Category Archives: Ортган озиқ-овқатлар

Сиз бу категорияда Ортган озиқ-овқатлар=аыидаги фатволар билан танишасиз.

Чақалоқдан ортган овқатлар

Чақалоқдан ортган овқатлар

Савол: Эмизикли ёшдаги чақалоқдан ортиб қолган ичимлик ва овқатларни истеъмол қилиш жоизми? Менга тушунтириб берсангизлар, нима қилишим керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8443-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Эмизикли чақалоқдан ортиб қолган ичимлик ва овқатларни ейишнинг бирон зарари йўқ. Чунки, бундаги асос ҳалоллик бўлиб, унга зид бўлган далиллар мавжуд эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён