Category Archives: Жаноза ва жаноза намози ҳақида

  Бу категорияда жаноза ва жаноза намозига тааллуқли фатволар билан танишасиз

Жанозада битта салом бериладими ёки иккитами?

Жанозада битта салом бериладими ёки иккитами?

Савол: Мадрасаларда ўқитиладиган ўқув қўлланмаларида жаноза намозини ўқиб бўлгач ўнг томонга битта салом берилишини ўргандим. Бошқа китобларда эса икки томонга салом берилишини кўрдим. Буларнинг қайси бир тўғрироқ эканини далиллар билан айтиб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8860-6):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Жаноза намози ибодат бўлиб, ибодатлардаги асос тавқиф – Аллоҳ таоло тарафидан белгилангандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча намозни салом билан тугаллаганлари ворид бўлгандир: «Уни ҳалол қиладиган нарса – саломдир» (Имом Аҳмад 1/123, 129; Абу Довуд 61, 618; Термизий 3, 238; Ибн Можа 275, 276; Доримий 1/175; Таҳовий «Шарҳу маъаанил осор» 1/273; Абу Яъло «Муснад» 616, 1077/1125).

Саҳобалар ва тобиин разияллоҳу анҳумлар жаноза намозини бир томон – ўнггагина салом бериш билан ўқидилар. Улар ўртасида бу мавзуда ҳеч ихтилоф бўлмади. Бизнинг ўрганган маълумотларга кўра, улардан биронтаси жаноза намозини иккита салом билан тугатмаган. Уларга кейинги фуқаҳолар рукуъ ва саждали намозларга қиёсан хилоф қилишган. Қиёс эса ибодатлар учун ҳужжат бўла олмайди. Чунки ибодатлар Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган суннат далолат қилган таълимотларга асослангандир.      
        Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Жаноза намозини ҳамма ўқиса бўладими?

Жаноза намозини ҳамма ўқиса бўладими?

Савол: Фарз бўлган жаноза намозини фақатгина эркаклар ўқиши мумкинми ёки эркак билан хотин-қизлар ҳам ўқиса бўлаверадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1496-7):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Жаноза намозини ўқиш – фарзи кифоядир. Агар уни бировлар ўқиса бошқалардан соқит бўлади. Агар ҳеч ким ўқимаса, жанозадан хабардор барча мусулмонлар гуноҳкор бўладилар. Бу иш эркакларгагина хос эмас. Аслида буни эркаклар бошлаб берсаларда, жаноза намозининг машруълиги эркак ва хотин-қизларга айнидир. Фақатгина, хотин-қизлар жаноза ортидан дафн учун бормайдилар. Чунки Умму Атийя разияллоҳу анҳо: «Бизга жанозага эргашиш таъқиқланди, бироқ, қаттиқ таъқиқланмади»– деди (Имом Бухорий 2/78; Имом Муслим 936; Имом Аҳмад 6/408, 409; Абу Довуд 3167; Ибн Можа 1577; Абдурраззоқ 6288; Ибн Жоруд «Ғавсул макдуд» 531; Байҳақий 4/77).

(Ушбу ҳадис хотин-қизларнинг жаноза орқасидан боришлари ва дафнда иштирок этишларининг ҳаромлигини ифодалаган макруҳ эканини билдирмоқда. Мутаржим изоҳи).

Бошқа бир ривоятда эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни қайтардилар»– дейилган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Хотин кишини ўз маҳрами қабрга қўйиши зарурми?

 

Хотин кишини ўз маҳрами қабрга қўйиши зарурми?

Савол: Маҳрамларидан бири вафот этса, эркак кишининг уни қабрга қўйиши зарурми? Хотин кишини маҳрами бўлмаган эркак қабрга қўйиб, юзини очиб қўйса бўладими? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, тушунтириб берсангиз. 

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради:

Хотин кишини қабрига ўғиллари, ака-укалари, амакилари, тоғалари ва уларга ўхшаган маҳрамлари қўядилар. Маҳрамлари бор экан номаҳрамлар хотин кишини қабрига қўймайдилар. Агар маҳрамлар бўлмаса ёки бор бўлсаю қабрга цўйишга қодир бўлмасалар, қариндошлари ёки бошқа одамлар ичидан маҳрам бўлмаган одам хотин кишини қабрга қўйишлари мумкин. Бироқ, маййитнинг хоҳ эркак, хоҳ хотин киши бўлсин юзини очиш машруъ эмас. Балки кафан ўз ҳолатича қолади ва иплари ечилади. Маййитнинг юзини очиб қўйиш ҳақида гапирганларнинг соғлом асослари йўқдир. Валлоҳу аълам.

 

Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ.

 

 

Хотин кишининг жаноза намозида иштирок этиши

 

 

 Хотин кишининг жаноза намозида иштирок этиши

Савол: Хотин кишиларнинг жаноза намозига иштирок этмасликлари кўрилмоқда. Сиз, муҳтарам шайхдан, шуни сўрамоқчимиз: Жаноза намозида хотинларнинг иштирок этишлари шаръан таъқиқланганми?

Аллома Абдулазиз ибн  Боз (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Жаноза намозида иштирок этиш, эркак ва хотинларга шаръан жоиздир. Бунинг далили ушбу ҳадис бўлиб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаноза намозини ўқиган кишига бир қийрот, дафн қилунгунига қадар жанозага эргашган кишига икки қийрот (савоб) бордир»- дедилар. «Қийрот нима дегани?» деган саволга: «Икки катта тоғча» (яъни ажр)- деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).

Бироқ, хотинлар қабристонгача жанозага эргашиб боришлари жоиз эмас. Чунки бу, уларга таъқиқланган. Икки «Саҳиҳ» китобида Умму Атийя разияллоҳу анҳодан шундай дегани ривоят қилинган: «Бизга жанозаларга эргашиш таъқиқланди, бироқ қаттиқ турилмади».

Маййитга жаноза намозини ўқиш эса, ҳоҳ масжидда, ҳоҳ уйда ва ҳоҳ намозгоҳда бўлсин, хотин кишига таъқиқланмаган. Хотинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ва Ун(инг вафоти)дан кейин ҳам Масжидун-Набийда жаноза намозида иштирок этишар эди.

Қабрларни зиёрат қилиш эркакларгагина хосдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қабрларни зиёрат қилган хотинларни лаънатладилар. Валлоҳу аълам, менимча бундаги ҳикмат, хотинлар жанозага эргашиб, қабристонга борсалар улар сабабли бошқалар ёки уларнинг ўзларининг ҳам фитнага тушиб қолишлари бўлса керак. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен ўзимдан кейин эркакларга хотинлардан кўра зарарлироқ бўлган фитна ташлаб кетмаяпман»- дедилар. (Муттафақун алайҳ).

Аллоҳ муваффақяит соҳибидир.