Category Archives: Рукуъ

Бу категорияда намоз ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Масжидга кирса имом рукуъда экан …

Масжидга кирса имом рукуъда экан …

Савол: Биров масжидга кириб имомнинг рукуъда эканини кўрди. Бу одам иккита такбир айтиши керакми ёки битта такбир айтиб, имом билан рукуъга кетаверадими? Ёки иккита такбир: такбир таҳрима ва рукуъ такбирини айтиши шартми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7818-2):

Бу одам тик турган пайтида такбир таҳрима ва рукуъ такбирини айтади. Бироқ, мазкур ҳолатда такбир таҳриманинг ўзини айтса ҳам кифоя қилади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Имом рукуъда экан янги келган одам нечта такбир айтади?

Имом рукуъда экан янги келган одам нечта такбир айтади?

Савол: Мен жомеъ масжидининг имомиман. Бироқ билимим етарлича эмас. Кунларнинг бирида Хафачида муршид ҳамшаҳарларимиздан бири намозхонлар олдида ўрнидан туриб: Бу ерда кўплаб одамлар борки, имом рукуъда эканида масжидга кирадилар. Уларнинг иккита такбир: такбир таҳрима ва рукуъ такбирларини айтишлари зарур,– деб қолди. Бу гапнинг тўғри ёки тўғри эмаслиги ҳақида фикр билдирсангиз. Имом рукуъда экан иккита такбир: такбир таҳрима ва рукуъ такбирини айтиш шартми? Ёки иқтидо қилаётган одам такбир таҳриманинг ўзи билан намозга кириб, рукуъга кетаверадими? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин ва оёқларингизни тўғри йўлда одим оттирсин!  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7527-1):

Имом рукуъ қилаётган пайтда иқтидо қилган одамнинг тик туриб битта такбир – такбир таҳримани айтиши фарздир. Рукуънинг такбири ҳам шу такбир ичига кираверади. Бироқ иккита такбир: такбир таҳрима ва рукуъ такбирларини (алоҳида) айтса яхши бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Масжидга кирса имом рукуъда экан …

Масжидга кирса имом рукуъда экан …

Савол: Айрим одамлар масжидга кирганида имом рукуъда бўлса: «Сабр қилинг! Аллоҳ сабрлилар билан биргадир!»– дейди. Бу жумлани айтиш ҳадисларда келганми? Бир ракаатга етишиш учун шундай гапни айтишнинг ҳукми қандай? Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9127-2):

Бундай мақсадда мазкур гапни айтиш жоиз эмас. Чунки, бизнинг билишимизча, бундай дейиш ҳадисларда ҳам, салаф солиҳнинг осорларидан ҳам ворид бўлмаган.