Category Archives: Талоқ ва ёлғон сабаблар

Бу категорияда Талоқ ва ёлғон сабаблар ҳақидаги фатволар билан танишасизлар.

Талоқ қўйиш сабаби ёлғон эди

Талоқ қўйиш сабаби ёлғон эди

Савол: Зайд бир жувонга уйланди. Улар бир-бирини жуда ҳам севишар эди. Кунларнинг бирида эрга: Хотининг сен ҳақингда фалондақа, пистондақа, деди,– деб айтилди. Хотин у пайтда ёнида йўқ эди. Шунинг учун эр қаттиқ аччиқланиб, хотинига талоқ хатини ёзди. Ўша пайтда хотини ҳайз кўраётган эди. Кейин маълум бўлдики, хотин мазкур гапларни айтмаган экан. Хотин номидан гапирган одам Зайд билан хотинининг ўртасини айирмоқчи бўлган экан. (Айтингларчи), Зайднинг хатидаги талоқ тушадими? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9541–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлган бўлса, талоқ хати хотинда ҳайз келаётган ҳамда эрнинг қаттиқ аччиқланган пайтида ёзилгани учун, талоқ тушмайди. Чунки талоқ қўйишга ундаган омилнинг ёлғон экани маълум бўлибди. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий