Category Archives: Мевалар

Бу категорияда Мевалар =аыидаги фатволар билан танишишингиз мумкин.

Қора узум ҳалолми?

Қора узум ҳалолми?

Савол: Исломий шариатнинг қора узумни ейиш ҳақидаги ҳукми қандай? Биз ундан шароб (вино) қилинишини биламиз. Айтингларчи, уни ейиш ҳалолми ёки ҳаромми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3545–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Узум – пок ва ҳалол мевалардан бири бўлиб, у, рангги қора ёки бошқача бўлсин, ҳаром экани ҳақида бирон далил ворид бўлмагани боис ўзининг аслий ҳолатида қолади. Узумдан шароб қилиниши, уни ҳаром қилмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён