Category Archives: Қандолат маҳсулотлари

Бу категорияда Қандолат маҳсулотлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Таркибида оз миқдорда спирт бўлган маҳсулотлар

Таркибида оз миқдорда спирт бўлган маҳсулотлар

Савол: Бозорларда таркибида оз миқдорда спирт бўлган дорилар ва ширинликлар сотилади. Уларни истеъмол қилиш жоизми? Шуни ҳам эслатишимиз керакки, уларни еган ёки сўрган одам маст бўлмайди.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12087-40):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар мазкур дори ва ширинликларга қўшилган спирт миқдори кўп ейилганида ёки ичилганида маст қилмайдиган даражада оз бўлса, уларни тановул қилиш ва сотиш жоиздир. Чунки у мубоҳ нарсага айлангани боис, уларнинг таъми ёки рангги ёхуд ҳидига таъсир қила олмайди. Лекин, мусулмон ундай нарсаларни ишлаб чиқармаслиги, спиртни мусулмонларнинг озиқ–овқатларига қўшмаслиги ва қўшишга кўмакчи бўлмаслиги керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Ҳолванинг ҳукми

Ҳолванинг ҳукми

Савол: Умуман олганда ҳолванинг ҳукми нима? Мусулмон бўлмаган давлатлардан келаётган ҳолваларнинг ҳукми–чи?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4250-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Нарсалардаги асос, ҳалолликдир. Бу ҳолва ҳам, ўша асоснинг бир парчасидир. Бироқ, унга ҳаром нарса қориштирилганидан хабар топсангиз, сизга уни ейиш ҳаром бўлади.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён