Category Archives: Полиз маҳсулотлари

Бу категорияда Полиз маҳсулотлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз. 

Қалампир бўлган уйга фаришта кирмайдими?

Қалампир бўлган уйга фаришта кирмайдими?

Савол: Атторларнинг дўконларида сотиладиган ва дори ўлароқ ишлатиладиган қалампир ҳалолми ёки ҳаромми? Ҳатто айрим одамлар: Қалампир бўлган уйга фаришта кирмайди!,– дейишади.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2830-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Атторларниг дўконларида сотилаётган қалампир, ҳалолдир. Чунки унинг асли ҳалол бўлиб, ҳаром эканига бирон далилимиз йўқ. Одамларнинг: Қалампир бўлган уйга фаришта кирмайди, деган гаплари эса асоссиз ва ботилдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Пиёзни ейиш ҳаромми?

Пиёзни ейиш ҳаромми?

Савол: Жума куни пиёз ейиш ҳаромми ёки макруҳми? Агар биров пиёзни еса–ю, ялпиз ёки тиш маъжунларини ишлатиб унинг ҳидини кетказса бўладими? Ҳаромлик унинг бадбўйлигига боғлиқми ёки пиёзни (хом) ейишга рағбатлантирган ҳадислар ҳам борми?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7466-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Хом пиёзни ейиш, ҳидининг бадбўйлиги туфайли макруҳдир. Чунки бундай ҳолларда еган одамнинг жума ва бошқа кунларида омма тўпланадиган жойларга бориб қолиши эҳтимолдан холи эмасдир. Бироқ пиёзни пиширилиб ҳиди кетказилган бўлса, ейишнинг зарари йўқ. Ҳадисда: «Саримсоқ ва пиёз еган одам масжидимизга яқинлашмасин!»– дейилган (Имом Бухорий 817; Имом Муслим 564; Термизий 1806; Насоий 707; Абу Довуд 3822; Имом Аҳмад 3/400).

Саримсоқ ва пиёзни еб, бадбўй ҳидини бирон нарса воситасида кетказган одамнинг, масжид ва бошқа яхшилик мажлисларида иштирок этишининг зарари йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён