Category Archives: Таҳажжуд намози

Бу категорияда таҳажжуд намози ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Таҳажжуд намозининг ҳукми нима?

Таҳажжуд намозининг ҳукми нима?

Савол: Бизга таҳажжуд намозининг ҳукмини айтиб берсангиз? Витр намозини ўқиш учун афзал вақт қайси бири: кечанинг аввалими ёки охирими? Биз кечанинг охирида ўқишга ўрганиб қолганмиз-да?! Аллоҳ сизни муваффақ қилсин, бизга тушунтириб берсангиз!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8366­ 1):

Таҳажжуд намозини ўқиш – суннатдир. Таҳажжуд намозининг ўқишнинг энг афзал пайти уйқу ёки бошқа нарсанинг ғолиб келмаслиги сабабли кечанинг охирида ўқишга имкони бўлган одамга – кечанинг охиридир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушубу ҳадисларидир: «Кечанинг охирида ухлаб қолишдан қўрққан одам унинг бошида витр қилсин. Кечанинг охирида уйғонишни умид қилган одам эса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки туннинг охиридаги намоз – гувоҳлидир ва афзалдир» (Имом Муслим 755; Термизий 455). 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Тунги намоз неча ракаат бўлади?

Тунги намоз неча ракаат бўлади?

Савол: Ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (тунги намозларни) тўрт ракаатдан ўқир эдилар. Сиз уларнинг гўзаллиги ҳақида мендан сўраманг?!»– дейилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташаҳҳуддан сўнгра намозларин айириб ўқир эдиларми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3686­ 4):

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намозни икки ракаат билан бошлар эдилар. Оиша разияллоҳу анҳодан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойида тўрт ракаатдан намоз ўқир эдилар. Сиз у ракаатларнинг узунлиги ва гўзаллиги ҳақида ҳеч сўраманг! Сўнгра (яна) тўрт ракаат ўқир эдилар. Уларнинг ҳам узунлиги ва гўзаллиги ҳақида сўраманг! Кейин уч ракаат ўқир эдилар» (Имом Бухорий 2/47 – 48; 252 – 253; Имом Муслим 738; Имом Молик 1/120; Абу Довуд 1341; Насоий 1697; Термизий 439; Абдурраззоқ 4711; Ибн Ҳиббон 2430; Ибн Хузайма 1166; Байҳақий 2/495 – 496, 3/6, 7/62; Бағавий «Шарҳус суннаҳ» 899; Таҳовий «Шарҳу маъанил осор» 1/282).

Бошқа бир ривоятда эса Ошиа разияллоҳу анҳо шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн ракаат намоз ўқир ва ҳар икки ракаатдан сўнгра салом берар ва намозини бир ракаат билан витр (тоқ) қилар эдилар» (Имом Муслим 738; Абу Довуд 1334). Ушбу ҳадис юқоридаги ҳадисни изоҳламоқда.

Бундан ташқари, Имом Муслим «Саҳиҳ» ҳадислар девонида таҳажжуд намозини ўқишнинг бошқа шаклларини ҳам айтиб ўтган. Хоҳласангиз, у ва бошқа китобларга мурожаат этишингиз мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Таҳажжудда жаҳрия ўқиш афзал

Таҳажжудда жаҳрия ўқиш афзал

Савол: Одам нафл ёки таҳажжуд намозларини ўқишга рағбатли бўлса олдин такбир (иқомат) айтиши керакми ёки айтмаса ҳам бўлаверадими? Таҳажжуддаги қироат жаҳрия бўлиши керакми ёки хуфёнами? Буларнинг афзали қайси бири?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7870­ 2):

Биринчидан: шариатимизда ворид бўлмагани боис нафл намозлар учун табкир (иқомат)ни мутлақо айтилмайди.

Иккинчидан: тунги намозларда қироатни жаҳрия қилиш учун кенг йўл бор. Чунки жаҳрия ўқиш намозхонни фаоллаштиради ёки унга иқтидо қилган одамлар бўлиши мумкин. Бундай пайтларда қироатни жаҳрия қилиш афзал. Агар хуфёна қироат фаоллаштирувчи бўлса ёки жаҳрия ўқилса атрофидаги одамлар озорланадиган бўлса, қироатни хуфёна қилиш афзал бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Таҳажжуд учун энг афзал вақт

Таҳажжуд учун энг афзал вақт

Савол: Қуръон тиловати ва таҳажжуд намозларини ўқиш учун, ҳозирги кундаги вақтларга кўра, кечанинг қайси пайти муносибдир. Соатини қуёшнинг ботиши ва балқишига кўра аниқ қилиб айтиб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7804- 4):

Бу бобда имконият каттадир. Кечада хоҳлаган пайтингизда: аввалида ёки ўртасида ёхуд охирида таҳажжуд ўқийверинг. Шундай бўлсада, кечанинг охирги учдан биридаги таҳажжуд афзалдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Таҳажжуд намозининг вақти

Таҳажжуд намозининг вақти

Савол: Таҳажжуднинг кечада белгиланган вақти борми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6936- 4):

Кеча – бошидан охиригача нафл намозларининг вақтидир. Бироқ, витр намозининг вақти ҳуфтон намозини ўқиш билан бошланади. Агар имкони бўлса таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқиш, афзалдир. Агар у пайтда уйғона олмаслик хавфи бўлса, кечанинг аввалида эҳтиётдан витр намозини ўқиб олиш авлодир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавф қилса, витрни кечанинг аввалида ўқисин. Витрни кечанинг охирида ўқишга умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Кеча охиридаги намоз гувоҳлантирилгандир. Шундай қилиш афзалдир» деганлар (Имом Муслим 755; Термизий 455).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд