Category Archives: Озиқ-овқатлар

Бу бобда Озиқ-овқатлар =аыидаги фатволар билан танишасиз.

Сигарет чекса бўладими?

Сигарет чекса бўладими?

Савол: Сигарет чекса бўладими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2139-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тамакини ҳар қандай ҳолатда чекиш ёки ичиш, ҳаромдир. Чунки, у ифлос нарсалар қаторига киради. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тавсифлар экан:

﴿وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ﴾

«Уларга пок нарсаларни ҳалол қилиб, ифлос нарсаларни ҳаром қилади»– деган (Аъроф: 157).

Сигарет эса юрак, ўпкага умуман олганда инсон соғлиғига зиён келтиради ва барча ёмон касалликлар, масалан, саратоннинг омилидир. Докторлар унинг соғлиққа зарарли эканини таъкидладилар. Ислом шариати эса, инсон соғлиғига зарар берадиган барча нарсадан огоҳлантирган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Чўнтагидаги сигарет намозгоҳига тушди …

Чўнтагидаги сигарет намозгоҳига тушди …

Савол: Равзада намоз ўқиётганида бировнинг чўнтагидан бир пачка сигарети тушди. Шундай қилишнинг ҳукми нима? Сигаретни масжидга олиб кирилса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1382-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар «Шундай қилишнинг ҳукми» жумласидан мақсад сигаретни масжидга олиб кириш бўлса, сигаретнинг мункар ва ифлос нарсалардан экани ва унинг чекиш ҳаром экани ҳаммага маълум. Чунки сигаретда танга, молга ва жамиятга бениҳоя зарарлар бўлиб, ундан бирон фойда келмайди. Қолаверса, у ифлос нарса бўлиб, Аллоҳнинг уйлари бўлган масжидларни улардан сақлаш керак. Уни масжидларга олиб келиш, Аллоҳнинг уйларига ҳурматсизлик ва масжидларни таҳқирлаш, демакдир.

Агар «Шундай қилишнинг ҳукми» жумласидан мақсад чўнтагидан сигарет пачкаси тушган одам намозининг бузилиши ёки бузилмаслиги бўлса, намоз асносида чўнтагидан сигарет пайчаси тушган одамнинг намози раво бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сигарет чекар экан Қуръон тинглаш

Сигарет чекар экан Қуръон тинглаш

Савол: 1) Сигарет чекар эканман радиодан ёки бирон кишининг оғзидан Қуръон тиловатини тингласам бўладими?

2) Қўлда тутатилаётган сигарет билан масжидга кирса бўладими? Яъни, қўлдаги сигаретни ташлашдан илгари кирса бўладими ёки таҳорат олиш жойининг дарвозасидан киришдан илгари ташлаш керакми?

3) Қўлда сигарет турган пайтда Қуръонни ушлаш ва унга қараб тиловат қилиш жоизми ёки Қуръонни ушлаб ёддан тиловат қилиш керакми?

4) Сигарет чекиш ҳаромми ёки макруҳми?

5) Баъзи одамлар: Сигаретга Аллоҳ таолонинг:

﴿حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ﴾

«Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Аллоҳдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса ҳаром қилинди»– (Моида: 3) ояти тўғри келади. Яъни, сигарет Аллоҳдан бошқаси учун бўғизланган ҳайвонлар ҳукмида бўлади,– дейдилар. Шу тўғрими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси ораларида ўзаро боғлиқлик бўлгани боис мазкур беш саволга битта жавоб беради (Фатво № 1000–1, 2, 3, 4, 5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сигарет чекиш танага ва бойликка зарар келтиргани боис, гуноҳлардан бири ҳисобланади. Шариат уни Аллоҳ таолонинг:

﴿وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ﴾

«Уларга пок нарсаларни ҳалол қилиб, ифлос нарсаларни ҳаром қилади»– (Аъроф: 157) оятининг умумий маъноларига киргани сабабли, ҳаром қилган. Сигарет пок нарсалар қаторига кирмайди, балки, у, ифлос нарсадир. Модомики сигаретни тутатиш ва чекиш ҳаром экан, уни масжидда ёки мажидга киришда ёхуд Қуръон тиловатини бирон кишининг оғзидан бевосита ёки радиодан билвосита тинглар экан, бундай ҳолатда сигаретни чекиб туриш хунук иш ва қаттиқ гуноҳдир. Чунки бу чекиш билан ибодат учун қурилган жойларни ва Аллоҳнинг каломи, ҳикмат, ибрат, чиройли ўгитнинг манбаи бўлган Қуръон Каримни таҳқирлаган бўлинади. Қуръонни тинглар экан чекиб туриш Қуръонни таҳқирлаш бўлса, уни тиловат қилаётган қорини ҳам таҳқирлаган бўлади. Одатда, одамлар обрўли инсонлар ва раҳбарларнинг йиғинларида ёки маросимларда одоб андозасида бўладилар. Шундай экан, Аллоҳга ибодат қилиш ва Унга яқин бўлиш учун қурилган масжидларда, Қуръон дарси, тиловати ва уни тинглаш асносида гуноҳ ишга қўл уришга қандай журъат этадилар?! Шу боис сигарет чекишдан бутунлай воз кечиш лозим бўлса, Аллоҳ таолога зикр, Қуръон тиловатини ёки Қуръонни тинглаш билан яқин бўлиш асносида, сигаретни чекмаслик шарт.

Бешинчи саволдаги: «Сигаретга Аллоҳ таолонинг:

﴿حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ﴾

«Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Аллоҳдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса ҳаром қилинди»– (Моида: 3) ояти тўғри келади» жумласи нотўғридир. Чунки «Аллоҳдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса»дан мақсад, жонлиқни бўғизланаётган пайтда Аллоҳдан бошқасининг номини тилга олиш ва бундан бошқа шу маънода жонлиқларни Аллоҳдан бошқаси учун сўйишдир. Зеро Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аллоҳ Аллоҳдан бошқаси учун бўғизлаган кимсани лаънат қилди!» ҳадисини ривоят қилган (Имом Муслим 1978; насоий 44222; Имом Аҳмад 1/118). Бироқ, сигаретнинг ҳаром эканига унинг ифлос нарсалардан бири, инсон танасига зарар бериши, исроф ва мол нобудгарчилиги экани кифоядир. Бу:

﴿وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ﴾

«… ва ифлос нарсаларни ҳаром қилади» (Аъроф: 157) ояти ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Зарарланиш ҳам, зарар бериш ҳам йўқ» (Имом Аҳмад 5/327; Ибн Можа 2340. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривояти) ва: «Мўъминга зарар берган кимса лаънатлангандир!» (Абу Бакр разияллоҳу анҳу ривояти. Термизий 4/332; Абу Нуъайм «Ҳилятул авлия» 3/49; Хатиб «Таъриху Бағдаад» 1/403) ҳадислари маъноларининг таҳтига киради.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Иброҳим ибн Муҳаммад Оли Шайх

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сигаретнинг ҳаромлигига ҳужжат нима?

Сигаретнинг ҳаромлигига ҳужжат нима?

Савол: Сигарет чекиш ҳаромми ёки ҳалолми? Бунинг далили нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 515-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сигарет чекиш, ҳаромдир. Чунки у, ифлос нарсалар қаторига киради ва Аллоҳ таоло ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ифлос нарсаларни ҳаром қилганлар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тавсифлар экан:

﴿وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ﴾

«Уларга пок нарсаларни ҳалол қилиб, ифлос нарсаларни ҳаром қилади»– деган (Аъроф: 157).

Зеро сигарет соғлиққа зарар, бойликка зиёндир. Шариат эса соғлиқ ва молни сақлашнинг фарз эканини билдирган. Уламолар ўтмишда ҳам, ҳозирги кунда ҳам Уммат борлиғини ҳимоя қилиш ва ишларини ўз фитратига кўра давом эттириши учун зарур бўлган бешта нарса қаторида соғлиқ ва бойликни ҳимоя қилишни ҳам таъкидлаганлар. Ҳадисларда бойликни нобуд қилиш таъқиқланган. Пулларни сигарет сотиб олиш учун сарфлашнинг кераги йўқ. Чунки уни чекиш кашандага ҳам, жамиятга ҳам кони зарардир. Сигарет учун сарфланган пул эса, исрофдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сигарет ҳаром эмас!,– деди …

Сигарет ҳаром эмас!,– деди …

Савол: Биров сигарет чекаётганида насиҳат қилдим ва у менга: Сигарет чекиш ҳаром эмас!,– деди. Сигарет чекишнинг ҳукми нима? Сигарет чекадиган одамнинг орқасида намоз ўқисак бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 36-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сигарет чекиш соғлиққа зарарли, ифлос ва исроф бўлгани учун ҳам, ҳаромдир. Аллоҳ таоло:

﴿وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ﴾

«Уларга пок нарсаларни ҳалол қилади»– деган (Аъроф: 157).

Аммо сигарет чеккан одамнинг орқасида намоз ўқишга келсак, агар унга иқтидо қилинмаса жума ва жамоат намозлари тарк бўлса ёки фитна пайдо бўлса, қаттиқ зарарни олдини олиш учун унинг орқасида намоз ўқилса бўлаверади. Агар баъзи одамларнинг унинг орқасида намоз ўқимаслиги билан жума ва жамоат намозлари қолмаса ва бирон зарар келмаса ва сигарет чекканига норозилик ва танқид ифодаси фойда бериб чекишни ташлаш эҳтимоли бўлса, унинг орқасида намоз ўқимаслик ва ҳаром қилинган нарсалардан воз кечишига кўмакчи бўлиш учун унинг орқасида намоз ўқимаслик керак бўлади ва бу, мункарни қайтариш бобидан бўлади.

Агар сигарет чеккан одамнинг орқасида намоз ўқимаслик билан бирон зарар, жума ва жамоат намозларини қолдириш келмаса, мусулмон одам намозини тўкис ва динини муҳофаза қилиш учун, фисқу маъсияти бўлмаган бошқа имомни қидириши лозим бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Иброҳим ибн муҳаммад Оли Шайх

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён