Category Archives: Денгиз маҳсулотлари

Бу бўлимда Денгиз маҳсулотлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Денгиз тошбақаси ва креветкалар

Денгиз тошбақаси ва креветкалар

Савол: Денгизда яшайдиган тошбақа ва креветка (ўноёқли қисқичбақа) каби ҳайвонлар ва қуруқликда яшайдиган зебра каби ҳайвонлар гўштининг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11126):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Денгиз тошбақаси ва ўноёқли қисқичбақанинг гўштини ейиш жоиз. Чунки денгиз ҳақида савол берилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Денгизнинг суви пок ва ўлимтиги ҳалолдир», деб жавоб берганлар (Термизий 69; Насоий 332; Абу Довуд 83; Ибн Можа 386; Имом Аҳмад 2/361; Имом Молик «Муваттоъ» 43; Доримий 729).

Шунингдек, зебранинг гўштини ҳам истеъмол қилиш жоиз. Чунки таъқиқ хонаки эшак ҳақида келган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Балиқни ҳам сўйиш керакми?

Балиқни ҳам сўйиш керакми?

Савол: Маҳаллий рўзномаларнинг бирида балиқни сўймай ейиш ҳаром экани ҳақида ўқиб қолдим. Шу гап тўғрими? Ҳолбуки, Ислом ва Араб оламидаги барча одамлар балиқни сўймай истеъмол қилишади.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11389):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Балиқни сўйиш кераклиги ҳақида ўқиган маълумотингиз нотўғридир. Уни сўймай истемол қилиш, жоиздир. Чунки денгиз ҳақида савол берилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Денгизнинг суви пок ва ўлимтиги ҳалол», деб жавоб берганлар (Термизий 69; Насоий 332; Абу Довуд 83; Ибн Можа 386; Имом Аҳмад 2/361; Имом Молик «Муваттоъ» 43; Доримий 729).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Денгиз ҳайвонларининг барчаси ҳалолми ёки йўқми?

Денгиз ҳайвонларининг барчаси ҳалолми ёки йўқми?

Савол: Денгиз ҳайвонларининг барчаси ҳалолми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5828-6):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Одатда денгиздагина яшайдиган денгиз ҳайвонлари гўштидаги асос, Аллоҳ таолонинг қавли ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг денгиз ҳақидаги ҳадисларига биноан, ҳалолликдир:

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятининг умумий маъноларига кўра, ҳалолликдир:

﴿أُحِلَّ لَكُمْ صَيْدُ الْبَحْرِ وَطَعَامُهُ مَتَاعًا لَكُمْ وَلِلسَّيَّارَةِ﴾

«Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди» (Моида: 96);

«Денгизнинг суви пок ва ўлимтиги ҳалолдир» (Термизий 69; Насоий 332; Абу Довуд 83; Ибн Можа 386; Имом Аҳмад 2/361; Имом Молик «Муваттоъ» 43; Доримий 729).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Электр токи билан балиқ овлаш

Электр токи билан балиқ овлаш

Савол: Бир балиқчи балиқ тутишдан илгари сувга электр токи юборилган саватни ташлайди. Сувга ток ёйилади ва балиқлар унинг таъсирида ўлади. Балиқчи ўлган балиқларни ов ўлароқ тўплайди. Мазкур балиқлар ҳаромми ёки ҳалолми? Уни ейиш ҳалолми? Бундан ташқари мазкур одам сув ичига портловчи модда қўйиб портлатади ва босим таъсирида балиқлар ўлади. Булар ҳақида шариатнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9061-6, 7):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Модомики бирон кимсага зарари бўлмас экан, мазкур усуллар билан овланган балиқларни истеъмол қилиш жоиздир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Чириган ҳайвонлар билан озиқланган балиқлар

Чириган ҳайвонлар билан озиқланган балиқлар

Савол: Чириган ҳайвонлар билан озиқланадиган денгиз ҳайвонларининг гўштларининг ҳаром эканлиги ҳақидаги ҳукм қаердан олинади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11780-9):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Денгиз ҳайвонлари ҳақидаги асос, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятининг умумий маъноларига кўра, ҳалолликдир:

﴿أُحِلَّ لَكُمْ صَيْدُ الْبَحْرِ وَطَعَامُهُ مَتَاعًا لَكُمْ وَلِلسَّيَّارَةِ وَحُرِّمَ عَلَيْكُمْ صَيْدُ الْبَرِّ مَا دُمْتُمْ حُرُمًا﴾

«Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди. Ва модомики иҳромда экансизлар, сизларга қуруқлик ови ҳаром қилинди» (Моида: 96). Бу ҳукмдан чиқарадиган насс нақл қилинсагина, унинг ҳукми ўзгаради. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг денгиз ҳақида айтган ушбу ҳадислари ҳам қувватлайди: «Денгизнинг суви пок ва ўлимтиги ҳалолдир» (Термизий 69; Насоий 332; Абу Довуд 83; Ибн Можа 386; Имом Аҳмад 2/361; Имом Молик «Муваттоъ» 43; Доримий 729).