Category Archives: Уйқудаги одамнинг талоғи

Бу категорияда Уйқудаги одамнинг талоғи ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Уйқуда талоқ қўйиш

Уйқуда талоқ қўйиш

Савол: Тушимда ёнимда ётган хотинимга ножўя гапни айтиб, уч талоқ қўйибман. Менинг бу муаммойимга жавобингиз нима бўлади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3894–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тушингизда хотинингизни уч талоқ қўйишингиз ва унга ножўя гапни айтишингиз билан жазоланмайсиз.Чунки ухлаётгна одамдан масъулият кўтарилган. Тушингизда ёқтирмаган нарсангизни кўрганингиз маҳал чап тарафингизга тупуриб, Аллоҳ таолога Шайтондан ва кўрган нарсагизнинг шарридан сиғинишингиз ҳамда бошқа томонга ўгирилиб олишингиз, мустаҳабдир. Бундай қилган одамга тушида кўрган нарсасининг зарар қилмаслиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлгандир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён