Category Archives: Такбир таҳрима

Бу категорияда такбир таҳрима ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Намозда бошни кўтариш

Намозда бошни кўтариш

Савол: Намозда такбир таҳримада, дуода ёки истиғфор айтишда бошни юқорига бир оз бўлсада кўтариш мумкинми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8732-9):

Намозхоннинг такбир таҳримада, (намоздаги) дуода қуйидаги ҳадисга кўра бошини кўтариши жоиз эмас: «Одамлар намоздаги дуо асносида бошларини юқорига кўтаришни (ё) тўхтатадилар ёки уларнинг кўзлари(нинг нури) тортиб олинади» (Имом Бухорий 1/181; Имом Муслим 2/29; Абу Довуд 1/240; Насоий 3/7; Имом Аҳмад 3/109; Ибн Можа 1/332).  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Иқтидо қилган одамнинг такбир таҳримани жаҳрия айтиши

Иқтидо қилган одамнинг такбир таҳримани жаҳрия айтиши

Савол: Имом такбир таҳримани: «Аллоҳу акбар!» деб товуш чиқариб айтгач иқтидо қилганлар ҳам товушларини кўтариб: «Аллоҳу акбар!»– десаларда, намознинг бошқа такбирларини айтар эканлар товушларини кўтармайдилар. Иқтидо қилганларнинг такбир таҳримани имомнинг орқасидан товушларини кўтариб айтишлари жоизми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10892):

Имомнинг намоздаги барча такбирларни иқтидо қилганлар эшитадиган даражада товушини кўтариб айтиши машруъдир. Иқтидо қилганларнинг эса такбир таҳримада ҳам, бошқа такбирларда ҳам товушларини кўтармасликлари машруъдир. Улар ўзлари эшитишадиган даражада такбир айтадилар. Иқтидо қилганларнинг товушларини такбир билан кўтаришлари динда пайдо қилинган ва таъқиқланган янгилик – бидъатдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган бўлса, (унинг бу) иш(и ўзига) қайтарилгандир»– деганлар (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Иб Можа 14; Имом Аҳмад 6/270).    

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Такбир таҳримани товуш чиқариб айтиш

Такбир таҳримани товуш чиқариб айтиш

Савол: Такбир таҳримани товуш чиқариб айтиш фарзми ёки қалбда айтиш кифоями?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11317-2):

Такбир таҳрима намознинг фарзларидан бири бўлиб, иқтидо қилган одам ўзи эшитадиган даражада лабларини қимирлатиб такбир айтади. Танҳо намоз ўқиётган одам ҳам шундай қилади. Имом эса ҳар бир намозда такбир ва тасмийъ (самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ)ни иқтидо қилганлар эшитадиган даражада товуш чиқариб айтади. Бундай қилиш имомнинг машруъ ҳаққидир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён