Category Archives: Намозни вақтида ўқимаслик

  Бу Категорияда намозни вақтида ўқимасликнинг аянчли натижалари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Одамларни даволаб, жума намозига бормаслик

Одамларни даволаб, жума намозига бормаслик

Савол: Олдимга кечаю кундуз беморлар келишади ва уларга дориларни ўзим тайёрлаб бераман. Ёрдамчи хизматкорим йўқ. Чунки касалликни даволаш асносида Аллоҳнинг касалликка махсус исмлари билан дуо қиламан. Шундай бандлик жума намозига бормаслигимга баҳона бўла оладими?   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9120–9):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Одамлар олдингизда тирбанд бўлиб, доришунослик билан банд бўлишингиз, сизнинг жума намозидан кечикишингизга баҳона бўла олмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қишлоқдошларим ҳуфтон намозини …

Қишлоқдошларим ҳуфтон намозини …

Савол: Қишлоғимизда бир юз элликтача намозхон яшайди. Улар ботиш вақтидан бир соат ўтиб, қизил шафақ йўқолишидан олдинроқ ҳуфтон намозини ўқишади. Биз уларни бундан қайтардик, аммо улар кўнишмади. Кекса одамларнинг айримлари бунга ижозат беришди. Улар билан бирга намоз ўқишнинг ҳукми нима? Бундай ҳолатда жамоатни тарк қилиб, бирон киши қолмаса ўзимиз ёлғиз намоз ўқишимиз жоизми? Бу ҳақда мусулмон уламоларнинг қавли қандай?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7795):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Намозларни ўз вақтида адо этиш керак. Уларни ўзларининг белгиланган вақтларидан на илгари ва на кейин ўқиш жоиз эмас. Ҳуфтон намозининг вақти (уфқда) шафақ йўқолганидан бошланади. Шафақ йўқолиши билан ҳуфтонни ўқийверинг. Шафақ йўқолишидан илгари ҳуфтон намозини ўқиган кишининг бу намози бекордир. Икки: шом ва ҳуфтон намозларини саёҳат, бетоблик ва жала каби шаръан жамлаб ўқиш ижозати берилган одамлар бундан мустаснодир.     

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳуфтон намозини вақтидан илгари ўқиш …

Ҳуфтон намозини вақтидан илгари ўқиш …

Савол: Бирон иш ерида ишлаган ва ҳуфтон намозидан илгари ухламаса қониб чарчоқларини чиқара олмагани учун намозхоннинг ҳуфтон намозини вақти киришидан илгари ўқиб олишга одатланиши жоизми? Бу одам бамдод намозининг фарзи ва суннатини шу намознинг вақти кирмасидан илгари ишга уйидан чиқиши олдидан ўқиса бўладими? Чунки бу намознинг вақти ишга кетар экан йўлда бўлган вақтига тўғри келиб қолади.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4805 – 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳеч кимнинг эрталаб ишга кетиш ва эрта ухлаш баҳонасида ҳуфтон намозини вақти киришидан илгари ўқишга ҳаққи йўқдир. Чунки ишга бориш учун чарчоқлардан халос бўлиш илинжи ҳуфтон намозини шаръий вақти киришидан илгари ўқишига узр бўла олмайди. Бинобарин, бамдод намозининг фарзи ва суннатини субҳи содиқ ёйилишидан илгари ўқиш ҳам жоиз эмас. Уларни субҳи содиқдан илгари ўқиган одамнинг бу намозлари бекор бўлиб, мусулмонлар ижмоъси билан уларнинг фарзларини қайтариб ўқиши фарздир. Шунингдек, бамдод намозининг суннатининг қазосини ҳам ўқиш зарурдир.

Бу одамнинг йўлда ёки иш жойида намоз ўқий олмаслиги, намозларни ёки намозлардан бирини ўз вақтидан илгари ўқишига узр бўлмайди. Балки у, беш вақт намозни, гарчи айрим дунёвий ишларни қила олмасада, ўз вақтларида ўқиши фарздир.       

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кундузги намозларни ўқимай кеч олтигача ухлашади …

Кундузги намозларни ўқимай кеч олтигача ухлашади …

Савол: Мен рамазон ойида пешин ва аср намозларини ўқимай тунлари ибодат қилиш учун кеч соат олти яримгача ухлайдиган ва намозларини шом намозидан илгари ошиқиб ўқиб оладиган одамларни кўрдим. Бу одамлар тутган рўзанинг ҳукми нима? Уларнинг мазкур вақтда ёки ҳуфтон намозидан илгари ўқиган намозлари равоми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12542 – 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Намоз Ислом рукнларининг иккинчиси бўлиб, диннинг зоҳирий аломатларидандир. Аллоҳ таоло намозларни, хусусан, аср намозини ўз вақтида ўқишга буюрган:

﴿حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى﴾

«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар!» (Бақара: 238). Ўрта намоз – аср намозидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аср намозини ўқишга рағбатлантириб: «Ким икки салқин (намоз)ни ўқиса жаннатга киради»– дедилар (Имом Бухорий 2/52; Имом Муслим 635; Имом Аҳмад 4/80). Салқин пайтда ўқиладиган намозлар эса, бамдод ва аср намозларидир. Бундан ташқари аср намозини ўқимасликка таҳдид ҳам келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аср намозини ўқимаган одам гўё оиласи ва мулкидан ажралибди» (Имом Аҳмад 2/102; Насоий 1/192) ва: «Аср намозини тарк қилган одамнинг (қилган) амали бекор бўлибди»– дедилар (Имом Бухорий 569; Насоий 474; Ибн Можа 694; Имом Аҳмад 5/375).

Ухлаб намозни ўқий олмаган одам уйғонгани заҳоти унинг қазосини ўқиши керак. Бундан ташқари, у пешин ва аср намозларига ўз вақтида уйғонишига восита бўладиган нарсалардан фойдаланиши ва намозларга лоқайд бўлмаслиги керак.

Уйқу рўзанинг бузилишига таъсир қилмайди. Рамазон ойининг наҳорида ухлаган одамнинг рўзаси раводир. Бироқ, у, ўз вақтида ўқиш учун ёрдамчи бўлган соат ва бошқа нарсалардан фойдаланмай намозни вақтидан ўтказгани учун гуноҳкор бўлади.    

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Намозларни кечқурун жамлаб ўқийман …

Намозларни кечқурун жамлаб ўқийман …

Савол: Мен ёш муслима араб жувонман. Илгари ҳеч танимаган бир йигит билан турмуш қурдим. У Ғарбий Олмонияда ишлар эди. Отамдан мен билан бирга яшашни талаб қилди ва мен ҳам унинг талабига рози бўлдим. Турмуш қургандан кейин куёвим билан Олмонияга кетдим. Бирга яшаш давомида менга унинг намоз ўқимаслиги ва рўза тутмаслиги аён бўлди. Ҳатто мени рамазон ойининг кундузларида овқат пиширишга мажбурлар эди. Бундан бошқа гуноҳ ишларга ҳам қўл урар эди. Мен бир неча марта уни ислоҳ қилишга ҳаракат қилсам ҳам, у тузалмади. Охири ундан ажралишни талаб қилдим ва ажралдим. Айтингчи, юқоридаги сабабларга кўра эримдан талоқ сўрашимда ҳақли эдим-ми?

Иккинчи саволим: Сўнгра эски қўшниларимнинг баъзилари билан бирга Бельгияга қайтдим. Ҳозир ўша ерда ўзим ва камбағал отамни боқиш учун бельгиялик оила ёнида ёлғиз ўзим хизмат қилмоқдаман. Мен у ерда бельгиялик оила билан битта уйда турсам ҳам, ейишим ва кечалашим улардан айри, алоҳида хонада бўлади. Улар менга диним буюрган намоз, рўза ва бошқа ибодатларни қилиш учун эркинлик беришган. Саволим шундан иборат: Менинг шу оилада ёлғиз қолишим Ислом нуқтаи назаридан гуноҳ эмасми? Шунингдек, намозларнинг ҳаммасини ишдан қайтгач тўплаб ўқийман. Чунки, иш пайтида уларни ўқиш учун покиза жой йўқ. Шундай қилиб ўқишимнинг ҳукми нима?         

Аллома Солиҳ ибн Фавзон алФавон жавоб беради (Фатво: 44):

Аввало, сизга динингизни маҳкам ушлаганингиз ва диний ибодатларни қилишга ҳарислигингиз учун катта раҳмат. Саволингизда эрингиздан динига маҳкам бўлмагани, намоз қимай, рўза тутмагани учун ажралганингиз ҳақида айтибсиз. Бундай қилиш зиммангиздаги вазифангиз эди. Чунки бундай ҳолатда у билан қолишингиз мумкин эмас эди. Зеро намозни қасддан тарк қилган одам – кофир бўлиб, муслима жувоннинг у билан бирга қолиши жоиз эмас. Ундай ёмон эр билан ажралиб ва ундан динингизни олиб қочиб, яхши иш қилгансиз.

Бельгияга ёлғиз бориб у ерда бегона оила билан бирга қолишингиз ҳақида ҳам сўрабсиз. Биз сизга ўз юртингизга қайтишингизни, Бельгия ёки бошқа жойларга саёҳат асносида отангиз ҳамроҳ бўлишини насиҳат қиламиз. Сизнинг ёлғиз саёҳат қилишингиз, ёлғиз қолишингиз ва бегона оила ҳузурида ёлғиз хизмат қилишингиз на Ислом ва на Аллоҳ рози бўлган ишлардандир. Чунки хотин киши аврат бўлиб, маҳрамсиз саёҳат қилиши мумкин эмас. Бундай саёҳат хотин кишини фитналарга йўлиқтирганидек, бошқаларни ҳам у билан фитналанишига сабаб бўлади.

Намозлар эса ўз вақтида адо этилиши керак. Уларни бир вақтда тўплаб ўқиш жоиз эмас. Иш ерида намоз ўқиш учун яроқли бирон жойни топишингиз, жойнамоз ёки кийимлардан биронтасини ёзиб, намозларни вақтида ўқишингиз  мумкин. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿ وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا، وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لا يَحْتَسِبُ

«Ким Аллоҳдан қўрқса Аллоҳ унга чиқиш йўлини кўрсатур ва кутмаган тарафидан унга ризқ берур» (Талоқ: 2, 3)    

 

Манбаъ: «алМунтақо мин фатаавалФавзан», Намоз китоби, 3 жузъ