Category Archives: Таҳийятул масжид намози

Бу категорияда таҳийятул масжид намози ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Таъқиқланган пайтда намоз ўқиш

Таъқиқланган пайтда намоз ўқиш

Савол: Айрим одамларнинг наҳий қилинган пайтларда таҳийятул масжид намозини ва бамдод намозининг фарзидан кейиноқ ўқилмаган бамдод суннатини ўқиётганларини кўрамиз. Уларнинг шундай қилишлари жоизми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5107­ 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, масжидга намоз ўқиш таҳқиқланган пайтда кирган одам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисининг умумий маъноларига кўра, таҳийятул масжид намозини ўқимай ўтирмасин: «Бировингиз масжидга кирса икки ракаат намоз ўқимагунича ўтирмасин» (Имом Бухорий 1,293; Имом Муслим 2/155; Абу Довуд 467; Насоий 1/119; Термизий 2/129; Ибн Можа 1013; Имом Аҳмад 5/295; Доримий 1/323).

Иккинчидан: бамдод намозининг суннатини фарзидан илгари ўқий олмаган одам, фарзини ўқиб кейин ўқийверади. Бу ҳақда Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ўз санади билан Қайс ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бамдод намозининг фарзидан кейин икки ракаат намоз ўқиётган одамни кўрдилар ва: «Бамдод намози(нинг фарзи) икки ракаатдир!»– дедилар. Ҳалиги одам: Мен бамдоднинг фарзидан аввалги икки ракаатни ўқимаган ва уларни ҳозир ўқигандим,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга эътироз билдирмадилар» (Абу Довуд 1267; Ибн Можа 1154; Байҳақий 2/456, 483; Дору Қутний 1/384, 385; Ҳоким 1/275; Ибн Хузайма 1116; Ибн Абу Шайба 2/254, 14/239).

Бу ҳадис бамдоднинг суннатини фарзидан илгари ўқий олмаган одамнинг, фарзини ўқиб бўлгач ўқиши жоиз эканига далолат қилмоқда. Қуёш кўтарилганидан кейин ўқиса эса, афзалдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бамдоднинг икки ракаат (сунат)ини ўқий олмаган одам, қуёш чиққанидан кейин ўқисин»– деганлар. Бу ҳадисни Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида келтирган, Ҳоким раҳимаҳуллоҳ эса: Бу ҳадис Имом Бухорий ва Имом Муслим шартига кўра саҳиҳдир, деган. Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар бу ҳадисни нақл қилмаганлар. Байҳақий ва Дору Қутний раҳимаҳумаллоҳлар бу ҳадисни «Сунан»ларида келтирдилар. (Термизий 423; Байҳақий 2/484; Ҳоким 1/274; Ибн Хузайма 1117; Ибн Ҳиббон 2472; Дору Қутний 1/382, 383).  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Намозгоҳда таҳийятул масжид ўқиладими?

Намозгоҳда таҳийятул масжид ўқиладими?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларнинг намозгоҳга эркаклар ва аёллар билан ҳайит намозини ўқиш учун намозгоҳга чиққанлари ривоят қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин эса саҳобалар ҳам ҳайит намозини ўқиш учун намозгоҳга чиқдилар. (Айтингчи), ҳайит намозини ўқиш учун намозгоҳда таҳийяту масжид намозини ўқиладими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6818­ 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Намозгоҳга ҳайит намозини ўқиш учун келган одам, таҳийятул масжид намозини ўқимайди. Чунки намозгоҳда таҳийятул масжид намозини ўқиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар разияллоҳу анҳумнинг одатларига зиддир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Шом азонидан илгари намоз ўқиш

Шом азонидан илгари намоз ўқиш

Савол: Шом намозидан илгари намоз ўқишнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4918­ 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қуёш ботишидан илгари нафл намозини ўқиш жоиз эмас. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида нақл қилинганидек, таҳийятул масжид каби сабабли намозларни ўқиш мумкин: «Асрдан сўнг қуёш ботгунича намоз ўқилмайди» (Имом Аҳмад 5/165; Имом Муслим 1/567 (827)).

Қуёш ботганидан сўнг ёки шом намозидан илгари нафл намозларини ўқиш жоиздир.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Таҳийятул масжид намозини наҳий қилинган пайтда ўқиш

Таҳийятул масжид намозини наҳий қилинган пайтда ўқиш

Савол: Уламоларнинг намоз ўқиш таъқиқланган пайтларда таҳийятул масжид ва таҳоратнинг икки ракаатини ўқиши ҳақидаги фикрлари нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2718­ 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Уламоларнинг қувватли қавлларига кўра таҳийятул масжид, тавоф, таҳоратнинг икки ракаати ва жаноза каби сабабли намозларни намоз ўқиш таъқиқланган пайтларда ўқиш мустаҳабдир. Уларни ўша вақтда ўқимасликнинг эса, далиллар ўртасини жамлаб кўрилса зарари йўқ. Таъқиқ далиллари уни биринчи бор ўқиётган одамга нисбатан ҳужжат қилинади. Жоизликнинг ҳужжати муваққат сабабларга кўрадир. Бу шайхулислом Аҳмад ибн Таймийя, шогирди аллома Ибн Қоййим ва улардан бошқа муҳаққиқ олимлардан нақл қилинган.   