Category Archives: Ёғ ва мойлар

Бу категорияда Ёғ ва мойлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Мой ҳақида сўрашим керакми?

Мой ҳақида сўрашим керакми?

Савол: (Ошхоналарда) картошка, балиқ ва бошқа маҳсулотларни қовуришда ўсимлик мойидан фойдаланилади. Айрим мусулмонлар эса қовуриш учун чўчқа ёғини ишлатилиши ҳақида шубҳаланадилар ва буни текшириш осон эмас. Сизлар бу ҳақда нима дейсизлар?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 20811-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Таомлардаги асос ҳалоллик бўлиб, чўчқа гўшти ва унинг бўлаклари ишлатилган маҳсулотлар ҳаромдир.  Агар уларнинг ишлатилгани исботланмаса, унинг асоси ҳалолликдир. Шубҳаланишнинг ўзи асос бўла олмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд ва Солиҳ Фавзон