Category Archives: Талоқни бирон нарсага боғлаш

Бу категорияда Талоқни бирон нарсага боғлаш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Мен билан жимоъ қилсангиз талоқ қўясизми?,– деди …

Мен билан жимоъ қилсангиз талоқ қўясизми?,– деди …

Савол: Хотиним билан озгина урушиб қолдик ва ундан мен билан жимоъ қилишинини талаб қилдим. У: Агар сиз билан жинсий алоқада бўлсам мени талоқ қўясизми?,– деб қолди. Мен: Кўрамиз,– деб жавоб бердим. У мендан ўжарлик билан жавоб кутар экан, кутилмаганида қасдсиз: Ҳа,– деб юбордим. Аллоҳ таоло менинг бу гапни қасдсиз айтганимни яхши билади. Хотиним билан қовушдим. Кейин мени: «Менинг «Ҳа» дейишим билан талоқ тушадими ёки йўқми?!» деган фикр чулғаб олди: Бу савол билан Табук маҳкамасидаги уламолар олдига бориб сўрадим ва уларнинг айимлари: Бу билан бир талоқ тушади,– деса, бошқалари: Бу билан ҳеч нарса бўлмайди,– дейишди. Шунда мен васваса ва ўйлардан қутилиш учун ўзимга: Буни бир талоқ деб ҳисоблай,– дедим. Бу ҳикоянинг ҳукми ва унинг учун амалга оширилиши керак бўлган шаръий аҳкомлари нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6905–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлиб, мазкур киши талоқни ваъда қилиб «Ҳа» деган бўлса, талоқ тушмайди. Табук маҳкамаси маҳкамаси уламоларининг ихтилофи сабабли ўзидаги васвасани йўқотиш учун бир талоқни тайин этиши билан талоқ тушади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Телевизорни уйдан чиқармасанг: «Талоқсан!», деди!

Телевизорни уйдан чиқармасанг: «Талоқсан!», деди!

Савол: Биров талоғини хотинининг телевизорни уйдан чиқаришига боғлаб: Соат ўн иккигача телевизорни уйдан чиқармасанг талоқсан!,– деди. Хотини телвизорни балконга чиқариб қўйди ва у уйнинг томи остида эмас балки уйга ёпишган эди. Бундай ҳолатда талоқ тушиб, эрнинг хотини билан бирга ўтириши ҳаром бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13002–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар эрнинг мақсади хотини телевизорни уйдан чиқармаса хотинини талоқ қўйиш бўлса ва хотини уни уйдан чиқармаган бўлса битта талоқ тушади. Агар бу талоғи учинчи талоқ бўлмас экан, эрнинг хотинини иддаси давомида қайтариб олиш ҳаққи бордир. Агар эрнинг бу гапни айтишдан мақсади хотинини телевизорни уйдан чиқаришга тезлатиш ва рағбатлантириш бўлиб, талоқ қўйиш бўлмаса ва хотин телевизорни уйдан чиқармаган бўлса, бу, қасам ҳумида бўлиб, эр қасам каффоротини беради ва талоқ тушмайди. Каффорот эса ўнта мискинни тўйдириш ёки кийнтириш ёхуд битта мўъмин қулни озод этишдир. Агар буларни қила олмаса уч кун рўза тутишдир. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

«Ўзингни талоқ деб бил!»– дедим …

«Ўзингни талоқ деб бил!»– дедим …

Савол: Хотиним билан қаттиқ жанжаллашиб қолдим ва аччиқланиб ғазаб устида: «Ўзингни талоқ деб бил!»– дедим. Хотиним менга: «Мен фарзандларимни ташлаб ҳеч қаёққа кетмайман. Агар хоҳласангиз ўзингиз кетаверинг!»– деса бўладими. Биз бир уйда фарзандларимиз билан бирга қолдик. Бироқ (айтган гапимдан) кўнглимда ҳануз хижиллик бор. Аллоҳ таоло сизга билдирсин, шу масъалага ойдинлик киритиб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4586):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлган бўлса, сизнинг гапингиз билан битта талоқ тушади. Агар бу сизнинг учинчи талоғингиз бўлмаса иккита одил одамлар гувоҳлигида ҳануз иддаси чиқмаган экан, хотинингизни қайтариб олишингиз мумкин. Ҳолбуки, ҳайз кўраётгна жувоннинг иддаси (талоқ қўйилган кундан бошлаб) уч марта ҳайз кўриши, ҳомиладорнинг иддаси туғиши, ҳайз кўрмайдиган жувоннинг иддаси эса уч ой ўтишидир.

Агар бу учинчи талоғингиз бўлса хотинингиз сизга бошқа бир эркакка турмушга чиқиб, у билан жинсий алоқа қилгач эри талоқ қўйса ёки вафот этсагина (иддасини ўтиргач) ўз ризолиги билан янги никоҳ ва янги маҳр билангина ҳалол бўлади.

Сиз хотинингиз билан бундай ҳолатда (никоҳсиз) бирга яшаб хато иш қилибсиз. Чунки, у сиздан айрилибди. Сиз Аллоҳга тавба қилиб, истиғфор айтинг. Бундай ишни қайта қилманг. Диний ишларингизни онгли равишда бажаринг.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён