Category Archives: Масжид вақфлари

Бу категорияда масжид вақфларига оид фатволар билан танишасиз.

Ғайри муслимдан шартли совғаларни қабул қилиш

 

Ғайри муслимдан шартли совғаларни қабул қилиш

 

Савол: Мен Америкада таълим оламан. Биз ўзим истиқомат қиладиган шаҳарда Ислом маркази очиш арафасидамиз. Дорулфунун марказни қуришимиз учун ўз ҳудудлари ичида ер ажратиб берди ва бир неча шартларни қўйди. Биз ерни олиб, марказни қуриш бадалига қабул қилишимиз мумкин бўлган шартларга айрим талабалар қарши чиқмоқда. Шулардан:

1 ‒ Марказ маъмурияти вилоят ва дорулфунун қонунларига итоат этади.

2 ‒ Дорулфунун ҳиба қилинган ерни қайтариб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади

3 ‒ Марказ мусулмонларнинг ўзигагина хос бўлмай, ундан ғайри муслимлар ҳам фойдаланишади.

Мазкур шартлар асосида ерни қабул қилиш жоизми?

 Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 22181):

Алҳамдулиллаҳ …

«Агар ҳолат айтилганидек бўлса, шартнома моддаларини татбиқ қилиш жараёнида турли фасодлар юзага келиши мумкин бўлгани боис, бу ҳибани қабул қилмаслик керак. У фасодлар:

‒ марказ маъмуриятининг дорулфунун қонун ва тузукларига итоат этиши. Бу, ҳибани қабул қилган тарафга номаълум шарт. Балки, дорулфунун тузуклари шариатга зид бўлар.

‒ марказнинг вилоят қонунларига итоат этиши. Маълумки, уларнинг қонунлари Исломга зиддир.

‒ марказдан мусулмонлар ва яҳудийлар каби бошқа конфессияларнинг ҳам фойдаланиши. Бунинг маъноси: Мусулмонлар барпо қилган марказда насроний ва яҳудий динларининг маросимлари ҳам ўтказилади, дегани. Бу, турли муаммоларни келтириб чиқаради.

‒ ерни берган тарафнинг қайтариб олиш, яъни, дорулфунуннинг ерни қайтариб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши…

Булардан бошқа бандлар ҳам Ислом шариатига зиддир. Ва ҳ.к.

Тавфиқ Аллоҳдандир» (Доимий Қўмита фатволари 16/178‒179).

   

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/22181

 

Масжид вақфининг пулидан ишлатади …

Масжид вақфининг пулидан ишлатади …

Савол: Аллоҳ учун вақф қилинган масжиднинг даласи бор. Отам ўша дала ишларини назорат қилади ва чиққан ҳосилнинг ярмини ўзига олиб, ярмини масжидга бериб, кирим ва чиқимларни дафтарига ёзиб боради. Баъзида, қилинган сарфлардан пуллар ошиб қолади. Шундай қилиш жоизми ёки вақф еридан келган пулларнинг ҳаммасини масжидга берилиши керакми? Отамда масжид учун ишлатилмаган пулларнинг тўпланиб туриши яхшими ёки уларни масжидга албатта ишлатиши керакми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бобонгиз масжидга ерни вақф қилган пайтида, зурриётларидан биронтасини ёки бошқа бировни нозир қилиб ҳам тайинлаган бўлса керак. Агар ўша нозир сизнинг отангиз бўлса, у шу вақф моли ва ғалласининг кўпайиши учун қўлидан келган барча ишларни йўлга солиши керак. Бундан ташқари қилган меҳнати эвазига у ердан одат ва урфга кўра маош олса ҳам бўлаверади. Олинган ғалла ҳосилини эса, масжид манфаатлари учун ишлатиши шарт. Агар ғалла масжид эҳтиёжидан ортиқ ва йилдан йилга кўпаяётган бўлса, ундан келган маблағдан бошқа масжидларга берса ҳам бўлаверади ва бу билан вақф қилган одамнинг савоби кўпайиб, ғалла ҳам нобуд бўлмайди.   

 

«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари

Масжиддаги нарсаларни чиқариб ташласа бўладими?

Масжиддаги нарсаларни чиқариб ташласа бўладими?

Савол: Масжидга вақф қилинган Қуръон, жойнамоз ва бошқа нарсаларни яроқсиз бўлиб қолса ёки кам ишлатилаётган бўлса, ташқарига чиқариб юборсак бўладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Агар яхшироғига алиштириладиган бўлса, уларни чиқариб ташлаш мумкин. Бироқ, уларни чиқариб масжидни яланғоч ҳолатида  ташлаб қўйиш ярамайди. Чунки унинг эски бўлсада тўшалган ҳолати, яланғоч ҳолатидан кўра яхшироқдир. Агар ўрнига янги палосни тўшаш учун олиб чиқилган бўлса, бунинг зарари йўқ. Чиқарилганида ҳам палосни ахлатга ташламай, муҳтож бўлган бирон камбағал одам ёки кичикроқ масжидга садақа қилиниши керак.

 

«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари