Category Archives: Гўшт маҳсулотлари

Бу категорияда Гўшт маҳсулотлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Маймун гўшти

Маймун гўшти

Савол: Маймун гўштини истеъмол қилишнинг динимиздаги ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 18184-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Маймун гўштини истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки унинг ҳалок қиладиган тишлари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эса тишли йиртқичларнинг гўштини ейишни таъқиқлаган саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд ва Солиҳ Фавзон

Анаконданинг гўшти ҳалолми?

Анаконданинг гўшти ҳалолми?

Савол: Сичқон, анаконда, заҳарли илон, маймун ва денгиз шиллиқ қуртларини истеъмол қилса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2586-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сичқон, анаконда, заҳарли илон ва маймунларнинг гўштини истеъмол қилиш жоиз эмас. Чунки, уларнинг барча турлари тишлари билан ўлдиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тишли йиртқичларнинг барчасининг гўштини ҳаром қилганлар. Бундан ташқари мазкур ҳайвонлар жирканчли–ифлос жонзотлардир. Аллоҳ тало эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тавсифлар экан:

﴿وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ﴾

«Уларга пок нарсаларни ҳалол қилиб, ифлос нарсаларни ҳаром қилади»– деган (Аъроф: 157).

Денгиз шиллиқ қуртларини эса, истеъмол қилиш жоиз. Чунки, улар қуйидаги оят маъноларининг таҳтига дохилдир:

﴿أُحِلَّ لَكُمْ صَيْدُ الْبَحْرِ وَطَعَامُهُ مَتَاعًا لَكُمْ وَلِلسَّيَّارَةِ﴾

«Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди» (Моида: 96).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳайвонларни ифлос сувлар билан суғориш

Ҳайвонларни ифлос сувлар билан суғориш

Савол: Қўй, қорамол, туя ва бошқа ҳайвонларни нажосат аралашган сувлар билан суғорилса бўладими? Бу ҳайвонлар жаллола ҳукмига кириб қолмайдими? (Жаллола – ўзининг тезаги ва сийдиклари билан озиқланадиган ҳайвон).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 18615-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳайвонларни нажас сувлар билан суғориш жоиз эмас. Чунки бу, уларни жаллола ҳукмига киритади. Мусулмон ўзининг озиқланиши, кийиниши, нақлиётларни миниши ва бошқа барча ишларида нажосатлардан сақланиши лозим.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Мушукнинг гўшти ҳалолми?

Мушукнинг гўшти ҳалолми?

Савол: Мушукнинг гўштини ейиш ҳаромми ёки макруҳми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 14701):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мушукнинг гўшти ҳаромдир. Чунки у тирноқли ҳайвонлардан биридир. Бу ҳақда Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Аббоснинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тишли йиртқич ҳайвонлар ва тирноқли қушлар(нинг гўштини ейиш)ни таъқиқладилар» (Имом Муслим 1934; Насоий 4348; Абу Довуд 3805; Ибн Можа 3234; Имом Аҳмад 1/289; Доримий 1982).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ортиб қолган овқатлар

Ортиб қолган овқатлар

Савол: Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, эҳтиёждан ортиқча ортиб қолган овқатлар ҳақидаги фикрингиз қандай? Чунки факультетимизда эҳтиёжимиздан ортиқча таомлар тақдим этилади. Талаба эса озгина ейди–да, қолганини ташлаб кетади. 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5944-7):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Исроф қилиш ва молни зое қилиш таъқиқланган. Ортиб қолган овқатни кейинги овқатланишга сақлаб қўйиш ёки у билан муҳтожларни тўйдириш керак. Агар муҳтож одамлар бўлмаса ҳайвонларга бериш керак. Ҳатто қуритилганидан кейин ҳам бериш мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд