Category Archives: Маййитни дафн этиш

Бу категорияда маййитни дафн этиш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Мозор устига сув қўйиш

Cавол: Мозор устига сув қўйишнинг маййитга фойдаси борми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

(Мозор устига сув қўйишнинг) маййитга фойдаси йўқ. Бирон кимса фойда бериши нийятида сув қуйса, бу унинг эътиқоди соғлом эмаслигига далилдир. Фақат, маййитни дафн қилингач шамол келиб тупроқларни учирмаслиги учун, қабр устига сув сепилади, холос. Дафндан сўнгра сув сепишнинг мақсади, шудир. Бу билан маййитга бирон ианфаат йўқ. Сув ҳам унинг жасадига етиб бормайди, унинг жасади ҳам сувга муҳтож эмас.

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Қабр ичида азон айтиш

Cуҳандон: Бу мактуб Даммом шаҳрида истиқомат қилаётган Муҳсин ибн Муҳсин Аҳмаддан келибди. У ёзмоқда: Биз томонларда биров ўлса, қабри қазилиб лаҳадга қўйилгач, одамлардан бири қабр ичида азон айтади. Маййит рўпарасида азон айтиш жоизми? Қабрда нималар қилиниши керак? Аллоҳ сизни яхши мукофотлар билан муносиб тақдирласин, бизга тушунтириб берсангиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Маййитни қабрга киритиш асносида азон айтишнинг далили йўқдир.

Маййитни қабрига киритиб, ўнг тарафи билан қиблага қаратиб қўйилгач, лаҳадни ёпилади. Унинг устидан тупроқ тортилиб дафн тугагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинганидек, (ўша) ерда турилади ва маййит учун устиворлик ва гуноҳларининг мағфирати тиланади: «Биродарингиз учун мағфират ва устиворлик тилангиз! Чунки у, ҳозир сўроққа тутилади» (Абу Довуд 3221).

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Мозор устига устун қўйиш

Cавол: Мусулмонларнинг мозорлар устига, зиёратда қийналмаслик учун, ёғочдан қилинган узун устунлар ёки жомадон қопқоқлари ёхуд рангли картон қоғозлар қўйишганига кўзимиз тушади. Бундай қилишнинг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Мазкур иш, усти кўтарилган ва очиқ кўриниб турган қабр ҳукмига кириб, бундай қилиш жоиз эмас. Жоиз бўлгани эса, фақатгина аломат−белги кўриниб турадиган даражага чекланишдир.

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Мозор устига белги қўйиш

Cавол: Зиёратчи топиши осон бўлиши учун мозор бошига белги қўйишнинг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Зиёратчи осон топиб олиши учун мозор бошига бирон белги қўйишнинг зарари йўқ. Бироқ шарти бор: бу белги қабрга шуҳрат келтирмаслиги, атрофидаги қабрлардан баланд бўлмаслиги, ҳатто, одам, бу қабрни машҳур қилмай топиб оладиган даражада, танийдиган бўлиши етарли бўлиши керак.

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Мозор устига мақбара қуриш

Cуҳандон: Аллоҳ сизга баракаларини ёғдирсин! Ливиянинг Триполи шаҳридан тингловчимиз сўрамоқда: Мақбаралар қуриш, уларга ёзувлар ёзиш ва маййитга Қуръон, хусусан, Ёсин сурасини ўқишнинг ҳукми нима? Аллоҳ бошингиздан савоблар ёғдирсин, (тушунтириб берсангиз).

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Қабрлар устига мақбаралар қуриш, ҳаромдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мақбаралар қуришни таъқиқлаганлар. Буларнинг энг ёмони мозорлар устига масжид қуришдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг лаънати яҳудий ва насронийларга бўлсин! Улар пайғамбарларининг мозорларини саждагоҳ қилиб олдилар»− деганлар. Шунинг учун қабрларни масжид ичларида қазиб бўлмайди.

Агар қабр масжид ичида қазилган бўлса, уни бузиб ташлаш фарздир. Агар масжид қурилганидан сўнгра унинг устига қабр қилинган бўлса, бундай масжидда ўқилган намоз дуруст бўлмайди. Агар масжид мозордан илгари қурилган бўлса, унинг ичида қабр қазиш ҳаромдир. Яъни, қурилган масжид ичига маййитни кўмиш ҳаромдир. Агар кўмилган бўлса қабрни очиб, маййитни чиқариб, мусулмонлар қабристонига дайн этиш керак.

Қабрларга ёзилган ёзувлар ширк амалига тарғибот бўлса, масалан: “Бу ерда Аллоҳннинг авлиёси ётибди. Эй музтар инсон, ундан эҳтиёжингни сўра!” каби жумлалар бўлса, у ёзувнинг ҳаром эканида ҳеч шубҳа йўқдир.

Агар ёзув оддий бўлса унга қараймиз, агар унда фахрланиш ва ифтихор маънолари мужассам бўлса, бу ҳам ҳаромдир. Чунки, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар устига ёзишни таъқиқладилар».

Агар ёзув қабрда ётган маййитни танитиш учун: “Бу – Фалончининг ўғли Фалончи” каби бўлса, умид қиламанки, бирон зарари йўқдир. Қабрлар устига ҳаром қилинган маъноларни ўз ичига олган ёзувларнигина ёзиш таъқиқланган.

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.