Category Archives: Ошхона ва ошпазлик

Бу категорияда Ошхона ва ошпазлик ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Овқатларига вино аралаштирадиган ошхона

Овқатларига вино аралаштирадиган ошхона

Савол: Овқатларни тайёрлар экан гўштларга вино аралаштирадиган ва бу гўштларни оловда пиширадиган ошхоналар бор. Гўшт атрофини қоплаган вино, ёнувчан бўлгани боис, оловда тезда ёниб кетади. Шу гўштларни истеъмол қилиш жоизми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12087-41):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Уларни истеъмол қилиш жоиз эмас. Чунки вино, уламолар ижмоъси билан нажосат бўлиб, гўштни унга солинган. Унинг истеъмоли ароқ ичиш ва ювилмаган идишларда ейиш ва ичишга лоқайдликни келтириб чиқаради.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Ароқ сотиладиган ошхонада овқатланиш

Ароқ сотиладиган ошхонада овқатланиш

Савол: Ароқ сотиладиган ошхоналарда тамадди қилиш жоизми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12087-32):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар бошқа ошхоналарда тамадди қилиш имкони бўлса, ароқ сотиладиган ошхоналарда овқатланиш жоиз эмас. Чунки бунинг замирида гуноҳ ва зулмга ўртоқ бўлиш ётади. Агар бошқа ошхоналарда овқатланиш имкони бўлмаса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларининг умумий маъноларига кўра, ароқ сотиладиган ошхоналарда ҳам зарурат нуқтаи назаридан овқатланиш жоиз бўлади:

﴿وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ﴾

«Аллоҳ сизлар учун динда қийинчилик яратмади» (Ҳаж: 78);

﴿لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا﴾

«Аллоҳ нафсга тоқатига яраша нарсаларни таклиф қилади» (Бақара: 286).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Чўчқа гўштини пиширган ошпаз

Чўчқа гўштини пиширган ошпаз

Савол: Менинг касбим ошпазлик ва Америкадаги ошхоналарда одат бўлганидек чўчқа гўштини ҳам пишираман. Шундай қилишим шаръан жоизми? Мен ўзим ундан емайман, фақатгина пишираман, холос. Чунки менинг бундан бошқа ҳунарим йўқ. Бу ерда исломий таълимотларни ҳаётга татбиқ қилай десам, бирон ишни учратмадим.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4047-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, кофир ёки мусулмон бўлишидан қатъиий назар бирон киши учун чўчқа гўштини пиширишингиз жоиз эмас. Чунки бундай қилиш, Аллоҳ таоло таъқиқлаган гуноҳ ва тажовузга ёрдамчи бўлиш, демакдир:

﴿وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ﴾

«Эзгулик ва тақво асосида ҳамкор бўлингиз ва гуноҳ ва тажовузга ҳамкор бўлмангиз!» (Моида: 2).

Иккинчидан: Ислом динида касб ва иш йўллари бениҳоя кўпдир. Ким Аллоҳдан қўрқса Аллоҳ таоло унга чиқиш йўлини кўрсатиб, кутмаган тарафидан ризқини бераверади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا • وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ﴾

«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ: 2, 3). Шу боис, сиз Аллоҳдан тақво қилишингиз ва Аллоҳ рухсат берган ишлардагина ишлашингиз керак. Ўшандагина Аллоҳ таоло ўз ваъдасини рўёбга чиқаради. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайдиган Зотдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Таомномани ўқинг!

Таомномани ўқинг!

Савол: Таркибида чўчқа маҳсулотлари ва спирт йўқ эканига қаноат ҳосил қилиш учун ошхоналардаги таомномани ўқиш керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11697-8):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳа, ўқиш керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Чўчқа гўшти пиширилган қозонда мол гўштини пишириш

Чўчқа гўшти пиширилган қозонда мол гўштини пишириш

Савол: Айрим ошхоналарда чўчқа гўшти пиширилган қозонларда мол гўштини ҳам пиширилади. Бундан ташқари чўчқа гўштини тўғралган пичоқ билан мол гўштини ҳам тўғралади. Ўша мол гўштларини истеъмол қилса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11697-17):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Чўчқа гўшти пиширилган қозонда пиширилган ва чўчқа гўшти тўғралган пичоқда тўғралган мол гўштини истеъмол қилиш жоиз бўлмайди.