Category Archives: Зўрланган одамнинг талоғи

Бу категорияда Зўрланган одамнинг талоғи ҳақидаги фатовлар билан танишасиз.

Зўрланган одамнинг талоғи

Зўрланган одамнинг талоғи

Савол: Куёв билан хотинининг қариндошлари ўртасидан бир гап ўтиб, хотинини: Сен талоқсан, кейин яна талоқсан!, деб икки марта талоқ қўйди. Бундан илгари ҳеч талоқ қўймаган ва бу талоғи ҳам бойлик эвазига (хулъ) бўлмаган эди. Шу куёв сўрамоқда: Шундай вазиятда хотинимни қайтариб олишим мумкинми? Зеро талоқ қўйишга хотинимнинг қариндошларининг мажбурлашлари сабаб бўлган эди. 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 707):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат савол берган одам айтганидек бўлган бўлиб, у хотинини фақатгина икки талоқ қўйган ва ундан илгари бирон марта талоқ қўймаган бундан ташқари мол эвазига (хулъ) талоқ қўймаган бўлса бу талоғи ражъий (қайтариб олиш ҳаққи бўлган) талоқ бўлиб, хотини ҳануз идда экан уни қайтариб олиши мумкин. Агар иддаси чиқиб кетган бўлса янги никоҳ ва янги маҳр ҳамда хотинининг розилиги никоҳнинг шарт ва рукнлари билан қайта уйланиши мумкин. Бироқ, бир талқо тушган бўлади.

Савол берган одамнинг: Мени хотинимнинг қариндошлари талоқ қўйишимга мажбурлашди,– деган гапи агар шаръан ўз исботини топса ва уни мажбурлаш талабларига жавоб бермаса жонига бирон зарар келгудек бўлган бўлса, қўйган талоғи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра талоқ ҳисобланмайди: «Аллоҳ умматимдан хато қилган, унутган ва зўрланган нарсаларини афв этди» (Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривояти. Ибн Можа 1/659 (2045); Дору Қутний 4/170, 171; Ибн ҳиббон 16/202 (7219); Табароний «Кабир» 11/109 (11274); «Сағир» 1/270; Ҳоким 2/198; Таҳовий «Шарҳул маъааний» 3/95; Байҳақий 7/356). Абдулҳақ (раҳимаҳуллоҳ): Ҳадиснинг санади саҳиҳ ва узилмаган,– деди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён