Category Archives: Мусофир ва намоз

 Бу категорияда мусофирнинг қандай намоз ўқиши кераклиги ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

700 км да намозларни қаср ўқиладими?

700 км да намозларни қаср ўқиладими?

Савол: Почта хизмати билан шуғулланадиган одам хат ва юкларни тарқатиш учун бир кунда 700 км йўл босади. Унинг намозларининг ҳукми нима: намозларини қаср қилиб ўқийдими ёки нима қилиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9907­ 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу хизматчининг босиб ўтадиган 700 км масофаси шаҳар ичида айланиш билан бўлса, у тўрт ракаатли намозларни қаср қилмайди ҳамда пешин ва аср, шом ва ҳуфтон намозларини жамлаб ўқимайди. Чунки у мусофир ҳисобланмайди. Агар у бу масофани шаҳарлар ёки давлатлар орасида босиб ўтадиган бўлса, унинг намозларни қаср қилиб, жамлаб ўқиши жоиздир. Чунки у мусофир ҳисобланиб, унга сафар рухсатлари берилаверади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сафарга отланган одамнинг уйида намозларни жамлаши

Сафарга отланган одамнинг уйида намозларни жамлаши

Савол: Биров сафарга отланмоқда ва ҳануз уйидан чиқмади. Шу одамнинг қаср қилмай пешин билан аср намозини жамлаб ўқиши жоизми? Ҳолбуки, у аср намозини ўзи йўл олган шаҳарга кириш билан шом намози билан бирга жамлаб ўқийди.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8136­ 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сафарга отланаётган одамнинг пешин ва аср, шом ва ҳуфтон намозларини, модомики уйидан чиқмаган экан, жамлаб ўқиши мумкин эмасдир. Чунки сафар каби икки намозни жамлаб ўқишга рухсат берадиган биронта омил йўқдир. Намозларни қаср қилиш ва жамлаб ўқиш, шаҳар кўринмай қолган жойдан бошланади. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Илмий изланиш учун Жиддага бордик …

Илмий изланиш учун Жиддага бордик …

Савол: Биз илмий изланиш учун Жидда шаҳрига бордик. Риёз шаҳридан ҳуфтон намозининг вақти кирганидан кейин, соат саккизда чиқдик ва Жиддадаги меҳмонхонага тақрибан соат 23 ларда етиб бориб, ҳуфтон намозини тўрт ракаат қилиб ўқидик. Бир кун ўтгач эса умра қилишни нийят қилдик-да, Жиддадан эҳром боғлаб, умра қилиш учун Маккага тушдик. Саволимиз шундан иборат: А) Ўша кечада намозни қаср ўқишимиз мумкинмиди? Б) Жиддадан эҳром боғлашимиз шариатга мувофиқмиди?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7553):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, ҳуфтон намозини тўрт ракаат ўқишингиз раводир. Агар Жиддада тўрт кун ёки ундан кўра озроқ қолишни нийят қилган бўлсангиз, уни икки ракаат ўқисангиз афзал бўлар эди.

Иккинчидан, агар умра учун сафар қилган бўлсангизлар ва Жиддадан эҳром боғлаган бўлсангизлар, хато қилибсизлар. Чунки, сизлар қуруқликдан, ҳаводан ёки денгиз йўлидан босиб ўтадиган мийқотдан эҳром боғлашингиз керак эди. Энди сизлар тавба қилиб, истиғфор айтишингиз ҳамда ҳар бирингиз қурбонлик қилишга лойиқ бўлган қўй ёки мол ва туянинг еттидан бирини сўйиб Ҳарам ичидаги фуқароларга тарқатиб беришингиз вожибдир. Бироқ сизлар умра учун эмас балки бошқа бирон иш учун борган бўлсангиз ва Жиддада турган пайтингизда умра қилишни нийят қилган бўлсангиз ва у ерда эҳром боғлаган бўлсангиз, сизларга бирон жарима йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Шаҳарнинг поезд вокзалида қаср ўқиш

Шаҳарнинг поезд вокзалида қаср ўқиш

Савол: Пешин ва аср намозларини шаҳарнинг поезд вокзалида қаср қилиб ўқисак бўладими? Ҳолбуки, вокзал шаҳардан озгина олисда жойлашган.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7109­ 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар позед вокзали шаҳардан ташқарида ва у билан боғланмаган бўлса, сафарни қасд қилган мусофирнинг вокзалда намозларни қаср қилиб, жамлаб ўқиши мумкин. Агар вокзал шаҳар сурлари ичида бўлса намозларни қаср ўқиш ҳам, жамлаш ҳам жоиз эмасдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сафари давомида тунни кўрмади …

Сафари давомида тунни кўрмади …

Савол: Биров Америка Қўшма Штатларидан Японияга, у ердан эса Индонезияга сафар қилди ва сафари чоғида тунга дуч келмади. Балки сафари кундузда давом этди. У Индонезияга етиб борганида янги кун бошланди. Бу одам қолдирган намозларини нима қилиши керак? Шу йўлдан яна бир бор сафар қилса намозларини қандай ўқиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13503­ 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мазкур одам ўқий олмаган намозларининиг қазосини ўқиши фарздир. Кейинги сафарларига келсак, у ҳавода бўлса ҳам намозларининг вақтини соатга қиёслаб ўқийверади.