Category Archives: Маййитни кафанлаш

Бу категорияда кафанлаш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Маййитни кафанлаш ва қабрга қўйиш

Маййитни кафанлаш ва қабрга қўйиш

Савол: Муҳтарам уламолардан (Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!), ўлган эркакларнинг уч, аёлларнинг эса бешта матоҳда кафанланишини ўрганган эдик. Бироқ шу кунларда кафанлаш ва рўмол ҳамда кўкракбандни ўраш шакли ҳақида келишмовчилик бўлиб қолди. Аввало Аллоҳдан, сўнгра эса сиз жаноблардан бизга шу нарсани тушунтириб берсангиз: агар маййит кафанлик матоҳга сиғмаса ва матоҳнинг эни кичик келса, нима қилиш керак? Қабрда маййитнинг юзи очиб қўйиладими? Кафанни боғланадими ёки йўқми? Агар боғланган бўлса уни қабрда ечиб қўйиладими ёки йўқми? Қабрда тупроқларни тўплаб сув билан қориштирилиб маййитнинг боши остига қўйиладими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4141-1):

Аввало, эркак кишини учта матоҳда кафанланади. Уларни бир-бирлари устига ёзилиб, маййитни уларнинг устига чалқанча ётқизилади. Сўнгра, кафанликларни унинг устидан ёпилади. Агар матоҳнинг эни маййитни ўз ичига олмайдиган даражада энсиз бўлса, маййитни ўрайдиган даражада унга уланади. Сўнгра кафанни боғланади ва қабрга қўйилганда ипларни ечиб қўйилади.  

Хотин кишини кафанлаш аврати ва унинг атрофини изор (лунги) билан ўраш билан бошланади, сўнгра кўйлакни жасадига, кейин эса боши ва атрофига рўмолни ўралади. Сўнгра маййитни шу ҳолатда иккита ёпинчиқ билан худди эркакни ўралганидек ўралади. Эркак ва хотинни кафанлаш ҳақида айтилган усулда кафанлаш афзал бўлсада, уларнинг ҳар иккисини таналарини ёпадиган битта узун матоҳга ўраб кафанланса ҳам бўлаверади.

Иккинчидан, маййит эркак ёки хотин киши бўлсин, далили бўлмагани учун қабрда уларнинг юзларини очиб қўйиш жоиз эмас.

Учинчидан: қабрда тупроқларни тўплаб сув билан қориштирилиб маййитнинг боши остига қўйилиши ҳақида бирон маълумотимиз йўқ. Шунинг учун ҳам, уни ўша усулда қасд қилиб амалга ошириш – бидъатдир.     

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён