинг ўзи кифоядир.