Category Archives: Саҳв саждаси

Бу категорияда саҳв саждаси ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Саҳв саждасини қачон қилиш керак?

Саҳв саждасини қачон қилиш керак?

Савол: Саҳв саждасини қачон қилиш керак?

Доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ жавоб беради:

Намозга бирон нарсани қўшиш ёки намоз рукнларидан биронтасини оз қилиш ёхуд шубҳа бўлгани каби уч ҳолатнинг бирида саҳв саждаси қилинади. Агар намозга бирон нарсани қўшиб қўйилса саломдан сўнгра, намоздан бирон нарсани кам қилинган (тушурилган) бўлса саломдан илгари саҳв саждаси қилинади. Агар намозда шубҳаланилган (яъни бирон ракаатни ўқимагани ёки қироатни қилмагани ёхуд саждани битта қилгани ҳақида шубҳага борилган) бўлса ва намозхон аниқ бир нарсага ишонган бўлса саломдан илгари, агар гумонининг қувватлисига таянган бўлса саломдан кейин саҳв саждаси қилинади. Бу – саҳв саждаси ҳақида уламолар тарафидан айтилган қувватли қавллардир.

Валлоҳу аълам.