Category Archives: Телба (жинни)нинг талоғи

Бу категоряда Телба (жинни)нинг талоғи ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Телба (жинни)нинг талоғи

Телба (жинни)нинг талоғи

Савол: Телба (жинни) одам хотинини талоқ қўйса талоғи тушадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13443):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Телба (жинни) одамнинг талоғи тушмайди. Чунки у мукаллаф – масъулиятли одамлардан ҳисобланмайди. Бу ҳақда ҳадислар келган бўлиб, Алий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Уч кишидан қалам (масъулият) кўтарилган: уйғонгунича уйқудаги одамдан, эҳтилом бўлгунича ёш боладан ва эси киргунича телба (жинни)дан» деганларини ривоят қилган (Абу Довуд 565; Имом Аҳмад 2/438; Доримий 1279).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён