Category Archives: Бемор ва намоз

  Бу категорияда беморнинг намоз ўқиб, ўқимаслиги ҳақида фатволар ёритилиб боради, иншааллоҳ.

Таҳоратсиз чалқанча ётиб намоз ўқидим …

Таҳоратсиз чалқанча ётиб намоз ўқидим …

Савол: Тақрибан тўрт йилча илгари автоҳалокатга учрадим ва уч ой ёталоқ қолдим. Икки ойча ўтира олмадим ва намозни таҳоратсиз чалқанча ётиб ўқидим. (Айтингларчи), бу намозим равоми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8574):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, таяммум билан ўқиган бўлсангиз намозингиз раводир. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾

«Аллоҳдан кучингиз етганича қўрқингиз!»– деган (Тағобун: 16).

Агар таяммум қилмаган бўлсангиз намозингизни қайта ўқиб олишингиз керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Тилдан қолган одамнинг намози

Тилдан қолган одамнинг намози

Савол: Акам қаттиқ касал бўлиб, тилдан қолди. Бироқ қалби доимо Аллоҳни зикр қилади. Намоз вақти кирса қироат қилиш учун тили билан гапиргандек бўлади. (Айтингларчи), акам тузалгунича намоз ўқимаса бўладими ёки имкониятига қараб ўқийвериши керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8817–3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Акангиз модомики ҳуши жойида экан, қуйидаги Аллоҳ таолонинг ояти ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига кўра ўз имкониятига қараб ва кучи етганича намоз ўқиши керак:

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾

«Аллоҳдан кучингиз етганича қўрқингиз!» (Тағобун: 16).

«Сизларни бирон нарсага буюрсам кучингиз етганича қилинглар» (Имом Бухорий 9/117; Имом Муслим 2/975; Имом Аҳмад 2/247; Ибн Можа 1/3).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кекса отам тўрт йилдан буён намоз ўқимайди …

Кекса отам тўрт йилдан буён намоз ўқимайди …

Савол: Менинг кексайиб қолган отам бор. У тўрт йилдан буён касалхонада даволанади ва намоз ўқишга кучи етмайди. Унинг нафақахўрлик маошини мен оламан. Отамнинг мендан бошқа балоғатга етган фарзандлари ҳам бор. Сиз тавсия этсангиз, улар садақа ёки каффорот учун (менга) мурожаат этишлари мумкинми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8836–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, агар отангизнинг ҳуши жойида бўлса, унга, намоз касаллик сабабли соқит бўлмаслигини ҳамда ўз ҳолатига қараб тик туриб ёки ётиб ёхуд ёнбошлаб ёда чалқанча ётиб намоз ўқийвериши, қодир бўлса сув билан таҳорат қилиши ёки (тупроқ билан) таяммум қилиши фарз эканини тушунтириш керак. Таҳорат қилишдан илгари бавл ва нажосатларнинг чиққан жойларини тоза бўлганича қоғоз ёки бошқа бирон нарса билан уч ёки ундан кўра кўпроқ марта артиш лозим.

Агар отангизнинг ҳуши йўқ бўлса, унга намоз ўқиш фарз бўлмайди. Отангизнинг рўза тутиши ва бошқаларни тўйдириши ҳам фарз эмас. Аллоҳ шифо берса зиммасидаги қазо намозларни тутиб беради. Агар шифо топганидан кейин ҳам уларни тутиб беришга кучи етмаса, тутмаган ҳар бир куни учун бир бечоранинг қорнини тўйдиради.

Иккинчидан, отангизнинг мазкур молидан отангиздан рухсат олибгина садақа беришингиз лозим бўлади.      

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Оғзини юмиб қироат қилди …

Оғзини юмиб қироат қилди …

Савол: Биров эрталаб тишини олдирди. У пешин вақти келгач ҳануз милклари тузалмаган бўлсада жамоат билан намоз ўқиди. Намозида оғзини очмай кўнглида қироат, рукуъ ва сажда қилди. Унинг бу ҳолатда ўқиган намозининиг ҳукми нима?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5130–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мазкур одам такбир ва қироатларни талаффуз қилишга ожиз бўлган бўлса, намози раводир. Агар ожиз бўлмай тили билан талаффуз қилмаган бўлса, намози бекордир. Суғурилган тишнинг ўрнидаги намлик ёки қон, афв қилингандир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сунъий ухлатилган одамнинг намози

Сунъий ухлатилган одамнинг намози

Савол: Тиббиёт йўриғига кўра жарроҳлик амалиёти ўтказилиши керак бўлган одамни амалиётдан илгари сунъий ухлатилади. Бу уйқу давомида намоз вақтининг ўтиб кетиш эҳтимоли ҳам бўлади. Беморнинг бундай пайтдаги ҳукми табиий суратда ҳушидан кетган одамнинг ҳукмида бўлиб қазо қилган намозларини ўқимайдими ёки ҳушига келганида ўқиши керакми? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8597–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Уйқудан уйғонган одамдек бу одам ҳам намознинг қазосини ўқиб бериши фарздир.