Category Archives: Шукр саждаси

Бу категорияда шукр саждаси ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Шукр саждаси қачон қилинади?

Шукр саждаси қачон қилинади?

Савол: Мен тунлари витр намозини ўқиб бўлгач шукр саждаси қиламан. Бу – битта саждадан иборатдир. Шунингдек, чошгоҳ намозини ўқиб бўлгач ҳам шукр саждаси қиламан. Айтингчи, ҳар қачон шундай ҳолатларда шукр саждаси қилишим жоизми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8065­ 2):

Шукр саждаси шукрни тақозо этган неъмат келганидагина мубоҳ бўлади. Аммо, ҳар витр ва чошгоҳ намозларидан сўнгра шукр саждаси қилишни одат қилиб олишнинг шариатда асоси борлигини билмаймиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён