Category Archives: Маййитни ювиш

Бу категорияда маййитни ювиш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Маййитни ювган одамнинг ҳукми нима?

Маййитни ювган одамнинг ҳукми нима?

Савол: Маййитни ювган одамнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10744-3):

Маййитни ювган одамнинг ғусл ва таҳорат қилиши машруъдир. Бироқ таҳорат ва ғусл қилишлари фарз эмасдир. Маййитнинг таносил аъзосини (яланғоч) қўл билан ушлаган одамнинг таҳорат қилиши фарздир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ўлик туғилган чақалоқни ювиш

Ўлик туғилган чақалоқни ювиш

Саволлар:

А) Айрим одамлар маййитни қабрга қўйгач дафндан илгари лаҳаднинг оғзига тош ёки тахта қўйиб, лаҳад оғзини тупроқ билан маҳкамлайдилар. Бундай қилиш жоизми ёки йўқми?

Б) Туғруқда чақалоқ ўлик туғилса унга исм қўйилиб, етук инсон каби ювилиб, кафанланади. Аслида унга исм қўйилиши керакми ёки исмсиз дафн этилаверадими? Баъзи одамлар чақалоқни одатдаги оқ рангли матоҳга кафанланмайди. Балки қора матоҳга кафанланадилар. Хусусан, чақалоқ биринчи марта ўлаётгна оилалар шундай қиладилар. (Бу ишлар жоизми?). Буларни менга тушунтириб берсангиз.       

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4884):

Аввало, маййитни лаҳадга қўйилгач унинг оғзига ғишт ёки ғиштга ўхшаш бирон нарсани қўйиш ва ғишт устидан ичкарига тупроқ кирмаслиги учун тупроқ билан маҳтаҳкамлаш машруъдир. 
        Иккинчидан, агар чақалоқ она қорнида руҳ пуфланганидан сўнгра туғилган бўлса, уни ювилади, кафанланади ва унга жаноза намози ўқилади, дафн қилинади ва исм қўйилади. Кафаннинг оқ рангда бўлиши – суннатдир. Бироқ, қора рангдаги матоҳга кафанланса ҳам жоиз бўлсада, суннатга хилофдир.

Агар ирим ёки нафрат изҳори учун қора рангдаги матоҳга кафанланса, Аллоҳнинг қазо ва қадарига сабрсизлик бўлгани учун ҳаромдир.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Намозда ўлган одамни ювиб, кафанланадими?

Намозда ўлган одамни ювиб, кафанланадими?

Савол: Агар биров намоз ўқиётган пайтида ўлиб қолса, уни дафн қилишдан илгари ювиш керакми? Агар жавоб: «Ҳа»  бўлса, нега бу одам шаҳиддан фарқли  бўлади? Аллоҳ сизларни ўз паноҳида асрасин, тушунтириб берсангиз, ахир шаҳидни ювилмайди–ку!   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13529):

Агар биров намоз ўқиётган пайтида ўлиб қолса дафн қилишдан илгари уни ювиб, кафанланади. Чунки, ундай одамни ювмаслик ҳақида биронта шаръий далил келмаган. Жангда ўлган шаҳид эса ювилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотларда ўлган кишиларни ювмадилар ва уларга жаноза намози ўқимадилар

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Аъзолари мажақланган маййитни ювиш

Аъзолари мажақланган маййитни ювиш

Савол: Биров йўл–ҳаракати ҳодисасида ҳалок бўлди. Унинг ўлими даҳшатли бўлиб, суяклари қонга беланган эди. Айтингчи, биз уни ювишимиз керакми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2177-1):

Агар ювиш имкони бўлмаса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятининг умумий маъноларига кўра, маййитга таяммум қилдирилади:

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾

«Қодир бўлгунингизча Аллоҳдан қўрқингиз!» (Тағобун: 16).

Чунки Аллоҳ таоло сув бўлмаганида ёки сувни истеъмол қилишдан ожиз қолинганида ёхуд сув истеъмоли зарар берадиган пайтларда катта (жунублик) ва кичик (таҳоратни бузадиган) ҳадаслардан қутилиш учун таяммумни машруъ қилган. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Маййитни ювилганидан сўнгра ўпиш

Маййитни ювилганидан сўнгра ўпиш

Савол: Эрим вафот этганида кафанлаш чоғида ҳозир бўлдим. Уни ювиб кафанлангач, кафанни очиб юзидан ўпдим. Буни кўрган баъзи қариндошларим: «Биз ювинтириб кафанлагандан кейин, кафанни очмаслигингиз керак эди. Бу билан маййитнинг таҳорати бузилади»– дедилар. Менинг бу қилган ишим гуноҳмиди? Агар гуноҳ бўлса, энди мен нима қилишим керак? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, менга фатво берсангиз.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9226-2):

Умр йўлдошингизнинг жасадини ювиб кафанланганидан сўнгра ўпишингизнинг, сизга бирон зарари йўқ.
         Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён