Category Archives: Намоздаги имомлик

Бу категорияда имомлик ҳақидаги фатволар билан танишасиз

Таҳоратсиз намоз ўқилмайди

Таҳоратсиз намоз ўқилмайди

Савол: Биров жамоат билан бирга имом бўлиб намоз ўқиди. Намозни ўқир экан таҳоратсиз экани ёдига тушди. Бу одам намозни охирига етказиши керакми ёки қийин бўлсада чиқиб кетиши лозимми?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Таҳоратсиз экан намозни охиригача етказиш жоиз эмас. Бундай одам намоздан чиқиб таҳорат олиши ва намозни қайта ўқиши керак. Агар намоздан чиққач сафлар кўплиги сабабли масжиддан чиқиб кетиши қийин бўлса, намоз тугагунича ўтириб, кутиб туради. Кейин чиқиб таҳорат олади ва намозни қайта ўқийди. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿فَاتَّقُوا اللهَ مَا استَطَعْتُمْ﴾

«Кучингиз етганича Аллоҳдан қўрқингиз!»– деган (Тағобун: 16). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Намоз таҳоратсиз қабул қилинмайди»– деганлар (Имом Муслим 224; Термизий «Таҳорат китоби», 1).

 

Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/142.

Таҳоратсиз эканини намозда билди

Таҳоратсиз эканини намозда билди

Савол: Имом намозни бошлаб, таҳоратсизлиги эсига тушса ва намоздан чиқиб кетса, иқтидо қилганлар ўқилган ракаатларни ҳисобга олиб намозни давом эттираверишлари керакми ёки бошидан қайта ўқишлари лозимми?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Тўғриси, Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ҳанжар урилган пайтида қилганидек, имом ўз ўрнига бошқасини қўяди. Агар имом бирон кишини қўймай, иқтидо қилганлар бирон кишини олдинга ўтказсалар ва у, намозни жамоат билан охирига етказса ҳам намозлари раво бўлаверади. Мана шу уламолар қавлларининг энг қувватлисидир. Агар иқтидо қилганларнинг ҳар бири алоҳида ўқиб намозларини охирига етказсалар ҳам, жоиздир.

Бироқ, имом жамоат билан намозни тугатгач таҳоратсиз намоз ўқиганини эслаган бўлса, жамоатнинг намози раво бўлсада, имом ўзининг намозини қайта ўқиб олади.

 

Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/142.

Таҳоратсиз эканини намоз асносида эслаган имом …

Таҳоратсиз эканини намоз асносида эслаган имом …

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан муҳтарам дўстимиз … га:

Саломун алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ

Сўнг …

Сизнинг Илмий Тадқиқотлар идорасига 2954 сонли 16/09/1406 ҳижрий тарихдаги саволингизга жавоб бермоқдаман. Сиз қуйидагича савол берибсиз: Масжид имоми таҳоратсиз эди ва намозни бошлаб бир ёки икки ракаат ўқигач таҳоратсизлиги ёдига тушди. Шундай бўлсада намозини охиригача ўқиди ва чиқиб таҳорат олиб, намозини қайта ўқиб олди. Айтингчи, шу имомга иқтидо қилганларнинг намозига нима бўлади? Уларнинг намози равоми ёки қайта ўқиб олишлари керакми? Агар намоз асносида имомдан келган елнинг товушини иқтидо қилганлар эшитган бўлишса, намозни тугатгач имом таҳоратини янги олса, иқтидо қилган одамлар намозининг ҳукми нима бўлади?

Жавоб: Сизга шуни маълум қиламанки, имомнинг таҳоратсиз эканини намоз асносида эслаб, намозини давом эттириши ҳаромдир. Шундай бўлсада намозини охиригача ўқисаю, иқтидо қилганлар унинг таҳоратсиз эканини билмасалар, иқтидо қилганларнинг намозлари раводир. Имомнинг намози эса, ботил – бекордир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У имомлар сизларга намоз ўқийверадилар. Агар яхши ўқисалар сизлар учун ҳам, ўзлари учун ҳам яхшидир. Ёмон ўқисалар сизларга яхши, уларга эса ёмондир»– деганлар (Дору Қутний 2/55).

Агар иқтидо қилганлар имомнинг таҳорати бузилганидан хабардор бўла туриб намозни давом эттирсалар, имомнинг таҳорати бузилганини билган одамларнинг намозлари бузилади ва имомга била туриб намозда давом этиш ботилдир. Бундай одамлар ҳам, намозларини қайта ўқиб олишлари кеарк.

Аллоҳ таоло барча мусулмонларни ўзиннг ризолиги бўлган нарсалараг муваффақ қилсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

 

Илмий тадқиқотлар, Фатво бериш, Даъват ва Иршод идорасининг раиси

 

Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/140.

Намоз асносида имомнинг …

Намоз асносида имомнинг …

Савол: Биров жамоатга имом бўлиб намоз ўқиди. Намозини тугатгач таҳоратсиз экани ёдига тушди. Кейин таҳорат олиб, ўз намозинигина қайта ўқиди. Бу одамнинг қилган иши тўғрими? Агар у билмасдан шундай қилган бўлса, энди нима қилиши керак?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Жавоб: Мазкур шахс қилган иш тўғридир ва бу унга фарз эди. Жамоатнинг намози эса, раводир. Чунки улар имомнинг намоз асносидаги ҳолатидан бехабар эдилар.

Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

 

Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/139.

Намоз асносида имомнинг таҳорати синди …

Намоз асносида имомнинг таҳорати синди …

Савол: Намоз асносида имомнинг таҳорати синса, намозни охирига етказадиган бирон кишини олдинга ўтказадими ёки ҳамманинг намози бузилиб, имом намозни бошқа ўқишга буюрадими?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Тўғриси, имомнинг жамоат билан бирга намозни тугаллайдиган бирон кишини ўрнига ўтказиши машруъдир. Чунки, Умар разияллоҳу анҳу ҳанжар урилган пайтида ўрнига Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳуни ўтказган ва у жамоат билан (келган жойидан) бамдод намозини охиригача ўқиган эди. Агар имом ўрнига бирон кишини ўтказмаса, унинг орқасидаги одамлардан бири олдинга ўтиб жамоат билан намозни охирига етказаверади. Агар намозни яна қайта бошидан ўқисалар, зарари йўқ. Чунки, бу масъалада илм аҳллари ўртасида ихтилоф бор. Бироқ қавлларнинг қувватлиси – имом, юқорида Умар разияллоҳ қилганини айтиб ўтганимиздек, ўрнига намозни тугаллайдиган бир кишини ўтказишидир. Ҳа, бошидан қайта ўқисалар ҳам зиёни йўқ. Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

 

Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/138.