Category Archives: Идиш-товоқлар

Бу категорияда Идиш-товоқлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Эркакларнинг тилла суви югуртирилган соатни харид қилишлари

Савол: Тилла суви югуртирилган тилла соатларни харид қилиш жоизми? Уларнинг нархлари 120 риёл атрофида. Тилла суви югуртирилган қошиқ ва пичоқларни сотиш–чи? Фақатгина тилла суви югуртирилган идиш–товоқлар ҳақида ҳам фатво берсангиз?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 16461):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилла ва кумуш идишларда ичишни таъқиқлаганлари боис, тилла суви югуртирилган қошиқ ва пичоқларни сотиб олиш жоиз эмас. Бу ҳукм соф тилла ва кумушдан қилинган, тилла ва кумуш сувлари югуртирилган барча нарсалар, жумладан, пичоқ ва қошиқларни ҳам ўз ичига олади.

Бинобарин, эркакларнинг тилла суви югуртирилган соатларни харид қилишлари ҳам жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларга тилла маҳсулотларини тақишни ҳаром қилди ва у ҳукм соф тиллани ҳам, югуртирилган сувини ҳам ўз ичига олади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар:        Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон, Абдулазиз Оли Шайх ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Normal 0 21 false false false TR X-NONE AR-SA MicrosoftInternetExplorer4

Тилла суви югуртирилган буюмларни сақлаш

Савол: Айрим мусулмонларнинг хонадонларида тилла ёки кумушдан қилинган ёки уларнинг суви югуртирилган идиш–товоқларни ишлатиш одат тусига кирди. Уларда ейишнинг ҳукми нима? Уларни зийнат учун истеъмол қилиш жоизми? Аллоҳ таоло устингиздан барча яхшиликларни ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 16000):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тилла ёки кумуш идишларни ейиш ва ичишда истеъмол қилиш (эркакларга ҳам, хотинларга ҳам) жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«Тилла ёки кумуш идишларда еган ёки ичган одам қорнида жаҳаннам алангасини гувиллаб алангалатибди». Мутафақун алайҳ, ҳадис лафзи Имом Муслимникидир (Имом Бухорий 5311; Имом Муслим 2065; Ибн Можа 3413; Имом Аҳмад 6/301; Имом Молик «Муваттоъ» 1717; Доримий 2129).

«Тилла ва кумуш идишларда еб, ичманглар, товоқларида еманглар. Чунки улар бу дунёда у (кофир)лар, охиратда эса биз учундир». Муттафақун алайҳ (Имом Бухорий 5110; Имом Муслим 2067; Термизий 1878; Насоий 5301; Абу Довуд 3723; Ибн Можа 3414; Имом Аҳмад 5/390; Доримий 2130).

Шунингдек, тилла ва кумуш идишларни уйда сақлаш ҳам жоиз эмас. Чунки бундай қилиш тилла ва кумуш идишларни ейиш учун истеъмол қилиш, демакдир. Уларни уйда сақлаш жоиз эмас, чунки сақлаш истеъмол учун воситадир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон, Абдулазиз Оли Шайх ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Тилла суви югуртирилган идишларни сотсам бўладими?

Савол: Менинг соат, уй ва соғлик (санитария) жиҳозлари сотадиган дўконим бор. У ерда эркакларнинг ҳақиқий тилла суви югуртирилган соат ва кўзойнаклари, идиш–товоқлар ҳамда соғлиқ жиҳозлари сотилади. Мен сиз жаноблардан уларни эркак ва аёлларга сотиш ёхуд уйда ишлатиш ҳақида батафсил жавоб кутаман. Аллоҳ таоло сизларни Ўз паноҳида асрасин! Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.     

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11907):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар иш айтилганидек бўлса, тилла ёки кумуш суви югуртирилган идиш–товоқларни эркагу аёлларга сотиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига кўра жоиз эмасдир:

«Тилла ва кумуш идишларда еб, ичманглар, товоқларида еманглар. Чунки улар бу дунёда у (кофир)лар, охиратда эса биз учундир». Муттафақун алайҳ (Имом Бухорий 5110; Имом Муслим 2067; Термизий 1878; Насоий 5301; Абу Довуд 3723; Ибн Можа 3414; Имом Аҳмад 5/390; Доримий 2130);

«Тилла ёки кумуш идишларда еган ёки ичган одам қорнида жаҳаннам алангасини гувиллаб алангалатибди». Мутафақун алайҳ, ҳадис лафзи Имом Муслимникидир (Имом Бухорий 5311; Имом Муслим 2065; Ибн Можа 3413; Имом Аҳмад 6/301; Имом Молик «Муваттоъ» 1717; Доримий 2129).

Бошқа (тилла ва кумуш суви югуртирилган) буюмларни ишлатиш ҳам, гуноҳлардан тўсиш, сабаб ва маъноларнинг умумийлиги боис, шу ҳукмга дохил қилинади.

Шунингдек, эркакларга (хос) тилла ёки кумуш сувлари югуртирилган соат ва кўзойнакларни сотиш ҳам, жоиз эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён