Category Archives: Тақинчоқлар

Бу категорияда Тақинчоқлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Эркаклар тилла тақинчоқ тақса ва хина қўйса бўладими?

Савол: Бизнинг Суданда бир одат бор. Биров биринчи марта уйланаётган бўлса унинг ўнг қўлига ипак ип, чўнтагига эса устига чиқарилган тилло ҳилол солиб қўйилади. Тўйидан уч кун илгари эса қўли ва оёқларига хина қўйилади. Бу одатлар яхшими ёки ёмонми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бу одатлар ботил бўлиб, (шаръий) асоси ва таъсири йўқдир. Эркакларнинг тилла билан безаниши ҳаром бўлиб, жоиз эмасдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  умматининг эркакларига тилла нарсаларни таъқиқлаганлар. Ривоятларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир одамнинг қўлида тилла узук кўрганлари ва уни чиқариб, отганлари ҳамда: «Бировингиз жаҳаннам оташини қасд қилиб, уни қўлига оладими?»‒ деганлари вориддир (Имом Муслим 5593). Шунга кўра мазкур тилла ҳилолни тақиш жоиз эмас.

Ипак ипга келсак, уни куёвнинг қўлига бериш орқасида ботил эътиқод бор. У ‒  куёв билан келин ўртасини боғлаш бўлиб, бунинг таъсири йўқдир ва у кичик ширк турига киради. Чунки, у, бу ишини шариат кўрсатмаган бошқа иш учун сабаб қилган ва ҳиссий йўл билан қилмаган бўлади. Зеро бундай қилиш кичик ширкдир.

Қўл ва оёқларга хина қўйиш эса хотин‒қиларнинг иши бўлиб, эркаклар безанадиган нарса эмас.   

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Темир соатларни тақиш

Темир соатларни тақиш

Савол: Соат тақиш, таъқиқланган темирни тақиш қаторига кирадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4029–3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Соатларни тақиш, темирни тақиш қаторига кирмайди. Чунки у билан зийнатланиш қасд қилинмайди ва тақишда катта манфаат бордир. Маълумки, қилич ва ундан бошқа қуролларнинг таркибида темир бор ва уларни тақиб олишнинг кароҳияти йўқ. Балки уларни эҳтиёж бўлгани боис ишлатиш машруъдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Темир соатни тақиш мумкин эмасми?

Темир соатни тақиш мумкин эмасми?

Савол: Темирдан ясалган соатларни тақиш жоиз эмасми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6267–3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг совчи қўйган йигитга (маҳр учун): «Темир узук бўлса ҳам топиб кел!»– деб айтган ҳадисларига кўра, темирдан ясалган соатни тақишнинг зарари йўқ (Имом Бухорий 4842; Имом Муслим 1425; Термизий 1114; Насоий 3280; Абу Довуд 2111; Ибн Можа 1889; Имом Аҳмад 5/336; Имом Молик «Муваттоъ» 1118; Доримий 2201).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Темир соат билан намоз ўқиш

Темир соат билан намоз ўқиш

Савол: Темирдан ясалган соатни тақиш ва у билан намоз ўқишнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7643–8):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Темир соатни тақиш ва у билан намоз ўқишнинг зарари йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Соатни қайси қўлга тақиш керак?

Соатни қайси қўлга тақиш керак?

Савол: Эркакларнинг соатларини ўнг қўлларига тақишлари жоизми ёки чап қўлларига тақишлари керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9584–4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу масъалада йўл кенг бўлиб, эркак ёки хотинлар соатларини худди узук каби хоҳлаган қўлларига тақишлари мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён