Category Archives: Кийиниш

Бу категорияда кийиниш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Аболар четидаги тилла жияклар

Аболар четидаги тилла жияклар

Савол: Эркакларнинг аболари четига тикиладиган жиякларнинг ҳукми нима? Уларни тилла аралаш тўқилган деган гаплар юради.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3582–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бундан аввал мутахассис одамлардан аболарнинг четига тикиладиган симлар ва жияклар ҳақида тилла рангида кўриниб шубҳага йўл очгани боис сўралган эди. Улар мазкур жияклар ичида тилла йўқлигини айтдилар. Шунинг учун ҳам, мазкур жияк зийнат қилиб тикилган аболарни кийиш мубоҳдир. Агар тилла бор деб гумон қилинганида ҳам, унинг миқдори жуда ҳам оздир ва уни кийшга монеъ бўлмайди. Чунки у оз нарса бошқа ипларга тобеъдир. Агар жиякларда тилла миқдори кўп экани ҳақида аниқ маълумот бўлса, ундай аболарни эркаларнинг кийишлари ҳаром бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён