Category Archives: Сут маҳсулотлари

Бу категорияда Сут маҳсулотлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Голландия ёғи ҳалолми?

Голландия ёғи ҳалолми?

Савол:

А) Голландия ёғини истеъмол қилиш ҳақида Исломнинг ҳукми нима?

Б) Тузланган қоқи балиқ ва сардиналарни истеъмол қилиш ҳақида Исломнинг ҳукми нима?

В) Пепси, Спорт, Кола каби салқин ичимликларни ичишнинг Исломдаги ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5564-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

А) Ёғлар туридаги асос мубоҳлик бўлиб, ундан чиқарадиган бирон ҳукм келган бўлсагина ҳукми ўзгаради. Биз ҳозиргача мубоҳликдан чиқарадиган бирон ҳукмни кўрмадик. Шунинг учун у ёғлар мубоҳлигича қолади.

Б) Тузланган қоқи балиқ ва сардиналарнинг асли балиқдир. Балиқни эса ўлган бўлсада истеъмол қилиш ҳалолдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам денгиз ҳақида савол берилганида: «Денгизнинг суви пок ва ўлимтиги ҳалолдир» деганлар (Термизий 69; Насоий 332; Абу Довуд 83; Ибн Можа 386; Имом Аҳмад 2/361; Имом Молик «Муваттоъ» 43; Доримий 729). Деамк, уларни ейиш ҳалолдир.

В) Сиз қаламга олган салқин ичимликларнинг барчаси, модомики кўпи маст қилмас экан, ҳалолдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Пиво кўпигидан қилинган хамиртуруш

Пиво кўпигидан қилинган хамиртуруш

Савол: Ширкатимизда кундалик овқатлар берилади. Унинг таркибида ҳаром бўлган («Флория» сутига қориштирилган чўчқа ёғи ва пишлоқ), маҳаллий сиркаларга аралаштирилган спирт бор. Буларнинг энг хатарлиси кундалик ҳаётимизнинг ажралмас парчасига айланган нон бўлиб, унга пивонинг кўпигидан тайёрланган хамиртуриш қўшилади. Табиийки, пивони ичиш ҳаромдир. Айтингларчи, мазкур нарсалар ҳақидаги шариатнинг ҳукми нима? Бизнинг бу ҳолимиз шариат назарида «зарурат, мажбурийлик» ҳисобланадими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5434-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сизларга чўчқа ёғи ва таркибида спирти бўлган ичимликларни ўз ичига олган овқатларни истеъмол қилишингиз жоиз эмас. Сизлар таркибида ҳаром бўлмаган овқат ва ичимликларни истеъмол қилишингиз керак. Бундан ташқари, ширкат идорасидан шаръан мубоҳ бўлган овқатларни тақдим этишини талаб қилиш ҳаққингиз ҳам бор.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қорамол ачитқилари билан тайёрланган пишлоқ

Қорамол ачитқилари билан тайёрланган пишлоқ

Савол: Қорамол ачитқиларидан тайёрланган пишлоқнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 19504-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қорамол ачитқиларидан тайёрланган пишлоқни ейиш жоиз ва у ҳақда сўраш зарур эмас. Чунки мусулмонлар саҳобалар замонида ҳам кофирларнинг пишлоқларидан ейишар  ва ачитқининг қандай экани ҳақида савол беришмас эди. Агар мазкур ачитқилар исломий усулларга биноан сўйилмаган моллардан олинган бўлса, уни тановул қилиш ҳаром бўлади. Бироқ бирон шахс уларнинг қариналари ва шароитларига кўра ҳалол ёки ҳаром эканида шубҳада бўлса, истеъмол қилмаслиги эҳтиётлироқдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзингизга шубҳали бўлган нарсани шубҳасиз нарсага тарк қилинг»– деганлар. Термизий бу ҳадисни саҳиҳ деган (Термизий 2518; Насоий 5711; Имом Аҳмад 1/200; Доримий 2532).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд ва Солиҳ Фавзон

Чўчқа ачитқилари билан тайёрланган пишлоқ

Чўчқа ачитқилари билан тайёрланган пишлоқ

Савол: Чўчқа ачитқилари билан тайёрланган пишлоқнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 19504-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Таркибида ҳаром қилинган ўлимтик, чўчқа каби ҳаром қилинган ҳайвон гўштлари ва бошқа ҳаром нарсаларнинг унсурлари бўлган озиқ–овқатларни истеъмол қилиш, ҳаромдир. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ﴾

«Сизларга ўликтик, қон ва чўчқа гўшти ҳаром қилинди»– демоқда (Моида: 3). Бу, ҳаром гўштлар ва уларнинг бошқа унсурларини ҳам ўз ичига олади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд ва Солиҳ Фавзон

Ачитқи қориштирилган пишлоқлар

Ачитқи қориштирилган пишлоқлар

Савол: Пишлоқ ишлаб чиқаришда ачитқилар ишлатилади. Бундай пишлоқлар ҳалолми? Чунки мазкур ачитқилар исломий усулларга кўра бўғизланмаган сигир ёки бузоқлардан олинади.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 18457-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сизларнинг мазкур пишлоқларни ейишингизнинг бирон зарари йўқ. Унинг ачитқиси ҳақида ҳам савол беришингиз шарт эмас. Чунки мусулмонлар саҳобалар замонида ҳам кофирлар тайёрлашган пишлоқларни ейишар, бироқ ачитқи тури ҳақида сўрашмас эди.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён