Category Archives: Овқатланиш одоблари

Сиз бу категорияда Овқатланиш одоблари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Нонни чап қўлда ушласа бўладими?

Нонни чап қўлда ушласа бўладими?

Савол: Нонни чап қўлда ушласа бўладими ёки ўнг қўлда ушлаш керакми? Чунки мен кўрган манзараларимда тўқсон фойиз одамларнинг нонни кесар экан чап қўллари билан ушлаганларини кўраман. Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, нон ўта юмшоқдир ва уни чап қўл ёрдамисиз ўнг қўл билан ушлашнинг имкони йўқ. Бизга бу масъалани тушунтириб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6724-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Нонни чап қўл билан ушлаш жоиздир. Аммо уни берар ёки олар экан ўнг қўл билан ушлаш, одоб риоясига кўра афзалдир. Ўнг қўл билан ейиш имкони бўла туриб чап қўл билан ейиш эса, жоиз эмасдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кўп ейиш ҳаромми?

Кўп ейиш ҳаромми?

Савол: Кўп овқат ейиш ҳаромми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5828-9):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳа, зарар берадиган даражада кўп ейиш ҳаромдир. Чунки бундай ейиш, исрофдир. Исроф эса Аллоҳ таолонинг ушбу оятига кўра ҳаромдир:

﴿يَا بَنِي آدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ﴾

«Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни тоза либосда бўлингиз) ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас» (Аъроф: 31).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қўл билан овқатланиш суннатми?

Қўл билан овқатланиш суннатми?

Савол: Қўл ва қошиқлар билан овқатланиш одатми ёки суннатми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8107-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қўл ва қошиқлар билан овқатланиш суннат бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учта бармоқлари билан тамадди қилар эдилар. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ «Ичимликлар» китобининг «Бармоқлар ва идишни ялаш» бобида Каъб разияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учта бармоқлари билан тамадди қилар ва овқатини еб бўлгач уларни ялар эдилар» деган жумлаларини ривоят қилган (Имом Муслим 2032; Термизий «Шамоилу Муҳаммадийя» 130, 133; Имом Аҳмад 6/386; Доримий 2/67; Ибн Аби Шайба 8/107, 111; Ибн ҳиббон 5251; Ҳоким 4/117; Табароний 182, 187, 188, 195, 196; Байҳақий «Сунан» 7/178, «Одоб» 552; Бағавий 2874).