Category Archives: Хотин-қизлар намози

Бу категорияда хотин-қизлар намози ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Хотин кишининг эркакларга имомлик қилиши

Хотин кишининг эркакларга имомлик қилиши

Сухандон: маккалик Умму Юсуф шундай савол йўллабди: Агар хотин эридан кўра яхши қироат қиладиган бўлса, эрига таҳажжуд намозларида имома бўлиши мумкинми?

Кунларнинг бирида эрим аср намозини жамоат билан ўқишга кечикибди ва уйга кириб менинг намоз ўқиётганимни кўриб, менга иқтидо қилибди. Бизнинг ўқиган намозларимиз равоми?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Хотин кишининг эркакларга имом бўлиши кўплаб далилларга биноан жоиз эмас. Шу боис, мазкур эрнинг хотини орқасида иқтидо қилиб ўқиган намози раво эмас. У, намозини қайта ўқиб олиши керак.

Аллоҳ барчага тавфиқ берсин.

 

Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/131.

Аёлнинг намозда қироатни жаҳрия қилиши

Аёлнинг намозда қироатни жаҳрия қилиши

Савол: Аёллар жамоат бўлишлари учун неча киши бўлишлари кеарк? Аёл хотин-қизларларга имом бўлганида товушини чиқариб қироат қилиши керакми?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Аёл киши хотин-қизларларга имома бўлганида орқадагилар Аллоҳнинг каломини эшитиб фойдаланишлари учун, жаҳрия намозларида товушини чиқариб қироат қилиши машруъдир. Уларнинг муайян сони бўлиши шарт эмас. Бироқ, агар имома билан биттагина аёл бўлса, у имоманинг ўнг томонида туради. Агар кўпчилик бўлсалар, имоманинг ўнг ва чап тарафларида турадилар. Имома эса уларнинг ўрталарида туради.

 

Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/131.

Хотин кишининг имомлиги

Хотин кишининг имомлиги

Савол: Хотин-қизларларниг ичларидан бирини ўзлари учун имом қилиб тайинлаб, рамазон ва бошқа ойларда унга иқтидо қилиб намоз ўқишлари мумкинми?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Ҳа, бундай қилишларининг зарари йўқ. Чунки, Оиша, Умму Салама ва Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумлардан бунга далолат қилган хабарлар ривоят қилинган. Хотинларнинг имоми сафнинг ўртасида туради ва жаҳрия намозларда товушини чиқариб қироат қилади.

 

Сухандон: Лос Анжелеслик мусулмон шундай савол бермоқда: Хотин киши хотин-қизларларга имом бўлса сафнинг қаерида туради? Бу масъалада мазҳаблар ўртасида фарқ борми? Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Хотин киши имом бўлса Оиша ва Умму Салама разияллоҳу анҳумо каби, эркакларга ўхшамай аёллар сафининг ўртасида туради (Эркаклар имоми каби сафнинг олдида турмайди. Мутаржим изоҳи). Мен илм аҳлари ўртасида бу мавзуда ихтилоф борлигини билмайман.

Хотин-қизлар имоммининг фойдаси кўп бўлгани боис жаҳрия намозларда товушини чиқариб қироат қилиши мустаҳабдир.

Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

 

Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/130.