Category Archives: Сунъий озиқ-овқатлар

Бу категорияда Сунъий озиқ-овқатлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Желатин ҳаромми?

Желатин ҳаромми?

Савол: Желатин ҳаромми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8039):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Желатин чўчқа, чўчқанинг териси, гўшти ва бошқа аъзоларидан ишлаб чиқарилган бўлса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига кўра ҳаромдир:

﴿حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ﴾

«Сизларга ўликтик, қон ва чўчқа гўшти ҳаром қилинди» (Моида: 3).

Уламолар чўчқанинг ёғи ҳам ҳаром эканига ижмоъ қилганлар. Агар жалатин таркибида чўчқа  гўшти ва бошқа узвлари каби ҳаром нарса бўлмас экан, уни (ишлатишни)нг зарари йўқдир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён